02.05.2025 йилдаги 292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.05.2025 йилдаги 292-сон
Date of entry into force
06.05.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия самарадорлиги соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 мартдаги ПФ-63-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия самарадорлиги соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 мартдаги ПФ-63-сон Фармони билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятини ташкил этиш асослари ва тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби ва унинг маблағларини шакллантириш манбалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш мақсадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини бошқариш ва ҳисобини юритиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан энергия самарадорлиги лойиҳаларини сифатли амалга ошириш учун дастлабки босқичда Австрия ҳукумати гранти ҳисобидан халқаро компания — «ILF Consulting Engineers» стратегик консультант сифатида жалб этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентлик ва стратегик консультант ўртасида ҳамкорлик йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш лойиҳалари портфелини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларининг техник топшириқлари ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, лойиҳалаштириш, қурилиш ва қабул қилиб олиш жараёнларида муҳандислик масалалари бўйича ҳамроҳлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳамда ижтимоий соҳа бино ва иншоотларида ўрнатилган технология ва ускуналарнинг эксплуатациясини хусусий секторга ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кейинги босқичларда стратегик консультантнинг хизматлари ҳалқаро молия институтлари кредитлари, шу жумладан, Жаҳон банкининг «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» (iCRAFT) лойиҳаси доирасида жалб қилинган грантлар, бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка энергия самарадорлиги лойиҳаларини амалга ошириш доирасида соҳалар кесимида энергия самарадор қурилмаларга хизмат кўрсатувчи сервис компанияларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш ва жалб қилишга рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1 Ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш ва энергия ресурсларини тежаш, энергия самарадор қурилма ва ускуналар жорий этилишини жадаллаштириш борасида ҳудудий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шунингдек, энергия самарадорлиги лойиҳаларини шакллантириш бўйича Агентлик бошқарув ходимлари доирасида ташкил этиладиган лойиҳа офислари 3 та ходимдан, шу жумладан, 1 та лойиҳа офиси раҳбари ва 2 та бош мутахассисдан иборат бўлим сифатида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лойиҳа офиси раҳбари ва мутахассислари иш ҳақи шартларига кўра мос тарзда Агентликнинг бўлим бошлиғи ва бош мутахассисига тенглаштирилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда Агентлик фаолиятини ташкил қилиш учун талаб қилинадиган маблағларни 2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида ажратсин ҳамда Агентликнинг 2025 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Агентлик фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни кўзда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчаси 1-уй манзилидаги бинода текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 2 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
292-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 292-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 292-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, Агентлик директори ва унинг ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агентлик энергия самарадорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш давлат сиёсатини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентлик бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлигини ташкил қилиш вазифаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентликнинг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, қисқартирилган номи — Энергия самарадорлиги миллий агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Национальное агентство по энергоэффективности при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Национальное агентство по энергоэффективности.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — National Agency for Energy Efficiency under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — National Agency for Energy Effiency.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентликнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчаси 1-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тежашдан даромад олувчи энергия сервис компаниялари (кейинги ўринларда — ЭСКО) хизматлари бозорини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги юқори бўлган лойиҳалар портфелини шакллантириш ва уларни амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини баҳолаб боришни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва исроф қилмасликка асосланган турмуш тарзи ва феъл-атворни шакллантиришга қаратилган энергия истеъмоли маданиятини ошириш ахборот кампанияларини ташкил этиш ва молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия сервис компаниялари хизматлари бозори механизмларига ўтишнинг асосий босқичларини ва уларда кўзда тутилган муҳим шартлар ва қоидаларни, шу жумладан, намунавий шартномалар лойиҳаларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭСКО хизматлари бозорини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мунтазам равишда таҳлил қилади, заруратга кўра уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭСКО хизматлари бозорининг шаффоф ва рақобатли муҳитда ишлашига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) энергия тежашдан даромад олувчи ЭСКО хизматлари бозорини ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги соҳасидаги консультантлар ва менежерлар ҳамда энергия аудиторларни бошланғич ва профессионал тоифаларга ажратган ҳолда уларнинг ягона реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётда энергия аудити, энергия сервис хизматини кўрсатиш, яшил технология воситаларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш каби янги тадбиркорлик бўғинларини (сегментларини) яратишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) энергия самарадорлиги салоҳияти юқори бўлган лойиҳалар портфелини шакллантириш ва уларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ва идоралар томонидан таклиф этилаётган энергия самарадорлигини оширишга қаратилган дастурлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭСКО хизматлари бозорини жадал ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭСКО хизматлари бозори фаолиятини мунтазам мониторинг қилиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭСКО хизматлари бозорида маҳаллий товарлар ва хизматлар харид қилинишини рағбатлантирувчи механизмларни жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭСКО хизматлари бозорининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминловчи қонун-қоидаларга риоя этилишини мониторинг қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) энергия самарадорлигини ошириш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйишни ташкил қилиш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда энергия аудиторларини сертификатлаш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда энергия менежерлари малакасини ошириш ва соҳада профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини баҳолаб бориш юзасидан ўқув курслари, семинар, конференция ва форумлар ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва исроф қилмасликка асосланган турмуш тарзи ва феъл-атворни шакллантиришга қаратилган энергия истеъмоли маданиятини ошириш ахборот кампанияларини ташкил этиш ва молиялаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ахборот кампаниялари ва видеороликларни тизимли намойиш қилиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудлари бўйича режа-жадваллар асосида маҳаллалар ва таълим ташкилотларида ташвиқот ва тарғибот ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва бизнес субъектлари билан энергия сервис бозоридаги хизмат кўрсатувчилар, етказиб берувчилар ва молия ташкилотлари ўртасида яқиндан алоқа ўрнатишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини тарғиб қилувчи ахборот кампанияларини ташкил этади ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган танловлар ва бошқа амалий чора-тадбирларни молиялаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигига қаратилган чора-тадбирлар ва дастурларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан бозор иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур маълумотларни статистика ва солиқ органлари, Давлат хизматлари маркази ҳамда вазирлик ва идоралардан бепул сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш, ЭСКО хизматлари бозорини ривожлантириш, энергия аудиторлари, менежерлари, консультантларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишларида хорижий ташкилотлар, фан ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда илмий ва бошқа ташкилотлар олимлари ва мутахассисларининг, шунингдек, маҳаллий ва хорижий экспертларни консультант сифатида жалб қилиш ва (ёки) уларнинг хулоса ва тавсияларини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалиётда қўллаш тажрибаси таҳлили, олинган тавсиялар ва халқаро тажриба асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббуслар билан чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги соҳасида бажариладиган давлат ва тижорат лойиҳалари ҳамда дастурларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари билан белгиланган тартибда музокаралар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомда белгиланган мақсадларга эришишга йўналтирилган, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги бўйича ягона давлат сиёсати самарали амалга оширилиши, шунингдек, юкланган вазифаларнинг сифатли бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилиши, уларнинг ижроси таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларига эришиш соҳасидаги ишларнинг самарали ташкил этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган қарорлар самарадорлиги ва натижадорлиги таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли соҳани ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги ПҚ-222-сон қарори 6-банди «в» кичик бандида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларидаги энергия менежерлари (Energy Efficiency Manager) фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши ва белгиланган муддатларда уларга жавоб берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мунтазам равишда ходимлар қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилиши учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директор ўринбосарлари ва таркибий тузилмалар раҳбарларининг ваколатларини белгилаш ва вазифаларни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентликнинг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини, улар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, лойиҳаларнинг Вазирлар Маҳкамасида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ–2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослангани, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича кўрсатмалар чиқариш, буйруқлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга чиқиб қабул қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш, фаолиятда коррупциявий хавф-хатарларни ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар олдини олиш чораларини кўриш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Агентлик раҳбарлари ва ходимлари уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Ҳайъат мажлисларида раислик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳамда уларга Агентлик ҳузуридаги Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ички ташкилий масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик номидан ЭСКО хизматлари бозори иштирокчиларига ёзма сўровлар юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, меҳнат шартномалари (буйруқлари)ни имзолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларига вазифаларни юклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларининг малакасини ошириш ва уларни хорижий давлатларга стажировка ва тажриба алмашиш учун юборишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, директор ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида унинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ташқи ва ички ташкилий фаолияти устидан доимий ва қатъий назорат ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (виза қўйилиши) таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Агентликнинг харажатлари сметасини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар директор ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директори муайян сабабларга кўра (хизмат сафари, меҳнат таътили, бетоблиги даврида) йўқлигида унинг вазифаларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат ва бевосита раҳбарлик қилиш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишларини янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилигидаги таркибий тузилмалар бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директорининг қонунчилик доирасидаги буйруқ ҳамда топшириқлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни белгиланган тартибда танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик бўйича таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига риоя қилиш ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиб, кўриб чиқиш учун Агентлик директорига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги соҳасидаги норматив базанинг тизимли асосда қайта кўриб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан энергия самарадорлиги соҳасини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агентлик директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ушбу Низомда назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича ҳамда Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агентлик директори ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган йўналиш ва таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Агентлик директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятига якка тартибда раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларининг лавозим мажбуриятларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида Агентлик ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Агентлик директори маълум сабабларга кўра (хизмат сафари, меҳнат таътили, бетоблиги даврида) йўқлигида унинг биринчи ўринбосари директор вазифаларини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Агентлик ҳайъати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳайъат Агентликнинг коллегиал органи ҳисобланиб, директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозим бўйича), шунингдек, Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат фаолиятининг тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик вазифаларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолияти билан боғлиқ долзарб масалаларнинг жойларда муҳокама этилишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни ўз ваколатлари доирасида бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик таркибига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат, шунингдек, Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Агентлик директори қарори билан қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат иш режалари ва белгиланган вазифаларни бажариш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифлар ташаббуси билан чиқиш, лойиҳаларни бошлаш ва ҳисобот бериш тартиблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъатнинг фаолиятини самарали таъминлаш учун Агентлик масъул таркибий бўлинмаларининг вазифалари тасдиқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ҳайъат йиғилишига Агентлик ваколатига тегишли масалалар юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва эксперт мутахассислар таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳайъат мажлиси аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Ҳайъат қарорлари оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Директор ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор ушбу келишмовчиликлар хусусида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот бериб, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига билдиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳайъат ўз фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатлар, ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ҳайъат қарорлари Ҳайъат раиси томонидан имзоланади ва Агентлик буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини қўшимча рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Агентликнинг моддий-техник таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди лавозим маоши, кўп йиллик хизмати учун устама, мукофотлар, шу жумладан, байрам кунлари учун мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловларидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимлари учун Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши, бунда лавозим маошини ҳисоблашда тасдиқланган тариф разрядлари тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган миқдорда қўлланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларига кўп йиллик хизмат учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақлар (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан оширилган тариф коэффициенти ҳисобида):
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 йилдан ортиқ — 1,5.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 292-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (кейинги ўринларда —Агентлик) ҳузуридаги Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) вазифалари, шунингдек, маблағларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ҳамда Жамғармани бошқариш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида мониторинг қилиш, тарғибот ишларини ташкил этиш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боришга йўналтирилган энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва лойиҳалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия самарадорлиги миллий агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобидан нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари корхоналарининг соф фойдасидан 5 фоиз миқдоридаги ўтказмалар, корхоналарнинг соф фойдасидан дивидендга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловлар юзага келган ҳоллар бундан мустасно. Мазкур ўтказма маблағлари Жамғармага корхоналар соф фойдасининг тақсимоти ва давлат улушига ҳисобланган дивидендлар тўғрисида уларнинг ваколатли бошқарув органлари томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир ой ичида ўтказиб берилиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергияни меъёрдан ортиқча истеъмол қилганлик учун корхоналарга қўлланадиган оширилган тарифлардан тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси оператори — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг платформада хизматларни кўрсатиш учун олинадиган комиссиянинг 40 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачини сақлаш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарорига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари ва грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма активларини бошқариш, шу жумладан, бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма маблағлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметасига асосан йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларда энергия аудити ўтказиш ва энергия самарадорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли учун энергия самарадор ускуналарни харид қилиш ва ўрнатишида молиявий ёрдам кўрсатиш (субсидия ажратиш), шунингдек, тижорат банкларига молиявий ресурсларни ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия аудитини ўтказиш учун зарур ускуналар ва воситаларни харид қилишни қисман молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш лойиҳалари доирасида тижорат банклари билан ҳамкорликда энергия сервис компанияларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан давлат идоралари билан энергия сервис хизматларини кўрсатишни молиявий қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия аудиторлари, консультантлар, менежерлар ва верификаторларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва семинарлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги соҳасига оид илмий-техник дастурлар, методик ҳужжатларни, техник бошқарув соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадор лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш учун экспертларни (аудиторлар, юристлар, молиячилар, илмий ходимлар ва шу кабилар), шу жумладан, халқаро эксперт ва консультантларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги соҳасида форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизими ходимларининг энергия самарадорлиги соҳасида халқаро кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида мониторинг қилиш, тарғибот ишларини ташкил этиш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтирилган энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва лойиҳаларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолияти билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши даврида уларни қабул қилиш ва кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда Агентлик фаолиятига доир шартномавий мажбуриятларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятини таъминлаш, ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, уларни хорижий таълим ташкилотларида тажриба орттириш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун барча зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, компьютер дастурларини харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат бюджетидан Жамғармага ажратилган маблағлар ҳисобидан агентликни сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари учун сарфлаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларини қуйидаги шаклларда моддий рағбатлантириш устамалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш (моддий ёрдам) тўловлари амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Агентлик раҳбар ва ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентлик директори томонидан ходимларга лавозим маошига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳамда кўп йиллик хизмат қилганлик учун устама миқдори ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан 200 фоизгача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 208-моддасида келтирилган байрамлар муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан бир баравари миқдорида бир марталик мукофот пули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл-транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимнинг овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта (сентябрь — ноябрь ойларида) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорида моддий ёрдам пули;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) зарур ҳолларда (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) бир ойлик лавозим маоши миқдорида (Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, ходимнинг даволаниши, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишилган моддий ёрдам пули берилади.
(6-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шахсий ва рағбатлантириш устамаларини белгилаш, маънавий ва моддий рағбатлантириш, мукофотлар, ижтимоий муҳофаза қилишнинг аниқ миқдорлари ва улар татбиқ этиладиган ходимлар ушбу низомда белгиланган миқдорлар доирасида, Жамғарма маблағларига тушумлар ҳажмидан келиб чиқиб, Агентлик директори томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик директори раҳбарлик қилувчи Жамғарманинг бошқарув Кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) Жамғармани бошқариш органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кенгашнинг шахсий таркиби Агентлик директори, Вазирлар Маҳкамаси масъул вакили, иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Агентлик директорининг ўринбосарлари, бош ҳисобчиси, бош юрисконсультидан ташкил топади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кенгаш қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг йиллик харажатлар сметасини (кейинги ўринларда — Смета) тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигига қаратилган тадбирларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга киритиладиган таклифларни (аризаларни) кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган Смета асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ва тадбирларни молиялаштиришни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия самарадорлиги соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 мартдаги ПФ-63-сон Фармонида аҳоли учун кўзда тутилган субсидия ва кредитларни ажратиш юзасидан йиллик харажатларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда тасдиқланган Сметага тегишли ўзгартиришлар киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишларига ўзгартиришларни киритади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Кенгашга раис раҳбарлик қилади ва Кенгашнинг вазифалари, ваколатлари ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ белгиланади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агентлик Жамғармага маблағлар тушуми ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар ярим йилликда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамғарма маблағларининг ҳисобот йилида фойдаланилмаган қисми олиб қўйилмайди ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун кейинги йилга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишида келиб чиқадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2025 й., 09/25/292/0413-сон; 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)