09.04.2025 йилдаги 215-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.04.2025 йилдаги 215-сон
Date of entry into force
10.04.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмлари жорий этилиши муносабати билан аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари учун бир марталик моддий ёрдам миқдорини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 9 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 215-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 3 — 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига (кейинги ўринларда — Реестрлар) киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга 2025 йил 1 майдан 2027 йилнинг 1 апрелига қадар электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) қилиб бериш тартиби жорий этилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий газ учун — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Реестрларга киритилган ҳамда «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларга 2025 йилнинг ноябрь ойида 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам (кейинги ўринларда — бир марталик моддий ёрдам) берилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) компенсация тўловлари ва бир марталик моддий ёрдам маблағлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ноябрь ойида тўлов рўйхатларига киритилиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган бир марталик моддий ёрдам пуллари декабрь ойида тўлаб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорлари асосида ушбу қарорда белгиланган даврдан фарқ қиладиган давр учун белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда табиий газ учун компенсация тўловлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорларида белгиланган иситиш мавсуми учун амалга оширилади ҳамда компенсация миқдорини ҳисоблашда иситиш мавсумининг бошланиши ёки тугаши белгиланган санадаги ой иситиш мавсуми ойи сифатида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиб бериш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам бериш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда «Камбағал оилалар реестри»га (кейинги ўринларда — Реестрлар) киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, мол-мулки бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, бироқ оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилалар (кейинги ўринларда — компенсация олувчи оилалар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.

Бунда аризада паспорт маълумотлари, абонент рақами ва телефон рақами кўрсатилади.

Ҳар ойнинг 15-санасига қадар*

2-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

Компенсация олувчи оилаларнинг маълумотини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритади.

Ариза берилган ойнинг 25-санасига қадар

3-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

1. Компенсация олувчи оилаларнинг электр энергияси ва (ёки) табиий газ истеъмоли ҳақидаги маълумотларини «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва (ёки) «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг тегишли ахборот тизимлари орқали ўрганади.

2. Компенсация олувчи оилаларнинг уй-жой ва (ёки) автотранспорт воситалари мавжудлиги ҳамда жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмаганлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори талабларига мувофиқ ўрганилади.

Ариза берилган ойнинг 27-санасига қадар

4-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини шакллантириб, АТ «Халқ банки»га юборади.

Ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар

5-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради.

ҳар ойнинг 5 — 25-санасига қадар

6-босқич

АТ «Халқ банки»

Компенсация тўловини банк картаси орқали тўлаб беради.

Агар ариза берувчининг номида банк картаси мавжуд бўлмаса, АТ «Халқ банки»да унинг оила аъзолари номига очилган банк картасига тўлаб берилиши мумкин.

Ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасига қадар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Изоҳ: Компенсация олувчи оилаларнинг мезонларга мослиги ҳар ойда автоматик ўрганилиб, мезонларга мос келган тақдирда, кейинги ойлар учун алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда компенсация тўлови давом эттирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар ва «Камбағал оилалар реестри»га (кейинги ўринларда — Реестрлар) киритилган оилаларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради ва Реестрларга кирмаган бир марталик моддий олувчи оилалар (кейинги ўринларда — моддий ёрдам олувчи оилалар) қўшимча рўйхатини шакллантириш учун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман (шаҳар) бўлимлари орқали «маҳалла еттилиги»га етказади.

1 сентябрга қадар

2-босқич

«Маҳалла еттилиги»

Реестрларга кирмаган моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини шакллантиради ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади. Бунда: биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади;

шакллантирилган моддий ёрдам олувчи оилалар сони тегишли маҳалладаги Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари тегишли туман (шаҳар) бўйича Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаган ҳолда, маҳаллалар кесимидаги моддий ёрдам олувчи оилалар қўшимча рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкин.

1 октябрга қадар

3-босқич

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими

Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини умумлаштиради ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ўрганиб чиқиш учун тақдим этади.

5 октябрга қадар

4-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали текшириб чиқади ва якуний рўйхатни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади.

Бунда қўшимча рўйхатдаги оилаларнинг уй-жой ва (ёки) автотранспорт воситалари мавжудлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори талабларига мувофиқ автоматик ўрганилади ва ушбу мезонларга мос бўлмаган оилалар рўйхатдан чиқарилади.

20 октябрга қадар

5-босқич

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими

Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча якуний рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлатиб, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади.

25 октябрга қадар

6-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

Тақдим этилган қўшимча рўйхат ва Реестрларга киритилган оилалардан иборат моддий ёрдам олувчи оилалар рўйхатини шакллантиради.

1 ноябрга қадар

7-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Моддий ёрдам олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини шакллантириб, АТ «Халқ банки»га юборади.

20 ноябрга қадар

8-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Моддий ёрдам тўлови учун зарур маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради.

25 ноябрга қадар

9-босқич

АТ «Халқ банки»

Моддий ёрдам олувчи оилаларга белгиланган тартибда бир марталик моддий ёрдам тўлаб беради.

27 ноябрга қадар

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/215/0327-сон)