10.07.2025 йилдаги 425-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2025 йилдаги 425-сон
Date of entry into force
11.07.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025-2026 йилларда сунъий интеллект технологиялари соҳасида устувор лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тузилмасидаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» давлат муассасаси негизида «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025-2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ҳамда уларнинг иштирокидаги ташкилотлар томонидан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2025-2026 йилларда вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур қарорга 1-иловада белгиланган устувор лойиҳалар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу устувор лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларни келгусида техник қўллаб-қувватлаш, улардан фойдаланиш ҳамда бошқа молиявий масалалар манфаатдор вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Марказга мазкур қарорга 1-иловада белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ҳамда уларнинг иштирокидаги ташкилотлар ўртасида танлов ўтказишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ушбу қарорга 2-иловада белгиланган вазирлик ва идоралар ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига устувор лойиҳалар амалга оширилиши юзасидан тегишли ахборот киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Рақамли технологиялар вазирлиги Тошкент шаҳридаги Инҳа университети учун 2026 йил 1 июнга қадар сунъий интеллект технологияларини амалга ошириш бўйича параллель ҳисоблаш, машинавий ўқитиш ва бошқа лойиҳалар учун зарур бўлган график ишлов бериш блокларини (GPU) ўз ичига олган юқори самарали ҳисоблаш кластери ҳамда катта маълумотлар базаси сервер қурилмалари харид қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу сервер қурилмаларини харид қилиш Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 10 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
425-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025-2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ҳамда уларнинг иштирокидаги ташкилотлар томонидан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати соҳалари

1.

Сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжларини таҳлил ва прогноз қилиш учун дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

2. Тизимни синов тариқасида «Фармацевтик маҳсулотлар хавфсизлиги маркази» ДМда ишга тушириш.

2027 йил февраль

3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш.

2027 йил июль

2.

Клиник қарорлар қабул қилишни автоматлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий ёрдам сифатини оширишга мўлжалланган сунъий интеллектга асосланган рақамли тиббий ёрдамчи дастурий таъминотини ишлаб чиқиш (ТОП-3 ташхис).

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Тизимни синов тариқасида Олмазор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда «Шох сарой» хусусий клиникасида* ишга тушириш.

2026 йил октябрь

3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш.

2026 йил декабрь

3.

DMED Ягона тиббий ахборот тизимига интеграциялашган, тиббий кўрик жараёнини автоматик равишда баёнлаштириш учун нутқни аниқлаш технологияларидан (SТТ) фойдаланган ҳолда овозли ёрдамчи дастурий таъминотни (модулини) ишлаб чиқиш.

1. Тизимнинг лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Тизимни синов тариқасида Юнусобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда «Кўксарой» диагностика маркази хусусий клиникасида* ишга тушириш.

2026 йил январь

3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш.

2026 йил март

4.

Кўкрак қафасидаги тугунлар, ўсмалар, яллиғланиш жараёнлари ва бошқа патологик ўзгаришларни эҳтимолий аниқлаш мақсадида сунъий интеллект ёрдамида компьютер томографияси ва рентген тасвирларини таҳлил қиладиган дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Тизимни синов тариқасида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда «Федорович» хусусий клиникасида* ишга тушириш.

2026 йил октябрь

3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш.

2026 йил декабрь

5.

Маммография тадқиқотлари асосида кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича сунъий интеллект технологиясини жорий этиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Тизимни синов тариқасида Республика ихтисослаштирилган онкология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда «Дармон Сервис» хусусий клиникасида* ишга тушириш.

2026 йил октябрь

3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш.

2026 йил декабрь

II. Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллект технологияларини қўллаш соҳалари

6.

Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги экинлари (буғдой ва пахта)нинг ҳосилдорлигини прогноз қилиш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил ноябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва қурилиш ишларини барвақт аниқлаш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳани амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали яйловларнинг яшиллик ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил ноябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали электр узатиш тармоқларининг ҳолатини (сим, устун ва сунъий интеллект имкониятидан келиб чиқиб бошқалар) мониторинг қилиш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Космик мониторингда сунъий интеллект ҳамда геоахборот тизимларини қўллаш орқали мавжуд қуёш панелларининг ўрнатмаларини ва ўрнатиш учун юқори самарадорликка эга жойларни аниқлаш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Транспорт, логистика ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳалари

11.

Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали темир йўл ҳолатини мониторинг қилиш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Тошкент шаҳридаги темир йўл вокзалларига кириш қисмига фуқароларни идентификация қилиш борасида сунъий интеллектга асосланган «UzFace» тизимини тажриба-синов тариқасида ишга тушуриш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил март

13.

Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали автомобиль йўлларида асфальт қопламалари ҳолатини аниқлаш ва мониторинг қилиш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил июнь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Космик суратларнинг ўлчами аниқлигини яхшилаш учун сунъий интеллект моделини ишлаб чиқиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Сунъий интеллект ёрдамида жамоат транспорти ҳамда оғир юк машинасини бошқариш жараёнида ҳайдовчининг ҳаракатини кузатиб боришда мобил алоқа воситасидан фойдаланиш, мудраш ва ухлаб қолиш каби хавфли вазиятлардан огоҳлантириш тизимини яратиш.

1. Маҳаллий ва хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Тизимни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.

2026 йил апрель

16.

Синов тариқасида компьютер нигоҳи орқали шахсни идентификация қилган ҳолда кичик қоидабузарликларни (чекиш ҳолатлари, пиёдалар белгиланмаган йўл қатнов қисмидан ўтиш) аниқлаш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

 Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил июль

17.

Компьютер нигоҳи орқали самокатларда хавфсизлик талабларига зид ҳолда ҳаракатланиш ҳолатларини автоматик тарзда аниқлашни йўлга қўйиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил февраль

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

18.

Фуқаролар учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини ишлаб чиқиш ҳамда сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш.

2026 йил май

19.

Суд қарорлари лойиҳаларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш.

2026 йил июнь

20.

Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини яратиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш.

2026 йил март

21.

Видеокузатув камералари ва компьютер нигоҳи технологияси ёрдамида маиший чиқиндиларни ташлаш ҳолатларини аниқлаш бўйича «UzFace» тизимини такомиллаштириш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2026 йил сентябрь

22.

Компьютер нигоҳи ёрдамида инсоннинг кийими, соч ранги қўлидаги буюмлар бўйича фильтрлаш ҳамда инсонни объект сифатида аниқлаш тизимини яратиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2026 йил август

IV. Экология, саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар

23.

Сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил февраль

3. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2026 йил ноябрь

24.

Бюджет ташкилотларининг давлат харажатларини амалга ошириш жараёнида барча етказиб берувчиларнинг банк ҳисобрақамларини автомат равишда текшириш имкониятини яратиш.

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Марказий банк ахборот тизимлари ўртасида банк ҳисобрақамлари тўғрисида маълумот алмашинуви бўйича техник йўриқнома ишлаб чиқиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Техник йўриқномани белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

3. Бюджет ташкилотларининг давлат харидлари жараёнида банк ҳисобрақамларини инсон омилисиз текшириш имкониятини синовдан ўтказиш ва ишга тушириш.

2026 йил декабрь

25.

Радиолокацион космик суратларни сунъий интеллект орқали қайта ишлаш натижасида норуда фойдали қазилма конларида ўзгаришларни аниқлаш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Ўзбек тилида сўзловчиларни ажратган ҳолда (диаризация), мажлисларни баёнлаштириш тизимини ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш.

2026 йил февраль

27.

Сунъий интеллект технологиясига асосланган «Ўзбек тили корпуси» учун маълумотлар тўпламини шакллантириш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил февраль

3. Зарур маълумотлар тўпламини шакллантириш.

2026 йил май

4. Синов тариқасида очиқ моделлар асосида миллий моделни ишлаб чиқиш ҳамда тўпланган маълумотлар асосида ўқитиш.

2026 йил ноябрь

28.

Сурдо таржима механизмига эга мобил иловани ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастурий маҳсулотни синов тариқасида ишга тушириш.

2026 йил ноябрь

29.

Имконияти чекланган шахслар учун бинолар, иншоотлардаги инклюзивлик талабларига мувофиқликни автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш учун аппарат-дастурий комплекснинг техник намунасини яратиш ва пандусларнинг қиялик бурчаги, кенглиги, баландлиги ва қопламаси ҳолатини аниқлаш бўйича ихтисослашган роботлаштирилган машиналарни харид қилиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда дастлабки маълумотларни таҳлил қилиш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Моделни ишлаб чиқиш ва ўқитиш, синов тариқасида ишга тушириш.

2026 йил декабрь

30.

Тарихий маълумотлар асосида сунъий интеллект технологиясини қўллаган ҳолда об-ҳавони олдиндан прогноз қилиш тизимини жорий қилиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

3. Тизимни ишга тушириш.

2026 йил февраль

31.

Фойдаланувчиларга маслаҳат ёрдамини кўрсатиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида овозли ва матнли «Чат-ботни» жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Чат-ботни ишлаб чиқиш.

2026 йил апрель

32.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида оммабоп хизматларни кўрсатиш жараёнида фойдаланувчи томонидан юкланган ҳужжатнинг талабларга мувофиқлигини текшириш ва ушбу ҳужжатдаги маълумотлар асосида зарур майдонларни автоматик тўлдириш имконини берувчи хизматни ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

2026 йил август

33.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали контакт марказини автоматлаштириш тизимини сунъий интеллект асосидаги овозли роботлардан фойдаланган ҳолда жорий этиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

34.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини бошқариш хизмати (овоз ёрдамида майдонларни автоматик тўлдириш) жорий этиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

2026 йил август

35.

Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда pm.gov.uz ва murojaat.gov.uz порталлари орқали тушган мурожаатларни қабул қилиш ва ишлаш тизимини ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тизимни ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш.

2026 йил декабрь

36.

Ўқувчилар томонидан фанлар ўзлаштирилишини таҳлил қилиш ҳамда билим ва кўникмаларни яхшилаш учун ўқув материалларини танлаб беришга мўлжалланган сунъий интеллект асосидаги ўқитувчи ёрдамчисини ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил ноябрь

3. Тизимни ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

37.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шу жумладан, сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи дастурчиларни сунъий интеллектни жорий этиш ва қўллаш бўйича малака ошириш курслари ва тренингларга, шу жумладан, ихтисослаштирилган йўналишларга жалб этиш.

1. Малака ошириш курслари учун ўқув дастурлари ва материалларини яратиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Малака ошириш курслари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

3. Ихтисослашган йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш.

2025 йил октябрь

38.

Илмий ва амалий соҳаларда самарали ва аниқ тадқиқотларни амалга ошириш учун сунъий интеллект технологиялари асосида мустақил ҳаракатланиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва лаборатория ускуналари билан ўзаро интеграция имкониятига эга бўлган 20 турдаги роботлаштирилган қурилмаларни харид қилиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

3. 20 турдаги роботлаштирилган қурилмаларни харид қилиш.

2025-2026 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Давлат идораларининг 100 нафар ходимининг сунъий интеллект бўйича хорижий онлайн курсларда малакасини ошириш.

1. Малака ошириш курслари учун хорижий онлайн курслар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Малака ошириш курслар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил ноябрь

3. Давлат идораларининг 100 нафар ходимларининг босқичма-босқич малака ошириш онлайн курсларини ташкил этиш.

2026 йил декабрь

40.

Kubernetes ва Run:AI базасидаги платформаларни бошқариш ва тармоқларни лойиҳалаштириш бўйича мутахассислар малакасини ошириш.

1. Kubernetes ва Run:AI базасидаги малака ошириш курслари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Босқичма-босқич малака ошириш онлайн курсларини ташкил этиш.

2025 йил декабрь

41.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва одамлар тўпланадиган жойларни мониторинг қилиш ҳамда жиноятларни аниқлаш учун компьютер нигоҳидан фойдаланиб видео-идентификация тизимини жорий этиш.

1. Маҳаллий ва хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил февраль

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

42.

Ижтимоий соҳа объектларида хизмат кўрсатиш вақти, навбат вақти ва масъул ходим иш жойида мавжудлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

43.

Сунъий интеллект ёрдамида Идоралараро ҳужжат айланиш тизимида вазифаларни автоматик равишда тайинлаш ва кузатиб бориш, кечикишларни аниқлаш ва яқинлашиб келаётган муддатларни эслатиб туриш функциясини жорий этиш.

1. Лойиҳани тадқиқ этиш ва хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

44.

Идоралараро ҳужжат айланиш тизимида сунъий интеллект технологиясидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларга ҳужжатларни излаш бўйича «Чат-бот» техник ёрдам хизматини жорий этиш.

1. Лойиҳани тадқиқ этиш ва хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил июль

45.

Сунъий интеллект технологиясидан фойдаланган ҳолда идоралараро ҳужжат айланиш тизимида кирувчи ҳужжатларнинг ўзбек тилида матнни таниб олиш (OCR), кирувчи ҳужжатларни таснифлаш ҳамда рўйхатга олиш ва ҳужжатлар бўйича Раҳбарларга устхатларни (фишка лойиҳаларини) шакллантириш модулни жорий этиш.

1. Лойиҳани тадқиқ этиш ва хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил январь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

46.

Samaradorlik.uz автоматлаштирилган ахборот тизимида ташкилот ва идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари модулидаги KPI кўрсаткичларини тасдиқланган ҳисоботлар ўртасида таҳлил қилишда сунъий интеллект технологиясини қўллаш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Сунъий интеллект технологияси асосидаги моделни ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

47.

Идоралараро ҳужжат айланиш тизимида сунъий интеллект технологиясини қўллаган ҳолда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни мазмуни бўйича таниб олиш ва ижрочиларнинг аввалги жавоблари асосида автоматик тарзда мурожаатларга жавобларни шакллантириш модулини жорий этиш.

1. Лойиҳани тадқиқ этиш ва хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил июнь

48.

Сунъий интеллектга асосланган мослашувчан интерполяция усули ёрдамида рақамлаштирилган тасвирларни қайта ишлаш ва сифатини яхшилаш wеb-платформасини ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳаолди ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

3. Сунъий интеллектга асосланган мослашувчан интерполяция усулини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

4. Тасвирларни қайта ишлаш ва сифатини яхшилаш сунъий интеллект моделини ўқитиш.

2026 йил июнь

49.

Ўзбекистоннинг сунъий интеллект соҳасидаги халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича таҳлил ўтказиш.

1. Халқаро ташкилотларнинг экспертларини жалб қилиш ва улар томонидан жорий ҳолатни таҳлил қилиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таҳлил натижалари бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

50.

Сунъий интеллект йўналиши бўйича Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университетларида лабораториялар ташкил этиш.

1. Тадқиқот лабораторияларининг техник параметрларини тасдиқлаш.

2025 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техник параметрларга мувофиқ зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш.

2025 йил ноябрь

3. Тадқиқот лабораториялари учун ажратилган бино ва иншоот ёки махсус хоналарни жиҳозлаш.

2025 йил декабрь

51.

Сунъий интеллект йўналиши бўйича олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 5 та лабораториялар ташкил этиш.

1. Тадқиқот лабораторияларининг техник параметрларини тасдиқлаш.

2. Техник параметрларга мувофиқ зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш.

3. Тадқиқот лабораториялари учун ажратилган бино ва иншоот ёки махсус хоналарни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш.

4. Қуйидаги муассасаларда сунъий интеллект йўналиши бўйича лабораториялар ташкил этиш:

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;

Тошкент иқтисодиёт университети;

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети;

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.

2025-2026 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

52.

Андижон давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва бошқа олий таълим муассасаларида сунъий интеллект лабораторияларини ташкил этиш.

1. Тадқиқот лабораторияларининг техник параметрларини тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техник параметрларга мувофиқ зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш.

2026 йил июль

3. Тадқиқот лабораториялари учун ажратилган бино ва иншоот ёки махсус хоналарни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш.

2026 йил декабрь

53.

Жамоатчилик фикрини комплекс таҳлил қилишга қаратилган, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги нашрларни (ҳис-туйғулар, умумий контекст, асосий мавзулар ва фаол шахслар) қайта ишлаш функцияларини ўз ичига олган долзарб ижтимоий масалалар бўйича жамоатчилик норозилиги даражасини мониторинг қилиш имконини берувчи сунъий интеллект асосидаги платформани ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил ноябрь

3. Платформани ишлаб чиқиш.

2026 йил август

54.

Сунъий интеллект технологиялари ёрдамида видеоматериалларни автоматлаштирилган таҳлил қилиш тизимини яратиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

55.

Банк соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шубҳали тўловларни таҳлил қилиш тизимини яратиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

56.

Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда кўнгилочар ҳамда савдо объектларида ташриф буюрувчилар фаоллиги ва сонини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш тизимини яратиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

57.

«Бир миллион ўзбек сунъий интеллект фойдаланувчиси» лойиҳасини ўз ичига олган «AIStudy.uz» платформасини ишлаб чиқиш.

1. Платформани ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

3. Платформани ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

58.

Чекиш, ёнғин ва тутун омилларини аниқлаш тизимини яратиш ҳамда ушбу омиллар билан боғлиқ асосий объектларни сегментлаш ва таснифлаш учун компьютер нигоҳи технологиясини қўллаш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил август

V. Сунъий интеллект йўналишидаги илмий-амалий тадқиқотлар

59.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзбек тилидаги матн маълумотларини таснифлаш ва тематик излаб топиш алгоритмларини ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва бошқа манбалар асосида сунъий интеллект моделини ишлаб чиқиш ва ўқитиш учун зарур бўлган маълумотлар тўпламини шакллантириш.

2026 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўзбек тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни индекслаш, таснифлаш ва тематик излаб топиш учун ахборот-қидирув тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

60.

Миокард инфаркти билан оғриган беморларни реабилитация қилиш дастурларини ҳар бир беморга динамик мослаштириш учун чуқур ўрганиш модели ва алгоритмларини ишлаб чиқиш.

1. Ўткир коронар синдром ва юрак-қон томир касалликларининг бошқа асоратлари билан оғриган беморлар тўғрисида машинавий ўрганишга мўлжалланган тиббий маълумотлар тўпламларини шакллантириш;

2026 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Уй шароитида кардиологик реабилитация ва юрак-қон томир касалликларининг иккиламчи профилактикасини қўллаб-қувватлаш учун телетиббиёт тизимини яратиш.

2026 йил декабрь

61.

Статистика ҳисоботларининг сифатини назорат қилиш учун самарали машинавий ўрганиш усулларини тадқиқ қилиш.

1. Статистика ҳисоботи ва кузатувлар маълумотларининг тўғрилиги ва яхлитлигини текшириш усулларини тадқиқ қилиш.

2026 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Маъмурий маълумотлардан фойдаланиб, статистика ҳисоботлари сифатини интеллектуал таҳлил қилиш ва яхлитлигини текширишнинг автоматлаштириш ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

62.

Атмосфера, ерости сувлари ва суғориладиган тупроқларнинг экологик ҳолатини мониторинг ва прогноз қилиш учун ночизиқли математик моделлар ва сонли алгоритмларни ишлаб чиқиш.

Атмосферада зарарли антропоген чиқиндиларнинг тарқалиши, суюқлик фильтрацияси ва унумдор тупроқ қатламида минерал тузларнинг тарқалиш жараёнлари билан боғлиқ башоратлаш ва қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш дастурий таъминотини яратиш.

2026 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

63.

Архив ҳужжатларининг матнини таниб олиш ва метамаълумотларни ахборот тизимига киритиш жараёнларини автоматлаштириш имконини берувчи сунъий интеллектга асосланган ечимларни ишлаб чиқиш.

1. Архив ҳужжатларининг матнини (босма, қўлёзма) таниб олиш (OCR) ишланмаларини тадқиқ этиш.

2026 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Архив ҳужжатларининг матнидан тегишли метамаълумотларни ажратиб олиш дастурий воситаларини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

64.

Илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув муассасалари профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш, ўқитишнинг замонавий услубларига эътибор қаратиш, ўқув жараёнини рақамлаштириш ва илғор илмий ёндашувларни жорий этиш.

1. Малака ошириш курслари учун ўқув дастурлари ва материалларини яратиш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Малака ошириш курслари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

3. Ихтисослашган йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш.

2026 йил январь

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилиш баёни асосида мазкур иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни жорий этиш белгиланган давлат ва хусусий ташкилотларга ўзгартириш киритиш мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025-2026 йилларда вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Солиқ маъмурчилиги соҳаси

1.

Сунъий интеллект элементларини амалдаги солиқ органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимларига жорий этиш орқали солиқ хавфларини таҳлил қилиш ва баҳолашни йўлга қўйиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2026 йил май

Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари

Солиқ қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

3. Тизимни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.

2027 йил ноябрь

2.

Сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда солиқ тўловчиларга ёрдам бериш учун виртуал маслаҳатчи «Davr On»ни такомиллаштириш.

Бунда «Davr On» ёрдамида солиқ тўловчиларга 24 соат, ҳафтанинг 7 куни давомида автоматик режимида солиқ қонунчилигини тушунтириш ва мобил иловада фойдаланувчиларга мавжуд маълумотлар бўйича жавоб бериш механизмини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари

Солиқ қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

3.

Солиқ қўмитасининг идоралараро ҳужжат айланиш тизимида сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиб, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмунини аниқлаш ва ижрочиларнинг олдинги жавоблари асосида автоматик жавоблар тайёрлаш модулини ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2026 йил март

Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари

Солиқ қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

3. Тизимни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.

2027 йил май

4.

Солиқ органларида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида солиқ инспекторлари, бизнес таҳлилчилар, лойиҳа менежерлари ва дастурчиларнинг ушбу соҳадаги билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган махсус ўқув курсларига жалб этиш.

Шу билан бирга, Япония, Германия, Сингапур ва Малайзия каби сунъий интеллект соҳасида илғор тажрибага эга мамлакатларга хизмат сафари асосида ташриф буюриб, уларнинг амалиётларини ўрганиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар

Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари

Солиқ қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

5.

Солиқ органларининг «Call markazi» фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш.

Бунда:

сунъий интеллект асосидаги овозли роботлар ёрдамида операторлар ва мижозлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни автоматлаштириш бўйича;

сунъий интеллект ёрдамида солиқ тўловчиларга қўнғироқлар қилиш орқали уларнинг солиқ қарздорлиги тўғрисида огоҳлантириш бўйича тизимни жорий этиш назарда тутилади.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2026 йил май

Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари

Солиқ қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

3. Тизимни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.

2027 йил октябрь

II. Божхона маъмурчилиги соҳаси

6.

Божхона декларациясида товарлар тўғрисидаги маълумотлар асосида унинг ТИФ ТН кодини аниқлаш ҳамда сунъий интеллект ёрдамида ТИФ иштирокчиси томонидан тақдим этилган товарнинг ТИФ ТН кодига солиштириб, унинг ўхшашлик даражасини баҳолаш юзасидан тадқиқот ишларини амалга ошириш.

1. Тадқиқотни амалга ошириш учун хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил ноябрь

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. ТИФ ТН кодини аниқлаш учун маълумотларни тўплаш ва тайёрлаш.

2026 йил июнь

3. ТИФ ТН кодини ўхшашлик даражасини баҳолаш юзасидан тадқиқотни амалга ошириш.

2026 йил декабрь

7.

Жисмоний шахслар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг божхонага оид саволларига жавоб берувчи сунъий интеллектга асосланган «Божхона маслаҳатчиси» чат-ботини жорий этиш юзасидан тадқиқот ишларини амалга ошириш.

1. Тадқиқотни амалга ошириш учун хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил декабрь

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Божхонага оид саволларига жавоб бериши учун маълумотларни тўплаш ва тайёрлаш.

2026 йил май

3. Божхона «маслаҳатчиси» чатботини жорий этиш юзасидан тадқиқот ишларини амалга ошириш.

2026 йил ноябрь

8.

Божхона органларининг дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, шунингдек, назорат техника воситаларининг техник кузатувини амалга ошириш учун «Ўзбектелеком» АК тизимидаги «Unicon-soft» МЧЖни ягона тизим оператори этиб белгиланиш.

1. Ягона тизими оператори томонидан божхона органларига янги технологияларни татбиқ этиш, дастурлаш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш юзасидан инвестиция маблағларини киритиб бориш.

2025-2026 йиллар

Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Божхона қўмитасининг АКТ ва КТ бошқармаси вазифаларини босқичма — босқич ягона тизим операторига ўтказиш.

2025 декабрь

3. Ягона тизим оператори томонидан кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар жорий этиш ҳисобига ахборот тизимлари ҳамда назорат техника воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

доимий

9.

Божхона қўмитасининг барча ҳудудий бошқармалари Масофавий электрон декларациялаш божхона постларида Божхона юк декларациясида транспорт харажатларини сунъий интеллект элементлари ёрдамида ҳисоблаш юзасидан тадқиқот ишларини олиб бориш.

1. Тадқиқотни амалга ошириш учун хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил ноябрь

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Божхона юк декларациясида транспорт харажатлари бўйича маълумотларни тўплаш.

2026 йил июнь

3. Транспорт харажатларини сунъий интеллект элементлари ёрдамида ҳисоблаш юзасидан тадқиқот ишларини амалга ошириш.

2026 йил декабрь

10.

Божхона органларининг сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи ходимларини сунъий интеллект соҳасида билим ва малакасини ошириш мақсадида мазкур йўналишида юқори тажрибага эга бўлган ташкилот ва олий таълим муассасаларнинг кенг доирадаги курсларида ўқитиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

11.

Хорижий давлатлар билан савдо алоқаларининг кенгайиши, товар ва транспорт воситалари бўйича маълумотлар ҳажми ортиши натижасида маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун юқори қувватли сервер қурилмалари билан жиҳозлаш.

1. Юқори қувватли сервер қурилмалар билан жиҳозлаш бўйича Ягона тизими оператори томонидан 1 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағларини киритиш.

2. Жалб қилинган маблағлар ҳисобидан сервер қурилмаларини харид қилиш.

3. Сервер қурилмаларни ўрнатиш ва ишга тушириш.

2025-2026 йиллар

Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

12.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан, логистика хизматларини ўз ичига олган «GATE» (Global Access for Trade and Exchange) ахборот платформасини сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда ягона оператор билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил ноябрь

Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил май

3. Тизимни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2026 йил декабрь

13.

Мамлакат транзит салоҳиятини ошириш ҳамда божхона ва юк операцияларини амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш мақсадида божхона назорати остида кузатув жараёнларига сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда ягона тизим оператор билан ҳамкорликда «GPS» электрон пломбалар орқали ташиш амалиётини жорий қилиш.

1. Ягона тизим оператори томонидан божхона назорати остида кузатув жараёнларига сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда «GPS» электрон пломбалар харид қилиш учун 1 — 1,5 млн доллар қийматида инвестиция киритиш.

2. Жалб қилинган маблағлар ҳисобидан «GPS» электрон пломбалар харидини амалга ошириш.

3. Божхона назорати остида кузатув жараёнлари доимий мониторингини олиб боришга мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиқиш.

4. «GPS» пломбалар ҳамда дастурий таъминотни комплекс амалиётга жорий этиш.

2025-2026 йиллар

Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

14.

Чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи сканер қилувчи инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозлашни ягона тизим оператори билан ҳамкорликда амалга ошириш.

1. Сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозлаш.

2. Биринчи босқичда 1 та авто ва 1 та темир йўл чегара божхона постларига ИКМ қурилмаларини ўрнатиш.

3. Божхона қўмитаси балансидаги барча инспекцион кўрик мажмуаларини доимий созлигини таъминлаш мақсадида ягона тизим операторига техник кузатувини амалга ошириш учун уларни топшириш.

Ягона тизим оператори томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда назорат техник воситаларига техник хизмат кўрсатувчи махсус лаборатория ҳамда мобил гуруҳлар ташкил этиш.

2025-2026 йиллар

Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

15.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти хамда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона постларида фуқароларни ўтишида қулайлик яратиш мақсадида уларни идентификация қилиш борасида сунъий интеллектга асосланган «UzFace» тизимини Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда синовдан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Божхона қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

III. Банк-молия соҳаси

16.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида «Таҳлилий ахборот тизими» (ADR) лойиҳасини амалга ошириш.

1. Техник топшириқни белгиланган тартибда келишиш ва харид ҳужжатларини тайёрлаш.

2025 йил ноябрь

Ўз маблағлари ҳисобидан

Марказий банк,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқувчи ва интеграторларни аниқлаш ва шартнома имзолаш.

2026 йил сентябрь

3. «Таҳлилий ахборот тизими» (ADR)ни тажриба синовдан ўтказиш.

2027 йил июнь

17.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида сунъий интеллект элементлари мавжуд бизнес-таҳлилий воситани жорий қилиш.

1. Сунъий интеллект воситасида амалга ошириш имконияти мавжуд устувор йўналишларни аниқлаш ҳамда ушбу йўналишларга мос сунъий интеллект элементлари мавжуд бизнес-таҳлилий воситани танлаш.

2025 йил октябрь

Ўз маблағлари ҳисобидан

Марказий банк,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Бизнес-таҳлилий воситани синовдан ўтказиш.

2026 йил март

18.

Бюджет ташкилотларининг харажатларини ҳисоб-китоб қилиш бўйича ахборот тизимини яратиш.

Бунда:

бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасидан келиб чиқиб, харид режалари ва иш ҳақини автомат шакллантириш;

бюджет ташкилотларининг харажатларини таҳлил қилиш ва режалаштириш жараёнларида сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил декабрь

Ўз маблағлари ҳисобидан

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш.

2027 йил май

IV. Жамоат хавфсизлиги, экология, саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар

19.

Интеллектуал видео таҳлил ёрдамида саноат объектларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш (каска, ёруғлик акс эттирувчи жилетларни аниқлаш) тизимини жорий этиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

2025 йил ноябрь

Ўз маблағлари ҳисобидан

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Ахборот тизимини жорий этиш.

2026 йил февраль

20.

3-сон гидрометаллургия заводида технологик жараёнларини бошқариш учун сунъий интеллект асосида рақамли ёрдамчи тизимини жорий этиш.

1. Белгиланган тартибда ускуналарни харид қилиш.

2. Тизимни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

2025-2026 йиллар

Ўз маблағлари ҳисобидан

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ,

Рақамли технологиялар вазирлиги

21.

«Шарқий» конида диспетчерлик хизмати учун замонавий «BI» воситаларини (Advanced Data Analytics) ишлаб чиқиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

2. Ахборот тизимини жорий этиш.

2025-2026 йиллар

Ўз маблағлари ҳисобидан

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ,

Рақамли технологиялар вазирлиги

22.

Сунъий интеллект асосида конларда оғир юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларини назорат қилувчи видеоаналитик (DMS) тизимини жорий қилиш.

1. Тизимни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

2. Ахборот тизимини жорий этиш.

2025-2026 йиллар

Ўз маблағлари ҳисобидан

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилиш баёни асосида мазкур иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори билан тасдиқланган Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 5-банди «б» кичик бандининг йигирма бешинчи хатбошисидаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари» сўзлари «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июндаги 409-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази», шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарори билан «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказлар) ташкил этилганлиги ва уларнинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банднинг «б» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» сўзлари «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, халқаро стандартлар ва методологияларни жорий этиш бўйича ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни қайта ишлаш учун технологик инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида сунъий интеллект технологиялари асосида устувор лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект технологиялари асосида рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда уларнинг ташқи бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, аҳолини сунъий интеллект имкониятларидан амалий фойдаланишга кенг ўргатиш, шунингдек, ушбу йўналишда илмий салоҳиятни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари» сўзлари «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 5-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасасининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик шартномалари доирасида кўрсатилган хизматлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишдан тушган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур техник инфратузилмани тақдим этиш эвазига шартномавий асосда стартап-лойиҳалардаги ўз улушларини сотишдан тушган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«51. Белгилаб қўйилсинки, 2030 йил 1 январдан бошлаб «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси ўзи кўрсатган хизматлар доирасидаги тушумлар ҳисобидан босқичма-босқич мустақил молиялаштиришга ўтади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Марказлар қуйидаги манзилдаги биноларда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси Тошкент шаҳрининг, Мирзо Улуғбек тумани И. Мўминова кўчасидаги 4-уй;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги 114А-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, биноларни сақлаш бўйича жорий харажатлар фойдаланувчилар томонидан қопланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Директор

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директорнинг ўринбосари

Маркетинг ва савдолар бўлими

2

Маъмурий-хўжалик ишлари бўйича бош мутахассис

1

Инфратузилма бўлими

4

Стратегик ривожлантириш ва рейтинглар бўлими

3

Бухгалтерия

2

Иқтисодий ишлар бўйича бош мутахассис

1

Катта маълумотларни шакллантириш бўлими

4

«Рақамли иқтисодиёт» илмий-электрон журнали таҳририяти

3

Кадрлар бўлими

2

Ички аудит ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис

1

Давлат ва хўжалик секторларига сунъий интеллектни жорий этиш бўлими

4

Рақамли иқтисодиёт бўлими

3

Юридик бўлим

2

Техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис

1

IТ-компаниялар ва стартаплар билан ишлаш бўлими

3

Сунъий интеллект соҳасида саводхонликни ошириш бўлими

3

Назорат ва ижро интизоми бўлими

2

Махсус ишлар бўйича бош мутахассис

1

Ахборот хавфсизлиги бўлими

2

Харидлар бўйича бош мутахассис

1

Халқаро муносабатлар бўйича бош мутахассис

1

Ахборот хизмати

1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Марказ ходимларининг умумий чекланган сони (ёрдамчи персонал ходимлардан ташқари) — 50 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи персонал ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 09/25/425/0597-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)