24.06.2025 йилдаги 385-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.2025 йилдаги 385-сон
Date of entry into force
24.06.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Туризм объектлари ҳамда жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ва экологик талабларга мувофиқ кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ туризм объектлари, шу жумладан, жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланишни, шунингдек, соҳада экологик талаблар асосида кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойида «Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Танловни ўтказишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда унинг чиқиндилар билан ифлослантирилишининг олдини олиш;

туризм объектларида пластик маҳсулотлардан фойдаланишни ҳамда пластик чиқиндиларни камайтириш;

туризм объектларида бир марталик пластиклардан экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) маҳсулотларга ўтиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик талаблар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги экологик мезонларга риоя этилишига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм объектларида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион ечимлар ҳамда истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.

3. «Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) танлов туризм объектларида бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланишда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) маҳсулотларга ўтиш борасида яхши натижаларга эришган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) танлов ҳудудий саралаш ва республика якуний босқичларидан иборат бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) танловни ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан, республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби эса Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади;
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) танловнинг республика якуний босқичи ғолиблари бир йўла тўланадиган қуйидаги миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш ҳамда уларга бир йўла тўланадиган пул мукофоти, шунингдек, танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Республика комиссияси томонидан танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчиликни жалб қилиш, тадбиркорлик субъектларининг танловга бўлган қизиқишини ошириш, уни ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилиши, шунингдек, номзодлар адолатли ва холисона танлаб олиниши, қўйиладиган талабларга уларнинг мувофиқлиги учун жавобгарлик Республика комиссиясига юкланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари орқали ушбу қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиб борсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 24 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
385-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июндаги 385-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом туризм объектларида бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланишда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) маҳсулотларга ўтиш борасида салмоқли натижаларга эришган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган тадбиркорлик субъектлари ўртасида «Энг намунали яшил туризм объекти» танловини (кейинги ўринларда — танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар танловни ўтказишнинг мақсадлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда унинг чиқиндилар билан ифлослантирилишининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм объектларида пластик маҳсулотлардан фойдаланишни ҳамда пластик чиқиндиларни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм объектларида бир марталик пластиклардан фойдаланишда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) маҳсулотларга ўтиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик талаблар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги экологик мезонларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм объектларида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион ечимлар ҳамда истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан, республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби эса Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Танлов ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) ҳар йили 1 июлга қадар танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Танлов иштирокчилари Туризм қўмитасининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 1 августга қадар рўйхатдан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рўйхатдан ўтган танлов иштирокчилари ҳақидаги барча маълумотлар Туризм қўмитаси томонидан ҳар йили 10 августга қадар ҳудудий комиссияларга танловни ўтказиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов иштирокчиларининг бошқача тарзда рўйхатдан ўтишига ёки ҳудудий саралаш босқичида иштирок этмасдан республика якуний босқичида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Танлов ҳар йили сентябрь — ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий саралаш босқичи — сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика якуний босқичи — октябрь-ноябрь ойларида ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Танловнинг ҳудудий саралаш босқичини ўтказиш учун ҳар йили март ойида ҳудудлардаги экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳасидаги давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлардан иборат таркибда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий комиссияга тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари раислик қилади ҳамда комиссия экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи ташкилотларнинг ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлардан иборат таркибда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Танловнинг республика якуний босқичини ўтказиш учун ҳар йили апрель ойида қуйидаги таркибда Республика комиссияси ташкил этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раис — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раис ўринбосарлари — Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аъзолар — Туризм қўмитаси марказий аппаратининг ходимлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Танловда ҳудудий комиссия аъзолари бир вақтнинг ўзида Республика комиссияси таркибида қатнашиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Республика комиссияси томонидан танловни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда танлов бошланишидан камида бир ой олдин ҳудудий комиссияларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Танловнинг ҳудудий саралаш ва республика якуний босқичлари натижалари балли тизим асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Танлов иштирокчилари ўзаро тенг ҳуқуқли бўлиб, устунлик ёки имтиёзлар белгиланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Танлов адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари кузатуви остида ўтказилади ҳамда техник воситалар орқали қайд этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Танловнинг ҳудудий саралаш ва республика якуний босқичларини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Танловнинг ҳудудий саралаш ва республика якуний босқичларида иштирокчилар балли тизим асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Танлов натижаси бўйича тўпланган баллар қўшилиб, ҳар бир иштирокчининг якуний балли Республика комиссияси томонидан белгиланган баҳолаш мезонлари асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Танловнинг ғолиблари тўпланган баллар йиғиндисига кўра аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳудудий комиссияларнинг иштирокчиларни ғолиб деб топиш ҳақидаги қарори баённома шаклида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унда танловда қатнашган иштирокчиларнинг, шу жумладан, республика якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ғолиб иштирокчиларнинг рўйхати келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловнинг ҳудудий саралаш босқичида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар танловнинг республика якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённома ҳудудий комиссиялар аъзоларининг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Республика комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Танловнинг республика якуний босқичи ҳудудий саралаш босқичида унда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган иштирокчилар ўртасида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Танловнинг республика якуний босқичи якуний натижалари Республика комиссиясининг қарори билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Танловнинг ғолибларини тақдирлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Танловнинг республика якуний босқичи ғолиблари ҳар йили ноябрь ойида қуйидаги тартибда тақдирланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Танловнинг республика якуний босқичида ғолиб деб топилган иштирокчилар қимматбаҳо совға билан рағбатлантирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танловда ғолиб деб топилган иштирокчилар келгусида уч йил давомида ўтказиладиган танловларда иштирок этишига йўл қуйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш ҳамда уларга бир йўла тўланадиган пул мукофоти, шунингдек, танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Туризм қўмитаси танлов ғолибларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини белгиланган муддатларда тўлаб бериш учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Танловда ғолиб деб топилган иштирокчилари бир йўла тўланадиган пул мукофотини олган кундан бошлаб уч йилдан кам бўлмаган муддатда Республика комиссияси томонидан белгиланган баҳолаш мезонлари асосида фаолият юритиши ҳамда ушбу давр мобайнида уларга риоя этишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади. Бунда танловда ғолиб деб топилган иштирокчилар ушбу талабларга риоя этмаган тақдирда, улар талабларни бузган кундан бошлаб кейинги уч йил давомида ўтказиладиган танловларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ташкил этиш ва ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Туризм қўмитаси

«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ўтказиш ҳақида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради.

Ҳар йили 1 июлга қадар

2-босқич

Иштирокчилар

Танловда қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси  Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.

Ҳар йили 1 августга қадар

3-босқич

Туризм қўмитаси

Рўйхатдан ўтган танлов иштирокчилари ҳақидаги барча маълумотларни ҳудудий комиссияларга танловни ўтказиш учун юборади.

Ҳар йили 10 августга қадар

4-босқич

Ҳудудий комиссия

1. Танловнинг ҳудудий саралаш босқичини ўтказади.

2. Ҳудудий комиссияларнинг танлов иштирокчиларини ғолиб деб топиш ҳақидаги қарорини баённома шаклида расмийлаштиради.

3. Баённомани имзолайди ҳамда Республика комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этади.

Ҳар йили сентябрь ойида

5-босқич

Республика комиссияси

1. Танловнинг ҳудудий саралаш босқичида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар ўртасида танлов ўтказади.

2. Танловнинг республика якуний босқичи натижаларини Республика комиссиясининг қарори билан расмийлаштиради.

Ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида

6-босқич

Танловнинг республика якуний босқичи ғолибларини тақдирлайди.

Ҳар йили ноябрь ойида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 09/25/385/0534-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)