18.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1031-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 18.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1031-сон
Date of entry into force
19.02.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 18 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 24 январда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агент-банк — кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўлаш учун Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан танлаб олинган банк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадаллар — бир йўла тўланадиган, календарь ва махсус бадаллар тарзида банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига тўланиши лозим бўлган пул маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объекти — омонатчининг банкдаги ушбу Қонунга мувофиқ кафолатланадиган пул маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатланган омонат — кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўланадиган кафолатлаш объекти ёки унинг бир қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатланган омонатлар бўйича компенсация (бундан буён матнда компенсация деб юритилади) — кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан тўланадиган пул маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш ҳодисаси — банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан қарор қабул қилиниши натижасида юзага келадиган ҳолат;
(3-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатларни кафолатлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) — ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан бошқариладиган, алоҳида ажратилган маблағлар йиғиндиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатчи — банк билан банк омонати шартномасини ёки банк ҳисобварағи шартномасини ёхуд инвестициявий омонат шартномасини тузган жисмоний ёки юридик шахс ёхуд омонат унинг фойдасига қўйилган шахс.
(3-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Омонатларни кафолатлаш агентлигининг ҳуқуқий мақоми, фаолияти ва уни бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Омонатларни кафолатлаш агентлигининг фаолияти тўғрисида умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатларни кафолатлаш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) давлат муассасаси бўлиб, у банклардаги омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармани бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ушбу Қонунга мувофиқ компенсациялар тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни санация қилишда Жамғарма ва санация жамғармаси маблағларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объектларининг эгалари бўлган омонатчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчиликнинг банк тизимига бўлган ишончини ошириш ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ўз ваколатларини амалга оширишда мустақилдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Жамғарма маблағларини ва санация жамғармаси маблағларини сақлаш учун Марказий банкда, шунингдек Агентликнинг операцион фаолиятини амалга ошириш учун тижорат банкида ҳисобварақлар очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик молиявий ёрдам кўрсатиши ва хайрия фаолияти билан шуғулланиши, шунингдек юридик шахсларнинг муассиси бўлиши мумкин эмас, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек юридик шахсларга, шу жумладан банкларга Агентликнинг фаолиятига аралашиш тақиқланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат муассасаларининг ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши), фаолият юритиши ва тугатилиши тартибини белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари Агентликнинг фаолиятига нисбатан ушбу Қонунга зид бўлмаган қисм бўйича татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Агентликнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик:

банклардан ушбу Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган бадалларнинг ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўланишини талаб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклардан исталган вақтда кафолатлаш объектлари тўғрисидаги маълумотларни эгасизлантирилган тарзда, шу жумладан Агентлик ўз мажбуриятларини бажариши учун кафолатлаш объектлари ва кафолатланган омонат суммаларини аниқлаши учун зарур бўлган ахборотни сўраб олишга, шунингдек олинган ахборот бўйича тушунтириш берилишини талаб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкдан Агентлик ўз мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотни сўраб олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус бадаллар тўланишини белгилашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини тўлдириш мақсадида юридик шахслардан қарзлар, шунингдек грантлар ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа қарз маблағларини олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунга мувофиқ инвестиция фаолиятини амалга оширишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, ликвидлиликни таъминлаш учун Марказий банк томонидан мақбул деб топилган таъминот асосида Марказий банк билан кредит ва (ёки) исломий молия шартномаларини тузишга;
(5-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчиликни омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида хабардор этишни банклардан талаб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида банкларга кўрсатмалар юборишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк томонидан банкларда ўтказиладиган инспекцияда (текширувларда) банклар томонидан омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига банклар риоя этишга оид қисмида иштирок этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсациялар тўлаш жараёнини амалга ошириш чоғида агент-банк вазифаларини бажариш учун бир ёки бир нечта банкни танлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар кафолатлаш ҳодисаси юзага келган банкнинг тугатувчиси (бундан буён матнда тугатувчи деб юритилади) томонидан тақдим этилган ахборот ва маълумотлар компенсацияларни тўлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун етарли бўлмаса, тугатувчидан қўшимча ахборот ва маълумотларни, шу жумладан ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини сўраб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Агентликнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатларни кафолатлаш тизимида иштирок этаётган банкларнинг реестрини юритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
календарь бадал ставкасини белгилаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунга мувофиқ банклар томонидан Жамғармага тўланиши лозим бўлган бадалларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги, ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилганлиги устидан назоратни амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан ва санация жамғармаси маблағларидан банкларни санация қилишда фойдаланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мунтазам равишда, бироқ уч йилда камида бир марта кафолатланган омонат миқдорини ва Жамғарма маблағларининг мақсадли миқдорини баҳолаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда компенсацияни ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда, шартларда ва миқдорларда тўлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объектлари эгаларига компенсациялар тўлаш учун Агентликка тақдим этилган реестрдаги ўзларига тааллуқли маълумотлар билан танишиш имкониятини бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда компенсациялар тўлаш жараёни тўғрисидаги долзарб ахборотни ўз расмий веб-сайтида эълон қилиши, шунингдек омонатчиларнинг сўровларига кўра уларнинг талаблари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун талабларига мувофиқ жамоатчиликни омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган мажбуриятлар банклар томонидан бузилганлиги тўғрисида Марказий банкни хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вазифаларини бажариш жараёнида банклар ва уларнинг омонатчилари тўғрисида маълум бўлиб қолган ахборотдан фақат Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадларида фойдаланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вазифаларини бажариш жараёнида ўзига маълум бўлиб қолган ёки ушбу Қонунга мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг, шу жумладан банк ёки тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларнинг ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг бут сақланиши ва махфийлигини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг ва санация жамғармаси маблағларининг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Агентликнинг бошқарув органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг кузатув кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ва Агентликнинг бош директори (бундан буён матнда бош директор деб юритилади) Агентликнинг бошқарув органларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Кенгаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Агентликнинг юқори бошқарув органидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш беш нафар аъзодан иборат бўлиб, унинг таркибига Марказий банк раиси, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон банклар ассоциациясининг тегишинча мазкур давлат органи ва ташкилот томонидан тайинланган биттадан вакили ҳамда Марказий банк томонидан тайинланадиган мустақил аъзо киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилот Кенгаш аъзолари тайинланган кундан эътиборан беш иш куни ичида Агентликни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Кенгаш раиси ҳисобланади. Раис ўринбосари Кенгаш аъзолари орасидан сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзоларининг ваколатлари муддати улар тайинланган кундан эътиборан беш йилни ташкил этади, бундан Кенгаш раиси мустасно. Кенгаш аъзолари такроран тайинланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзоларига қонунчиликка мувофиқ ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатлари муддати тугаган Кенгаш аъзоси ўз вазифаларини Кенгашнинг янги аъзоси тайинлангунига қадар бажариб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзолари уларнинг номзодини Кенгашда вакил сифатида кўрсатган давлат органларининг ёки ташкилотнинг манфаатларидан қатъи назар, ўз вазифаларини холисона бажариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Кенгаш аъзоларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги шахс Кенгаш аъзоси этиб тайинланиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида яшаётган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчанлик обрўсига доир талабларга мос бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий иқтисодий ёки юридик маълумотга, молия-банк ёки ҳуқуқ соҳасида камида беш йил раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчанлик обрўсига доир талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий соҳадаги жинояти ёки бошқарув тартибига қарши жинояти ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жинояти учун тугалланмаган ёхуд олиб ташланмаган судланганлик ҳолати мавжуд эмаслигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия (кредит) ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашишига ёки банкрот деб топилишига ёки амалга ошираётган фаолияти тугатилишига олиб келган ҳаракатларни ва (ёки) ҳаракатсизликни содир этишга алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги шахс Кенгаш аъзоси бўлиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ходими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг устав капиталида беш фоиздан юқори улушга бевосита ёки билвосита эга бўлган шахс ёки шундай улушнинг бенефициар мулкдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк бошқаруви аъзосининг, муҳим аҳамиятга эга ходимнинг ва ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг яқин қариндоши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзоларининг ва бош директорнинг яқин қариндоши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгаллаб турган лавозими Кенгаш аъзоси сифатидаги вазифаларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Кенгашнинг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш:

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг уставини, одоб-ахлоқ кодексини, Агентликнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар ва хизматларни харид қилиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни режалаштириш қоидаларини, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг стратегик ва йиллик режаларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ташкилий тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг йиллик бюджетини ва унга ўзгартиришларни, молиявий ҳисоботларни, йиллик ҳисоботни ва бошқа ҳисоботларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош директорни лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади, унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларининг, шу жумладан бош директорнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
календарь бадал ставкасини барча банклар учун ягона бўлган ставкани ва (ёки) банкларнинг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган ставкаларни тасдиқлаш орқали белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус бадални белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади, шу жумладан махсус бадал миқдорини ва уни тўлаш шартларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг мақсадли миқдорининг, кафолатланган омонат миқдорининг етарлилигини баҳолаш ва банкнинг депозит базасини аниқлаш услубиятини тасдиқлайди, шунингдек унга мувофиқ Жамғарма маблағларининг мақсадли миқдорини ва кафолатланган омонат миқдорини мунтазам равишда баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда ушбу Қонунда назарда тутилган шартларда ва миқдорларда компенсациялар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уларнинг тўланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан ва санация жамғармаси маблағларидан банкларни санация қилишда фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ички назорат ҳамда ички аудит хизмати ишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йилги мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш мезонларини тасдиқлайди ва аудиторлик ташкилотини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг ҳақиқатдаги ёки эҳтимолий тақчиллиги мавжудлиги тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини инвестиция қилиш сиёсатини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчиликни омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида хабардор этиш стратегиясини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари тақчиллиги юзага келганда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджет ссудасини ёки Марказий банкдан кредит ва (ёки) исломий молия воситаларини, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган юридик шахслардан қарз маблағларини жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
(10-модда биринчи қисмининг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг фаолияти билан боғлиқ халқаро ташкилотларда иштирок этиш ва уларга аъзо бўлиш, улар билан омонатларни кафолатлаш соҳасида ахборот алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзосининг ваколатларини тугатиш учун асослар юзага келганда Кенгаш аъзосини тайинлаган давлат органини ёки ташкилотни Кенгаш аъзосининг ваколатлари тугатилганлиги тўғрисида хабардор этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Кенгашнинг мажлислари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг навбатдаги мажлислари йиллик жадвалга мувофиқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Йиллик жадвал Кенгаш раиси томонидан ҳар йилнинг 31 декабридан кечиктирмай тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг навбатдаги мажлислари Кенгаш раиси томонидан чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлислари Кенгаш раиси, Кенгашнинг икки нафар аъзоси ёки бош директор томонидан исталган вақтда чақирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш мажлиси унда Кенгашнинг камида уч нафар аъзоси иштирок этган тақдирда ваколатли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг қарорлари Кенгаш мажлисида иштирок этаётган Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш мажлисларида Кенгаш раиси, у йўқ бўлганда эса — Кенгаш раисининг ўринбосари раислик қилади. Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари йўқ бўлган тақдирда Кенгаш мажлисида иштирок этаётган Кенгаш аъзолари Кенгаш аъзоларидан бирини Кенгаш мажлисида раислик қилувчи вазифасини бажариш учун сайлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш мажлислари Кенгаш аъзоларининг бевосита иштирокида, алоҳида ҳолларда видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш мажлисларининг баённомалари Кенгаш мажлисида ҳозир бўлган барча аъзолар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлмаган тақдирда, Бош директор Кенгаш мажлисларида овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш кўрилаётган масалалар бўйича фикр билдириш учун Кенгаш мажлисларига учинчи шахсларни, шу жумладан банкларнинг вакилларини овоз бериш ҳуқуқисиз ва махфий ахборотни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш шарти билан таклиф этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш мажлисларини ўтказиш тартиби Кенгаш томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Кенгаш аъзоларининг ваколатларини тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзоларининг ваколатларини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзосининг ваколатлари муддати тугаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзоси уни тайинлаган давлат органи ёки ташкилот томонидан чақириб олинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг аъзоси ўн икки ой давомида камида учта мажлисда узрли сабабларсиз йўқ бўлганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг Кенгаш аъзосини жиноят содир этганликда айбдор деб топиш ҳақидаги қонуний кучга кирган айблов ҳукми мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзосининг ушбу Қонуннинг 9-моддасида белгиланган талабларга жавоб бермаслигини тасдиқловчи асослар юзага келганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тиббий комиссиясининг хулосасига асосан Кенгаш аъзоси соғлиғининг ҳолатига кўра ўз вазифаларини бажара олмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одоб-ахлоқ кодекси нормаларини жиддий тарзда бузганлиги, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабардор қилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзоси вафот этганлиги ёки суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш раиси ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган давлат органларидан ва ташкилотдан Кенгаш аъзосини тайинлашни, шу жумладан ваколатлари тугатилган Кенгаш аъзосининг ўрнига Кенгаш аъзосини тайинлашни талаб қилишга ҳақли. Бунда Кенгаш аъзоларини тайинловчи давлат органлари ва ташкилот мазкур талаб олинган кундан эътиборан етти иш куни ичида Кенгаш аъзосини тайинлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Бош директор
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор Агентликнинг жорий фаолияти учун жавобгар бўлади ва уни бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор Кенгаш томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор ушбу Қонуннинг 9-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор беш йил муддатга тайинланади. Ишининг самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, айни бир шахс бош директор лавозимига кейинги муддатларга тайинланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор Кенгашга ҳисобдордир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Агентликнинг ички ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун билан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун жавобгар бўлади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижда Агентлик номидан ишончномасиз иш юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қарорларининг ижросини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунда назарда тутилган бадалларнинг банклар томонидан ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилганлиги устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсациялар тўланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг мол-мулкини бошқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳисоботлари тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг номидан битимлар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ҳар йилги мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар томонидан банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари тўғрисида Марказий банкни хабардор этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ваколатига кирадиган масалаларни Кенгаш муҳокамасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директорнинг зиммасида Кенгаш қарорларига ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Омонатларни кафолатлаш тизими. Жамғарма маблағларини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Омонатларни кафолатлаш тизими ва унинг иштирокчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатларни кафолатлаш тизими (бундан буён матнда кафолатлаш тизими деб юритилади) кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда Агентлик томонидан омонатчиларга компенсацияларни тўлаш орқали омонатчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолатлаш тизимида Агентлик, банклар ва кафолатлаш объектларининг эгалари иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга (бундан буён матнда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) деб юритилади) эга бўлган банкнинг кафолатлаш тизимида иштирок этиши шарт.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк, шу жумладан микромолия банки ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган оралиқ банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилган пайтдан эътиборан кафолатлаш тизимининг иштирокчисига айланади.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг кафолатлаш тизимидаги иштироки банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) Марказий банк томонидан чақириб олинган тақдирда тугатилади.
(14-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Кафолатлаш тизимида иштирок этаётган банкнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолатлаш тизимида иштирок этаётган банк:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунда назарда тутилган бадалларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўлаши, бундан ушбу Қонун 17-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўланган бадаллар тўғри ҳисобланганлигини тасдиқловчи маълумотларни Марказий банк томонидан белгиланган шаклда Агентликка тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатчининг сўровига кўра банкнинг кафолатлаш тизимидаги иштироки, қонунчиликка мувофиқ тўланадиган компенсация миқдорлари ва уни тўлаш тартиби тўғрисида ахборот бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатчилар ва кафолатлаш объектлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объектлари тўғрисидаги маълумотларни Марказий банк томонидан белгиланган тартибга мувофиқ эгасизлантирилган тарзда, Агентликнинг сўровига кўра тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ўз мажбуриятларини бажариши учун унга бошқа ахборот ресурсларидан, шунингдек банкнинг бошланғич ҳисоб ҳужжатларидан қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш имкониятини бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш тизими тўғрисида жамоатчиликни хабардор этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида омонатчиларни хабардор этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг манбалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг бир йўла тўланадиган, календарь ва махсус бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадаллар ўз вақтида ва (ёки) тўлиқ тўланмаганлиги учун пенялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг тугатилаётган банкка нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини қаноатлантиришдан олинган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини инвестиция қилишдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслардан, шу жумладан халқаро молия ташкилотларидан жалб этилган қарзлар, грантлар, хайрия маблағлари, шунингдек ушбу Қонунга мувофиқ жалб этилган бошқа қарз маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг мақсадли миқдори банклардаги кафолатлаш объектлари умумий суммасининг беш фоизи даражасида белгиланади. Мазкур миқдор Жамғарма маблағларининг, шу жумладан инвестиция қилинган маблағларнинг ҳар чоракнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра барча банкларнинг депозит базасига бўлган нисбати сифатида ҳисоб-китоб қилинади. Бунда Агентлик томонидан жалб этилган кредит ва қарз маблағларининг суммаси Жамғарманинг маблағларида ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг миқдори ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган мақсадли миқдордан ошган ҳамда кетма-кет икки йил давомида Жамғарма маблағларининг мақсадли миқдоридан юқори даражада сақланиб турган тақдирда, Кенгаш календарь бадалнинг ставкасини Агентликнинг маъмурий ва операцион харажатлари ўрнини тўлиқ қоплаш учун етарли бўлган даражагача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг миқдори ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган мақсадли миқдордан камайиб кетган тақдирда, Кенгаш календарь бадал ставкасини қайта кўриб чиқиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг маблағларини хатлаш, ундирувни ушбу маблағларга қаратиш ёки уларни ушлаб қолиш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Жамғармага тўланадиган бадаллар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар Жамғармага бир йўла тўланадиган, календарь ва махсус бадаллар тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оралиқ банк бир йўла тўланадиган бадални, шунингдек унга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилган кундан эътиборан олти ой давомида календарь ва махсус бадалларни тўлашдан озод этилади. Мазкур бадалларни тўлашдан озод этилганлик оралиқ банкнинг ушбу Қонунда назарда тутилган талабларга риоя этиш мажбуриятини, шу жумладан Агентликка маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини, шунингдек кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда оралиқ банкдаги кафолатланган омонатлар бўйича компенсациялар тўлаш бўйича Агентликнинг мажбуриятини бекор қилмайди.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага бадаллар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади. Тўланган бадаллар суммаси банкларнинг харажатлари жумласига киритилади ва солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк томонидан ушбу Қонунга мувофиқ тўланадиган бадаллар ва бошқа тўловлар банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензияси (лицензиялари) чақириб олинган кунга қадар ҳисобланади ва мазкур банк омонатларни кафолатлаш тизимида иштирок этаётган банкларнинг реестридан чиқарилганлигидан қатъи назар, Агентликка тўланиши керак.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Бир йўла тўланадиган бадал
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир йўла тўланадиган бадал деганда янгидан ташкил этилган банк томонидан, бундан оралиқ банк ва қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган банк мустасно, Жамғармага дастлабки тўланадиган пул маблағлари тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг бир йўла тўланадиган бадали миқдори қонунчиликда белгиланган банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк томонидан бир йўла тўланадиган бадал банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тўланиши керак.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Календарь бадал
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь бадал деганда банк томонидан Жамғармага ҳар чоракда тўланадиган пул маблағлари тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь бадал ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмай тўланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь бадал суммасини ҳисоб-китоб қилиш Кенгаш томонидан белгиланган календарь бадал ставкасини банкнинг депозит базаси суммасига кўпайтириш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь бадал ставкаси чорак учун 0,5 фоиздан ошиши мумкин эмас. Календарь бадалнинг ставкаси ҳар йил 30 октябрдан кечиктирмасдан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг депозит базасини аниқлаш тартиби Кенгаш томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Кенгаш календарь бадал ставкасини банкларнинг таваккалчиликлари даражасидан келиб чиқиб тасдиқлаган бўлса, банкларнинг таваккалчиликлари даражасини баҳолаш Кенгаш томонидан тасдиқланган услубият асосида ёки Марказий банк томонидан тақдим этилган таваккалчиликлар таснифи асосида амалга оширилади. Мазкур қисмда назарда тутилган банкларнинг таваккалчиликлари даражаси баҳоси ошкор этилмайди, бундан таваккалчиликлар даражаси гуруҳлари тўғрисидаги ахборот мустасно. Агентлик банкнинг таваккалчиликлари даражаси баҳоси ҳақида мазкур банкка ҳамда Марказий банкка хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь бадалнинг тасдиқланган ставкаси тўғрисидаги ахборот Агентлик томонидан банкларга ва Марказий банкка ставка тасдиқланган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этилади. Кенгаш томонидан календарь бадал ставкаси ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда тасдиқланмаган тақдирда, кейинги молиявий йил учун амалда бўлган календарь бадал ставкаси қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк томонидан омонатларга пул маблағлари жалб қилинишининг тўхтатиб турилиши ёки банк фаолиятига доир тегишли лицензиянинг (лицензияларнинг) чақириб олиниши банкни тегишли чорак учун календарь бадални тўлашдан озод этмайди.
(19-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) чақириб олинган тақдирда жорий чорак учун календарь бадал мазкур чорак бошидан банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) чақириб олинган санага қадар ўтган кунлар сонига мутаносиб равишда ҳисобланади.
(19-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь бадал белгиланган муддатларда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, Марказий банк томонидан қонунчиликка мувофиқ қўлланилиши мумкин бўлган бошқа чоралар ва санкциялардан қатъи назар, тўланмаган суммага ҳар бир муддати ўтган кун учун Марказий банк асосий ставкасининг икки баравари миқдорида пеня ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот чораги учун тўланган календарь бадалнинг ортиқча суммаси келгуси календарь бадал ҳисобида ҳисобга олинади. Банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) чақириб олинган тақдирда, ушбу Қонунга мувофиқ омонатчилардан Агентликка ўтган тугатилаётган банкка нисбатан талаблар ортиқча тўланган бадаллар суммасига камаяди.
(19-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Махсус бадал
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус бадал деганда календарь бадалга қўшимча равишда Жамғармага тўланадиган пул маблағлари тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус бадал Жамғарма маблағларининг ҳақиқатдаги ёки эҳтимолдаги тақчиллигини бартараф этиш ва (ёки) компенсациялар тўлаш ёки санация воситаларини қўллаш учун жалб этилган қарз маблағларини тўлаш, шунингдек Жамғарма маблағларидан фойдаланилганидан кейин Жамғарма маблағларини белгиланган муддатларда мақсадли миқдорга етказиш учун белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус бадаллардан Агентликнинг маъмурий харажатларини молиялаштириш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус бадаллар қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда белгиланиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус бадални белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан аввалги ўн икки ой давомида мазкур бадаллар ундирилмаган бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятини банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олинган кундан эътиборан бир йилдан ортиқ амалга ошираётган банкнинг махсус бадали миқдори махсус бадални белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан олдинги чоракнинг охирги куни ҳолатига кўра банкнинг шундай банкларнинг жами депозит базасидаги улушига мутаносиб бўлиши ҳамда махсус бадални белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан аввалги ўн икки ой давомида банк тўлаши лозим бўлган календарь бадаллар миқдоридан ошмаслиги;
(20-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятини банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олинган кундан эътиборан бир йилдан кам амалга ошираётган банкнинг махсус бадали миқдори махсус бадални белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган санага қадар банк тўлаши лозим бўлган календарь бадаллар миқдоридан ошмаслиги.
(20-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг махсус бадални белгилаш тўғрисидаги қарори Марказий банк билан келишилиши лозим. Мазкур қарорни келишишда Марказий банк махсус бадал тўланишининг Ўзбекистон Республикаси молиявий барқарорлигига ва банкларнинг молиявий ҳолатига таъсирини ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Марказий банк махсус бадални тўлаш бир банкнинг ёки бир нечта банкнинг тўлов қобилиятига таҳдид солиши мумкин деган қарорга келса, Марказий банк Агентликдан мазкур банкка (банкларга) махсус бадални тўлаши учун олти ойдан ортиқ бўлмаган бошқа муддат белгиланишини талаб қилиши мумкин. Бунда Марказий банк Агентликнинг махсус бадални белгилаш тўғрисидаги қарори келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида Агентликка қабул қилган қарори тўғрисида хабар бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Кенгашнинг махсус бадални белгилаш тўғрисидаги қарори Марказий банк билан келишилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай банкларни ва молиявий барқарорлик бўйича тузиладиган махсус кенгашни қуйидагиларни кўрсатган ҳолда хабардор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус бадални белгилаш асосларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан тўланиши лозим бўлган суммаларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк хабардор қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам бўлмаган тўлов муддатини (ушбу модда олтинчи қисмининг талабларини инобатга олган ҳолда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус бадални тўлаш банкни календарь бадални тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунга мувофиқ компенсациялар тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг санация воситаларини қўллашни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қисмнинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган тартиб-таомилларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган операцион харажатларни, шунингдек Агентликнинг бюджетида назарда тутилган бошқа операцион харажатларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик томонидан ушбу Қонунга мувофиқ жалб этилган кредитларни ва бошқа қарз маблағларини тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг бюджетида назарда тутилган маъмурий харажатларни молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик банкларнинг санация воситаларини қўллашни молиялаштириш учун Жамғарма маблағларидан қуйидаги энг кам миқдорларнинг биридан фойдаланишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санация қилинаётган банкнинг кафолатланган омонатлари жами суммасидан ошмаган миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларни санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санага Жамғарма маблағлари қолдиғининг қирқ фоизидан ошмаган миқдорда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг активлари ҳамда келгусида юзага келиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқлари (талаблари) Жамғармага жалб этиладиган маблағлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиш таъминоти сифатида гаровга киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган активлардан ҳамда келгусида юзага келиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқлардан (талаблардан) Агентликнинг компенсациялар тўлаш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятларининг, шунингдек унинг ходимлари ва бошқа шахслар мажбуриятларининг бажарилиш таъминоти сифатида фойдаланилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Жамғарма маблағларини инвестиция қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг маблағларини инвестиция қилиш инвестиция сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари улар қийматининг бир қисмини бироз йўқотиш ёки йўқотишларсиз пул маблағлари тарзида етти иш куни ичида қайтарилиши мумкин бўлган, таваккалчилик даражаси паст бўлган қуйидаги активларга инвестиция қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларга ва уларнинг эквивалентларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган давлат қимматли қоғозларига, шунингдек Марказий банкнинг облигацияларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати ва баҳолари Кенгаш томонидан аниқланадиган ҳамда Марказий банк билан келишиладиган халқаро рейтинг компанияларининг кредит рейтингига эга бўлган чет давлатларнинг ёки марказий (миллий) банкларнинг қимматли қоғозларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ва чет эл валюталарида очилган депозитларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати ва баҳолари Кенгаш томонидан аниқланадиган ҳамда Марказий банк билан келишиладиган рейтинг компаниялари рейтингига эга бўлган банкларнинг қисқа муддатли депозитларига, бунда мазкур инвестицияларнинг миқдори жами инвестиция қилинган маблағларнинг йигирма фоизидан ошмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қисмнинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган эмитентлар томонидан тўлиқ кафолатланган бошқа ликвидли қимматли қоғозларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг ликвидлилигини бошқаришга доир талаблар доирасида Марказий банк томонидан белгиланган бошқа юқори ликвидли активларга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган активларга исломий молия стандартларига мувофиқ инвестиция қилиниши мумкин.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган активлардан Марказий банкдан жалб этилган кредит ва (ёки) исломий молия воситалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиш таъминоти сифатида фойдаланишга ҳақли.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда Агентликнинг ликвидлиликка бўлган эҳтиёжини инобатга олиши, ликвидлиликни сақлаб туриши, Жамғарманинг жойлаштириладиган маблағларига инвестиция қилиниши мумкин бўлган активларнинг хавфсизлигини, шунингдек инвестиция фаолиятидан фойда олиш Агентликнинг бирламчи мақсади бўлмаслигини инобатга олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг инвестиция сиёсатида Жамғарма маблағларини ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган инвестиция қилиниши мумкин бўлган активларга жойлаштириш тартиби, мезонлари, лимитлари, концентрацияси ва қайтариш муддатлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик чет эл шахсларидан олинган қарз маблағларини ёки Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига инвестиция қилишдан олинган чет эл валютасидаги маблағларни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига конвертация қилишни таъминлаш учун Марказий банкда чет эл валютасида ҳисобварақлар очишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг Жамғарма маблағларини инвестиция қилишдан олинган даромадлари фойда солиғидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Жамғарма маблағларининг тақчиллигини бюджет ссудаси ва (ёки) Марказий банкнинг кредити ва (ёки) исломий молия воситалари ҳисобидан қоплаш
(23-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг тақчиллигини махсус бадал, шунингдек жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қоплаш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджет ссудасини ва (ёки) Марказий банкдан кредит ва (ёки) исломий молия воситаларини жалб этиши мумкин.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк ликвидлиликни таъминлаш учун Агентликка Марказий банк томонидан мақбул деб топилган мажбуриятларнинг бажарилиш таъминоти шарти билан кредит ва (ёки) исломий молия воситаларини беришга ҳақли.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган бюджет ссудаси шартлари Агентлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) ўртасида келишилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори кучга кирганидан кейин бюджет ссудаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Агентликнинг ёзма сўрови келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида Агентликка ажратилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг тақчиллигини қоплаш учун Агентликка Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган бюджет ссудаси ва (ёки) Марказий банк кредитлари бўйича фоиз ставкаси ёки бошқа даромадлар миқдори Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган ва Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлган, ўхшаш тўлаш муддатига эга бўлган қарз воситалари бўйича фоиз ставкасидан ёки бошқа даромадлардан юқори бўлиши мумкин эмас.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор конъюнктураси яхшиланиши биланоқ Кенгаш ушбу Қонуннинг 19 ва 20-моддалари талабларига мувофиқ календарь бадал ставкасини ошириш ва махсус бадални белгилаш орқали банклардан маблағлар йиғиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган бюджет ссудаси ва (ёки) Марказий банк кредитини ва (ёки) исломий молия воситаларини қайтариш бўйича зарур бўлган чораларни кўриши керак.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу моддада назарда тутилган бюджет ссудасини жалб этиш тартиби ва шартларини белгиловчи битим тузиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Жамғарма маблағлари мақсадли миқдорининг ва кафолатланган омонат миқдорининг етарлилигини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Жамғарма маблағларининг мақсадли миқдори ва кафолатланган омонат миқдори етарлилигини баҳолашни уч йилда камида бир марта амалга ошириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Агентлик ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган баҳолаш натижалари асосида Жамғарма маблағларининг мақсадли миқдорини ва (ёки) кафолатланган омонат миқдорини ўзгартириш зарурлиги тўғрисида хулосага келса, Кенгаш уларни ўзгартириш ҳақидаги таклифни кўриб чиқиш учун Марказий банкка киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк Кенгаш томонидан тақдим этилган баҳолаш натижаларига розилик билдирган тақдирда, ушбу Қонунга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик томонидан ишлаб чиқилган ва Марказий банк билан келишилган Жамғарма маблағлари мақсадли миқдорининг, кафолатланган омонат миқдорининг етарлилигини баҳолаш ҳамда банкнинг депозит базасини аниқлаш услубияти Кенгаш томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Кафолатлаш объектлари, компенсациялар тўлаш тартиби. Омонатчиларнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Кафолатлаш объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси ва чет эл валютасидаги омонатлари кафолатлаш объектларидир, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган омонатлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолатлаш объектини аниқлашда қуйидагилар омонат деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк омонати шартномасига ёки банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ банкка қўйилган, шу жумладан шартноманинг тегишли шартлари бажарилгунига қадар алоҳида ҳисобварақларда сақланадиган («эскроу» хизмати), шунингдек омонат (депозит) сертификатлари билан тасдиқланган пул маблағларининг қолдиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк омонати шартномаси ёки банк ҳисобварағи шартномаси бўйича ҳисобланган, бироқ кафолатлаш ҳодисаси юзага келгунига қадар тўланмаган фоизларнинг қолдиғи, агар уларни ҳисоблаш мазкур шартномаларда назарда тутилган бўлса, шунингдек омонат (депозит) сертификатида белгиланган фоизларнинг ҳисобланган, бироқ тўланмаган қолдиғи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар кафолатлаш объекти бўлмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг, нобанк кредит ташкилотларининг, лизинг ташкилотларининг, суғурта ташкилотларининг, инвестиция ва пай фондларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлат ваколатли органининг тегишли лицензиясига ёки рухсатига асосан фаолият юритаётган ёхуд фаолиятини ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган бошқа молия ташкилотларининг омонатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ташкилотлари ва корхоналарининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг давлат органлари омонатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкка алоқадор шахсларнинг омонатлари, бундан банкнинг бошқарув аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимларининг охирги уч ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари миқдоридан ошмайдиган омонатлари мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элда очилган шуъба банклардаги ёки банк филиалларидаги омонатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида жамғарилган пул маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ фаолиятдан олинганлиги суднинг қонуний кучга кирган қарори билан тасдиқланган пул маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклардаги инвестициявий омонатлар.
(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар омонат ҳисобланмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциялар ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ банкнинг регулятив капитали таркибига киритилган бошқа воситалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан чиқарилган қарз қимматли қоғозлари (таъминланган ва таъминланмаган облигациялар, оддий векселлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг субординар қарз мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг сейфларида сақланаётган пул маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳосила молиявий воситалар, жумладан банк томонидан чиқарилган фьючерслар, форвард контрактлари, своплар ва опционлар бўйича юзага келадиган талаб қилиш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг мол-мулкни ишончли бошқариш фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган талаб қилиш ҳуқуқи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Компенсация миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир банкда бир омонатчига тўланадиган компенсация қуйидаги миқдорни ташкил этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объекти қолдиғининг тўлиқ ҳажмини, агар унинг миқдори икки юз миллион сўм ёки ундан кам бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки юз миллион сўмни, агар кафолатлаш объектининг қолдиғи икки юз миллион сўмдан кўп бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатчи битта банкда бир нечта кафолатлаш объектларига эга бўлган тақдирда, мазкур кафолатлаш объектлари бўйича тўланадиган компенсациянинг умумий миқдори кафолатлаш объектининг миқдори ва валютасидан қатъи назар, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошмаслиги керак, бундан ушбу Қонун 28-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Компенсация тўлашнинг умумий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолатлаш объекти эгаси бўлган омонатчиларда кафолатлаш ҳодисаси юз берган санадан эътиборан Агентликдан кафолатланган омонат миқдоридан ошмаган суммада компенсациялар тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи, Агентликда эса кафолатлаш объекти эгаси бўлган омонатчилар олдида компенсацияларни тўлаш мажбурияти юзага келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсациянинг суммаси кафолатлаш ҳодисаси юз берган санага ҳисоб-китоб қилинади ва тугатувчи томонидан ушбу Қонун 29-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тақдим этиладиган реестр асосида Агентлик томонидан тўланади. Бунда, агар омонатчининг банк олдида мажбурияти мавжуд бўлса, компенсация суммаси кафолатланган омонат (кафолатланган омонатлар) ва омонатчининг бундай банк олдидаги ижро муддати етиб келган мажбурияти (мажбуриятлари) суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар банк омонати шартномасида ёки банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, компенсация қуйидаги шахсларга тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатчиларга, шу жумладан ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахсларга, агар омонат учинчи шахслар, шу жумладан ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар фойдасига қўйилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонуний вакилларга ёки қонуний вакилларнинг розилиги билан вояга етмаган шахсларга, агар омонат ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган учинчи шахслар фойдасига қўйилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар кафолатлаш объекти омонатчининг ёки учинчи шахснинг тугатилаётган банк ёки учинчи шахс олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши таъминоти сифатида гаровга қўйилган бўлса, компенсация:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санада ёки агент-банк томонидан компенсация тўлаш учун белгиланган муддат давомида қарздор томонидан олинган мажбурият бекор бўлган (бажарилган) тақдирда, омонатчига тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурият бекор бўлмаган (бажарилмаган) тақдирда, мажбуриятнинг бажарилиш таъминоти сифатида омонатчининг бошқа банкда очилган ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санада кафолатлаш объекти омонатчининг тугатилаётган банк олдидаги мажбуриятининг бажарилиши таъминоти сифатида гаровга қўйилган бўлса ҳамда унинг миқдори фақат мазкур мажбуриятни бажариш учун етарли бўлса, кафолатлаш объекти мажбуриятни бажаришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл валютасидаги кафолатланган омонат бўйича компенсация Марказий банкнинг кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадаги курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатчига умумий суммаси ушбу Қонун 26-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошадиган бир нечта кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўланган тақдирда, компенсация ҳар бир омонатнинг тугатилаётган банкдаги умумий омонатлар миқдоридаги улушига мутаносиб равишда тўланган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликка мувофиқ мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганда компенсация меросхўрлар ва ҳуқуқий ворислар ёки уларнинг ваколатли вакилларига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунга асосан тўланадиган компенсациялар тугатиш жараёнидаги банкдан банк омонати ва (ёки) банк ҳисобварағи шартномаси бўйича қайтарилаётган пул маблағлари деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Қўшимча компенсация
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда, кафолатлаш объекти эгаси бўлган омонатчи қўшимча компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолатлаш объекти меросга бўлган ҳуқуқ бўйича олинганда ёки банк қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган кундан эътиборан олти ой давомида кафолатлаш ҳодисаси юзага келса, кафолатлаш объекти эгаси бўлган омонатчига қўшимча равишда тўланадиган пул маблағлари қўшимча компенсациядир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда, қўшимча компенсация қайта ташкил этишда иштирок этган ҳар бир банкдаги кафолатлаш объектлари бўйича тўланади. Бунда қайта ташкил этишда иштирок этган банкда бир нечта кафолатлаш объекти мавжуд бўлса, улар бўйича тўланадиган қўшимча компенсацияга нисбатан ушбу Қонун 27-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган усул қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшиб олиш ва қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида ҳуқуқий ворис бўлган банк қайта ташкил этиш жараёни тугаган кундан эътиборан беш кун ичида қўшимча компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган омонатчиларни ва Агентликни қўшимча компенсация олиш ҳуқуқи амал қилиш муддати тугаши санаси тўғрисида хабардор этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган омонатчилар олти ой муддатда кафолатлаш объектининг кафолатланган омонат миқдоридан ошадиган қисмини ҳамда ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизларни муддатидан олдин олишга ҳақли. Бунда омонат ва фоизларни муддатидан олдин олганлик учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Компенсациялар тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатувчи Агентликка компенсация тўлаш жараёнига тайёргарлик кўришга кўмаклашиши, Агентлик ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган ва сўралган ахборот ва маълумотларни унга тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатувчи кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан ўн иш куни ичида Агентликка:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатчиларнинг ва кафолатлаш объектларининг реестрини ҳамда тугатилаётган банкнинг омонатчиларга бўлган талаблари тўғрисидаги ахборотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объектлари эгаларига тўланиши лозим бўлган суммалар ҳақидаги, шу жумладан таъминот сифатида берилган, хатланган, суд низоси предмети бўлган ёки учинчи шахслар фойдасига қўйилган кафолатлаш объектлари тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган банкнинг филиал тармоғи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт. Ушбу қисмга мувофиқ тақдим этиладиган реестрнинг, маълумотларнинг ва ахборотнинг шакли Марказий банк томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган реестр, маълумотлар ёки ахборот ўзгарган тақдирда, тугатувчи ўзгаришларни инобатга олган ҳолда уни (уларни) қайтадан тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тугатувчидан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган реестр, маълумотлар ва ахборот олинган кундан эътиборан икки иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) оммавий ахборот воситаларида ва ўз расмий веб-сайтида кафолатлаш ҳодисаси юз берганлиги тўғрисидаги ахборотни эълон қилади, ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсацияларни тўлаш муддатини, жойини ва усулини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсацияларни олиш учун омонатчилар томонидан бажарилиши керак бўлган шартларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) омонатчиларга компенсацияларни тўлаш учун Агентликка тақдим этилган реестрдаги ўзларига тааллуқли маълумотлар билан танишиш имкониятини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тугатилаётган банк омонатчиларининг камида тўртдан уч қисмига компенсацияларни олиш имкониятини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 январдан бошлаб — кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан йигирма иш куни ичида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 январдан бошлаб — кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан ўн беш иш куни ичида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йил 1 январдан бошлаб — кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан етти иш кунида таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда тугатувчи Агентликка ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган реестрни, маълумотларни ва ахборотни саккиз иш куни ичида тақдим этади, Агентлик эса ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тадбирларни икки иш куни ичида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модда бешинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда тугатувчи Агентликка ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган реестрни, маълумотларни ва ахборотни уч иш куни ичида тақдим этади, Агентлик эса ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тадбирларни бир иш куни ичида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсациялар агент-банк орқали тўланиши, омонатчининг (олувчининг) бошқа банкда очилган ҳисобварағига ўтказилиши ёки Кенгаш томонидан белгиланган бошқа усулларда тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агент-банк вазифаларини бажариш учун Агентлик Марказий банк билан келишилган ҳолда Кенгаш томонидан тасдиқланган мезонларга мувофиқ бўлган битта ёки бир нечта банкни танлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агент-банк Агентлик билан тузилган шартномага мувофиқ Агентлик номидан иш юритади ва компенсацияларни тўлаш жараёнини амалга оширади, омонатчиларни идентификациялайди. Агент-банк компенсацияларни тўлаш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида зарур ҳужжатларни талаб қилишга ҳам ҳақли. Агент-банк томонидан компенсацияларни тўлаш учун белгиланадиган муддат бир йилдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик томонидан омонатчига тўланиши зарур бўлганидан ортиқ миқдорда компенсация тўланган тақдирда, омонатчи ортиқча тўланган суммани Агентликнинг талаби бўйича талаб билдирилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида қайтариши шарт. Бунда ортиқча тўланган сумма қайтарилмаган тақдирда, Агентлик мазкур суммани ундириш учун судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсацияни тўлаш енгиб бўлмас куч (форс-мажор) туфайли кечиктирилганлиги учун Агентлик жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик компенсацияларни тўлаш жараёни ҳақидаги, шу жумладан омонатчиларга тўланган суммалар тўғрисидаги ахборотни Марказий банк томонидан белгиланган даврий оралиқда ўз расмий веб-сайтида эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсацияларни тўлаш тартиби ва шартлари, шу жумладан компенсацияларни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни расмийлаштиришга доир талаблар Марказий банк томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунга мувофиқ Агентликка ва агент-банкка маълумотларни тақдим этиш тижорат ёки банк сирининг ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор қилиниши деб ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Компенсация тўлашни тўхтатиб туриш ёки рад этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик томонидан компенсация тўлашни тўхтатиб туриш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсация олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигига ва (ёки) ҳақиқийлигига Агентликда ёки агент-банкда шубҳа пайдо бўлганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатчининг талаблари ва тугатувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ўртасида номувофиқлик мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объектига нисбатан чеклов чоралари мавжудлиги, шу жумладан ҳисобварақдаги пул маблағлари хатланганлиги ёки тўхтатиб қўйилганлиги, ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатиб турилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объекти суд низоси предмети бўлган ҳоллар тўғрисида Агентлик компенсациялар тўлангунига қадар хабардор этилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда компенсациялар тўлашни тўхтатиб туриш муддати шубҳа пайдо бўлган ёки номувофиқликлар аниқланган кундан эътиборан тўқсон кундан кўп бўлиши мумкин эмас, ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда эса тўхтатиб туриш тегишли қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органнинг қарори қабул қилингунига қадар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик омонатчини ва тугатувчини компенсация тўлашни тўхтатиб туриш сабаблари тўғрисида тўловни тўхтатиб туриш учун асос бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатчи ва тугатувчи компенсациялар тўлашни тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриши, шу жумладан компенсациялар тўланиши учун тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлигини ва (ёки) ишончлилиги фактини аниқлаш учун судга мурожаат этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компенсация тўлашни рад этиш ёки тўланган компенсацияни қайтаришни талаб қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсация тўланиши учун сохта ҳужжатлар тақдим этилганлиги факти аниқланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатга қўйилган пул маблағларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ фаолиятдан олинганлигини тасдиқловчи қонуний кучга кирган суд қарорининг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Талаб қилиш ҳуқуқининг Агентликка ўтиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санада Агентлик компенсацияларни ҳақиқатда тўлаганлигидан қатъи назар, кафолатлаш объектларининг эгалари бўлган омонатчиларнинг тугатилаётган банкка бўлган талаблари кафолатланган омонатлар суммасига тенг миқдорда Агентликка ўтади. Агентликнинг тугатилаётган банкка бўлган талаблари қонунчиликда белгиланган навбатга мувофиқ қаноатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатчилар талабларининг Агентликка ўтиши омонатчиларнинг тугатилаётган банкка бўлган кафолатлаш объектининг кафолатланган омонат миқдоридан ошадиган қисмидаги ҳуқуқларини бекор қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатчилар кафолатлаш объектининг кафолатланган омонат миқдоридан ошадиган қисмини бевосита тугатилаётган банкдан талаб қилишга ҳақли ва Агентлик ушбу суммаларнинг тўланишига жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тугатувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) Агентликнинг компенсациялар тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилаётган бўлса, Агентлик тугатувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Тўланмаган компенсациялар суммалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўланмаган кафолатланган омонатлар тегишли омонатчиларнинг эгалигида қолади ва исталган вақтда Агентликдан талаб қилиб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агент-банк томонидан тўланмаган, шу жумладан ушбу Қонуннинг 29-моддаси ўнинчи қисмида белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган компенсациялар суммалари агент-банк билан тузилган шартномага мувофиқ Агентликка ўтказиб берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Омонатчининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолатлаш ҳодисаси юзага келган тақдирда омонатчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликдан компенсация тўлаш тартиби тўғрисида ахборот сўраб олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунга мувофиқ компенсация тўланишини талаб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсациялар тўланиши учун Агентликка тақдим этилган реестрда ўзлари тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда ёки ўз талабларини тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни олиш учун тугатувчига мурожаат этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агент-банк томонидан компенсацияларни тўлаш асоссиз кечиктирилганлиги фактлари тўғрисида Агентликка хабар беришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объектининг кафолатланган омонат миқдоридан ошадиган қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда банкдан талаб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатчиларнинг ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқлари бузилиши, шу жумладан банк сирига оид маълумотларнинг ошкор этилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини айбдор шахслардан талаб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ва (ёки) тугатувчининг ҳаракатлари устидан қонунчиликда назарда тутилган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолатлаш ҳодисаси юзага келган тақдирда омонатчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Банкка алоқадор шахслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун мақсадларида қуйидагилар банкка алоқадор шахслар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк кузатув кенгашининг аъзолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк бошқарувининг аъзолари, шунингдек банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи исломий молия кенгаши аъзолари;
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг охирги бенефициар мулкдорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қисмнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг яқин қариндошлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган шахслар охирги бенефициар мулкдор ҳамда ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг яқин қариндошларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Банклардаги омонатларни кафолатлаш соҳасидаги ҳамкорлик ва жамоатчиликни хабардор этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Агентликнинг Марказий банк билан ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолатлаш тизимининг ишлаши билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари юзасидан Агентлик ва Марказий банк:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши қисмида биргаликдаги инспекцияни (текширувларни) амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни санация қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш тизими тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича чора-тадбирларни биргаликда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус бадал миқдорининг, Жамғарма маблағлари мақсадли миқдорининг, кафолатланган омонат миқдорининг етарлилигини баҳолаш ва банкнинг депозит базасини аниқлаш услубиятини, шунингдек агент-банкни танлаш мезонларини келишиш доирасида ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай Агентликка:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкка банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш ёки уни чақириб олиш;
(35-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни қайта ташкил этиш учун рухсат бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик бошқарувчини (вақтинчалик бошқарувчиларни) тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни санация қилиш тўғрисидаги қарорлардан кўчирмалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ушбу Қонунда назарда тутилган бадалларни тўламаган банклар тўғрисидаги маълумотларни икки иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ва Марказий банк ушбу Қонунда назарда тутилган ҳамкорликни амалга оширишни, шунингдек ахборот алмашишни, шу жумладан эгасизлантирилган тарзда банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, кафолатлаш ҳодисаси юзага келиши эҳтимоли тўғрисидаги маълумотларни алмашишни тартибга солувчи англашув меморандумини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Агентликнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамкорлик шартларини тартибга солувчи, шунингдек Агентликни шошилинч вазиятларда молиялаштириш тартиби тўғрисида битим тузади ҳамда кафолатлаш тизими лозим даражада ишлаши мақсадида мазкур битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Агентликнинг бошқа ташкилотлар ва муассасалар билан ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун бошқа ташкилотлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноий фаолият билан боғлиқ битимларни амалга ошириш учун кафолатлаш объектидан фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда, Агентлик ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи қонунчиликда назарда тутилган тегишли чораларни кўриш учун бир-бирини хабардор қилади. Агентлик ва махсус ваколатли давлат органи зарур ҳолларда ўзаро англашув меморандумини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик чет давлатларнинг молия соҳасини тартибга солувчи (назорат қилувчи) органлари ва омонатларни (депозитларни) кафолатловчи (суғурталовчи) ташкилотлари билан ахборот алмашиши, башарти бундай ахборот алмашиш омонатчиларнинг қонун билан қўриқланадиган сирларини, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқ бўлса, улар билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳамкорлик қилиш ва омонатларни (депозитларни) кафолатлаш (суғурталаш) тизимини ривожлантириш бўйича халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Агентлик томонидан компенсацияларни тўлаш тизимини стресс-тестдан ўтказиш ва сценарий бўйича моделлаштириш тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик заруратга қараб, лекин икки йилда камида бир марта:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз тизимларини стресс-тестдан ўтказиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг молиявий имкониятларини баҳолашдан ўтказиши, шунингдек Марказий банк ва кафолатлаш тизимида иштирок этаётган банклар билан биргаликда кафолатлаш тизимининг амалий жиҳатдан шайлигини таъминлаш мақсадида компенсациялар тўлаш жараёнини сценарий бўйича моделлаштириш тадбирларини ўтказиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар компенсация тўлаш жараёнини сценарий бўйича моделлаштириш тадбирларида иштирок этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи стресс-тестни ўтказиш ва сценарий бўйича моделлаштириш тадбирлари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Жамоатчиликни хабардор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ўз расмий веб-сайти орқали жамоатчиликни кафолатлаш тизими фаолияти тўғрисида, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш тизимида иштирок этаётган банклар ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш объектлари, кафолатланган омонатлар ҳамда кафолатланмайдиган маблағлар ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсациялар тўлаш тартиби, шу жумладан қонунчиликка мувофиқ уларни тўлаш усуллари ва муддатлари ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиб бориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ахборотни хизмат кўрсатиш жойларида ҳамда банклар томонидан ўз мижозларига юбориладиган хабарларда, мазкур талаб улар учун ортиқча харажатларни келтириб чиқармаслиги шарти билан тарқатиш чораларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчиликни хабардор қилиш тартиби ва шартлари Марказий банк томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Агентликнинг бюджети, бухгалтерия ва молиявий ҳисоботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Агентликнинг бюджети
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг фаолиятини ва унинг ушбу Қонунда белгиланган вазифаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Агентлик жорий молиявий йилнинг 30 ноябридан кечиктирмай кейинги молиявий йил учун операцион ва маъмурий харажатлар, шунингдек капитал қўйилмалар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олувчи Агентлик бюджетини тасдиқлайди ҳамда эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг операцион харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсацияларни тўлаш ва банкларнинг санация воситаларини қўллаш билан боғлиқ харажатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларни бошқариш ва компенсациялар тўлашни ташкил этиш учун Агентлик томонидан тўланадиган воситачилик ҳақини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларни қайта баҳолаш ва активларни баланс қийматидан паст нархда реализация қилишдан кўрилган зарарни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ва консалтинг хизматлари учун тўловни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатлаш тизими ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш билан боғлиқ харажатларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг маъмурий харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек Агентлик ходимларига тўланадиган бошқа тўловлар бўйича харажатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат алоқа воситаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот нашрларини ва касбий адабиётларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст баҳоли ва тез эскирувчи буюмларга оид харажатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий воситалар (мулк) ва биноларнинг амортизацияси харажатларини, уларни таъмирлаш, сақлаш ва суғурталаш ёки уларнинг ижарасига доир харажатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар, ижара (лизинг) тўловлари, банк хизматлари учун тўловлар, коммунал хизматлар учун тўловлар билан боғлиқ харажатларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг йиллик маъмурий харажатлари миқдори кафолатлаш тизимида иштирок этаётган барча банклар депозит базасининг бюджетни тасдиқлашдан аввалги ҳисобот чорагининг охирги кунидаги қолдиғининг 0,03 фоизидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг операцион харажатлари ошишига олиб келадиган кутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда, Кенгаш тегишли молиявий йил учун тасдиқланган бюджетни қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Агентликнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликда бухгалтерия ҳисоби бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ юритилади ва у Агентликнинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттирувчи ишончли ҳисоботлар шакллантирилишини таъминлаши керак. Агентлик қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг йиллик ҳисоботи Кенгаш томонидан тасдиқланади ва йиллик молиявий ҳисоботни ҳамда Агентликнинг ҳисобот йилидаги фаолияти таҳлилини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг йиллик молиявий ҳисоботи мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилади ва молиявий йил тугаганидан кейин тўрт ой ичида Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг йиллик ҳисоботи Марказий банкнинг йиллик ҳисоботи таркибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Ички аудит
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директорнинг қонунчиликка, таъсис ҳужжатларига ва бошқа ҳужжатларга, фаолиятни амалга ошириш бўйича белгиланган қоидаларга ҳамда тартиб-таомилларга риоя этишини, бухгалтерия ҳисобида ҳамда ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини ҳамда активларнинг бут сақланишини текшириш ва мониторинг қилиш орқали унинг фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш мақсадида Агентликда ички аудит хизмати ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ички аудит хизмати Кенгашга ҳисобдордир. Ички аудитни ўтказиш тартиби Кенгаш томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Манфаатлар тўқнашуви ҳамда Агентликнинг мансабдор шахсларини ва ходимларини ўз вазифаларини бажариши чоғида ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Манфаатлар тўқнашуви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаши аъзолари, бош директор ва Агентликнинг ходимлари Агентлик манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ҳамда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда. Мансабдор шахсларни ва ходимларни ўз вазифаларини бажариши чоғида ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзолари, бош директор, Агентлик ходимлари, шунингдек ушбу Қонунга ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатларини амалга ошириш учун Агентлик томонидан жалб этилган бошқа шахслар, шу жумладан уларнинг ваколатлари тугатилганидан кейин ёки улар Агентликда ишлашини якунлаганидан кейин фақат ўз вазифаларини бажариши чоғида инсофсизлик билан содир этилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жавобгар бўлади.
(44-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг манфаатларини улар ушбу Қонунга мувофиқ ўз вазифаларини бажарганлиги муносабати билан қўзғатилган суд иши ва маъмурий иш юритилиши доирасида, шу жумладан мазкур шахсларнинг ваколатлари тугатилган ёки Агентликда ишлаши якунланган ҳолларда ифодалашга доир харажатларни тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатчи компенсациялар тўланиши жараёнида судга Агентликнинг ва (ёки) тугатувчининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик омонатчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилини белгиловчи тартибга эга бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар омонатчи тугатувчи томонидан тақдим этилган омонатчилар ва кафолатлаш объектлари реестрига киритилмаган бўлса ёки у ўзига тўланган компенсация миқдоридан рози бўлмаса, у тугатувчига ўз талабларининг асослилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этган ҳолда, мурожаат этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатувчи омонатчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан уч иш кунида уларни кўриб чиқиши шарт. Унинг талаблари асосли бўлган тақдирда, тугатувчи омонатчилар ва кафолатланган объектлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритиши, мазкур реестрни Агентликка тақдим этиши, шунингдек омонатчининг талабларини кўриб чиқиш натижалари ҳақида Агентликни, Марказий банкни ва омонатчини хабардор қилиши шарт. Омонатчининг талаблари асоссиз бўлган тақдирда, унинг талабларини қаноатлантириш рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатчининг талабларини қаноатлантириш рад этилган тақдирда, у Кенгашга ёки судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда. Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда) 163-моддасининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига, шунингдек Омонатларни кафолатлаш агентлигига кафолатланган омонатлар бўйича компенсациялар тўланишига доир талабларига».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 217-модда, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 965-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 25-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«банклар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 61-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Омонатларни кафолатлаш жамғармасига банклар томонидан ҳар чоракда тўланадиган календарь бадалга қўшимча ажратмалар миқдорини белгилашга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 672-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«672-модда. Банклардаги омонатларни кафолатлаш тизимининг ишлашига доир Марказий банкнинг вазифалари ва ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк банклардаги омонатларни кафолатлаш тизими ишлаши юзасидан қуйидагиларни белгилайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан кафолатланган омонатлар бўйича компенсациялар тўлаш тартиби ва шартларини, шу жумладан кафолатланган омонатлар бўйича компенсация олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини, шунингдек уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талабларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш тартиби ва шартларини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Омонатларни кафолатлаш жамғармаси маблағларининг тақчиллиги юзага келганда Марказий банк ликвидлиликни таъминлаш учун Омонатларни кафолатлаш агентлигига уч ойгача бўлган муддатга кредит бериши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонуннинг (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 788-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 4, 267-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105, 111-моддалар, № 9, 965-модда) 55-моддаси қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги 530-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 524-модда; 2022 йил, № 4, 337-модда; 2024 йил, № 9, 965-модда) 14-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар Омонатларни кафолатлаш агентлигига, шунингдек кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўлаш учун агент-банкларга тақдим этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда) 75-моддасининг тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг муассасалари, шунингдек Омонатларни кафолатлаш агентлиги ушбу Кодексда назарда тутилган солиқларни тўлашдан озод этилади, бундан ижтимоий солиқ ва Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига товарларни олиб киришда (импортида) тўланадиган қўшилган қиймат солиғи мустасно».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги ЎРҚ-763-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 338-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 8, 823-модда) 181-моддасининг учинчи қисмидаги «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди» деган сўзлар «Омонатларни кафолатлаш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги 360-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 70-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 361-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 71-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 6 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-203-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 130-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-646-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 11, 652-модда) 5-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 138-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти, шу жумладан омонатларнинг кафолатланган омонат миқдоридан ошадиган қисмини бошқа банкларга жойлаштиришнинг афзалликлари аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 29-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган реестр, маълумотлар ва ахборот шаклини белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 29-моддасининг ўн тўртинчи қисмида назарда тутилган компенсацияларни тўлаш тартиби ва шартларини, шу жумладан компенсацияларни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 39-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган жамоатчиликни хабардор қилиш тартиби ва шартларини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда. Ўтиш қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг ҳуқуқий ворисидир. Агентликни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг иштирокчи-банклари, шунингдек омонатлари давлат томонидан кафолатланган банклар кафолатлаш тизимида иштирок этадиган банкларга айланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунга мувофиқ календарь бадалларнинг ставкаларини белгилашда Кенгаш ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан беш йил ичида уларнинг ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган Жамғарма маблағларининг мақсадли миқдорига эришиш имконига таъсирини ҳисобга олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда белгиланган компенсация миқдори фуқароларнинг ушбу Қонун кучга кирган санадан олдин қўйилган омонатларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан қуйидагилар мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун кучга кирганидан кейин суммалари компенсация миқдоридан ортиқ миқдорда оширилган ва қайтариш муддати узайтирилган омонатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайтарилиши биринчи талаб бўйича амалга ошириладиган омонатлар ва бошқа талаблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун кучга кирган санада лицензияси чақириб олинган банкларда кафолатлаш объектлари бўйича ҳақ тўлаш лицензия чақириб олинган пайтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 20-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 18 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-1031-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 03/25/1031/0160-сон; 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон)