Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2025 30.07.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1394
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 30.07.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1394
Date of entry into force
09.08.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 июлда 1394-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқариш жараёнида давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компанияларнинг фаолияти самарадорлигининг зарур назоратини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ва ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 27 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01/06-15-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 21 июлдаги № 01/06-15-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом, мониторингнинг мақсади ва вазифаларини, уни юритиш учун маълумотлар манбаларини, давлат улушларини бошқариш жараёнида иштирок этадиган давлат активларини ишончли бошқарувчилари ва давлатнинг ишончли вакиллари (кейинги ўринларда ишончли бошқарувчилар) фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини, ишончли бошқарув юзасидан тузилган шартномаларда кўзда тутилган мажбуриятларни зарур даражада бажарилиши бўйича жавобгарлигини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторинги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 19 мартдаги 01/10-10/55-сон буйруғи (рўйхат рақами 1394-9, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ҲИСОБОТЛАР, УЛАРНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентлик томонидан:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 19 мартдаги 01/10-10/55-сон буйруғи (рўйхат рақами 1394-9, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав фондларидаги давлат улушлари давлатнинг ишончли вакилларига ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари реестри (1-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав фондларидаги давлат улушлари давлат активларини ишончли бошқарувчиларига ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари реестри (1-а-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-иловада белгиланган шакл бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторинги юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Устав фондларидаги давлат улуши ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятларининг қуйидаги ҳужжатлари мониторинг олиб бориш учун ахборот манбаи ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 ва 3-а шаклларга мувофиқ давлат улушларини бошқариш ҳисоботи, агар хўжалик бирлашмасидаги давлат улуши ишончли бошқарувчига ишончли бошқарувга берилган бўлса, у ҳолда ҳисоботга 3-б шаклга асосан хўжалик бирлашмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумот ҳам илова қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-иловада кўрсатиб ўтилган структурага мувофиқ давлат улушларини бошқариш тўғрисида таҳлилий маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги ҳисобот чораги мобайнида ўтказилган кузатув кенгашлари мажлислари, акциядорларнинг (иштирокчилар) умумий йиғилишлари баённомаларининг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улушлари бўйича дивидендларнинг тегишли қисмини давлат бюджетига ўтказиш бўйича тўлов топшириқномаларининг (бошқа тўлов ҳужжатлари) нусхалари (давлат улуши бўйича дивидендлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинган тақдирда тегишли суммаларни кўрсатилган мақсадлар учун ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномасининг нусхаси тақдим этилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври учун солиқ органлари томонидан қабул қилинганлиги тасдиқланган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи аудитор хулосаси ва ҳисоботининг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизматининг Йиғма ҳисоботини нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятлари учун молия йилидан олдин келувчи йилнинг 1 декабридан кечикмаган ҳолда кузатув кенгаши йиғилишида маъқулланган йиллик бизнес-режанинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорларнинг (таъсисчилар) умумий йиғилишида ёки кузатув кенгаши йиғилишида тасдиқланган йиллик бизнес-режанинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча рўйхатга олинган ўзгартириш ва қўшимчалари билан бирга таъсис ҳужжатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишончли бошқарувчи Агентликка қуйидагиларни тақдим қилади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 19 мартдаги 01/10-10/55-сон буйруғи (рўйхат рақами 1394-9, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улушини бошқариш бўйича 1-чорак якунлари бўйича ҳисобот, шунингдек 4-банднинг 3 — 8 хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 30-санасигача, консолидация қилинган ҳисобот топширувчи хўжалик жамиятлари бўйича ҳисоботлар эса, чораклик ҳисобот тугагандан сўнг 40 кун мобайнида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улушларини бошқариш бўйича 1-ярим йиллик ҳисобот, шунингдек 4-банднинг 3 — 6 хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобот ойидан кейин келувчи ойнинг 30-санасигача, консолидация қилинган ҳисобот топширувчи хўжалик жамиятлари бўйича ҳисобот эса, чораклик ҳисобот тугагандан сўнг 40 кун мобайнида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-чорак якунлари бўйича 1 апрелга қадар ташқи аудит хулосаси ва ҳисобот нусхаси, агар аудит текшируви белгиланган муддатда тугамаган тақдирда уларни иккинчи чорак ҳисоботи билан бирга топширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улушларини бошқариш бўйича 9 ойлик ҳисобот, шунингдек 4-банднинг 3 — 6 ва 8-хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 30-санасигача, консолидация қилинган ҳисобот топширувчи хўжалик жамиятлари бўйича эса, ҳисобот чорагидан кейин 40 кун мобайнида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улушини бошқариш бўйича йил якунлари ҳисоботи, шунингдек 4-банднинг 3 — 6, 8 ва 11 хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар 1 март санасига қадар, консолидация қилинган ҳисобот топширувчи хўжалик жамиятлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар бўйича — ҳисобот давридан кейинги йилнинг 25 мартигача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-бандни тўққизинчи хатбошисида келтирилган ҳужжат 15 декабргача бўлган муддатга қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-бандни ўнинчи хатбошисида келтирилган ҳужжат, яъни тасдиқланган йиллик бизнес-режа акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилиши ёки кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилган санадан кейин икки ҳафта ичида тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом 4-бандининг олтинчи хатбошисида келтирилган ҳужжатлар, кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳамда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар бўйича фақат йил якуни бўйича йиллик ҳисобот билан бирга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоботларни тақдим этиш саналари дам олиш кунларига тўғри келса, ушбу сана навбатдаги иш кунига кўчирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир варақдан ортиқ ҳужжатлар рақамланган, тикилган ва ҳужжатнинг охирги варағида алоҳида қоғозда ишончли бошқарувчи томонидан имзоланган бўлиши керак. Агар ҳисобот ишончли бошқарувчи-юридик шахс томонидан тақдим этилганда, юридик шахснинг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши ҳамда (агар муҳри мавжуд бўлса) муҳр қўйилиши керак (муҳр изига бўлган талаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди).
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 19 мартдаги 01/10-10/55-сон буйруғи (рўйхат рақами 1394-9, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ишончли бошқарувчи томонидан Агентликка ҳисоботларни ва бошқа зарур ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, кеч тақдим этиш ёки тўлиқ тақдим этмаслик унга хизмат ҳақи тўланмаслиги учун асос ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 19 мартдаги 01/10-10/55-сон буйруғи (рўйхат рақами 1394-9, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ишончли бошқарувчи томонидан Агентликка ҳисоботларни ва бошқа зарур ҳужжатларни икки ёки ундан кўп кетма-кет ҳисобот даврлари бўйича тақдим этмаслик ишончли бошқарувчилар билан ишончли бошқарув шартномаларини бекор қилинишига асос ҳисобланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 19 мартдаги 01/10-10/55-сон буйруғи (рўйхат рақами 1394-9, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ишончли бошқарув шартномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан имзоланган бўлса, уни бекор қилиниши тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур низомнинг 4-бандида келтирилган чораклик ҳисоботлар ва 4-бандда келтирилган бошқа ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси хизмати орқали ёки электрон шаклда олинганлиги тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин. Электрон тарзда тақдим этилган ҳужжатлар ишончли бошқарувчининг электрон рақамли имзоси орқали тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 19 мартдаги 01/10-10/55-сон буйруғи (рўйхат рақами 1394-9, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончли бошқарувчилар фаолияти даврида корхона фаолиятининг фойдалилигини тавсифловчи корхонанинг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичларининг ўзгариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамиятининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича дивидендларнинг давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра давлат улуши бўйича дивидендларни корхонани техник қайта жиҳозлашга йўналтирилиши юзасидан мақсадли (ёки мақсадсиз) ишлатилиши ва бу ҳақда ҳисоботларда тегишли маълумотларни кўрсатиб ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва кузатув кенгашларининг мажлисларида шахсан иштирок этиши ва ишончли бошқарувчилар томонидан қабул қилинган таклиф (билдирган фикрлар) ва уларнинг амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоботларнинг ўз вақтида ва сифатли тўлдириш, ҳисоботларга илова қилинаётган ҳужжатлардаги ахборотнинг тўлиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мониторинг натижаларига кўра қуйидаги таклифлар тайёрланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишларида ишончли бошқарувчилар ҳисоботларини тинглаш, лозим бўлган тақдирда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган мезонларга асосан фаолияти самарасиз деб топилган ишончли бошқарувчилар билан ишончли бошқарув шартномаларини бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончли бошқарув шартномаларида белгиланган мажбуриятларни ўрнатилган тартибда бажармаган ишончли бошқарувчилар билан шартномавий муносабатларни қонунчиликда белгиланган тартибда муддатидан олдин тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмаслигига йўл қўйилган ҳолатлар бўйича ишончли бошқарувчиларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликнинг бошқа турларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фондларидаги давлат улушлари давлат ишончли вакилларига ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎№ т/р ‎

Хўжалик жамиятининг номи

‎Жамиятнинг идентификацион рақамлари

‎Устав фонди ҳақида маълумот‎‎

‎Жамият жойлашган ҳудуд ‎‏
‎‏

‎Давлатнинг ишончли вакили тўғрисида маълумотнома‎

‎СТИР‎‏

‎Депо ҳисоб рақами

‎Устав фондининг миқдори (минг сўм) ‎‏

Ишончли бошқарувга берилган давлат улуши миқдори ‎‎‎

Ф.И.Ш.‎‏

‎Иш жойи ва лавозими ‎‏

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишилганлиги (ҳужжат рақами ва санаси)

‎Комиссия йиғилиши баёни ёки ДРҚ Ҳайъати қарорининг санаси ва рақами ‎‏

‎‏

Шартнома санаси ва рақами

минг сўм

%‎

‎1

‎2

‎3

‎4

‎5

‎6

‎7

‎8

‎9

‎10

‎11

12

13

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фондларидаги давлат улушлари давлат активларини ишончли бошқарувчиларига ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

т/р

Хўжалик жамиятининг номи

Жамиятнинг идентификацион рақамлари

Устав фонди ҳақида маълумот

Жамият жойлашган ҳудуд

Ишончли бошқарувчиси тўғрисида маълумотнома

СТИР

Депо ҳисобрақами

Устав фондининг миқдори (минг сўм)

Ишончли бошқарувга берилган давлат улуши миқдори

Ишончли бошқарувчининг номи

Ишончли бошқарувга берилишига асос Вазирлар Маҳкамаси, Комиссия йиғилиши баёни ёки Давлат активларини бошқариш агентлиги Ҳайъати қарорлари

Вазирлар Маҳкамаси, Комиссия йиғилиши баёни ёки Давлат активларини бошқариш агентлиги Ҳайъати қарори санаси ва рақами

Шартнома санаси ва рақами

минг сўм

%

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

(1а илова Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 19 мартдаги 01/10-10/55-сон буйруғи (рўйхат рақами 1394-9, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШАКЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
№ т/р Хўжалик жамиятининг номи Ишончли бошқарувчининг номи (Ф.И.Ш.) Ҳисобот даври Ишончли бошқарилаётган жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари (минг сўм) ‎‎Дивидендларнинг ҳисобланиши ва тўланиши (минг сўм)
Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари) соф фойда (зарар) Активлар рентабеллиги (%) Кредиторлик қарзлари Дебиторлик қарзлари Давлат улушига дивиденд ҳисобланган давр Давлат улушига ҳисобланган жами дивидендлар Давлат улушига жами тўланган дивидендлар
жами шундан: муддати ўтган жами‎ шундан: муддати ўтган‎

1‎

2‎

3‎

4

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

01.01.201_‎
01.04.201_‎
01.07.201_‎
01.10.201_‎
01.01.201_‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини ишончли бошқариш юзасидан 20___ йилнинг I-чораги (ярим йиллик, 9 ойлик) якунлари бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲИСОБОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ишончли бошқарувчи _______________________________________________________________________________________________________________________

Давлат улуши ишончли бошқарувга берилган жамиятнинг номи ______________________________________________________________________________________

Юқори турувчи ташкилотнинг номи ____________________________________________________________________________________________________________

I. Молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Ҳисобот даври

Ўтган йилнинг шу даврида

Олдинги ҳисобот даври

бизнес-

режа бўйича

амалда

бизнес-

режа бўйича

амалда

бизнес-

режа бўйича

амалда

Маҳсулотларни сотишдан соф тушум

минг сўм.

Сотилган маҳсулотларнинг таннархи

минг сўм

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари)

минг сўм

Давр харажатлари, жами

минг сўм

Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари) (солиқ тўлови амалга оширилгандан кейин)

минг сўм

Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)

минг сўм

Активларнинг рентабеллиги (умумхўжалик фаолиятининг фойдасининг баланс жамига нисбати)

%

Кредиторлик қарзлари, жами

шундан: муддати ўтган

минг сўм

х

х

х

Дебиторлик қарзлари, жами

шундан: муддати ўтган

минг сўм

х

х

х

II. Жамият бизнес-режасининг бажарилиши:

Т/р

Бизнес-режа бўйича ҳисобот даврида бажарилиши белгиланган чора-тадбирлар

Бажарилди / бажарилмади

Сабаби

Натижа

1

2

3

III. Ишончли бошқарувчи фаолиятининг натижаси.

а) Акцияларнинг давлат пакетлари (давлат улушлари)ни ишончли бошқаришга бериш бўйича танловда иштирок этиш учун тақдим этилган инвестицион активларни ишончли бошқарувчисининг бизнес-режасининг бажарилиши

Т/р

Чора-тадбирлар (ташаббус кўрсатилган масалалар)

Бажарилди / бажарилмади

Сабаби

Натижа

1

2

3

б) Ишончли бошқарувчи томонидан жамият фаолиятини яхшилаш ва акцияларнинг давлат пакетларини (давлат улуши) бошқаришнинг самарадорлигини ошириш бўйича ташаббус кўрсатилган масалалар

Т/р

Чора-тадбирлар (ташаббус кўрсатилган масалалар)

Бажарилди / бажарилмади

Сабаби

Натижа

1

2

3

IV. Дивидендларнинг ҳисобланиши ва тўланиши

1.

Давлат улушига ҳисобланган дивидендлар бўйича қарздорликнинг умумий миқдори:

ҳисобот даври бошига:...........................................................................................

шу жумладан, муддати ўтган:...............................................................................

ҳисобот даври охирига:….......................................................................................

шу жумладан , муддати ўтган:..............................................................................

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

2.

Жамият акциядорларнинг/иштирокчиларнинг умумий йиғилиши(кузатув кенгаши) қарорига биноан устав
капиталини ошириш(капитализация)га йўналтирилган маблағларнинг умумий миқдори:

ҳисобот даври бошига:............................................................................................

шу жумладан, давлат улушига:.............................................................................

ҳисобот даври охирига:...........................................................................................

шу жумладан, давлат улушига:.............................................................................

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

3.

Жамият акциядорларнинг/иштирокчиларнинг умумий йиғилиши (кузатув кенгаши) томонидан дивидендларни ҳисоблаш тўғрисидаги қабул қилинган охирги қарор санаси:.............................................................................................................

Дивиденд ҳисобланган давр ( қайси йил ёки чорак якуни бўйича):..............

«____» _________201__ й.

20____ йил учун

3.1.

Давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар миқдори (жами):

........................................................................................................................................

шу жумладан, дивидендлар:

пул маблағлари шаклида тўланиши лозим бўлган қисми:...............................

жамият устав фондини оширишга йўналтирилган қисми:...............................

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

3.2.

Давлат улуши бўйича тўланган дивидендлар миқдори (жами):

..........................................................................................................................................

шу жумладан:

бюджетга йўналтирилган:...........................................................................................

корхона (жамият) ихтиёрида қолдирилган (бошқа мақсадларга йўналтирилган) қисми:....................................................................................

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

3.3.

Давлат улушига ҳисобланган дивидендларнинг жамият ихтиёрида қолдирилган қисмининг фойдаланилиши:

жами фойдаланган:......................................................................................................

шу жумладан, қуйидаги мақсадларда:

асосий ишлаб чиқариш фондларини харид қилишга:...........................................

амалда фойдаланилаётган қувватларни таъмирлашга:.........................................

бошқа мақсадларга :.....................................................................................................

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

___________минг сўм

V. Акциядорларнинг умумий йиғилишлари,

кузатув кенгаши мажлисларини ўтказилиши тўғрисида маълумот

Ўтказилган кузатув кенгаши мажлислари ……………....................................... _________ йиғилиш

Шахсан қатнашган...........................................…………………............................... _________ йиғилишда

Ишончли бошқарувчи ташаббуси билан ўтказилган……....…………… …... _________ йиғилиш

А(И)УЙ, КК йиғилишларининг ўтказилган санаси

Кун тартибидаги масала

Ишончли бошқарувчининг берган овозлари

(ёқлаб / қарши)

Овоз беришнинг умумий натижалари

(қабул қилинди / қабул қилинмади)

Акциядорларнинг (иштирокчи) умумий йиғилиши

Кузатув кенгашининг йиғилиши

Ишончли бошқарувчи

__________________________

_______________________

(имзо)

(фамилия, исми, шарифи)

20__ й. «___» ____________

______________________

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_____________________________________АЖ (МЧЖ)даги давлат улушини ишончли бошқаруви юзасидан 20___ йил якунлари бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙИЛЛИК ҲИСОБОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

I.ЖАМИЯТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Жамиятнинг тўлиқ номи

акциядорлик жамияти (масъулияти чекланган жамият)________________________________________________________

Ишончли бошқарувчи_______________________________________________________________________________

Жамиятнинг 5 фоиздан кўп овоз берувчи акцияларига эга

акциядорлари тўғрисида маълумот

Акциядорнинг номи (юридик /

жисмоний шахс)

Устав капиталидаги акциялар улуши,

фоиз ҳисобида

Овоз берувчи акциялардаги улуши,

фоиз ҳисобида

1.

2.

3.

II. ЖАМИЯТНИНГ БИЗНЕС РЕЖАСИНИ БАЖАРИЛИШИ:

№ т/р

Чора-тадбирлар

бажарилиши / бажарилмаганлиги

сабаблари

Натижа

1.

2.

3.

III. ЖАМИЯТНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича маълумотлар

(ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми натура кўринишда,

кўрсатилаётган хизматлар турлари)

1-жадвал.

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) турларининг номлари

Ўлчов бирлиги

Ишлаб чиқариш ҳажми

Ишлаб чиқариш ҳажми

Фарқи

+ / — (%)

01.01.20___й.

01.01.20___й.

бизнес-

режа бўйича

амалда

бизнес-

режа бўйича

амалда

1.

2.

Ҳисобот даврида жамият томонидан амалга

оширилган инвестициялар тўғрисида маълумот

2-жадвал.

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

01.01.20___й.

01.01.20___й.

Фарқи

+ / — (%)

бизнес-

режа бўйича

амалда

бизнес-

режа бўйича

амалда

1.

Молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан жами капитал қўйилмалар

минг сўм

жумладан:

ўз маблағлари ҳисобига

минг сўм

қарз маблағлари ҳисобига

минг сўм

2.

Қувватларнинг ишга туширилиши

минг сўм

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Жамият фаолиятининг самарадорлигини нисбий кўрсаткичлари

3-жадвал.

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

01.01.20___й.

01.01.20___й.

Фарқи

+ / — (%)

бизнес-

режа бўйича

амалда

бизнес-

режа бўйича

амалда

1.

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум

минг сўм

2.

Соф фойда

минг сўм

3.

Бир ходимга тўғри келадиган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ҳажми

минг сўм

4.

Бир ходимга тўғри келадиган соф фойда миқдори

минг сўм

5.

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) бирлигининг таннархи

минг сўм

Жорий йил давомида жамиятга нисбатан қўлланилган жарима,

санкциялар тўғрисида маълумот

4-жадвал.

Санкция қўлланилган сана

Санкция қўллаган органнинг номи

Санкция қўллашга асос

Санкция тури

Санкция миқдори
(минг сўм)

Санкциянинг ижроси даражаси

1

2

3

4

5

6

7

Кредиторлик ва дебиторлик қарзлар тўғрисида маълумот

5-жадвал.

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

01.01.20___й.

01.01.20___й.

Фарқи

+ / — (%)

1

2

3

4

5

6

1.

Дебиторлик қарзлари, жами

минг сўм

2.

Муддати ўтган дебиторлик қарзлар

минг сўм

жумладан:

(баланс моддалари бўйича расшифровка қилиш)

минг сўм

3.

Кредиторлик қарзлари, жами

минг сўм

4.

Муддати ўтган кредиторлик қарзлар

минг сўм

жумладан:

(баланс моддалари бўйича расшифровка қилиш)

минг сўм

Жамиятнинг захира жамғармаси тўғрисида маълумот

6-жадвал.

Кўрсаткичнинг номи

минг сўм

1.

Устав капитали

2.

Ҳисобот йилида шакллантирилган захира жамғармасининг миқдори

3.

Захира жамғармасининг ишлатилган миқдори, жами

шу жумладан:

зарарни қоплаш учун

облигацияларни қоплаш учун

имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўлаш учун

акцияларни сотиб олиш учун

Жамиятнинг молиявий аҳволини таҳлилий кўрсаткичлари динамикаси

7-жадвал.

Кўрсаткичлар номи

01.01.20___й.

01.01.20___й.

Фарқи

+ / — (%)

1. Устав капитали рентабеллиги (соф фойданинг устав капиталига нисбати)

2. Активлар рентабеллиги (соф фойданинг активларнинг баланс миқдорига нисбати)

3. Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти

IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ (ИШТИРОКЧИ) УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРИГА КЎРА
ҲИСОБОТ ДАВРИДАГИ СОФ ФОЙДАНИ ИШЛАТИЛИШИ

Жамият соф фойдасини амалда тақсимланиши

8-жадвал.

Ҳисобот даврининг соф фойдаси (минг сўм)

Соф фойда тақсимоти

дивидендларни тўлаш учун

захира жамғармаси учун

корхонани ривожлантириш учун

бошқа мақсадлар учун
(қайси мақсадлар учунлиги

ёритилсин)

жами

жумладан, давлат улушига

V. КОРПОРАТИВ ҲАРАКАТЛАР

Ҳисобот йилида жамиятнинг қимматли қоғозлари бўйича даромадлари,

бир дона акцияга ҳисобланган дивиденд (фоиз)

9-жадвал.

Қимматли қоғоз тури

Номинал

Оралиқ

Йиллик

Ўтган йил учун

Ҳисобот даврида

миқдор (сўм)

номиналига нисбатан фоиз

миқдор (сўм)

номиналига нисбатан фоиз

миқдор (сўм)

номиналига нисбатан фоиз

Миқдор (сўм)

Номиналига нисбатан фоиз

1. Оддий акция

2. Имтиёзли акция

3. Корпоратив облигациялар

4. Бошқа қимматли қоғозлар

Жамиятнинг бошқа корхоналардаги иштироки ва узоқ муддатли
молиявий қўйилмаларнинг самарадорлиги бўйича маълумот

10-жадвал.

Корхонанинг номи

Асосий
фаолият тури

Корхонанинг устав фондидаги
улуши

Инвестициялар

Узоқ муддатли молиявий қўйилмаларнинг самарадорлиги

Устав фондига киритилган улуш
(минг сўм)

Фаолияти давомида киритилган инвестициялар (минг сўм)

Молиявий қўйилмалардан олинган даромадлар (минг сўм)

Активлар рентабеллиги, %

Солиқлар тўлангандан сўнг молиявий қўйилмалардан соф фойда (минг сўм)

Кузатув кенгаши тўғрисида маълумот

Кузатув кенгаши — ______ кишидан иборат. Кузатув кенгашнинг шахсий таркиби. Кузатув кенгашнинг таркиби тасдиқланган сана.

1. Раиснинг Ф.И.О.

2. Кенгаш аъзоси, Ф.И.О.

(кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар)

асосий иш жойи,

кузатув кенгаши аъзоси эгалик қилаётган қимматли қоғозлар ҳақида маълумотлар

Ҳисобот даврида кузатув кенгашининг жами _________ та йиғилиши ўтказилди.

Жамиятнинг ижроия органи тўғрисида маълумот

Бошқарув ______ кишидан иборат. Бошқарувнинг шахсий таркиби.

1.Раиснинг Ф.И.О.

2.Бошқарув аъзолари, Ф.И.О.

(кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар)

олдинги иш жойи,

бошқарув органига тайинланган сана,

бошқарув аъзоси эгалик қилаётган қимматли қоғозлар ҳақида маълумотлар

Ҳисобот даврида жами _________ та йиғилиши ўтказилди.

Жамият тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисида маълумот

Ҳисобот йилида тафтиш комиссияси таркиби ______ кишидан иборат.

Комиссиянинг шахсий таркиби.

1.Раиснинг Ф.И.О.

2.Котиб(а)нинг Ф.И.О.

3.Комиссия аъзолари, Ф.И.О.

Жамият ташқи аудитори тўғрисида маълумот

Номи.

Лицензия рақами ва уни олган сана.

Лицензиянинг амал қилиш муддати.

Аудит текширувини ўтказилиш санаси.

Ички аудит хизмати тўғрисида маълумот

Жамиятнинг ички аудит хизмати ______ кишидан иборат.

Ички аудит хизматининг шахсий таркиби.

1.Раҳбарнинг Ф.И.О.

2.Ходимнинг Ф.И.О.

Ҳисобот йили давомида _____та йиғма ҳисобот тақдим этилди.

Ишончли бошқарувчи

___________________________

____________________

(фамилия, исми, шарифи)

(имзо)

20__ й. «___» ____________

_______________________

(имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-б-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Акциядорлик компаниялари, холдинглар таркибига кирган корхоналар фаолиятининг асосий натижалари тўғрисида

20_____ йил ______________ якунлари бўйича

(даври)

МАЪЛУМОТ

1-жадвал

(минг сўм)

т/р

Акциядорлик компаниялари, холдинглар таркибига кирган корхоналарнинг номи

Ишлаб чиқариш ҳажми

Маҳсулот

(товар, иш, хизмат) ларни сотишдан соф тушум

Сотилган маҳсулотларни таннархи

Давр харажатлари

бизнес-

режа бўйича

амалда

бизнес-

режа бўйича

амалда

бизнес-

режа бўйича

амалда

Жами

шу жумладан

бизнес-

режа бўйича

амалда

Маъмурий харажатлар

Операцион харажатлар

бизнес-

режа бўйича

амалда

бизнес-

режа бўйича

амалда

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Соф фойда

Активлар рентабеллиги

Дебиторлик қарзлари

Кредиторлик қарзлари

бизнес-

режа бўйича

амалда

бизнес-

режа бўйича

жами

жами

шу жумладан муддати ўтган

жами

шу жумладан муддати ўтган

15

16

17

18

19

20

21

22

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2-жадвал

т/р

Акциядорлик компаниялари, холдинглар таркибига кирган корхоналарнинг номи

Соф фойда

Соф фойданинг тақсимланиши

Дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган орган номи ва санаси

Ҳақиқатда тўланган дивиденд

бизнес-

режа бўйича

амалда

Дивиденд тўлаш учун

захира фонди учун

жамиятни ривожлантириш учун

Бошқа мақсадлар учун (қайси мақсадлар учунлиги ёритилсин)

жами

шу жумладан компания, холдинг улуши бўйича

жами

шу жумладан компания, холдинг улуши бўйича

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
________________________ АЖ (МЧЖ)нинг 20___ йил _____________________ фаолияти якунлари, Қисқа ва узоқ муддатли истиқболлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТНОМА

Таҳлилий маълумотнома хўжалик жамиятининг ҳисобот давридаги фаолиятини ифодалайди, ҳисобот билан бирга тақдим этилади, унда қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар акс эттирилади:

1.Жамиятдаги ишчилар сони, ташкил топган йили, почта манзили ва индекси, банк реквизитлари, ер участкасининг умумий майдони, кўчмас мулкнинг умумий майдони (жумладан, ишлаб чиқариш учун банд бўлган қисми), кўчмас мулкдан фойдаланиш ( фоизларда ва кв.м.), ижарага берилган кўчмас мулк, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг жорий аҳволи, ишлаб чиқариш қувватларидан кейинги уч йил давомида фойдаланиш режаси.

2.Жамиятнинг ҳисобот даврида маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмини ўтган йилнинг мос даври ва бизнес режанинг тегишли кўрсаткичларига нисбатан таққосланиши, агар ҳисобот даврида кўрсаткичларнинг камайиши юз берган бўлса, ишлаб чиқариш ҳажмларининг камайишининг сабаблари ва вазиятни тўғрилаш йўлида жамият ижро органи, кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар.

3.Жамиятнинг ҳисобот даврида бизнес режанинг асосий кўрсаткичлари(ишлаб чиқариш ҳажми, соф фойданинг ошиши, дивидендларнинг тўланиши ва бошқалар)нинг бажарилишининг таҳлили. Бизнес режанинг бажарилмаслиги сабаблари ва жамият ижро органи, кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар.

4.Ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш ва хизмат) таннархи ва давр харажатлари, жумладан ҳомийликка йўналтирилган харажатлар таҳлили.

5. Жамият фаолиятини яхшилаш ва давлат активларини самарали бошқариш бўйича ишончли бошқарувчи фаолияти самарадорлигининг таҳлили (акцияларнинг давлат пакетлари (давлат улушлари)ни ишончли бошқариш бериш бўйича танловда иштирок этиш учун тақдим этилган инвестицион активларни ишончли бошқарувчи бизнес-режасининг бажарилиши, ташаббус кўрсатилган масалалар).

6.Ҳисобот даврида ўтган ҳисобот даврига нисбатан кредиторлик/дебиторлик қарзлари миқдорининг ўзгариши. Агар ҳисобот даврида қарздорлик миқдорининг ошиши кузатилганда, мазкур ҳолат сабаблари ва жамият ижро органи, кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жамият бошқарув органлари томонидан тасдиқланган жамиятни модернизация қилиш дастурларини бажарилиши юзасидан маълумот, ушбу дастурларнинг бажарилмаслик сабаблари, модернизациялаш натижалари ҳақида маълумот.

8. Акциядорлар (таъсисчилар)га ҳисобланган дивидентларни тўланиши тўғрисида маълумот. Тўловнинг ўз вақтида амалга оширилмаслик сабаблари ҳамда кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан кўрилган чоралар.

9.Жамият ходимларининг иш ҳақларини тўланиши тўғрисида маълумот:

-иш ҳақи тўловларининг доимийлиги;

-иш ҳақи бўйича қарздорликнинг мавжудлиги, иш ҳақи тўловини кечиккан ойлари сони;

-агар ҳисобот даврида иш ҳақи бўйича қарздорлик вужудга келган бўлса, иш ҳақи тўловларининг ўз вақтида амалга оширилмаслик сабаблари ҳамда кузатув кенгаши ва ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар.

10.Жорий йилда, кейинги беш йил давомида жамиятда маҳсулот (иш ва хизмат) ишлаб чиқаришни ривожлантириш, товар айланмасини ошириш юзасидан қисқа ва узоқ муддатли режалар.

11.Жамиятдаги жорий вазиятни яхшилашга кўмаклашиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклифлар.

Ишончли бошқарувчи

__________________________

____________________

(Ф.И.О)

(имзо)

(2 илова Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 19 мартдаги 01/10-10/55-сон буйруғи (рўйхат рақами 1394-9, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 351-модда; 2005 й., 45-сон, 348-модда; 2007 й., 50-51-сон, 528-модда; 2010 й., 14-15-сон, 123-модда; 2011 й., 49-сон, 505-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1394-9/2864-сон)