14.02.2025 йилдаги ПҚ-64-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.02.2025 йилдаги ПҚ-64-сон
Date of entry into force
18.02.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда эҳтиёжманд аҳолини ўзини ўзи даромадли меҳнат билан банд қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик ва касаначилик билан шуғулланувчи ишсиз фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё хариди учун давлат томонидан субсидия ва бошқа молиявий ёрдамларни ажратиш тизими жорий этилган бўлиб, ушбу мақсадларга ҳар йили 140 мингдан ортиқ аҳолига маблағлар ажратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга аҳолига молиявий ёрдамларни ажратиш тизимини соддалаштириш ва улардан самарали фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда манзиллилигини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) аҳолига субсидия, ссуда ва грантларни (кейинги ўринларда — молиявий ёрдамлар) ажратиш учун Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, айланма маблағлари билан таъминлаш ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар (кейинги ўринларда — камбағал оилалар) аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратиш тизимини жорий этиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли томонидан қизиқиш билдирилмаган, узоқ давр мобайнида фойдаланилмаётган ва самарадорлиги паст бўлган субсидияларни бекор қилиш ҳамда бир-бирини такрорловчи субсидияларни бирлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун грант ва фоизсиз ссудалар ажратиш тизимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида белгиланган вазифалар самарали амалга оширилишини ташкил этиш ҳамда камбағал оилаларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги субсидиялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорлик субъектларига уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тадбиркорлик субъекти камида 10 нафар касаначини ишга қабул қилиши ҳамда ажратиладиган ссуданинг жами миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаслиги талаб этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар. Бунда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модули орқали «қизил» тоифага киритилган камбағал оила аъзолари томонидан ссудани қайтаришда ссуда олинган даврнинг 1/3 қисмига тенг бўлган имтиёзли давр тақдим этилади.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдордаги 5 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, ўз тажрибасини 10 тагача камбағал оилаларга ўргатган ва уларга доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир камбағал оила учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдордаги грантлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тадбиркорлик субъектларига грантнинг 40 фоизи аванс шаклида, қолган қисми бириктирилган камбағал оилалар даромад манбаига эга бўлиб, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганидан кейин ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши томонидан белгиланган тартиб асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ томонидан мевали боғ ва иссиқхоналар барпо қилган ҳолда, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга муайян муддатга текин фойдаланишга топшириш.
(2-банд «ж» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилага пассив даромад манбаини таъминлаш мақсадида ушбу оилаларнинг доимий яшаб келаётган хонадонига қуввати 7 — 10 кВт гача бўлган қуёш панелларини ўрнатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия жамғарма, очиқ тендерда ғолиб бўлган таъминотчи корхона ва «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили билан тузилган шартнома шартлари бажарилганида ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилага мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда оила аъзоси солиқ органлари ахборот тизимига тегишли турар жой бўйича солиқ тўловчи сифатида киритилган хонадонлар учун субсидия ажратилади ва қуёш панели ўрнатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган электрни харид қилганлик учун тўланадиган субсидия «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг банк картасига ўтказиб берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан «з» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда туман (шаҳар) ҳокимликлари захирасида бўлган ер участкаларини «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ томонидан ўрнатилган тартибда сотиб олиш харажатлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармонига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳалари учун маҳаллий бюджетдан бериладиган «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» берилиши бўйича модулни такомиллаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида ушбу бандда назарда тутилган мақсадлар учун 2025 йилда кўзда тутилган маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли томонидан фойдаланилмаётган, самарадорлиги паст ва бир-бирини такрорлаши ҳисобига мақбуллаштириладиган субсидиялар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, молиявий ёрдамлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларни ажратиш тўғрисидаги аризаларнинг қайд этилиши кетма-кетлиги асосида кўриб чиқилади ва «маҳалла еттилиги»нинг хулосаларига мувофиқ тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан, ногиронлик нафақасини олаётган шахслар учун ишсиз деб эътироф этиш талаб қилинмаган ҳолда ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгашига иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудлар учун мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан бериладиган ссуда ва субсидия миқдорларини 30 фоизгача ошириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар молиявий ёрдамларни олгандан сўнг бир ой муддатда солиқ идораларидан тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши зарур;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига ссудалар уларнинг солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдамларни ажратиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда 2026 йил 1 январдан бошлаб аҳолига нақд пул шаклида бериладиган молиявий ёрдамлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилиши инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киради ва уларнинг ҳисоби белгиланган тартибда Давлат бюджетининг ғазна ижроси орқали юритилади ҳамда улар қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган трансфертлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий солиқ тушумларининг бир қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
негизида ташкил этилаётган жамғармаларнинг қолдиқ маблағлари ва бошқа активлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олдин ажратилган фоизсиз ссудаларнинг қайтариладиган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан фоиз шаклида олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари грантлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда бошқа донорларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тугатилаётган жамғармаларнинг вазифаларини амалга ошириш доирасида қабул қилинган, бироқ мазкур қарор эълон қилинган санада ижроси амалга оширилмаган буйруқлар бекор қилинади ва аризалар кўрмасдан қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда аризалар белгиланган тартибда Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига такроран берилиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) молиявий ёрдамларни ажратиш учун бериладиган аризаларнинг идентификатори бўлиб жисмоний шахслар учун уларнинг шахсий идентификация рақамлари ҳамда юридик шахслар учун солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жисмоний шахсларнинг аризалари электрон рақамли имзо ёки «One ID» ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари электрон рақамли имзо ёки «token» орқали тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ёрдамларни ажратиш тўғрисидаги аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан субсидия сифатида тарқатиш мақсадида 2024 йил якунига қадар харид қилинган ва қолдиқда мавжуд бўлган асбоб-ускуна ва жиҳозлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши томонидан белгиланган аҳоли тоифаларига субсидия шаклида тарқатиб юборилишига рухсат берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармонига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда «Онлайн маҳалла» электрон платформасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, ажратилаётган молиявий ёрдамлардан самарали ва мақсадли фойдаланилишини ҳамда ссудалар ўз вақтида қайтарилишини назорат қилишни таъминлаш механизмларини жорий қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган молиявий ёрдамлардан мақсадли фойдаланилишини ҳамда уларнинг натижадорлигини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва ҳоким ёрдамчиларининг кўмагида мониторинг қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 2025 йил 20 мартга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг мавжуд штат бирликлари доирасида унинг марказий аппарати тузилмасида 10 та штат бирлигидан иборат Субсидия, ссуда ва грантларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 14 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-64-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Субсидияларнинг мақсади

Ёрдам тури

Миқдори

I. Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар

1.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш киритиш учун

Субсидия

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача

2.

Аҳолига — енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун

Субсидия

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача

3.

Суғориш воситаларини харид қилиш учун

Субсидия

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача

4.

Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун

Субсидия

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача

5.

Тадбиркорлик субъектларига — ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида тўлов тўлаш учун

Субсидия

Бир ойлик ўртача даромади миқдорида

6.

«Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга — шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун

Субсидия

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 5 бараваригача

7.

Усталарга — ўзларининг интернет сайтларини яратиш, маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама қилиш харажатларини қоплаш учун

Субсидия

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 30 бараваригача

8.

Ишсизларга — олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун

Субсидия

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача

II. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар

9.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахсларни иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилиш учун

Субсидия

Ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида

10.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилиш учун

Субсидия

Ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида бир марталик

11.

Иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун

Субсидия

Ҳар бир мослаштирилган иш жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача

12.

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун

Субсидия

Ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли томонидан фойдаланилмаётган, самарадорлиги паст ва бир-бирини такрорлаши ҳисобига мақбуллаштириладиган субсидиялар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Мақбуллаштирилган молиявий ёрдамлар

Жамоат ишлари жамғармасидан ажратилган субсидиялар

1.

Жамоат ишларига жалб этилган ишсизлар ва банд бўлмаган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун субсидия

2.

Жамоат ишларида ижара асосида бериш йўли билан фойдаланиш учун мўлжалланган асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарларни харид қилиш учун субсидия

3.

Жамоат ишларини бажариш учун хавфсизлик техникаси воситалари ва махсус кийим харид қилиш учун субсидия

4.

Маҳаллани ободонлаштириш ишлари учун маҳалладаги бошқарув-сервис компанияларига субсидия

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган субсидиялар

5.

Касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш учун субсидия

6.

Касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун амалга оширилган харажатларини қоплаш учун субсидия

7.

Касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун субсидия

8.

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касаначилик йўналишида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчига касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизини қоплаш учун субсидия

9.

Давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитилган касаначиларнинг малака имтиҳонларини ташкил этиш харажатларини қоплаш учун субсидия

10.

«Уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганган шогирдларга мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун субсидия

11.

Ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун субсидия

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасидан ажратилган субсидиялар

12.

Қўлда гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини (камида 3 та) харид қилиш учун субсидия

13.

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси аъзоларига ускуналар харид қилиш учун субсидия

14.

Балиқ етиштириш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия

15.

«Уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган усталарга шогирдлар тайёрлаш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун субсидия

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратилган субсидиялар

16.

Маҳаллий меҳнат органларида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга — тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови харажатларини қоплаш учун субсидия

17.

Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар маҳаллий меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун субсидия

18.

Хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарга, оилавий психологияга ўқитиш харажатларини қоплаш учун субсидия

19.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турган ёки ҳимоя ордери олган ишсиз хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш харажатларини қоплаш учун субсидия

20.

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ва микрофирмаларни рўйхатдан ўтказиш тўловлари учун субсидия

21.

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилганлик учун субсидия

22.

Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида уч нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун субсидия

23.

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия

Суғориш воситаларини харид қилиш учун субсидия

Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия

24.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш киритиш учун субсидия

25.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия

26.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия

27.

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси аъзоларига камида битта иш ўрни яратиш шарти билан қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия

28.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия

29.

«Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидия

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3268-сон қарорининг 4 — 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорининг 15-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги ПҚ-4227-сон қарорининг 3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4716-сон қарорига илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги «Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4759-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4829-сон қарорининг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4850-сон қарорининг 2-банди «б» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги «Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-214-сон қарорининг 4 ва 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-366-сон қарори 2-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-401-сон қарорининг 5 ва 6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)