Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 15.08.2005 йилдаги 199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.08.2005 йилдаги 199-сон
Date of entry into force
15.08.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2005 ЙИЛ 11 АВГУСТДАГИ ПҚ-154-СОН ҚАРОРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 августдаги ПҚ-154-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғўза дефолиациясини ўтказишни ташкил қилиш бўйича Республика эксперт комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғўза дефолиацияси ўтказилишини назорат қилиш ва сифатини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика эксперт комиссияси (Исмоилов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларда ана шундай эксперт комиссиялари тузилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда ғўзани дефолиация қилиш тадбирларининг бутун комплекси ўтказилишини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғўзани дефолиация қилишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг бориши, дефолиацияни ўтказиш учун жалб этилган техникадан самарали фойдаланилиши юзасидан кундалик мониторинг ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғўза дефолиациясининг бориши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ахборот бериб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С.У. Исмоилов зиммасига ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 15 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 15 августдаги
199-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғўза дефолиациясини ўтказишни ташкил қилиш бўйича Республика эксперт комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Исмоилов С.У.‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, эксперт комиссия раиси ‎
Ибрагимов Ғ.И.‎ —‎‎ «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси раиси, эксперт комиссия раисининг ўринбосари‎
Хоназаров А.‎ —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори ‎
Менглиев Э.‎ —‎‎ Бош прокуратура бўлим бошлиғи (келишув бўйича) ‎
Қўлдошев И.‎ —‎‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Ниёзматов Б.‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош санитария врачи ‎
Полвонов Э. ‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари‎
Бўриев Р.‎ —‎‎ «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори‎
Дьячков В.В.‎ —‎‎ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Устюгин В.Е.‎ —‎‎ Ўзбекистон «Сифат» марказининг бош директори‎
Солиҳбоев Д.‎ —‎‎ «Ўзагромашсервис» уюшмасининг раиси‎
Матчонов Р.Д. ‎ —‎‎ «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси раиси‎
Сатторов Т.‎ —‎‎ Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази бош директори ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 15 августдаги 199-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғўза дефолиацияси ўтказилишини назорат қилиш ва сифатини аниқлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 августдаги ПҚ-154-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва 2005 йилда ғўза дефолиацияси ўтказилишини тизимли назорат қилишни ташкил этиш ва унинг сифатини аниқлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ғўза дефолиацияси ўтказилишини назорат қилиш, ишлатиладиган эритма тайёрлаш ва дефолиантларни қўллашнинг белгиланган нормаларига риоя қилиш учун ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон «Сифат» маркази ҳамда «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг мутахассислари иштирокида эксперт комиссиялари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2005 йил 20 августгача туман ҳокими томонидан эксперт комиссияси билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 августдаги ПҚ-154-сон қарори билан тасдиқланган муддатлардан келиб чиқиб жойлардаги ҳарорат шароитларини, ғўзанинг етилиш даври, нави ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш муддатлари тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туман эксперт комиссияси томонидан 2005 йил 22 августгача ғўза дефолиациясини ўтказишда қатнашувчи мутахассисларга техникани тайёрлаш, далаларни танлаш, ишлатиладиган эритмалар тайёрлашга, дефолиантларни солиш нормаларига қўйиладиган талаблар, улардан фойдаланиш, хавфсизлик қоидалари, сигнал берувчилар ишини ташкил этиш ва бошқа чора-тадбирлар бўйича йўл-йўриқлар берилади ва улар ушбу ишларга ўқитилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳар куни дефолиация ўтказилишидан олдин қишлоқ хўжалиги ҳудудий органлари ҳамда «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари мутахассислари томонидан механизаторлар, самолёт экипажи ва сигнал берувчиларга далаларнинг рельефи, контури ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича йўл-йўриқлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тайёрланган дефолиантнинг ишлатиладиган эритмасидан фойдаланишдан олдин ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, шунингдек «Ўзстандарт» агентлиги органлари мутахассислари томонидан мажбурий тартибда ишлатиладиган эритманинг сифати ва унинг қўйиладиган талабларга мувофиқлиги тезкор таҳлил қилинади. Эритманинг жиҳозланмаган жойларда ва мутахассислар иштирокисиз тайёрланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Туман эксперт комиссияси томонидан кун мобайнида дефолиацияни ўтказиш танлаб текширилади, амалга оширилган ишлар сифатига, ишлатиладиган эритма тайёрлашнинг тўғрилигига ва уни қўллаш нормаларига баҳо берилади. ғўза дефолиациясини ўтказишда қўпол камчиликлар аниқланган тақдирда эксперт комиссияси томонидан агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш учун, камчиликларни бартараф этиш бўйича мутахассислар жалб этилган ҳолда, шошилинч чора-тадбирлар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туман эксперт комиссияси томонидан дефолиация белгиланган муддатларда ва ҳажмда ўтказилишининг кундалик мониторинги белгиланади, бунда жалб этилган техника (пуркагичлар ва самолётлар)дан самарали фойдаланилиши қатъий назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Назарда тутилган жадвалдан орқада қолиш ҳолатлари аниқланган тақдирда мавжуд ресурслар сафарбар қилинган, техника ва бошқалардан янада самарали фойдаланилган ҳолда қолоқликни тугатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Дефолиация ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда туман эксперт комиссияси томонидан ҳар бир контурда амалга оширилган агротехника тадбирининг сифати аниқланади. Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дефолиацияни ўтказиш муддатларига ва далалар контури тўлиқ қамраб олинишига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дефолиант сарфлаш нормаси ва унинг фойдаланиладиган тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғўза баргларининг бир текис тўкилиши фоизи (камида 75%).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Дефолиацияни ўтказиш шартлари ва амалга оширилган ишлар сифатини баҳолаш қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тегишли шартномалар тузишда қатъий белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вилоят эксперт комиссияси ғўза дефолиациясини ўтказиш ва унинг сифати устидан умумий назоратни амалга оширади, тасдиқланган муддатлардан орқада қолишни бартараф этишга доир зарур ташкилий чора-тадбирлар кўради, жойларда техникадан самарали фойдаланилиши назорат қилинишини таъминлайди, дефолиацияни ўтказиш жараёнида пайдо бўладиган комплекс масалаларни, шу жумладан моддий-техник ва молиявий таъминлаш масалаларини тезкор ҳал этади ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар куни Республика эксперт комиссиясига ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ғўзани дефолиация қилишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг бориши тўғрисидаги ҳисобот тизими қуйидаги тартиб бўйича амалга оширилади: туман эксперт комиссияси — вилоят эксперт комиссияси — Республика эксперт комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Низомнинг амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири зиммасига юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 254-модда)