1-ИЛОВА
1. | С.Ш. Мирзиёева | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси |
2. | Д.М. Зиямухамедова | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари |
3. | Э.Г. Каримова | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири |
4. | О.А. Назарбеков | — | маданият вазири |
5. | К.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
6. | Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
7. | С.С. Саидов | — | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
8. | М.С. Матчонов | — | Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси |
9. | Х.И. Ибрагимов | — | Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти директори |
10. | Лавозимига кўра | — | Ўзбекистон болалар ижодкорлари уюшмаси раиси |
11. | Ж.А. Ахмедов | — | Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
1. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
2. | Бош прокуратура |
3. | Ички ишлар вазирлиги |
4. | Мудофаа вазирлиги |
5. | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
6. | Рақамли технологиялар вазирлиги |
7. | Энергетика вазирлиги |
8. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
9. | Транспорт вазирлиги |
10. | Маданият вазирлиги |
11. | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
12. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
13. | Спорт вазирлиги |
14. | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
15. | Сув хўжалиги вазирлиги |
16. | Божхона қўмитаси |
17. | Солиқ қўмитаси |
18. | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
19. | Давлат активларини бошқариш агентлиги |
20. | Ёшлар ишлари агентлиги |
21. | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
5-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
1. | Болалар контентини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш. | 1. Марказни керакли жиҳозлар, техника ва материаллар, эҳтиёт қисмлари, дастурий маҳсулотлар, бутловчи буюмлар билан таъминлаш. | 2025 йил июль | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, |
2. Марказ фаолиятини самарали олиб бориш учун унга ҳар жиҳатдан кўмаклаш. | Доимий | ||||
2. | Марказ буюртмаларига асосан яратиладиган контентларнинг ғояси, мазмун-моҳияти, ижодий-бадиий савиясини кўриб чиқиш, лойиҳа ва сценарийларни саралаш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсия этиб бориш. | 1. Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, Марказ вакиллари ва малакали мутахассислардан иборат таркибда экспертлар кенгашини тузиш, заруратга кўра, унинг таркибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб бориш. | 2025 йил июнь | Марказ | Марказ, |
2. Экспертлар кенгаши фаолиятига оид ҳужжатларни қабул қилиш. | 2025 йил июнь | ||||
3. Экспертлар кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйиш. | Доимий | ||||
4. Болалар учун мўлжалланган контентлар бўйича болалар, уларнинг ота-оналари ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини экспертлар кенгаши томонидан мунтазам ўрганиб, инобатга олиб бориш. | Ҳар йили | Марказ | |||
3. | Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш. | 1. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишнинг буюртмалар режасини ишлаб чиқиш. | Келгуси йиллар учун ҳар йили | Вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Вазирлик, идора, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, |
2. Буюртмалар режасини тасдиқлаш учун Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратишни мувофиқлаштирувчи кенгашга тасдиқлаш учун киритиш. | |||||
3. Буюртмалар режасига мувофиқ контентларни юқори бадиий савияда ишлаб чиқишни ташкил қилиш, тақдимотларини ўтказиш ва кенг оммалаштириш чораларини кўриш. | Белгиланган муддатларда | ||||
4. | Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишни қўшимча молиялаштириш. | 1. Вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа давлат бошқарув органлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ҳамда ундан ортиқ бўлган корхоналар билан Марказ ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳамда бўнак тўловларини 30 фоиздан юқори бўлган миқдорда тўлаш. | Келгуси йиллар учун ҳар йили | Вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Вазирлик, идора, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, |
2. Ушбу вазирлик, идора ва корхоналар томонидан шартномаларда кўрсатилган маблағларни Марказга ўтказиш. | Ҳар йили | ||||
3. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишни ташкил этиш. | Белгиланган муддатларда | ||||
5. | Марказ буюртмаларига асосан ишлаб чиқилган контентлар бўйича муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга оид муносабатларни оқилона йўлга қўйиш ҳамда контентлардан самарали фойдаланиш. | 1. Марказ буюртмаларига, шу жумладан, вазирлик, идора ва корхоналар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ишлаб чиқиладиган контентларда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга оид муносабатларни шартномаларда аниқ белгилаш. Бунда қоида тариқасида, контентлардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқларни Марказга тегишли бўлишини инобатга олиш. | Шартномалар тузиш давомида | Марказ, | |
2. Марказ буюртмаси асосида контент яратган субъектлар 2030 йил 1 январга қадар шартномада назарда тутган ҳолда ушбу контентларни бевосита ўзлари томонидан реализация, шу жумладан, прокат қилишдан тушган маблағларнинг 50 фоизини ўз тасарруфига олиб қолиш, улар ушбу маблағларни Марказ билан келишган ҳолда ўз фаолиятларини ривожлантиришга сарфлашини йўлга қўйиш. | Белгиланган муддатларда | ||||
6. | Республикада болалар учун ихтисослашган телерадиоканаллар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда қўллаб-қувватлаш. | 2. «Bolajon» ва «Aqlvoy» телеканалларининг телерадио-эшиттиришларни узатиш ва тарқатиш, шунингдек, «Ўзбектелеком» АЖ томонидан кўрсатиладиган телекоммуникация хизматлари билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. | 2025 йил | Давлат бюджети маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, |
3. Болалар контентини ривожлантириш маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ҳудудида марказ учун офис биноси, студиялар ҳамда павильонларни ташкил этиш масаласини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш. | 2026 йил июнь | 2026-2027 йиллар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
7. | Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатишни рағбатлантириб бориш. | 1. Марказ томонидан болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун танловини эълон қилиш. Бунда ҳар бир танлов қийматини базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда белгилаш. | Ҳар йили | Давлат бюджети маблағлари | Марказ |
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-294-сон қарори билан ушбу мақсад учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига Давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағларни Марказга йўналтириш. | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, | ||||
8. | «Баркамол авлод» болалар мактабларида босқичма-босқич иқтидорли ёшларни селекция қилиш ва уларнинг иқтидорини янада ривожлантириш бўйича креатив индустрия йўналишида тўгараклар (кейинги ўринларда — тўгараклар) фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси «Баркамол авлод» болалар мактабида хоналарни таъмирлаш, жиҳозлаш ва тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил сентябрь | Маҳаллий бюджет маблағлари, | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, |
2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Баркамол авлод» болалар мактабларида босқичма-босқич тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. | 2026 йилдан бошлаб босқичма- босқич | ||||
3. Тўгаракларга жалб этилган мутахассисларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30 баравари миқдорида лавозим маоши тўлаш. Бунда: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан фаолияти йўлга қўйиладиган тўгаракларга жалб этиладиган мутахассисларга зарур маблағларни ажратиш учун молия йили бўйича тегишли ҳисоб-китоблар Рақамли технологиялар вазирлигига киритилади; Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу тақдим этилган ҳисоб-китобларда кўрсатилган жами маблағларни ўн кун муддатда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказиб беради. | Ҳар йили | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги, | ||
9. | «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида ҳар йили «Рақамли авлод IT оромгоҳи», «Рақамли авлод қизлари», «Рақамли авлод IT ҳафталиги» ва бошқа сайёр тадбир ва танловлар, шунингдек, IT мусобақа ва хакатонлар ўтказишни йўлга қўйиш. | 1. «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида тадбир ва танловларда иштирок этишни ташкил қилиш, ўқувчи-ёшлар ўзларининг креатив ғояларини, лойиҳаларини амалга оширишлари учун замонавий бино билан таъминлаш. | 2025 йил 31 декабрь | Маҳаллий бюджет маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида тадбир ва танловларнинг республика босқичини ўтказиш. | Ҳар йили режа-жадвал асосида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари, | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, | ||
3. «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир ва танловлар ғолибларини ривожланган давлатларга таълим саёҳатига юбориш. Бунда «Digital Generation Uzbekistan» нодавлат нотижорат ташкилотига «Рақамли авлод» лойиҳасини амалга оширишга ҳамда «Ренессанс» оромгоҳида ўқув-семинар тренингларни ташкил этишга рухсат бериш. | Ҳар йили режа-жадвал асосида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | ||
10. | Замонавий технологиялар асосида болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш йўналишида кадрлар тайёрлаш. | 1. Ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш бўйича ҳар йили: «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан жаҳондаги етакчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун 5 та квота; Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари доирасида жаҳондаги етакчи компанияларда амалиёт (стажировка) ўташ учун 10 та квота ажратиш. | Ҳар йили | «Эл-юрт умиди» жамғармаси, | «Эл-юрт умиди» жамғармаси, |
2. Марказ томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда танлов асосида аниқланган шахсларга ушбу таълим грантлари ва имкониятлардан фойдаланишни йўлга қўйиш. | |||||
11. | Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш бўйича солиқ имтиёзлари ва бошқа преференцияларни тақдим этиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги «Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-183-сон қарорида назарда тутилган: | |||
солиқ имтиёзларини тақдим этиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш; | 2025 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, | |||
солиқ имтиёзлари ва бошқа преференцияларни қўллаш тартибига оид Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил июль | Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, |