Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПФ-143-сон Фармони ҳамда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПФ-143-сон Фармонига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, ижтимоий ёрдам ва хизматлар (ижтимоий нафақадан ташқари) кўрсатиш тўхтатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак кўрсатиш учун ижтимоий шартнома тузиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартнома асосида кўмак кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартномани расмийлаштириш ва унда назарда тутиладиган шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартнома бажарилишини мониторинг қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, маҳаллалардаги камбағал оилаларга кўмак 2025 йил 1 мартдан бошлаб Сирдарё вилояти Ховос туманида, 2025 йил 1 майдан бошлаб республиканинг бошқа ҳудудларида ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар томонидан ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, ушбу оилаларга тўланадиган кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам миқдорини «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори билан 30 фоизгача камайтириш тартиби жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан 2025 йил 1 мартдан бошлаб «Рақамли маҳалла» электрон платформасида ижтимоий шартнома асосида давлат томонидан ижтимоий кўмакдан фойдаланиб, ўзининг мажбуриятларини бажармаган фуқароларнинг реестри (кейинги ўринларда — Реестр) юритилиши инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган ижтимоий кўмак бўйича мажбуриятларни бажармаган фуқаролар киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритилган шахсларга улар Реестрда бўлган даврда «маҳалла еттилиги» ёки уларнинг вакиллари томонидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турлари учун тавсиялар берилмайди.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд бўлиши шарти билан кўрсатиладиган айрим ижтимоий хизмат ва ёрдамлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ҳафта муддатда қуйидагиларни тасдиқлаш учун «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссиясига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартнома асосида давлат томонидан ижтимоий кўмакдан фойдаланиб, ўзининг мажбуриятларини бажармаган фуқароларнинг реестрини юритиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмакни кўрсатиш учун ижтимоий шартноманинг намунавий шаклини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартнома асосида камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзоларининг таълим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши билан боғлиқ ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг ўз вақтида ва етарли ҳажмларда кўрсатиб борилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор ижросини ташкил этишда юзага келган муаммолар ва уларни ҳал қилиш чоралари юзасидан «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссиясига ахборот киритиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Рақамли маҳалла» электрон платформасини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2025 йил якунига қадар камбағал оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд бўлиши шарти билан кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар рўйхатини кенгайтириш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Зоҳидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 27 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатиш учун ижтимоий шартнома тузиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш учун зарур кўмак чораларини кўрсатиш бўйича ижтимоий шартнома тузиш, унда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартнома — камбағал оилаларга кўмак чораларининг муайян мажбуриятларни бажариш шарти билан кўрсатилишини назарда тутувчи шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
индивидуал режа — ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан оилани махсус саволнома асосида баҳолаш якуни бўйича шакллантириладиган ҳамда ушбу оилани камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини қамраб олувчи режа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағал оила — «маҳалла еттилиги» томонидан махсус саволнома асосида оиланинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижаларига кўра Камбағал оилалар реестрига киритилган оила;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағал оилалар реестри — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан шакллантириладиган, «маҳалла еттилиги»нинг ўрганиш натижаларига кўра камбағал оила деб топилган оилалар ҳақидаги маълумотлар реестри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам — кам таъминланган оилалар фарзандлари учун нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўмак чоралари — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ камбағал оилаларга уларнинг ижтимоий шароити, моддий ҳолати ва оғир ижтимоий вазиятдан, шу жумладан, камбағалликдан чиқишига кўмаклашиш орқали тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган ёрдам ва хизматлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилага, шу жумладан, унинг аъзоларига ижтимоий шартнома асосида ушбу оилага нисбатан шакллантирилган индивидуал режада белгиланган кўмак чоралари мазкур кўмак чораларини кўрсатиш тартиб-таомилларини назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ижтимоий шартномани расмийлаштириш ва унинг асосида индивидуал режада белгиланган камбағал оилани камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чоралари ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Камбағал оила билан ижтимоий шартнома тузиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ижтимоий шартнома камбағал оиланинг ҳар бир муомалага лаёқатли вакили ва ушбу оила яшайдиган маҳалланинг раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси ўртасида ушбу оилага нисбатан шакллантирилган индивидуал режа тасдиқлангандан сўнг беш иш куни ичида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижтимоий шартнома икки нусхада қоғоз шаклида тузилади ҳамда унинг бир нусхаси камбағал оиланинг муомалага лаёқатли вакилига берилади, иккинчиси маҳалла раисида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Камбағал оилага, жумладан, унинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзосига кўмак чоралари мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ тузилган ижтимоий шартномада назарда тутилган қуйидаги мажбуриятларни бажариш шарти билан кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағал оилага тегишли уй-жойнинг санитария ҳолатини яхши сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағал оилага тегишли томорқадан самарали фойдаланиш (экин экиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар асосида ажратилган моддий-техника воситалари ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда камбағал оилага, шу жумладан, унинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзосига мазкур оила бўйича шакллантирилган индивидуал режада белгиланган тегишли кўмак чораларини кўрсатиш тартиб-таомилларини назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларида қўшимча мажбуриятлар юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ижтимоий шартнома ижросини мониторинг ва назорат қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши «маҳалла еттилиги» томонидан мунтазам равишда мониторинг қилиб борилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Маҳалла еттилиги» томонидан амалга ошириладиган мониторинг натижасига доир маълумотлар ҳар ойда маҳалла раиси томонидан «Рақамли маҳалла» электрон платформасига киритиб борилади. Бунда мониторинг якуни бўйича камбағал оиланинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзоси томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилаётганлиги аниқланган тақдирда, тегишли кўмак чораларини кўрсатиш давом эттирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида далолатнома шу куннинг ўзида расмийлаштирилади ҳамда «Рақамли маҳалла» электрон платформаси орқали СМС-хабарнома шаклида ва «маҳалла еттилиги» вакили томонидан ёзма шаклда тегишли мажбуриятнинг ўн беш иш куни давомида бажарилишини таъминлаш лозимлиги бўйича огоҳлантириш берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳалла еттилиги» томонидан мониторинг давомида камбағал оиланинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзоси томонидан унга юкланган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги сабаблари ўрганилади ҳамда тегишли мажбуриятларни бажармаслик натижасида юзага келадиган оқибатлар ҳақида тушунтириш ва маслаҳатлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу Низом 9-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ берилган муддат тугагандан сўнг «маҳалла еттилиги» томонидан беш иш куни давомида камбағал оила унга юкланган мажбуриятларни бажарганлиги ёки бажараётганлиги қайта мониторинг қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қайта мониторинг якуни бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағал оила томонидан ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланган тақдирда, тегишли кўмак чораларини кўрсатиш давом эттирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низом 9-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилган бўлишига қарамасдан, камбағал оила томонидан ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда, мазкур Низомнинг 18 ва 19-бандларида назарда тутилган чораларни кўриш учун маҳалла раиси хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатларда ҳамда «маҳалла еттилиги»нинг вакили ижтимоий шартномада камбағал оилага юкланган мажбуриятларнинг бажарилмаётганлигини аниқлаган тақдирда, бу ҳақида бир иш куни ичида маҳалла раисини хабардор қилади. Бунда маҳалла раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳалла еттилиги» вакилининг хабарини олгандан сўнг бир иш куни ичида хабарда кўрсатилган камбағал оила томонидан у билан тузилган ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилаётганлигини ўрганиб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрганиш якуни бўйича «маҳалла еттилиги» вакилининг хабарида келтирилган маълумотлар тасдиқланган тақдирда, оилага тегишли кўмак чораларини кўрсатишни тўхтатиш ёки кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорини камайтириш бўйича «маҳалла еттилиги»га таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ камбағал оилаларга бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (кейинги ўринларда — бириктирилган масъуллар) томонидан ҳам мониторинг қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бириктирилган масъуллар камбағал оила, шу жумладан, унинг аъзоси томонидан ижтимоий шартномада белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишида юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Маҳалла фаоллари ва нуронийлари ҳамда кўчабошилар томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шартномадаги ўз мажбуриятларига масъулият билан амал қилиши устидан жамоатчилик назорати амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда қўлланиладиган чоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низом 9 ва 10-бандларида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилган бўлишига қарамасдан, ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, «маҳалла еттилиги» томонидан камбағал оилага кўрсатилаётган кўмак чораларини кўрсатишни тўхтатиш ёки кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорини мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ камайтириш бўйича коллегиал қарор қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори «Рақамли маҳалла» электрон платформаси орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ҳамда унда тегишли чорани кўришни талаб этган ҳолатлар батафсил баён этилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.02.00 Ёшга доир пенсия;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.04.00 Боқувчисини йўқотганлик пенсияси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидаги кўмак чоралари, шу жумладан, ижтимоий ёрдам ва хизматларни тўхтатишга ёки унинг миқдорини камайтиришга йўл қўйилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парваришлаш нафақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлик нафақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшга доир нафақа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан кафолатланган кўмак чоралари, шу жумладан, ижтимоий ёрдам ва хизматлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Камбағал оилалар томонидан ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) камбағал оилага тайинланган ва тўлаб келинаётган кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам қуйидаги миқдорларга камайтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг ва қайта мониторинг якуни бўйича тегишли мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда — 15 фоизга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳалла еттилиги»нинг кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдори 15 фоизга камайтириш ҳақидаги коллегиал қарори қабул қилинган санадан эътиборан бир ой ўтганидан сўнг ўтказилган мониторинг ва қайта мониторинг натижасида камбағал оилага ижтимоий шартнома билан юкланган мажбуриятлар такроран бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда — 30 фоизга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) индивидуал режада кўрсатилган кўмак чоралари, шу жумладан, оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд бўлиши шарти билан кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар рўйхатида кўрсатилган кўмак чоралари тўхтатилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ижтимоий хизматлар тўхтатилган ва (ёки) кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорлари камайтирилган фуқаролар «Рақамли маҳалла» электрон платформасида ижтимоий шартнома асосида давлат томонидан ижтимоий кўмак чораларидан фойдаланиб, ўзининг мажбуриятларини бажармаган фуқароларнинг реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритилган шахсларга улар Реестрда бўлган даврда «маҳалла еттилиги» ёки уларнинг вакиллари томонидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турлари учун тавсиялар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Камбағал оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатли аъзоси «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори билан унга кўрсатилиши тўхтатилган ижтимоий хизматлардан қайта фойдаланиш, кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорини қайта тиклаш ва Реестрдан чиқариш учун тегишли коллегиал қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан сўнг маҳалла раисига мурожаат қилиши мумкин. Бунда маҳалла раиси «маҳалла еттилиги» вакили билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағал оилада тегишли кўмак чораси бўйича ижтимоий шартномада назарда тутилган ҳамда муқаддам бажарилмаган мажбуриятни бажаришга тўсқинлик қилган ҳолатлар бартараф этилганлигини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрганиш якуни бўйича камбағал оила тегишли мажбуриятни бажариши мумкин деб ҳисобланганда, бу ҳақида хулоса расмийлаштирилади ҳамда ижтимоий хизматларни қайта кўрсатиш, кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорини қайта тиклаш ва Реестрдан чиқариш масаласини кўриб чиқиш ва коллегиал қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритилган шахслар томонидан мазкур бандда назарда тутилган тартибда мурожаат қилинмаган тақдирда, улар бир йилдан сўнг автоматик равишда Реестрдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «Маҳалла еттилиги» томонидан муқаддам кўрсатилиши тўхтатилган (камайтирилган) кўмак чорасини қайта (тўлиқ миқдорда) кўрсатиш ва Реестрдан чиқариш масаласи мазкур бобда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. «Маҳалла еттилиги» ва бириктирилган масъуллар томонидан ижтимоий шартномага мувофиқ кўрсатиладиган кўмак чораларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Камбағал оила «Маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинган коллегиал қарор тўғрисида ушбу қарор қабул қилингандан сўнг икки иш куни давомида маҳалла раиси томонидан хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. «Маҳалла еттилиги»нинг камбағал оилага муайян кўмак чорасини кўрсатишни тўхтатиш ҳақидаги коллегиал қарори қабул қилиниши муносабати билан ушбу оилага нисбатан шакллантирилган индивидуал режага ўзгартириш киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Камбағал оилага нисбатан шакллантирилган индивидуал режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, камбағал оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатли аъзоси билан тузилган ижтимоий шартномага ҳам ўзгартириш киритиш талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. «Маҳалла еттилиги» ва бириктирилган масъуллар тижорат банклари, Ўзбекистон фермерлар кенгаши ҳамда етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда камбағал оилаларнинг ўз томорқаси имкониятларидан самарали фойдаланишига, иштиёқи бор шахсларнинг ўзини ўзи банд қилишига ва тадбиркорликни йўлга қўйишига ҳамда оила аъзоларининг, аёлларнинг касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганишига ва ишга жойлашишига кўмаклашиб боради.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ижтимоий шартнома ижросига доир, шу жумладан унга мувофиқ кўмак чоралари кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар маҳалла раиси томонидан «Рақамли маҳалла» электрон платформасига киритиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. «Маҳалла еттилиги», бириктирилган масъуллар ҳамда бошқа кўмак чораларини кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари ижтимоий шартномани расмийлаштириш ва у бўйича кўмак чораларини кўрсатиш жараёнида уларга маълум бўлган шахсга доир маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сир сақланишини таъминлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур Низомнинг ижроси самарали ташкил этилиши ҳамда унда белгиланган талабларга риоя этилиши «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси томонидан назорат қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатиш учун ижтимоий шартнома тузиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий шартномани расмийлаштириш ва у асосида камбағал оилани камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Камбағал оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси
Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага киритилган кўмак чораларидан фойдаланиш учун ўзи яшайдиган ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, камбағал оиланинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзоси
Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага киритилган кўмак чораларидан фойдаланиш учун ижтимоий шартнома тузади.
Индивидуал режа тузилганидан сўнг беш иш кунида
3-босқич
Кўмак чораларини кўрсатувчи ташкилотлар
Камбағал оилага ижтимоий шартномага мувофиқ Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага киритилган кўмак чораларини кўрсатади.
Қонунчиликда белгиланган муддатларда
4-босқич
«Маҳалла еттилиги»
1. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг қилади.
Мунтазам равишда
2. Ижтимоий шартномада белгиланган тегишли кўмак чораси бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида далолатнома расмийлаштиради ҳамда СМС-хабарнома шаклида ёки ёзма шаклда огоҳлантириш беради.
Мониторинг якуни билан
3. Ёзма огоҳлантиришда тегишли мажбуриятни бажариш учун берилган муддат давомида камбағал оиланинг аъзоларига юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини қайта мониторинг қилади.
4. Қайта мониторинг якуни бўйича камбағал оила аъзоларига кўмак чораларини кўрсатишни давом эттиради ёки уларни тўхтатиш ва тегишли нафақа (моддий ёрдам) миқдорини камайтириш тарзида чора кўрилишини таъминлаш учун маҳалла раисини хабардор қилади.
Беш иш куни ичида
5-босқич
Маҳалла раиси
1. «Маҳалла еттилиги»нинг хабари асосида камбағал оила аъзолари томонидан уларга юкланган мажбуриятлар бажарилаётганлигини ўрганади.
2. Ўрганиш якунида камбағал оила аъзолари томонидан уларга юкланган мажбуриятлар бажарилмаётганлиги аниқланган тақдирда, тегишли чора кўриш учун «маҳалла еттилиги»га таклиф киритади.
2. Камбағал оиланинг тегишли мажбуриятларни бажармаётган аъзосига кўрсатилаётган кўмак чораларини кўрсатишни тўхтатиш, тегишли нафақа (моддий ёрдам) миқдорини камайтириш ҳамда Реестрга киритиш ҳақида коллегиал қарор қабул қилади.
Ўн иш куни ичида
7-босқич
Камбағал оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси
Тўхтатилган ижтимоий хизматни қайта кўрсатиш, камайтирилган нафақа (моддий ёрдам) миқдорини тиклаш ва Реестрдан чиқариш учун маҳалла раисига мурожаат қилади.
Ижтимоий хизматларни тўхтатиш (нафақа ёки моддий ёрдам миқдорини камайтириш) бўйича коллегиал қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан сўнг
8-босқич
Камбағал оилаларга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари
1. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг қилиб боради.
2. Камбағал оила томонидан ижтимоий шартномада белгиланган мажбуриятларни бажаришда юзага келган муаммоларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.
Ҳар ойда икки маротаба
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд бўлиши шарти билан кўрсатиладиган айрим ижтимоий хизмат ва ёрдамлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан турар жой ижараси учун компенсация**
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Ижтимоий ходим
2025 йил 1 октябрдан
2.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун компенсация**
Ёшлар ишлари агентлиги
Ёшлар етакчиси
3.
Хотин-қизларга турар жой ижараси учун компенсация**
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
Хотин-қизлар фаоли
4.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни вақтинча бошпаналар (шелтерлар)га жойлаштириш**
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Ижтимоий ходим
5.
«Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш***
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Ёшлар ишлари агентлиги
Хотин-қизлар фаоли, Ёшлар етакчиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд бўлиши шарти бажарилмаган тақдирда, мониторингни амалга оширувчи масъуллар томонидан «маҳалла еттилиги» вакилига ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиш юзасидан таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ижтимоий хизматларни кўрсатишда оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларидан банд бўлиши шарти 4-ойдан бошлаб қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** Ижтимоий хизмат ва ёрдамларни тақдим этиш бўйича мурожаатлар қаноатлантирилган, бироқ амалда кўрсатилмаган бўлса, уларни кўрсатиш «маҳалла еттилиги»нинг талабномасига мувофиқ тўхтатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларидан банд бўлиш шарти талаб этилмайдиган ҳолатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бола уч ёшга тўлгунига қадар парвариш қилаётган оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу бўлим томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзоси*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турган оила аъзолар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ижтимоий хизмат ёки ёрдамдан фойдаланишни сўраб мурожаат қилган шахс ёки унинг оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон оила аъзоси бўлганда ушбу қоида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиладиган маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Хизматлар соҳаси
Тақдим этиладиган маълумот
Ижро муддати
Масъул орган
1.
Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги хизматлар
1. Инклюзив таълим жорий этилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштирилган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумот (МТТ рақами, гуруҳи).
2. Инклюзив таълим жорий этилган давлат мактабларига жойлаштирилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумот (мактаб рақами, синфи).
3. Мактабгача таълим ташкилотларидаги мавжуд ўринлар, гуруҳлар турлари ва таълим шакллари бўйича маълумот.
4. Мактабларда қабул учун мавжуд ўринлар, синфлар ва таълим шакллари бўйича маълумот.
5. Мактабларда камбағал оила фарзандларининг китоб ва бошқа ўқув қуроллари билан таъминлаши бўйича маълумот.
6. «Баркамол авлод» болалар мактабларида тармоқ тўгараклари ташкил қилиниши ва иштирокчилар бўйича маълумот.
7.Таълим ташкилотларида узайтирилган кун гуруҳлари ташкил этилиши ва хизмат олувчилар бўйича маълумот.
2025 йил март
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
2.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимидаги хизматлар
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш далолатномасини расмийлаштириш ҳолатларини қайд этишда белгиланган стаж ҳақидаги маълумот.
2025 йил март
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
3.
Ҳужжатларини расмийлаштириш ва қайта тиклашда ёрдам бериш
Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг биометрик паспортини (идентификацияловчи ID-картасини) тиклаш ёки алмаштириш, вояга етмаган фарзандларига туғилганлик ҳақида маълумотнома олишда ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар.
2025 йил март
Ички ишлар вазирлиги,
Адлия вазирлиги
4.
Аҳоли бандлиги тўғрисида маълумотлар
Камбағал оилаларнинг бандлиги тўғрисида ягона ижтимоий солиқ тўланиши тўғрисида маълумотларни олишда ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар.
2025 йил март
Солиқ қўмитаси
5.
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар.
2025 йил март
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
6.
Имтиёзли транспорт картасини бериш хизмати
Транспорт вазирлиги ахборот тизими билан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимлари ўртасида ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар.
3. Қонунчиликда белгиланган дори воситалари билан бепул таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги маълумот.
4. Даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланмалар (ордерлар) ҳақидаги маълумот.
5.Тиббий реабилитация қилиш бўлимларида стационар даволанишга йўналтирилган ва даволанган шахслар бўйича маълумот.
2025 йил апрель
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
8.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими хизматлари
1.Ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар ҳақидаги маълумотлар.
2. Уй-жойни таъмирлаш ёки турар жой ижараси учун моддий ёрдам олган аёллар ҳақидаги маълумотлар.
3. Тиббий эҳтиёж учун моддий ёрдам олган аёллар ҳақидаги маълумотлар.
2025 йил апрель
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Рақамли технологиялар вазирлиги
9.
Бандликни таъминлаш
1.Бандлик йўналиши бўйича юборилган сўровлар ҳақидаги маълумот.
2.Касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ҳунармандчиликка ва касаначиликка жалб қилиш натижалари бўйича маълумот.
3.Касб-ҳунарва тадбиркорликка ўқитиш харажатларини қоплаш учун компенсация берилиши бўйича маълумот.
4.Енгил конструкцияли иссиқхона, томорқа учун суғориш воситалари ёки уруғлик ва кўчатларни харид қилиш учун, қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш, томорқа ер эгаси бўлган ёки деҳқончилик билан шуғулланиш учун 0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдони ажратиб берилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун, «Уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун ва бошқа субсидиялар бўйича маълумот.
5. «Бизнесга биринчи қадам» дастури доирасида микроқарз бўйича маълумот.
6.Иссиқхона, боғдорчилик, балиқчилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, чорвачилик, асбоб-ускуна, хизмат кўрсатиш соҳаси, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш учун кредитлаш маълумотлари.
7.«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури кредитлари бўйича маълумот.
8.Захира қилинган иш ўринлари маълумотлари.
9. Камбағал оилалар аъзолари, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланиши бўйича маълумотлар.
10. Камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун гаровсиз ва фоизсиз ажратилган қарзлар ҳақидаги маълумотлар.
2025 йил апрель
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
10.
Йўқотилган ҳужжатларни тиклаш бўйича ёрдам хизмати
Оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг йўқотилган ҳужжатларини тиклаш бўйича ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар.
2025 йил апрель
Ички ишлар вазирлиги,
Адлия вазирлиги
11.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими хизматлари
1. «Ёшлар дафтари»га киритиш бўйича юборилган сўровлар ва ушбу дафтарга киритилган шахслар ҳақидаги маълумотлар.
2. Камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратиш тўғрисида берилган тавсиялар ҳақидаги маълумот.
4. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун берилган субсидиялар ҳақидаги маълумотлар.
5. Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларининг қопланиши бўйича маълумот.
6.Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг тўлаб берилган қисми бўйича маълумотлар.
7. Замонавий касблар бўйича ўқув курслари харажатларини қоплаш бўйича ажратилган субсидиялар ҳақидаги маълумотлар.
8. Даволаниш харажатлари учун ажратилган субсидиялар ҳақидаги маълумотлар.
9. Турар жой ижараси учун ажратилган субсидиялар ҳақидаги маълумотлар.
10. Янги турмуш қураётганда ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит учун берилган кафиллик ҳақидаги маълумотлар.
Фуқарони вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш хизматлари
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш («Манзил» АТ орқали)га оид маълумотлар.
2025 йил апрель
Ички ишлар вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
13.
Маҳалладаги ҳомийлик тадбирлари
Сўровга асосан кўрсатилган ҳомийлик ёрдамлари бўйича «Рақамли маҳалла»электрон платформаси билан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимлари ўртасида ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар.
2025 йил апрель
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 77-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида олимпиадаларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган бюджет маблағлари ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий олимпиадани ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи ва кузатувчиларнинг асосий олимпиадада иштироки билан боғлиқ харажатлар (келиб кетиши ва яшаши, транспорт, меҳмонхона, овқатланиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эсдалик совғалари, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, асосий олимпиада ғолибларига бериладиган пул мукофотлари, назорат материаллари муаллифлари ва ҳакамлар ҳайъати (апелляция комиссияси) аъзоларига тўланадиган тўловлар, ғолибликни тасдиқловчи ҳужжат ёки сертификат (диплом) билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 7-банди иккинчи хатбошиси «йўқотилган» сўзидан кейин «, муддати ўтган ёки яроқсиз ҳолатга келган» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 16 сентябрдаги 507-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 6-банднинг «б» кичик бандидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17 ва 25-бандлардаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг 2-босқичи «Механизм» устуни 1-бандидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 23 октябрдаги 550-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-илова 9-банди «г» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «1 ойдан» сўзлари «6 ойдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«г) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тўғридан тўғри шартнома тузилган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот (кейинги ўринларда — тижорат банки) ҳисобварағига молиялаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«
4-босқич
Пенсия жамғармаси бўлими, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
1. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия ва/ёки нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади.
2. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.
Автоматик равишда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
3. Тижорат банкининг электрон сўровида кўрсатилган нафақа олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олган фуқаро тўғрисида махсус электрон бланкка киритилган маълумотлар ҳамда электрон шаклда юборилган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан таққослаган ҳолда тасдиқлайди
Ҳар ойнинг 5 санасига қадар
».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 18-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги ўттиз иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари, имконияти чекланган шахслар учун махсус техникум, «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ва бошқалар) тарбияланувчилари, ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган (ташкил этиладиган) миллий ва халқаро кўрик-танлов, олимпиада, мусобақа, беллашув ва бошқа тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни (иштирокчиларнинг келиб кетиш, яшаш, транспорт, меҳмонхона, овқатланиш, эсдалик совғаларини бериш, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар) молиялаштириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агентлик билан келишган ҳолда, консалтинг ташкилотлари, халқаро экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича энг яхши таклифларни ўрганган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element