07.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3644
ONLINE TRANSLATE
Ўзекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг буйруғи, 07.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3644
Date of entry into force
07.07.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУЙРУҒИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3644]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор А. ОРТИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 17 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01/07-14/43-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 17 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2025 йил 17 июндаги 01/07-14/43-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда ҳудудий бўлинмалар деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (бундан буён матнда Давлат активлари агентлиги деб юритилади) «Давлат мулки» ахборот тизимида жорий этилган, онлайн-буюртманомаларни қабул қилиш ва уларни қайта ишлаш махсус модули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объекти (бундан буён матнда кўчмас мулк объекти деб юритилади) — балансда сақловчилар ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, шунингдек уч ойдан ортиқ муддат давомида бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, шу жумладан умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмаётган объектлар (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхона — устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
онлайн-буюртманома — ҳудудий бўлинмалар томонидан ахборот тизими орқали давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш учун тўғридан-тўғри онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-auksion» электрон савдо платформаси (бундан буён матнда электрон онлайн-аукцион деб юритилади) — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансда сақловчи — сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти бириктирилган юридик шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кўчмас мулк объектлари ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, онлайн-буюртманома ҳудудий бўлинмалар томонидан ахборот тизими орқали берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кўчмас мулк объектларини ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомаларига асосан электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш ушбу Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш шартлари, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Давлат активлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 19 сентябрдаги 01/07-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3951, 09.10.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2026 й., 10/26/3951/1017-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулк объектларини сотиш шартлари давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Онлайн-буюртманома бериш ва уни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳудудий бўлинмалар ҳудудларда аниқланган кўчмас мулк объектларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига ахборот тизими орқали онлайн-буюртманома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, онлайн-буюртманома ахборот тизими орқали ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомасида кўчмас мулк объектлари бўйича қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектининг тўлиқ манзили ҳамда балансда сақловчиси (мулкдори) тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектининг фотосуратлари ва аниқ геолокацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектидан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклиф, агар мавжуд бўлса. Бунда, тегишли ҳудуд ва (ёки) кўчмас мулк объектининг ихтисослашувидан келиб чиқиб, айнан қайси йўналишлар учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича ҳудудий бўлинманинг таклифи кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомаси ахборот тизими орқали Давлат активлари агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига автоматик равишда келиб тушади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Онлайн-буюртманома келиб тушгандан сўнг, уч иш куни ичида Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари томонидан кўчмас мулк объекти жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилади ҳамда қуйидагилар ўрганилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектининг балансда сақловчи ёки давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли эканлиги ҳамда бўш турганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастр ҳужжатларига мувофиқ кўчмас мулк объектининг умумий ер майдони ва бино-иншоотлар эгаллаган майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектининг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ҳудудларни ривожлантириш дастурида (тармоқ жадвалида) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Давлат активлари агентлигининг кўчмас мулк объектидан келгусида фойдаланиш бўйича қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 19 сентябрдаги 01/07-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3951, 09.10.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2026 й., 10/26/3951/1017-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилмайдиган объектлар тоифасига кириши ёки кирмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов)нинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат активлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг масъул ходими ўрганиш жараёнида балансда сақловчи ҳамда давлат иштирокидаги корхоналардан кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган маълумотларни сўраб олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, балансда сақловчи ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни ичида масъул ходимга тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан онлайн-буюртманома асосида тақдим этилган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект давлат кўчмас мулк объекти ҳисобланмаса ёки бўш турган бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат кўчмас мулк объекти ҳудудларни ривожлантириш дастури (тармоқ жадвали)да мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштириш дастурларига кирган ёки хусусийлаштирилмайдиган объектлар тоифасига кирган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Давлат активлари агентлигининг давлат кўчмас мулк объектидан келгусида фойдаланиш бўйича қарори мавжуд бўлса;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 19 сентябрдаги 01/07-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3951, 09.10.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2026 й., 10/26/3951/1017-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов) мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш рад этилган кундан бошлаб бир иш куни ичида ахборот тизими орқали ҳудудий бўлинмаларга рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш учун ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаганда, Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бир иш куни ичида ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомасини электрон тизим орқали давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказади ҳамда бу ҳақда балансда сақловчи ва ҳудудий бўлинмага хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш учун ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаганда, ўрганиш бўйича тўпланган маълумотлар ва ҳужжатлар Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни ичида давлат иштирокидаги корхоналарга кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат иштирокидаги корхоналар ўн беш иш куни ичида кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш ёки чиқаришни рад этиш масаласини тегишли бошқарув органларида кўриб чиқади ва бу ҳақида Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига тегишли жавоб хати юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари давлат иштирокидаги корхоналарнинг жавоб хатини олган кундан бошлаб бир иш куни ичида бу ҳақида ҳудудий бўлинмаларга хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Онлайн-буюртманома ахборот тизими орқали электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказилганда, уч иш куни ичида Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари давлат кўчмас мулк объектини савдога чиқариш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади ва давлат кўчмас мулк объектини тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқариш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат кўчмас мулк объектини сотишга тайёрлаш ва савдога чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Ижро муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳудудлардаги кўчмас мулк объекти бўйича қисқача маълумотларни (объектнинг тўлиқ манзили, фотосуратлари, аниқ геопозицияси, объектдан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифи) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларининг бошқариш агентлигининг (бундан буён матнда Давлат активлари агентлиги деб юритилади) «Давлат мулки» ахборот тизимига киритиш ва объектни онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртманомани юбориш.

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари

Доимий

2-босқич

Давлат активлари агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига келиб тушган кўчмас мулк объекти бўйича маълумотларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш.

Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари

Онлайн-буюртманома келиб тушгандан сўнг, уч иш куни ичида

3-босқич

Ўрганиш натижаларига кўра:

а) давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш асослар мавжуд бўлганда, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаларига Давлат активлари агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизими орқали асосланган жавоб юбориш;

б) давлат кўчмас мулк объектини онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказади ҳамда бу ҳақда балансда сақловчига хабар бериш;

в) давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулк объектини ўрганиш бўйича тўпланган маълумотлар ва ҳужжатлар Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни ичида давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун юбориш.

Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари

бир иш куни ичида

4-босқич

Давлат иштирокидаги корхоналар:

Давлат иштирокидаги корхоналар

а) кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш ёки чиқармаслик масаласини тегишли бошқарув органларида кўриб чиқиш ва бу тўғрисида Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига маълумот бериш.

15 (ўн беш) иш куни ичида

б) кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида тегишли бошқарув органлари қарори қабул қилинганда, ушбу кўчмас мулк объектини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш.

белгиланган муддатларда

5-босқич

Онлайн-буюртманома Давлат активлари агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизими орқали электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнларига ўтказилганда давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисида буйруқ қабул қилиш.

Давлат кўчмас мулк объектини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўриш.

Давлат активлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари

3 (уч) иш куни ичида белгиланган муддатларда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/3644/0573-сон; 09.10.2026 й., 10/26/3951/1017-сон)