19.05.2025 йилдаги ПҚ-185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.05.2025 йилдаги ПҚ-185-сон
Date of entry into force
23.05.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-88-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2025 йил 1 июлдан республиканинг 15 та туман (шаҳар)ларида, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини (кейинги ўринларда — Тажриба-синов лойиҳаси) жорий этиш доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифат ва самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмаси, оилавий поликлиникалар, марказий шифохонанинг вазифа ва функцияларини, шунингдек, тиббий ёрдам кўрсатишда аҳоли ва тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вертикал бошқарувида туман (шаҳар) бўғинини ислоҳ қилиш орқали амалга ошириладиган ислоҳотларни жадаллаштириш ва мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қисқа муддатли чора-тадбирларни ўз ичига олган «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастурини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларини ташкил этиш ва тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш, унинг ижроси устидан доимий мониторинг ва таҳлил ўтказиб бориш, шунингдек, Тажриба-синов лойиҳасини республиканинг барча ҳудудларига кенг татбиқ этиш мақсадида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг намунавий ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижалари асосида Тажриба-синов лойиҳаси талабларига мувофиқ амалдаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини юридик мақомга эга тегишли типдаги оилавий поликлиника шаклида қайта ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) кўп тармоқли марказий поликлиникаларни марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт бригадаларини янги нормативларга мувофиқ қайта шакллантириш ҳамда уларга аҳолининг қайта бириктирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тасарруфидаги тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлашнинг шаффоф механизмлари асосида тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда унинг натижалари бўйича тиббиёт ходимларини тўлиқ ставкада ишга қабул қилиш ва уларга муносиб иш шароитини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) оилавий шифокорлар ва бириктирилган аҳоли ўртасида битим ҳамда ҳудуддаги тиббиёт муассасалари билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида шартнома тузилишини ва уларга амал қилинишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) тиббиёт ходимлари фаолиятини тасдиқланган меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш ҳамда натижалар асосида уларни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида аҳолига бепул амбулатор ва стационар тиббий хизматлар кўрсатиш ҳамда дори воситалари билан таъминлашни ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тиббий таълим муассасалари билан биргаликда тиббиёт бригадаси ходимлари ва оилавий поликлиникалар катта ҳамшираларининг оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури ҳамда раҳбар ходимларнинг менежерлик курслари бўйича малака оширишларини таъминлаш;
(4-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) тасарруфидаги тиббиёт муассасалари фаолиятидаги бизнес жараёнларни рақамлаштириш, қоғоз шаклида юритилаётган барча ҳисоботларни электрон шаклда юритиш орқали тиббиёт ходимларининг иш юкламасини камайтириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) Тажриба-синов лойиҳаси доирасида мақбуллаштириладиган маблағларни туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари учун очилган тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига жамлаш ҳамда Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) нотиббий хизматлар кўрсатишни (овқатланиш, кир ювиш, стерилизация ва бошқа), шунингдек, самарасиз ҳамда бўш турган бино-иншоотларни давлат-хусусий шериклик ёки аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш ишларини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(м) тиббиёт муассасаларида пулли хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш ва уларнинг турларини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(н) Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ҳудуддаги барча давлат ҳамда нодавлат тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан, дорихоналар уланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(о) аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари, касалланиш даражаси ва бошқа маълумотларни таҳлил қилиш орқали ўз ҳудудида соғлиқни сақлаш ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида қуйидагилар тиббиёт муассасалари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) оилавий поликлиникалар учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тиббиёт бригадалари ҳамда бириктирилган аҳоли билан битим тузиш, битим бўйича кафолатланган пакет доирасида тиббий хизматларни тасдиқланган даволаш стандартлари, миллий клиник протоколларга асосан ўз вақтида ва сифатли кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) оилавий поликлиникаларда оилавий шифокор, педиатр, акушер гинеколог ва ташхислаш бўйича мутахассислар ҳамда аутсорсинг асосида стоматолог хизматини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) оилавий шифокор томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб оилавий шифокор фаолиятини баҳолаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) аҳолини индивидуал даволаш ва соғломлаштириш дастурлари асосида кафолатланган пакет доирасида зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) оилавий поликлиникадан 10 кмдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимлари томонидан сайёр тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида тиббий кўриклар ташкил этиш, Миллий профилактик эмлаш тақвимига мувофиқ ва фавқулодда ҳолатларда аҳолини эмлаш ишларини ташкил этиш, репродуктив саломатлик ва хавфсиз оналикни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини юритиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан воз кечиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(viii) тор соҳа мутахассислари қабулига ва шифохоналарга электрон йўлланмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) туман (шаҳар) марказий шифохоналари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) оилавий шифокор йўлланмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорида белгиланган тартибда аҳолига бепул амбулатор ва режали стационар тиббий хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ташхислаш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларга қатъий амал қилган ҳолда аҳолига тиббий маслаҳат бериш, лаборатор, ташхислаш, амбулатор, стационар ҳамда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) тор соҳа мутахассислари томонидан аҳоли орасида касалланиш, ногиронликнинг олдини олиш, ўлимни камайтириш бўйича профилактик тадбирларни (скрининг текширувлари, профилактик ва сайёр тиббий кўриклар) амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган штат бирликлари соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида бўшайдиган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, ўз номи давлат тилида ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутларга эга давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) фаолиятида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига ва соғлиқни сақлаш бошқармасига бўйсунади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) туман (шаҳар) марказий шифохонаси, оилавий поликлиникалар, тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимидан иборат таркибда фаолият юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) тиббиёт муассасаларининг молия-бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда инсон ресурсларини бошқариш хизматини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) тасарруфидаги тиббиёт муассасалари ходимлари билан меҳнат шартномасини тузади ва бекор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими ходимларига 2-иловага мувофиқ тариф разрядларини қўллаган ҳолда иш ҳақи ҳисобланади ҳамда уларга ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига ўз тасарруфидаги тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлар учун тушумлар миқдорининг 2 фоизи миқдорида ажратма ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида 2025 йил 1 июлдан бошлаб касалликнинг оғирлик даражаси ва даволашнинг мураккаблигидан келиб чиқиб, махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик лавозим маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўлаш тизими жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Рақамлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 15 июнга қадар Тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда, 2025 йил якунига қадар қолган ҳудудларда аҳолини «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказсин ҳамда тиббиёт бригадаларига бириктирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 июнга қадар «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали аҳолини тиббиёт бригадасига бириктириш, оилавий шифокор ва аҳоли ўртасида битим тузиш имкониятини яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилансинки, Тажриба-синов лойиҳаси доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг меҳнат шартлари ўзгарадиган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари шаффоф имтиҳонлар асосида белгиланган тартибда қайта ишга расмийлаштирилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) имтиҳонлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан биргаликда ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ходимлар малакасини аниқлашда биринчи навбатда ўтказилган имтиҳон натижалари инобатга олинади ҳамда имтиҳонда энг яхши натижа кўрсатган ходимлар ишга қабул қилинади.
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-331-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 07/25/331/1014-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури, шунингдек, миллий клиник протоколлар асосида ўқитиладиган тиббиёт бригадаси ходимлари билимини баҳолаш мақсадида якуний тест синовлари топшириқлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг узлуксиз касбий тиббиёт таълимида тўпланадиган кредитлар ҳажмининг 144 таси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таълим олиш орқали жамланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тиббиёт бригадаси ходимларини оила саломатлиги юзасидан ўқитиш бўйича махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш тиббий таълим муассасалари томонидан ҳамда раҳбар ходимларни менежерлик бўйича махсус ўқув дастури бўйича ўқитиш Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастури
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш мақсадида жалб этилган турк экспертлари билан биргаликда тиббиёт муассасаларида аҳоли ҳамда тиббиёт ходимлари учун қулайликлар яратиш, тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилувчи «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Белгилансинки, 2025 йил 1 июндан бошлаб Дастур доирасида қисқа муддатда тиббиёт муассасаларида аҳоли учун қулай шароитлар яратиш ҳамда уларнинг тиббиётга бўлган ишончини орттириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тиббиёт муассасаларида кутиш заллари ташкил қилиниб, ўриндиқлар билан таъминланади, қулай рўйхатхоналар ташкил этилади ва онлайн қабулга ёзилиш имкониятлари кенгайтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) аҳоли, беморлар, ногиронлар ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) «Она ва бола» хоналари ташкил қилинади, хоналар ва йўлаклар тежамкор замонавий ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) санитария-гигиена хоналари таъмирланиб, шахсий гигиена воситалари билан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда аҳоли ва беморлар учун қулайликлар яратиш имконини берувчи бошқа тадбирлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Қарорда белгиланган тадбирларни молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Белгилансинки, қурилиш-таъмирлаш ишлари, шу жумладан, туман (шаҳар) марказий шифохонаси бўлинмалари, оилавий поликлиникалар учун бино ва иншоотларни қуриш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда 2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида соғлиқни сақлаш соҳасига ажратиладиган маблағлар биринчи навбатда мазкур мақсадларга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқиш, малакасини ошириш, билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда уларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ўқув курслари ва ходимлар билимини баҳолашни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар — Давлат бюджетидан тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун ажратилган маблағлар ҳамда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) иш ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқиш, оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастурининг ҳар бир босқичи якуни бўйича тиббиёт бригадаси ходимлари ва оилавий поликлиникалар катта ҳамшираларига қўшимча устама тўлаш билан боғлиқ харажатлар — Давлат бюджети маблағлари;
(16-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тиббиёт, фармацевтика ва раҳбар ходимлар фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида моддий рағбатлантириш — тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Дастурдаги тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тиббиёт муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ, маҳаллий бюджетлар томонидан ажратиладиган маблағлар тенг улушларда ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари харид қилишга ва Дастурдаги тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилсин. Бунда зарур ҳолларда, ажратилган маблағлар Тажриба-синов лойиҳаси доирасида белгиланган бошқа тадбирларни молиялаштиришга ҳам сарфланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг кредит ва грант маблағлари тиббиёт муассасаларини 3-иловада белгиланган ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари билан таъминлаш харажатлари учун йўналтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Кадрлар таъминоти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2025 йил 1 июнга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларининг штат меъёрларини қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) имтиҳон натижалари асосида ишга қабул қилинмаган ходимларга тиббиёт муассасаларидаги мутахассислигига мос бўш иш ўринларини таклиф қилсин ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда уларни ишга жойлаштириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари мутахассисларидан иборат мобил ишчи гуруҳлар ташкил қилсин ҳамда 2025 йил 1 июндан бошлаб уларни тиббиёт муассасаларига бириктирсин. Бунда марказлар раҳбарлари бириктирилган тиббиёт муассасаларида бизнес жараёнларини тўғри ва сифатли йўлга қўйиш, муассасадаги тиббиёт ходимларига янги тизим бўйича ишлашни ўргатиш, кадрлар таъминоти ҳамда Тажриба-синов лойиҳасида назарда тутилган барча тадбирларни ташкил этиш бўйича шахсан масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббий ёрдам кўрсатишда аҳоли ҳамда тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Гулистон тиббиёт кластери таркибига вилоят тиббиёт муассасаларини киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда аҳоли ва тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий муносабатлари ҳамда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси билан биргаликда Тажриба-синов лойиҳаси доирасида лойиҳа амалиётга жорий этилгунга қадар ҳамда 2026 йил якуни бўйича амалдаги соғлиқни сақлаш тизимидан қониқиш даражасини аниқлаш мақсадида аҳоли ва тиббиёт ходимлари ўртасида сўровнома ўтказсин. Бунда сўровнома ўтказиш билан боғлиқ харажатлар «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офисига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда Тажриба-синов лойиҳаси доирасида мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини хатловдан ўтказсин. Бунда хатлов натижаларига кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган ва зарур инфратузилма (электр, сув, оқова сув тизими, атрофни ободонлаштириш ва бошқалар) ҳамда тиббий ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланган махсус контейнерларда ташкил этилган маҳалла тиббиёт пунктларини оилавий поликлиниканинг филиали сифатида қайта ташкил этиш ва қолганларининг фаолиятини тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) амалда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасининг филиали сифатида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларини оилавий поликлиникага айлантириш ёки тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига бириктирилган аҳолини улар жойлашган бинода ташкил этиладиган ёки бошқа оилавий поликлиникаларга бириктириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) барча оилавий поликлиникаларни белгиланган тартибда рақамлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда 2025 йил якунига қадар 14 та туман (шаҳар)да аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами ва стационар хизмат кўрсатишни яхлит тизим сифатида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил якунига қадар соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларнинг малака тоифалари, иш стажи ва лавозимлари бўйича базавий тариф ставкаларини белгилаган ҳолда раҳбар ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда соғлиқни сақлаш вазирига Дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда амалиётга жорий этилиши бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 19 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-185-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ-185-сон қарорига
1-ИЛОВА

Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг намунавий ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бўлим бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари — стационар шўъбаси бошлиғи*

Бошлиқ ўринбосари — оилавий тиббиёт шўъбаси бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари — молия-иқтисод шўъбаси бошлиғи

Стационар шўъбаси

(оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, стационар хизматлар)

2 — 4

Оилавий тиббиёт шўъбаси

(оилавий поликлиникалар фаолиятини мувофиқлаштириш)

2 — 4

Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати**

Пуллик, ДХШ ва аутсорсинг хизматларини ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1

Туман (шаҳар) стационар тиббиёт муассасалари

1-2 тип оилавий поликлиникалар

Ахборот технологиялари бўйича бош мутахассис

1

Соғлом турмуш тарзи ва ташкилий-услубий шўъбаси

3-4

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, тез тиббий ёрдам хизмати, нодавлат тиббиёт ташкилотлари

Инсон ресурсларини бошқариш хизмати**

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

1. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 15 — 21 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларининг чекланган сони 21 нафар этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида бўлим тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туман (шаҳар) тиббиёт бўлимларининг таркибий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари — стационар шўъбаси бошлиғига ҳудудда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш вазифаси юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланадиган штат меъёрлари асосида киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими ходимларининг умумий чекланган сонига киритилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу ходимларга туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ-185-сон қарорига
2-ИЛОВА

Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Лавозим номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

1.

Бўлим бошлиғи

13

2.

Бўлим бошлиғи ўринбосари

12

3.

Шўъба бошлиғи

10

4.

Бош мутахассис

9

5.

Етакчи мутахассис

8

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ-185-сон қарорига
3-ИЛОВА

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари номи

Компьютер

Планшет

Инфокиоск

Smart монитор

Принтер
 (қоғоз)

Принтер
(чек)

Принтер
(ёрлиқ)

Сканер
(2D)

Веб камера
  
(MyID учун)

1.

Самарқанд шаҳри соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

628

700

15

73

220

53

29

97

56

2.

Иштихон тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

499

162

15

55

60

19

18

19

34

3.

Булунғур тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

369

206

20

51

89

34

44

84

48

4.

Асака тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

345

90

15

26

16

14

57

85

40

5.

Ғиждувон тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

333

342

23

37

41

26

27

52

36

6.

Ғаллаорол тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

412

223

15

44

20

34

65

83

36

7.

Китоб тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

192

190

23

31

26

34

44

61

33

8.

Хатирчи тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

191

103

33

34

90

55

34

2

34

9.

Чортоқ тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

70

198

19

56

55

55

62

40

34

10.

Денов тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

655

455

22

88

29

39

109

93

55

11.

Янгийўл шаҳри соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

133

80

2

13

7

3

21

11

2

12.

Қува тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

389

270

20

51

35

32

52

78

44

13.

Шовот тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

235

215

13

50

76

40

35

35

40

 14.

Самарқанд вилояти ҳудудлараро хоспис

10

2

4

2

2

2

2

2025 йил 1 июлга қадар жами*

4461

3234

235

611

768

440

599

742

494

15.

Каттақўрғон шаҳри соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

94

15

2

20

44

3

6

16

7

16.

Оқдарё тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

216

216

13

23

88

17

37

61

25

17.

Жомбой тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

207

89

14

34

23

21

25

29

21

18.

Каттақўрғон тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

242

415

14

27

72

19

22

22

30

19.

Қўшработ тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

213

172

16

41

145

5

17

19

21

20.

Нарпай тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

369

236

24

28

201

20

24

24

24

21.

Пайариқ тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

239

276

26

26

152

5

26

52

56

22.

Пастдарғом тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

719

273

23

43

55

42

64

115

67

23.

Пахтачи тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

155

148

16

29

118

18

42

70

29

24.

Самарқанд тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

341

315

4

36

189

20

14

21

19

25.

Нуробод тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

223

66

17

28

19

14

37

60

40

26.

Ургут тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

673

521

27

92

51

21

54

94

65

27.

Тойлоқ тумани соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги тиббиёт муассасалари

241

40

11

35

13

21

33

58

27

2025 йил якунига қадар жами*

3932

2782

207

462

1170

226

401

641

431

ЖАМИ

8393

6016

442

1073

1938

666

1000

1383

925

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* тиббиёт муассасалари тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш муддатларига мувофиқ босқичма-босқич таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилояти тиббиёт муассасаларида 4 700 минг метр LAN кабель ётқизилиб, 1225 та Switch (48 портли L2 4SFP коммутатори) ҳамда 608 та «Firewall» дастури билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ваколати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ-185-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббий ёрдам кўрсатишда аҳоли ҳамда тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аҳолига уларнинг соғлиғини сақлаш билан боғлиқ қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ўз соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилиш, уни сақлаш, мустаҳкамлаш ва тиклаш бўйича ўз вақтида чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) соғлом турмуш тарзига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) танланган ташхислаш ва даволаш тактикасини амалга ошириш учун тиббиёт ходимларининг тавсияларини сўзсиз бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) ўзида жамоат саломатлиги учун хавф туғдирадиган касалликлар, одамнинг иммунитет танқислиги вируси мавжудлиги ва ўзгалар соғлиғига зарар етказувчи бошқа ҳолатлар бўлса, улар тўғрисида тиббиёт ходимларига хабар бериш, шунингдек, бошқа одамлар билан алоқада бўлганда зарур эҳтиёт чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) тиббиёт ходимларининг сўровига асосан дори воситаларини қўллаш чоғида аввал аниқланган аллергик реакциялари ёки номутаносиблиги ҳақида уларни хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) тиббиёт ходимларининг сўровига асосан ўзининг ва яқин қариндошларининг наслий касалликлари ҳамда олдин бошидан кечирган хасталиклари ҳақида уларга маълумот тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) беморлар учун ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) агар бемор аввал бошқа тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган бўлса, олган муолажалари, қўйилган ташхислар ва тавсиялар ҳақида тиббиёт ходимларига маълумот бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) соғлиғидаги кескин ёки босқичма-босқич ўзгаришлар ҳақида тиббиёт ходимларини хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳурмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(м) соғлиқни сақлаш ташкилотининг мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(н) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тиббиёт ходимлари ўз меҳнат фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) амалдаги ташхислаш ва даволаш стандартлари, клиник протоколлар асосида ҳамда ваколати доирасида беморга ташхис қўйиш ва даволаш тадбирларини белгилаш, дори ва сарфлов воситаларини буюриш ҳамда қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида зарур тиббий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) иш берувчидан малакали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур шароит яратилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ меҳнат шароитларида ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) қонуний ҳимояга эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) касбий малакасини ошириш, касбий билим ва амалий кўникмаларга мувофиқ малака тоифаларини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) илмий-тадқиқот ишларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) тиббий фаолиятга оид янгилик ва инновацияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тиббий ва фармацевтика жамоат бирлашмаларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тиббиёт ходимларига аҳолининг соғлиғини сақлашда қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ўз лавозим вазифаларини компетенциялари доирасида бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) беморларга малакали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) амалдаги ташхислаш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) беморларга самарадорлиги исботланган дори ва сарфлов воситаларини асослантирилган ҳолда буюриш ва қўллаш. Бунда турли фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ташкилотлар манфаатларини қўллаб-қувватламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) беморнинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлари ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотларни сир сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) тиббиёт соҳасининг ахлоқий ва касбий меъёрларига амал қилиш, тиббий этика ва деонтология принципларига риоя қилиш ҳамда беморларни ҳурмат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) тиббий аралашувга бемор ёки унинг қонуний вакилининг розилиги ёки рад этишини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) зарур ҳолларда бемор ҳолати бўйича бошқа мутахассислар иштирокида консилиум ўтказиш ва улардан маслаҳатлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) тиббий хатоларнинг олдини олиш ва ўз ваколати ҳамда компетенцияларидан ташқарига чиқмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) давлат мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(м) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2025 й., 07/25/185/0461-сон; 05.11.2025 й., 07/25/331/1014-сон; 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон; 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)