23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон
Date of entry into force
26.05.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини ошириш ва бу борадаги назорат механизмларини такомиллаштириш орқали аҳолини сифатли ва ишончли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиётни янада қисқартириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Асосий мақсад
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори (кейинги ўринларда — Оператор)нинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тадбиркорлик субъектлари томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддатни бекор қилиш. Бунда фойдаланилмасдан турган маркировка кодлари учун амалга оширилган тўловлар янги маркировка кодларини сотиб олишда ҳисобга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўловни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодларини Оператор томонидан бепул тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида Оператор томонидан туну кун ишлайдиган «Call-марказ» фаолиятини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Рақамли маркировкалашни назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Солиқ қўмитаси ва Оператор Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими узлуксиз ишлашини, импорт қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, улгуржи ва чакана савдо жараёнларида маҳсулотларга маркировка кодлари тўғри қўллангани ва ҳақиқийлигини тизимли назорат қилишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Солиқ қўмитаси тузилмасида унинг умумий штат бирликлари доирасида 38 та штат бирлигидан иборат Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) назорат, баҳолаш ва хавфни таҳлил қилиш соҳасида самарали усулларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар турини босқичма-босқич кенгайтириш учун амалий тажриба-синов (эксперимент) тадбирларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни ўрганиш асосида рақамли маркировкалаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) мажбурий рақамли маркировкалаш тизими талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика ва тушунтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, жумладан, огоҳлантириш тизимини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизимини такомиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш асосида таҳлил-мониторинг тадбирларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 2026 йил 1 январдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) иккинчи марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда 2-иловага мувофиқ миқдорларда жарима қўлланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) мазкур қарорга 2-илованинг 4-бандидаги жарима қўлланилган тадбиркорлик субъектларига бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни қопланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб фармацевтика фаолиятини ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча шартлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) солиқ текширувларида кирим ҳужжатларисиз (контрафакт) ва (ёки) маркировкаланмаган дори воситаларини сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш ҳолатлари аниқланганда солиқ органлари ташаббусига кўра ваколатли орган томонидан тегишли субъект лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фармацевтика фаолиятини лицензиялашда қўшимча талаблар юзасидан маълумот алмашиш тизимини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Солиқ қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан биргаликда бир ой муддатда маркировка тизимининг афзалликларини тушунтириш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ҳамда 2025 йил якунига қадар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) икки ой муддатда қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Бизнес-омбудсман билан биргаликда масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 23 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-190-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига
2-ИЛОВА

Масофавий солиқ текширувида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қўлланадиган жарималар миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Иккинчи марта огоҳлантириш берилганидан сўнг қоидабузарлик аниқланган ҳолатлар

Жарима миқдори

1.

Бир ой давомида биринчи марта

Реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 0,2 фоизи

2.

Бир йил ичида иккинчи марта

Реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 0,4 фоизи

3.

Бир йил ичида учинчи марта

Реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 1 фоизи

4.

Бир йил ичида тўртинчи марта ва ундан кейинги ҳолатлар

Реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»»ги ПҚ-3802-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонасини ва «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонасини Солиқ қўмитаси муассислигида акциядорлик жамиятлари сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» АЖ ва «Солиқ-сервис» АЖларни ислоҳ қилиш учун махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича учинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Солиқ-сервис» ДУКнинг» сўзлари «Солиқ-сервис» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 9-банддаги «Солиқ-сервис» ДУКнинг» сўзлари «Солиқ-сервис» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхатининг 672 ва 673-позициялари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 10-банднинг биринчи хатбошиси «амалга оширилишига рухсат этилади» сўзларидан кейин «(бундан идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «назорат-касса машиналарини» сўзлари «назорат-касса техникаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «назорат-касса машиналаридан» сўзлари «назорат-касса техникаларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса техникаларидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат берилади. Бунда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировкаланган товарларни реализация қилишда улгуржи тарзда сотилишига йўл қўйилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 833-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бевосита маҳсулотга қўлланиладиган маркировка кодидан ташқари барча турдаги кодлар Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори томонидан бепул тарзда тақдим этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 5 ва 6-бандлардаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўттиз тўртинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан, «давлат унитар корхонаси» сўзлари «акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги қирқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«сервис-провайдер — маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича маркировкалаш кодининг идентификациялаш воситасига ўзгартирилишини ва идентификациялаш воситасининг истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоғига ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга оператор томонидан тақдим этилувчи дистрибуциянинг, нашрнинг ва валидациянинг дастурий-аппарат мажмуасини қўллаш билан туширилишини ҳамда идентификациялаш воситаларининг валидациясини амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қирқ иккинчи — қирқ еттинчи хатбошилар тегишлича қирқ учинчи — қирқ саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-банднинг «з» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-банднинг «е» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-банднинг «п» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оператор томонидан тақдим этилаётган маркировка кодлари учун тўлов ушбу кодлар бевосита маҳсулотга ёпиштирилган вақтда ундирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41. Маҳсулот айланмасининг иштирокчиси маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига айлантиришни ва маҳсулотларга қўлланилишини, маҳсулотларни қадоқлашни ёки рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш учун мўлжалланган бошқа моддий ташувчини таъминлайди ва Операторга буюртмаларни бошқариш станцияси орқали маркировкалаш кодларини қўллаш тўғрисидаги ҳисоботни юборади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фойдаланилмаган маркировка кодлари учун амалга оширилган тўловлар Оператор томонидан янги маркировка кодлари тақдим этилишида ҳисобга олинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-банднинг «к» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-банднинг «в» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-банднинг «е» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 13-боб билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13-боб. Сервис-провайдерларнинг вазифалари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш ва уларни истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоққа ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга тушириш маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси билан тузилган шартнома асосида сервис-провайдер томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сервис-провайдерга тўловлар фақат кўрсатилган хизматлар учун шартномада назарда тутилган шарт ва миқдорда амалга оширилади. Бунда шартнома шартлари сервис-провайдер томонидан бажарилмаганда, шартномага оид низоли ҳолатлар суд тартибида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Сервис-провайдер маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш ва уларни тушириш учун қуйидагиларга эга бўлиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) электрон рақамли имзо;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича рақамли идентификация воситасини ўзгартириш ва уни тушириш учун етарли бўлган, аммо маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг қадоқлар, ёрлиқлар ва стикерлар ишлаб чиқариш учун мунтазам жойлаштириладиган буюртмаларидан паст бўлмаган унумдорлик билан ишлайдиган комплекс полиграфия асбоб-ускунаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидагиларни таъминловчи дистрибуция, матбаа ва валидация дастурий-аппарат комплекси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини ҳимояланган ҳолда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига маркировкалаш кодларини етказиб берувчи алоқа каналини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига маркировкалаш кодини етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш (нашрни бошқариш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли идентификациялаш воситаларининг туширилиш сифатини аппаратли валидациялаш (техник кўриш воситаларини қўллаган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли идентификациялаш воситаларини валидациялаш модули ёрдамида маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш тўғрисида ҳисоботларни шакллантириш ва уларни маркировкалаш ахборот тизимига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркировкалаш қоидаларига риоя этиш (тушириш сифатини валидациялашдан сўнг ва маркировкалаш кодидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилгандан кейин текшириш кодини ўчириб ташлаш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида тезкор сақлаш имконини берадиган ҳимояланган сақлагичдан маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини (ишлаб чиқариш жараёнида маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш) ва маркировкалаш кодлари ҳамда маҳсулотлар айланмаси турли иштирокчиларининг идентификациялаш воситалари туширилиши ва валидацияси тўғрисидаги ҳисоботларини танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркировкалаш кодларининг туширилиши ва валидациялашдан кейин уларни такроран тушириш имконияти йўқлигининг кафолати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Сервис-провайдерга дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси Оператор томонидан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этилган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексини олиш учун сервис-провайдерлар Оператор билан шартнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Сервис-провайдер Оператор томонидан тақдим этиладиган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Сервис-провайдер идентификациялаш воситаларининг туширилишида рақамли идентификациялаш воситаларини нашр қилиш сифати стандартларига риоя қилишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Сервис-провайдер томонидан маркировкалаш кодининг рақамли идентификациялаш воситасига ўзгартирилиши ва қадоққа ёки ёрлиққа ёхуд стикерга туширилишидан кейин маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига рақамли идентификациялаш воситаси туширилган қадоқни ёки ёрлиқни ёхуд стикерни бериб юборишдан аввал нашр қилиш сифати валидацияси амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Валидациядан ўтгандан кейин дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартирилган маркировкалаш кодларининг муваффақиятли туширилиши тўғрисида ҳисоботни шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Рақамли идентификациялаш воситасини тушириш усули ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган сақлаш шароитлари ва транспортда ташиш қоидаларига риоя этилганда, озиқ-овқат маҳсулотларининг бутун яроқлилик муддати давомида рақамли идентификациялаш воситасининг сақланишини (барқарорлигини) таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Сервис-провайдер маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларидан олинган маркировка кодларини учинчи шахсга бериши тақиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банднинг «б» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида оператор маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларига туну-кун хизмат кўрсатадиган Call-марказига эга бўлиши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 481-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«481. Оператор томонидан маркировкалаш ахборот тизимининг маълумотларни сақлаш, бошқа ахборот тизимларига узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнлари юзасидан бир йилда камида бир маротаба техник аудит ўтказиб борилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник аудит якунлангандан сўнг натижалари бўйича хулоса ўн кун муддатда Солиқ қўмитасига тақдим этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-позицияда:

«и» кичик банддаги «бошқа ашёвий» сўзлари «солиқ органларида ҳисобга қўйилган бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара ёки текин фойдаланиш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«л» кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари «рўйхатдан ўтказилмаган,» сўзларидан кейин «маркировкаланмаган,» сўзи билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-позиция «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзларидан кейин «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-позицияда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банддаги «рўйхатдан ўтказилмаган,» сўзларидан кейин «маркировкаланмаган,» сўзи билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«з» кичик банддаги «эгалик қилиш ҳуқуқи ёки» сўзларидан кейин «солиқ органларида ҳисобга қўйилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«к» кичик банддаги «касса-машинаси ҳамда тўлов терминалларидан» сўзлари «касса-техникаси, тўлов терминалларидан ҳамда электрон тўлов воситаларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-позицияси «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзларидан кейин «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги «Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 148-сон қарорининг 4-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«барча турдаги лампаларни мажбурий рақамли маркировкалашда идентификация воситаларини шакллантириш мақсадида рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 149-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «бир» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

4.4

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.

2025 йил 1 октябрь

2025 йил 1 октябрь

2025 йил 1 октябрь

2025 йил
1 ноябрь

»;

5.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5.2

Рақамли маркировка кодлари юзасидан маълумотлар электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.

2025 йил 1 октябрь

2025 йил 1 октябрь

2025 йил 1 октябрь

2025 йил
1 ноябрь

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ органларининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маркировкаланган товарлар ҳаракатини кузатиш асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари аттестациядан ўтказилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«15. Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар (бундан солиқ органларининг масофавий солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки шу ой мобайнида тугайдиган мансабдор шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олишга тавсия қилинган, камида икки йиллик (сайёр солиқ текширувини ўтказиш бўйича камида уч ойлик) меҳнат стажига эга бўлган мансабдор шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу рўйхатга олдин тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган мансабдор шахслар, шунингдек, тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш соҳасида қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган мансабдор шахслар киритилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графигида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

4.4

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб

2026 йил 1 апрелдан бошлаб

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

5.2

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб

2026 йил 1 апрелдан бошлаб

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон)