14.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2239-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи, 14.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2239-1
Date of entry into force
15.04.2025
Ҳужжат 15.04.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буйруғи

Бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2239-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон «Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 29 майдаги 29-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2239, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 277-модда) билан тасдиқланган Бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 27 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-2025/Б-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 21 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 27 мартдаги 7-2025/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Қоидалар бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«33. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 34-банддаги «тиббий кўрикдан» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 35 ва 36-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«35. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотларга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 37-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 41-банддаги «даврий тиббий текширувдан» деган сўзлар «даврий мажбурий тиббий текширувдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 52-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«65. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 77 ва 78-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«77. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 96-банддаги «канализация тизимда» деган сўзлар «оқова сувлар тизимида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. 104-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«104. Бактерия ва вирусларга қарши ишлаб чиқариладиган препаратлар билан шуғулланадиган ва иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи ҳар қандай ташкилотда санитар маиший ва қўшимча бинолар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га ҳамда мазкур Қоидаларга мувофиқ тарзда қурилиши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. 116-банддаги «ҚМҚ 2.09.12-98. «Ташкилотнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га»деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. 117-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«117. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. 127-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«127. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. 2-бўлимнинг 15-параграфидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. 134-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«134. Сув билан таъминлаш ва оқава сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» ҳамда ЎзМСт133:2024 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига мос келиши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. 137-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. 138 ва 139-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«138. Ташкилотда оқава сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларини мавжуд бўлишига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Оқова сувларини ҳосил қилиш ва сув ҳавзаларига тушириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон «Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2014 йил 21 январдаги 14-сон «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 22 ноябрдаги 26-сон «Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0083-24-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 321, 2024 йил 13 декабрь) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «канализациянинг» деган сўз «оқова сувларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «оқова сувлар канализацияси» деган сўзлар «оқова сувлар тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. 194-банддаги «канализация тармоғи» деган сўзлар «оқова сувлар тизими» деган сўзлар алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. 234-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«234. Ходимда инфекцион (юқумли) касалликнинг борлиги ҳақида гумон қилинса, бу ҳақида яқинроқда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимларига тегишли чораларни кўриш учун хабар қилиш лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2025 й., 10/25/2239-1/0341-сон)