12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон
Date of entry into force
13.08.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яширин иқтисодиёт улушини сезиларли даражада қисқартириш, солиқ солиш базасини кенгайтириш, жисмоний шахслар учун қонуний фаолиятнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар ва устувор вазифалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсад ва устувор вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ихтиёрий равишда расмий секторда ишлашини рағбатлантирувчи рақобатбардош ва шаффоф тадбиркорлик муҳитини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) маъмурий тартиб-таомилларнинг такрорланувчи ва ортиқча талабларини бекор қилиш, давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб ҳисоботни топширишгача бўлган барча асосий хизматларни бирлаштирувчи интеграциялашган рақамли платформалар яратиш, нақдсиз тўловларни қабул қилиш учун қулай ва самарали механизмларни жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун махсус ҳуқуқий режим
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг 2030 йил 31 декабрга қадар тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари (кейинги ўринларда — рақамли платформалар) орқали якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга давлат ва молиявий хизматларни онлайн тарзда кўрсатиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) барча зарур хизматларни қамраб олувчи рақамли платформаларни яратиш, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) солиқларни автоматик равишда ҳисоблаш ва тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) даромадлар тўғрисидаги маълумотлар асосида декларацияларни автоматик равишда тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) операцияларни реал вақт режимида фискаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) банк ҳисобварақларини очиш, уланиш ва бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) товар ва хизматлар реализацияси учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) жисмоний шахслар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар, жумладан, пул ўтказмаларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(viii) солиқ ва бошқа ҳисоботларни автоматик равишда шакллантириш ва юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) аҳоли билан ҳисоб-китобларда рақамли платформалар орқали фискал чекларни шакллантириш ва бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, махсус ҳуқуқий режим доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб рақамли платформалар орқали масофавий биометрия воситаси ёрдамида идентификация қилиш ва мобил телефон рақамига СМС-хабар юбориш йўли билан якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш имконияти яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) шартномалар, тўлов бўйича фармойишлар, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва қабул қилиш-топшириш далолатномаларини (бажарилган ишлар тўғрисида) рақамли платформаларда масофавий биометрия воситаси орқали идентификация қилиш ва СМС-хабар орқали тасдиқлаш усули ёрдамида электрон рақамли имзодан фойдаланмасдан имзолашга рухсат этилади ҳамда бундай тарзда имзоланган ҳужжатлар қоғоз нусхадаги ҳужжатлар билан тенг юридик кучга эга ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) рақамли платформаларда электрон ҳужжат айланиши бўйича тўлиқ хизматлар спектри кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олган тўлиқ молиявий ва тўлов операциялари цикли амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) электрон ҳамёнлар очиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) нақд ва нақдсиз пул маблағларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тўлов реквизитлари ва матрицали штрих-кодларни (QR кодлар) генерация қилиш ҳамда тўловларни контактсиз «tap to pay» технологияси орқали қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) интеграциялашган банк ва тўлов хизматлари орқали маблағларни кирим қилиш, ўтказиш ва чиқим қилиш, пул оқимларини бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун рақамли платформаларда очилган электрон ҳамён тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ва даромадларни қабул қилиш, ходимлар, контрагентлар ва давлат органлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун мўлжалланган банкда очилган ҳисобвараққа тенглаштирилади. Бунда электрон ҳамёнга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун банк ҳисобварақларини очиш ихтиёрий этиб белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) рақамли платформалар солиқ органлари ахборот тизимларига тўлиқ интеграция қилинган бўлиши ва уларни яратган тўлов ташкилотлари махсус солиқ режимлари фойдаланувчилари ва Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари ҳисобланмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Меҳнат муносабатларининг мослашувчанлигини ошириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи ходимларнинг меҳнати учун кунлик тўлов («шу куннинг ўзида») механизми тажриба тариқасида жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ушбу механизмни қўллаш учун қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ходим билан электрон меҳнат шартномаси тузилган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ходим рақамли платформаларда электрон ҳамёнга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни ўз ичига олган солиқ интизомига қатъий риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) механизм ихтиёрий асосда жорий этилади ва иш берувчини махсус ҳуқуқий режим доирасидан ташқаридаги меҳнат қонунчилигининг бошқа қоидаларига риоя этишдан озод этмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) рақамли платформа оператори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ходимларга «шу куннинг ўзида» механизми бўйича иш ҳақи тўлаш учун тўлов воситаларини тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) механизмнинг самарали ишлаши учун давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашувни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тенг шароитларни таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) қуйидагилар бекор қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромади юз миллион сўмдан ошмаган ўзини ўзи банд қилган шахсларни айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) махсус ҳуқуқий режим доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) жисмоний шахсларга товарларни (хизматларни) реализация қилишда маҳсулот ва хизматларнинг йириклаштирилган гуруҳ идентификация кодларидан фойдаланишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ ҳисоботлари ва бошқа маълумотларининг тўғри шакллантирилиши ҳамда ўз муддатида солиқ органларига тақдим этилиши ва солиқларнинг тўланиши юзасидан жавобгарлик тўлов ташкилотлари зиммасига юклатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ даврида товарларни (хизматлар) реализация қилишдан олган даромадлари бир миллиард сўмдан ошганда ёки рақамли платформадан ташқари айланмалари бўйича солиқларни ҳисоблаш ва солиқ ҳисоботларини тақдим этишнинг Солиқ кодексида белгиланган амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда махсус ҳуқуқий режим доирасида якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботнинг соддалаштирилган шаклини тасдиқласин ҳамда солиқ ҳисоботини тўлов ташкилотлари томонидан рақамли платформа орқали солиқ органига тақдим этишни йўлга қўйиш мақсадида тегишли ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат томонидан тартибга солиш воситаларини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларда рақамли платформаларда генерация қилинган электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR код мавжуд бўлиши чакана савдо қоидаларининг мажбурий талаби этиб белгиланади ва махсус QR код мавжуд эмаслиги назорат-касса техникасини ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўлламасликка тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) рақамли платформалар орқали берилган харид чекларига нисбатан қонунчиликда белгиланган жисмоний шахсларга сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг 1 фоизини қайтариш тартиби қўлланилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга кредитлар олишда қулайлик яратиш мақсадида рақамли платформалардаги пул айланмалари тўғрисидаги маълумотлар кредит бюроларига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 2, 3 ва 4 ҳамда 7-бандлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган электрон платформага эга агрегаторлар орқали йўловчиларни ташиш ҳамда буюртма асосида товарларни етказиб бериш хизматини амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Рақамли платформаларни яратиш ва амалиётга жорий этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тегишли вазирлик ва идоралар икки ой муддатда махсус ҳуқуқий режим доирасида рақамли платформалар операторларининг сўрови бўйича ушбу қарорда назарда тутилган давлат ва молиявий хизматларни кўрсатиши учун «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мавжуд маълумотлар, ҳақ тўламасдан ва тўсиқларсиз тақдим этиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Адлия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси 2025 йил 31 декабрга қадар тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахслар реестрлари рақамли платформаларга интеграция қилинишини ҳамда якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида масофавий рўйхатдан ўтиш учун техник имконият яратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказий банк рақамли платформаларда электрон ҳамён функционалини жорий этишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бир ой муддатда рақамли платформаларнинг тўлов функционали доирасида фойдаланиладиган электрон пулларнинг эмитенти сифатида банкларнинг иштирокини таъминлаш, унга тўлов тизимлари ҳамда электрон пуллар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ электрон пулларни чиқариш, ҳисобга олиш ва қайтариш ҳамда рақамли платформаларга интеграция қилиш ҳуқуқи берилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон Республикасининг тўлов тизимлари ва электрон пуллар тўғрисидаги қонунчилик талабларига, жумладан электрон пулларни чиқариш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сўндириш, шунингдек, фойдаланувчиларни идентификация қилиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда миллий тўлов инфратузилмасига интеграциялашувига риоя этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Қарор ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Савдо-саноат палатаси, «Кичик бизнес» уюшмаси ва Солиқ қўмитаси якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан амалга ошириладиган тўловлар ва ҳисоб-китобларда QR-кодлардан фойдаланишни фаол ва кенг жорий этишга кўмаклашсин, рақамли платформалардан фойдаланиш афзалликларини тушунтириш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширсин, рақамли платформаларга ўтишни қўшимча рағбатлантирувчи чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 12 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-247-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2025 й., 07/25/247/0726-сон)