14.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3649
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 14.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3649
Date of entry into force
14.07.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3649]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги ПФ-43-сон «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 7 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
269-сон

Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 19 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 12 июнь

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 7 июлдаги 269-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УСЛУБИЁТИ

Мазкур Услубиёт кўчмас мулкни (бундан буён матнда объектлар деб юритилади) қонунчиликда назарда тутилган мақсадларда оммавий баҳолашдан ўтказиш жараёни ва тартиб-таомилларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Услубиёт баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг баҳолаш фаолиятига нисбатан қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ишлари кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ижро этувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази (бундан буён матнда Ижро этувчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий баҳолаш — баҳолаш ёндашувларидан фойдаланган ҳолда аниқланган бирлик қиймати асосида ўхшаш тавсиф ва хусусиятларга эга бўлган объектларни гуруҳлаштириб, объектнинг бозор нархига яқин бўлган қийматни аниқлаш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг бозор нархига яқин бўлган қиймати (бундан буён матнда объект қиймати деб юритилади) — қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларда бозор маълумотлари, объектдан фойдаланишнинг иқтисодий хусусиятлари ҳамда бошқа тавсифлари билан боғлиқ маълумотлар асосида, шунингдек объектлардан самарали фойдаланиш имкониятидан келиб чиқиб белгиланадиган нархни ифодаловчи қиймат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни гуруҳлаш — кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотлар таҳлили натижалари асосида бир-бирига яқин тавсиф ва хусусиятларга эга бўлган оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектларнинг гуруҳлари ҳамда кичик гуруҳларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳ — кўчмас мулк бозори, объектларнинг тавсифлари ва хусусиятлари бўйича умумийлик асосида ажратиб олинган объектларнинг таҳлилидан келиб чиқиб шакллантириладиган ҳамда оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектлар йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик гуруҳ — объектлар қийматининг аниқлилигини ошириш мақсадида гуруҳни таҳлил қилиш асосида объектларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб шакллантириладиган объектлар йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг тавсифлари ва хусусиятлари — объектнинг қийматига таъсир кўрсатувчи объектнинг фазовий, ижтимоий, экологик, иқтисодий ва бошқа кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аналог — асосий иқтисодий, жисмоний ва бошқа тавсифлари ҳамда хусусиятларига кўра объектга ўхшаш, нархи ўхшаш шартларда тузилган битимдан ёки бозорда қилинган таклифдан маълум бўлган бошқа объект;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх бўйича зоналаштириш — объектлар (объектлар гуруҳлари) бўйича таклифлар ва битимлар тўғрисидаги бозор маълумотини уларнинг жойлашган жойи ва фойдаланиш туридан келиб чиқиб, объект қийматини аниқлаш санасида график ва семантик кўринишда акс эттирадиган ҳудудларни зоналарга бўлган ҳолда табақалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш бўйича зоналаштириш — оммавий баҳолашда аниқланган объектларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотларни график ва семантик шаклда акс эттирадиган ҳудудларни зоналарга бўлган ҳолда табақалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх шакллантирувчи омиллар — объектлар қийматига таъсир қилувчи аниқ ўлчов бирлигида ифодаланган ва объектив ҳисобланган сифат ва (ёки) миқдорий кўрсаткичлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромад ёндашуви — объектлардан фойдаланишдан кутиладиган даромадларни аниқлашга асосланган баҳолаш усуллари йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харажат ёндашуви — объектни сотиб олиш, такрор ишлаб чиқариш ёки алмаштириш учун зарур харажатларни, тадбиркорлик фойдасини ва эскиришни ҳисобга олган ҳолда аниқлашга асосланган баҳолаш усуллари йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиёсий ёндашув — баҳоланаётган объектни аналог объектлар билан тузилган битим ёки таклиф нархлари тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда, шундай объект билан қиёслашга асосланган баҳолаш усуллари йиғиндиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Оммавий баҳолашни ўтказиш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларнинг қийматини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни, шу жумладан кўчмас мулк бозори маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектларни гуруҳлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк бозоридаги маълумотлар таҳлилидан келиб чиқиб объектларни сегментлаш йўли билан оммавий баҳолаш ўтказиладиган ҳудудларни нарх ва баҳолаш бўйича зоналаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх шакллантирувчи омилларни ва уларнинг объектлар қийматини аниқлашга таъсир қилиш даражасини (коэффициент) белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларнинг қийматини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Оммавий баҳолаш ўтказилиши лозим бўлган объектлар рўйхатини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Оммавий баҳолаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 мартдаги ПФ-43-сон «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025-2026 йилларда — эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026-2027 йилларда — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йил ва ундан кейинги йилларда — қолган ҳудудларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика миқёсида ва алоҳида ҳудудларда, шу жумладан урбанизация жараёнлари ва инфратузилманинг ривожланиши, нархлар даражаси ва бошқа бозор кўрсаткичларининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг топшириғи асосида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан республиканинг алоҳида туман (шаҳар)ларидаги кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолашдан ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буйруқда оммавий баҳолашни ўтказиш йили, объект қийматини аниқлаш санаси, ҳудуди ва оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлаш учун топшириш муддатлари назарда тутилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буйруқ оммавий баҳолаш ўтказиладиган санадан камида икки ой олдин қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик Ижро этувчи органнинг сўровига кўра беш иш куни ичида оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектлар рўйхатини (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади), шу жумладан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рўйхатда объектларнинг жойлашуви, уларнинг тавсифлари ва хусусиятлари, ободонлаштириш ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжудлиги ҳамда объектларнинг қийматини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа хусусиятлар тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Рўйхатда нотўғри маълумотлар кўрсатилган ёки маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги аниқланганда, Ижро этувчи орган маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Агентликка мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Агентлик томонидан уч иш куни ичида Ижро этувчи органга кўчмас мулкни оммавий баҳолаш учун аниқлаштирилган Рўйхат тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Оммавий баҳолашни ўтказиш жараёнида тавсифлари ва (ёки) хусусиятлари ўзгарган объектлар ҳамда давлат рўйхатидан янги ўтказилган объектлар тўғрисидаги маълумотлар Агентлик томонидан Ижро этувчи органга ҳар чорак якуни бўйича тақдим қилинади. Бунда, давлат рўйхатидан янги ўтказилган объектларнинг қийматини аниқлаш уч ой ичида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Кўчмас мулк бозори маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кўчмас мулк бозори маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш Ижро этувчи орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги маълумотлар тўпланади ва таҳлил қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх шакллантирувчи омиллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон савдо платформаларидаги маълумотлар, шу жумладан объектларни сотиш ва ижарага бериш бўйича таклиф этилаётган эълонлар, шунингдек риэлторлик ташкилотларида тузилган, нотариал расмийлаштирилган битимлар ҳамда тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларидан объектларнинг гаров қийматини ўз ичига олган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолашнинг турли ёндашувлари доирасида объектлар қийматини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар Ижро этувчи орган томонидан сўров юборилган кундан бошлаб 10 кун ичида Ижро этувчи органга оммавий баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Ижро этувчи орган маълумотларни аниқлаштириш ва тузатиш, шунингдек нарх шакллантирувчи омилларни аниқлаш учун юқоридаги ташкилотларга тегишли сўровлар юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кўчмас мулк бозорини таҳлил қилишда қуйидагилар кўриб чиқилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд бино ва иншоотлар (сегмент бўйича турар ва нотурар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги қурилган объектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларнинг муҳандислик-коммуникациялар билан таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланиш даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик ҳолат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли сони, қурилиш зичлиги ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектларни гуруҳлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кўчмас мулк бозори маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш натижаларидан келиб чиқиб объектларнинг тури, тавсифлари ва хусусиятлари, фойдаланиш мақсади ҳамда нарх шакллантирувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда оммавий баҳолаш ўтказиладиган объектларнинг гуруҳлари ва (ёки) кичик гуруҳлари Ижро этувчи орган томонидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Объектлар қийматининг аниқлилигини ошириш мақсадида объектларнинг ўзига хос хусусиятларини (жойлашган жойи, сифат даражаси, нотурар биноларнинг мавжудлиги, тижорат салоҳияти ва бошқалар) инобатга олган ҳолда кичик гуруҳларга бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Объектларни гуруҳлашда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир объектни икки ёки ундан ортиқ гуруҳда бўлишига йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳлаш кўчмас мулк бозорининг сегментларига, объектларнинг жойлашувига ва нарх бўйича зоналаштириш натижаларига асосланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Нарх ва баҳолаш бўйича зоналаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўртача бозор нархлари бир-бирига яқин бўлган (бозор нархларининг белгиланган диапазони) маълум сегментга тегишли гуруҳларни (кичик гуруҳларни) аниқлаш мақсадида Ижро этувчи орган томонидан оммавий баҳолаш ўтказиладиган ҳудудлар нарх бўйича зоналаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Нарх бўйича зоналаштириш битимлар (таклифлар) тўғрисидаги ва бошқа кўчмас мулк бозори маълумотларини объектлар гуруҳлари жойлашган жойидан келиб чиққан ҳолда уларнинг қийматини аниқлаш санасига тизимлаштиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Нарх бўйича зоналаштириш фақат бозор маълумотлари етарли бўлган оммавий баҳолаш ўтказиладиган ҳудудларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Нарх бўйича зоналаштирилган ҳудудлар чегаралари объектлар қийматини ҳисоблаш учун белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлашга киритишда баҳоланган ҳудудлар баҳолаш бўйича зоналаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Нарх шакллантирувчи омиллар ва уларнинг объектлар қийматини аниқлашга таъсир қилиш даражасини (коэффициент) белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Объектларнинг тавсифлари ва хусусиятлари ҳамда кўчмас мулк бозори таҳлили натижасидан келиб чиқиб нарх шакллантирувчи омиллар Ижро этувчи орган томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, нарх шакллантирувчи омилларнинг таъсир қилиш даражаси (коэффициент) Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи, электрон савдо платформалари, мавжуд ахборот тизимлари ва реестрлардан маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Нарх шакллантирувчи омилларни аниқлашда объектларнинг жойлашган жойи, жисмоний, техник ва эксплуатацион хусусиятлари, муҳандислик-коммуникация ва бошқа инфратузилма билан таъминланганлик даражаси, объектларнинг ободонлаштириш даражаси, улардан фойдаланиш бўйича чекловлар ва зарур бўлган бошқа хусусиятлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Нарх шакллантирувчи омиллар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг умумий ҳолатига, мамлакат, минтақа ёки маҳаллий даражадаги вазиятга боғлиқ бўлган иқтисодий омиллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жой фондининг объектлари, шунингдек ушбу объектлар жойлашган ер участкаларига бўлган талабни ва уларнинг нархларини тушунтириш имконини берадиган ижтимоий омиллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ҳудудни ривожлантириш (соғлиқни сақлаш, таълим, дам олиш ва бошқа соҳалар) ҳамда аҳолини имтиёзли кредитлаш дастурлари мавжудлигини ўз ичига олган ҳуқуқий омиллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект жойлашган жойнинг атроф-муҳити ёки жойлашуви билан боғлиқ табиий омиллар. Мазкур омил шаҳар ёки ҳудуддаги объектларнинг қийматини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Объектнинг қийматини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ижро этувчи орган томонидан объектларнинг қийматини аниқлашда объектнинг жойлашуви, тавсифлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб қиёслаш, харажат ва даромад ёндашувларидан бири қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур Низомда белгиланган ёндашувларнинг биридан фойдаланган ҳолда баҳолаш мумкин бўлмаган, шу жумладан аналоги бўлмаган ҳамда оммавий баҳолаш ўтказилаётган ҳудудда ягона бўлган ва (ёки) ўзига хос (индивидуал) хусусиятларга эга бўлган объектлар алоҳида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кўчмас мулк бозори маълумотлари етарли бўлган ҳудудда қиёслаш ёндашуви қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қиёслаш ёндашуви қўлланилганда, қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
OQ= (BN×BM×K1×K2×…×Kn) + (YEN×YEM×K1×K2×…×Kn),
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда,

OQ — объект қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
BN — кўчмас мулк бозори маълумотлари таҳлили асосида шаклланган бинонинг 1 кв.м. учун нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
BM — бинонинг майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
YEN — кўчмас мулк бозори маълумотлари таҳлили асосида шаклланган ер участкасининг (ҳуқуқ турини ҳисобга олган ҳолда) 1 кв.м. учун нархи (фақат алоҳида ер участкасида жойлашган объектлар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
YEM — ер участкасининг майдони (фақат алоҳида ер участкасида жойлашган объектлар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
K1, K2…Kn — нархни шакллантирувчи омилларни акс эттирувчи коэффициентлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги уй-жойнинг қийматини аниқлашда ёрдамчи бинолар учун қўшимча коэффициент қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кўчмас мулк бозори маълумотлари етарли бўлмаган ҳудудларда харажат ёндашуви қўлланилади. Бунда, нотурар (тижорат) объектлар қийматини аниқлаш учун даромад ёндашуви қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажат ёндашуви қўлланилганда, қуйидаги формуладан фойдаланилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
OQ = QX×(1 + TF) × (1 — JE) + YEQ,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:

OQ — объектнинг қиймати;

QX — объектни қуриш харажатлари миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
TF — тадбиркорнинг фойдаси миқдори (%);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
JE — жами эскириш миқдори (%);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
YEQ — ер участкасининг қиймати (фақат алоҳида ер участкасида жойлашган объектлар учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даромад ёндашуви қўлланилганда, қуйидаги формуладан фойдаланилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
OQ = SOD/KS,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
OQ — объектнинг қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
SOD — соф операцион даромад;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
KS — капиталлаштириш ставкаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Агентлик томонидан Ижро этувчи орган ходимлари фойдаланиши учун мазкур Низомга мувофиқ объектларни оммавий баҳолашнинг ўзига хос хусусиятларини назарда тутувчи техник йўриқнома тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ижро этувчи орган оммавий баҳолаш натижаларини оммавий баҳолашнинг тугаш муддатидан камида ўттиз кун олдин Агентликка тасдиқлаш учун электрон шаклда тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Агентлик оммавий баҳолаш натижаларини улар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида тасдиқлайди ёки оммавий баҳолаш натижаларида хатоликлар аниқланган тақдирда, мазкур хатоликларни бартараф этиш учун Ижро этувчи органга қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи орган ўн кун ичида оммавий баҳолаш натижаларини аниқланган хатоликларни бартараф этган ҳолда Агентликка тасдиқлаш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий баҳолаш натижалари Агентлик директори томонидан тасдиқланади ҳамда уч кун ичида Агентликнинг расмий веб-сайтига оммавий баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мулкдорлар Агентликнинг расмий веб-сайтидан объектнинг кадастр рақамини киритган ҳолда ўзига тегишли объектларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотни олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг расмий веб-сайтида оммавий баҳолаш ўтказилган ҳар бир объект тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар жойлаштирилган бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг қийматини аниқлаш усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархни шакллантирувчи омиллар ва уларнинг объектлар қийматини аниқлашга таъсир қилиш даражаси (коэффициент) тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолашга оид бошқа ҳисоб-китоблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Оммавий баҳолаш натижалари бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мулкдорлар ва бошқа манфаатдор шахслар (бундан буён матнда мурожаатчилар деб юритилади) оммавий баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, Ижро этувчи орган ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мурожаатлар Ижро этувчи органда камида 5 кишидан иборат таркибда тузиладиган комиссия томонидан (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, комиссия таркибига Агентликнинг масъул ходими киритилади ҳамда комиссияга Ижро этувчи органнинг раҳбари раислик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Комиссия мурожаат қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида мурожаатчини мурожаатни кўриб чиқиш куни ҳақида хабардор қилади. Бунда, мурожаатчи комиссия томонидан мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Комиссия мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади ва бу ҳақида бир кун ичида мурожаатчини хабардор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаган тақдирда, мурожаатни қаноатлантиришни рад этиш ва объектнинг қийматини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда, объектнинг қийматини қайта ҳисоблаш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, объектнинг қийматини қайта ҳисоблаш уч иш кунида амалга оширилади ва унинг натижаси мурожаатчига маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур Услубиёт талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3649/0612-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)