Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.11.2001 йилдаги 459-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 23.11.2001 йилдаги 459-сон
Date of entry into force
23.11.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА МИНТАҚАЛАРИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ДАСТУРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 октябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш дастурига мувофиқ жорий йилда 39 та қўшма корхона ташкил қилинган, 2001 йил учун белгиланган таклифлар Жиззах, Тошкент, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида тўлиқ бажарилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни бир вақтда шаҳарлар ва туманларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда айрим қолоқликлар мавжуд. Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 2001 йилда ташкил қилиниши мўлжалланган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан амалда 30 фоиздан камроғи барпо этилган. Кўпгина минтақаларда талабни ўрганиш ва янги ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар соҳасини белгилаш, потенциал хорижий инвесторларни топиш бўйича ишлар суст ташкил қилинган. Дастурга киритилган айрим лойиҳаларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги етарли ишлаб чиқилмаганлиги маълум бўлди. Дастур қоидаларини амалга оширишда ҳудудий бошқарув органлари, идоралар ва корхоналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг зарур даражада бўлиши таъминланмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва туманларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган замонавий корхоналар ташкил этиш йўли билан минтақаларнинг ресурслар ва хом ашё бўйича имкониятларини ишлаб чиқаришга янада тўлиқ ва самарали жалб қилиш, уларни ташкил этишга бевосита хорижий инвестицияларнинг кенг жалб қилинишини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг 2005 йилгача бўлган даврда республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари 1-илова* (1-1 – 1—14-сон)га мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга доир маъқулланган дастурнинг амалга оширилиши юзасидан шахсан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек шаҳар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг янгиланган таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари доимий ишловчи ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибини бир ҳафта муддатда янгиласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳга, зарурат бўлганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг 2005 йилгача бўлган даврда республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича таклифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишига рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ (Р.С. Азимов) Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга доир тасдиқланган дастур бажарилишининг доимий мониторингини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурнинг амалга оширилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига дастурда белгиланган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишда, янги ташкил қилинган корхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини эксперт баҳолашда, шу жумладан техника ва технология сиёсати, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури ва номенклатураси, хорижий инвесторларни жалб этиш масалалари бўйича зарур ёрдам кўрсатсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга доир тасдиқланган дастурни амалга оширишда тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг қатнашиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшма корхоналар ташкил этишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 11 октябрдаги 393-сон қарорининг 1-банди, 1 ва 2- иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
459-сон