Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2019 23.03.2004 йилдаги 138-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.03.2004 йилдаги 138-сон
Date of entry into force
23.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сонли «Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги таҳрирдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳамда банкротлик тартиботларини амалга оширишда суд бошқарувчилари фаолиятининг зарур норматив-ҳуқуқий базасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқарувчилари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда республиканинг барча минтақаларида суд бошқарувчиларини тайёрлаш учун ўқув курслари ташкил этсин ва уларни мазкур қарорга мувофиқ аттестациядан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчилари фаолияти устидан доимий мониторинг ва назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 23 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига
1-ИЛОВА

Суд бошқарувчилари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қарздор корхонанинг банкротлиги тартиботларини амалга оширишда суд бошқарувчилари томонидан ваколатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги аниқ иш бўйича қуйидаги турдаги суд бошқарувчилари тайинланади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатиш тартиботи жорий этилганда — муваққат бошқарувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд санацияси тартиботи ўтказилганда — санация бошқарувчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи бошқарув жорий этилганда — ташқи бошқарувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатишга доир иш бошланганда — тугатиш бошқарувчиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суд бошқарувчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатиш тартиботи жорий этилганда — кредитор (кредиторлар) томонидан таклиф этилган номзодлардан тайинланади. Кредитор (кредиторлар) томонидан муваққат бошқарувчи номзоди тавсия қилинмаган тақдирда, у Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тавсия қилинган номзодлардан тайинланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд санацияси тартиботи ўтказилганда — кредиторлар йиғилиши ёки мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланишини зиммасига олган шахслар томонидан таклиф этилган номзодлардан тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи бошқарув жорий этилганда ва тугатишга доир иш бошланганда — кредиторлар йиғилиши ёки Қўмита ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси томонидан таклиф этилган номзодлардан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиботи жорий этилганда ёхуд тугатишга доир иш бошланганда муваққат бошқарувчи ваколатини амалга ошириб турган шахснинг номзоди суд бошқарувчиси сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқ суд бошқарувчиси сифатидаги фаолиятни амалга оширишига чеклашлар мавжуд бўлган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суд бошқарувчиларининг фаолияти «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Банкротлик тартиботларини амалга оширишда суд бошқарувчиларининг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Муваққат бошқарувчи фаолияти тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Муваққат бошқарувчи иқтисодий суд томонидан тайинланган вақтдан бошлаб:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий календарь иш режасини тузади;

уч кун мобайнида расмий нашрларга қарздор корхонага нисбатан кузатиш тартиботи жорий этилганлиги тўғрисида хабар йўлланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда аниқланган барча кредиторларни кузатиш тартиботи жорий этилганлиги тўғрисида хабардор қилади, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича кредиторлар бундан мустасно. Хабарни эълон қилиш ва кредиторларни хабардор қилишга доир барча харажатлар қарздор корхона ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонанинг бошқарув органларини кузатиш тартиботи жорий этилганлиги ва муваққат бошқарувчи тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади, шунингдек қарздор корхона бошқарув органларининг мансабдор шахсларини кузатиш даврида уларнинг вазифалари рўйхати билан имзо қўйдириб таништиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхона раҳбарининг қарздор корхона ходимларини, муассисни (қатнашувчини) ёки қарздор корхона мол-мулки эгасини қарздор корхонага нисбатан кузатиш тартиботи жорий этилганлиги тўғрисида хабардор қилиш бўйича хатти-ҳаракатлари устидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонанинг мол-мулкини сақлаш таъминланишини ташкил этади. Зарур ҳолларда қарздор корхонанинг мол-мулки сақланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш тўғрисида иқтисодий судга илтимоснома билан мурожаат қилади;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхона битишувлари қарорларига розилик беради. Қарздор корхона мурожаат қилгандан кейин уч кун муддатда унинг битишув тузишига ёки қарздор корхона томонидан «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 64-моддасига мувофиқ қарорлар қабул қилишига ёзма равишда розилик (рад жавоби) беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорнинг сохта банкротлиги ва банкротликни яшириш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Муваққат бошқарувчи қарздор корхонанинг бухгалтерия ва молиявий ҳужжатлари (баланс, шартномалар, ҳисоботлар ва бошқалар) асосида қарздор корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил қилинишини ташкил этади. Бунда муваққат бошқарувчи ушбу ишларни ташкил этиш учун бошқа шахсларни қарздор корхонанинг маблағлари ҳисобига жалб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Муваққат бошқарувчи қарздор корхонага тегишли бўлган мол-мулкни таҳлил қилади ва пул маблағларини (қарздор корхонанинг ликвидли активларини) аниқлайди, шунингдек қарздор корхонага тегишли бўлган бошқа мол-мулкнинг, унинг ҳам баланс қийматини, ҳам сотишдан тахминан тушиши мумкин бўлган қийматини кўрсатган ҳолда рўйхатини тузади, ушбу тушумдан суд харажатларини қоплашга, суд бошқарувчисига мукофот пули тўлаш ҳамда кредиторлар талабларини қондириш учун фойдаланилиши мумкин. Зарур ҳолларда муваққат бошқарувчи қарздор корхона мол-мулкини хатловдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Муваққат бошқарувчи қарздор корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш учун зарур ва етарли бўлган ахборот базасини аниқлаши ва шакллантириши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий таҳлил учун зарур ахборот мавжуд бўлмаган ёхуд қарздор корхона томонидан бундай ахборот тақдим этилмаган тақдирда муваққат бошқарувчи тегишли солиқ хизмати ҳудудий органларига, бюджетдан ташқари фондларга, кўчмас мулкка оид битишувларни рўйхатдан ўтказувчи органларга ҳамда қарздор корхона ҳамда унга тегишли мол-мулк тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа ваколатли органларга сўров билан мурожаат қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Олинган маълумотлар асосида муваққат бошқарувчи, қарздор корхонага тегишли мол-мулкнинг суд харажатларини қоплаш, суд бошқарувчисига мукофот пули тўлаш ва кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли эканлигини (етарли эмаслигини) аниқлаш учун, қарздор корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарздор корхонанинг молиявий аҳволини ўрганиш жараёнида муваққат бошқарувчи қарздор корхона томонидан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарар учун мажбурият бўйича уларга тўланадиган сумма, шунингдек қарздор корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзлари суммаси аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Муваққат бошқарувчи томонидан ликвидли мол-мулкни сотишдан тушадиган тахминий тушум миқдорини ҳамда кредиторнинг қондирилиши лозим бўлган талаблари миқдорини солиштириш асосида қарздор корхонага тегишли ликвидли мол-мулкининг кредиторлар талабларини қоплаш учун етарли эканлиги (ёхуд етарли эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади. Қарздор корхонанинг ликвидли мол-мулки кредиторлар талабларини қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда муваққат бошқарувчи қарздор корхона молиявий аҳволининг таҳлили ва унинг хўжалик фаолияти натижалари асосида қарздор корхонага нисбатан кейинчалик банкротликнинг қуйидаги — суд санацияси, ташқи бошқарув, томонларнинг келишуви ёхуд тугатишга доир иш қўзғаш тартиботини танлаб олишни иқтисодий жиҳатдан асослаши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қарздор корхонанинг молиявий аҳволи ва унинг тўловга қодир эмаслиги сабабларининг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда муваққат бошқарувчи томонидан қарздор корхонада ташқи бошқарув доирасида тўловга қодирликни тиклаш ёхуд қарздор корхонанинг томонлар келишуви шартларини бажаришни таъминлаши учун ички ресурсларнинг мавжудлиги ёки бундай манбаларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи бошқарувни ёхуд томонлар келишувини амалга ошириш учун ички манбалар мавжуд бўлмаган тақдирда муваққат бошқарувчи ушбу тартиботларни амалга оширишнинг ташқи манбаларини (қарздор корхона мажбуриятларини бажариш учун учинчи шахсларни жалб этиш имкониятини) кўриб чиқиши ва таҳлил қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Муваққат бошқарувчи қарздор корхонанинг тўловга қодир эмаслиги сабабларининг таҳлилига асосланган ҳолда қарздор корхонанинг тўловга қодирлигини тиклашга йўналтирилган, шу жумладан томонлар келишуви доирасида қарздор корхонанинг мажбуриятларини таркибий ўзгартириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва тавсия этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарздор корхонанинг мажбуриятларини таркибий ўзгартириш қарздор корхона мажбуриятларининг бажарилишини кечиктириш ёки уларни бўлиб-бўлиб бажариш, қарздор корхона талаблари ҳуқуқини ўзгаларга бериш, унинг мажбуриятлари учинчи шахслар томонидан бажарилиши, қарзидан чегириш, талабларни акцияларга алмаштириш, кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усуллар билан қондириш сифатида бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Молиявий таҳлил тугаллангандан кейин муваққат бошқарувчи қарздор корхонанинг тўловга қодирлигини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида, банкротликнинг кейинги тартиботларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослаб таклифлар тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Муваққат бошқарувчи томонидан ўтказилган таҳлилларнинг натижалари билан кредиторларнинг танишиш имкониятини таъминлаш, шунингдек уларни иқтисодий судга тақдим этиш учун таҳлиллар натижалари қарздор корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисидаги хулоса шаклида расмийлаштирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Муваққат бошқарувчи кредиторлардан тушган талаблар асосида уларнинг талабларини қондириш миқдори ва навбатини белгилаш ишларини олиб боради, зарурият бўлганда иқтисодий судга кредиторларнинг талаблари юзасидан эътироз юборади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Муваққат бошқарувчи кредиторлар талаблари реестрини юритади ва кредиторларга ушбу реестр билан танишиш учун имконият яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Муваққат бошқарувчи қарздор корхона кредиторларининг биринчи йиғилишини «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 71-моддасида белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Вақтинча бошқарувчи имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сохта банкротлик ва банкротликни яшириш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сохта банкротлик ва банкротликни яшириш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Муваққат бошқарувчи иқтисодий судга ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, қарздор корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни ҳамда қарздор корхонанинг тўловга қодирлигини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида таклифларни, кредиторлар йиғилишининг зарур ҳужжатлар илова қилинган протоколини тайёрлайди ва «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Санация бошқарувчиси фаолияти тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Санация бошқарувчиси иқтисодий суд томонидан тайинланган вақтдан бошлаб:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий календарь иш режасини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонанинг бошқарув органларини суд санацияси тартиботи жорий этилганлиги ва санация бошқарувчиси тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади, шунингдек қарздор корхона бошқарув органларининг мансабдор шахсларини суд санацияси даврида уларнинг вазифалари рўйхати билан имзо қўйдириб таништиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) мажлиси ўтказилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Санация бошқарувчиси кредиторлар талаблари реестрини юритади ва кредиторларга ушбу реестр билан танишиш учун имконият яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Санация бошқарувчиси ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига (қўмитасига) ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот ва қарздор корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида ахборот тақдим этади. Бунинг учун санация бошқарувчиси суд санацияси режаси ҳамда қарзни тўлаш жадвали бажарилиши устидан доимий назоратни ташкил қилади ва таъминлайди, қарздор корхона раҳбари томонидан суд санацияси режаси ҳамда қарзни тўлаш жадвали бажарилиши юзасидан ҳисобот ва қарздор корхонанинг молия-хўжалик фаолиятининг таҳлили ўз вақтида тақдим этилишини талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санация қилувчи бошқарувчи олинган ахборотлар асосида кредиторлар йиғилишига тегишли хулосаларни тақдим этади. Санация қилувчи бошқарувчи кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида пул оқимлари ҳаракатини ўрганади, жорий (шу жумладан муддати ўтган) кредиторлик ва дебиторлик қарзларнинг пайдо бўлиш сабабларини таҳлил қилади, қарздор корхонанинг ҳисоб рақамида кредиторлар талаблари бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари йиғилишини кузатиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Санация бошқарувчиси қарздор корхона раҳбари томонидан суд санацияси режаси бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги ёхуд унинг томонидан қарздор корхонанинг, кредиторларнинг, мажбуриятлар бажарилишини зиммасига олган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилиш ҳолларини аниқлаган тақдирда санация бошқарувчиси қарздор корхона раҳбарини ўз вазифасидан четлатиш тўғрисида иқтисодий судга илтимоснома юборади. Иқтисодий суд томонидан қарздор корхона раҳбари ўз вазифасидан четлатилган тақдирда қарздор корхона раҳбари вазифаси санация бошқарувчиси зиммасига юкланиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Суд санациясини муддатидан олдин тугатиш вазияти мавжуд бўлган тақдирда санация бошқарувчиси муддатидан олдин тугатиш учун асос пайдо бўлган вақтдан бошлаб икки ҳафта мобайнида суд санациясини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида иқтисодий судга илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун кредиторлар йиғилишини чақириши шарт. Мазкур масалани кўриб чиқишда санация бошқарувчиси кредиторлар йиғилишига қарздор корхона раҳбарининг ҳисоботи бўйича ўзининг хулосасини тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Суд санацияси тугаганда ёки у муддатидан илгари тугатилганда санация бошқарувчиси барча кредиторларни қарздор корхона раҳбарининг суд санациясини ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш юзасидан суд мажлисининг санаси, вақти ва ўтадиган жойи тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Санация бошқарувчиси ўз фаолияти тўғрисида ҳамда қарздор корхона мажбуриятларининг бажарилишини зиммасига олган шахслар томонидан ўз мажбуриятларини бажариши якунлари тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва белгиланган муддатларда иқтисодий судга тақдим этади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3. Ташқи бошқарувчи фаолияти тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ташқи бошқарувчи иқтисодий суд томонидан тайинланган вақтдан бошлаб:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий календарь иш режасини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонанинг бошқарув органларини ташқи бошқарув тартиботи жорий этилганлиги ҳамда ташқи бошқарувчи тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорнинг банкротликни яшириш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ташқи бошқарув тартиботи жорий этилган пайтдан бошлаб қарздор корхона бошқарув органларининг ваколатлари тўхтатилади. Қарздор корхона раҳбари ва қарздор корхонанинг бошқа бошқарув органлари ваколатлари ташқи бошқарувчига ўтади, кредиторлар йиғилишига (қўмитасига) ўтадиган ваколатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ташқи бошқарувчи уч кун муддатда қарздор корхона раҳбарининг ўз вазифаларини бажаришдан четлатилишини таъминлайди, қарздор корхона раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Бунда қарздор корхона раҳбари унинг розилигига кўра раҳбар ўринбосари, ташқи бошқарувчи ёрдамчиси ёхуд ушбу корхонада бошқа ишга ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қарздор корхонанинг бошқарув органлари ташқи бошқарувчи тайинланган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида юридик шахснинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлар ва штамплар, моддий ва бошқа бойликларнинг ташқи бошқарувчига берилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарувни жорий этиш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун махсус ҳисоб рақами очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ташқи бошқарувчи ўзи тайинланган вақтдан бошлаб бир ой муддатда ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиши керак, уни тасдиқлаш учун кредиторлар йиғилишига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи бошқарув режасида қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш чора-тадбирлари, кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш шарт-шароитлари ва тартиби, уларни амалга ошириш учун харажатлар ва қарздор корхонанинг бошқа харажатларини, шунингдек қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш муддати назарда тутилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни қайта ихтисослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рентабелсиз (фойда келтирмайдиган ва зарар билан ишлаётган) ишлаб чиқаришни ёпиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дебиторлик қарзларни ундириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхона мол-мулкининг қарздор корхона фаолиятининг амалга оширилишига тўсқинлик қилмайдиган қисмини сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхона талаблари ҳуқуқини ўзгаларга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхона мажбуриятларининг учинчи шахслар томонидан бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонанинг қўшимча акцияларини жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхона учун манфаатли бўлмаган бир қанча шартномалардан воз кечиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонани (унинг бизнесини) сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонанинг активларини алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа усуллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси тақдимномасига кўра иқтисодий суд томонидан устав фондида давлат улуши бўлган корхонанинг ишламаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида ажрим чиқарилиши мумкин.
(32-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи бошқарув режаси ташқи бошқарувчи томонидан ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан икки ойдан кеч бўлмаган муддатда белгиланган тартибда чақириладиган кредиторлар йиғилишида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ташқи бошқарувчи ўз фаолиятида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторлар талаблари реестрини юритади ҳамда кредиторларга ушбу реестр билан танишиш учун имконият яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча кредиторларга ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан бошлаб уларнинг талабларига мораторий жорий этилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхона мол-мулки хатловдан ўтказилишини, зарурият бўлганда эса уни баҳолашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонанинг учинчи шахслардаги мол-мулкини аниқлаш ва уни қайтариш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонани молиявий соғломлаштириш ва қарздор корхонанинг кредиторлари талабларини мутаносиб равишда қондириш мақсадида ташқи бошқарув режасини бажариш ишларини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонанинг бухгалтерия ҳамда статистика ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи бошқарув режасининг бажарилиши ва якунлари тўғрисида ҳисобот тақдим этган ҳолда кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) мажлислари ўтказилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ташқи бошқарувчи кредиторларнинг тақдим этилган талабларини кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш якунларига кўра кредиторлар талаблари реестрига тегишли талаб олингандан кейин икки ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда тегишли ёзувни ёзиб қўяди. Ташқи бошқарувчи кўриб чиқиш натижалари тўғрисида кредиторнинг талаби олингандан кейин бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тегишли кредиторни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи бошқарувчи томонидан кредиторларнинг талабларини кўриб чиқиш натижалари бўйича эътирозлар кредитор томонидан билдиришнома олинган пайтдан бошлаб бир ой муддатда банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган иқтисодий судга берилиши мумкин.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
341. Ташқи бошқарувчи имзоланганидан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкротликни яшириш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкротликни яшириш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этади.
(341-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарув тугаши муносабати билан ёки уни муддатидан олдин тўхтатиш учун асослар мавжуд бўлганда унинг якунларига кўра ҳисобот тайёрлайди ва уни кўриб чиқиш учун кредиторлар йиғилишига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи бошқарувчи ҳисоботни «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда йиғилишга тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилган ҳисоботни ва кредиторлар йиғилиши протоколини кредиторлар йиғилиши ўтказилгандан кейин беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда иқтисодий судга тақдим этади. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи иқтисодий суд томонидан тасдиқланиши керак.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Қарздор корхонанинг тўловга қодирлиги тикланганлиги муносабати кредиторлар йиғилиши томонидан ташқи бошқарувни муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ташқи бошқарувчи ташқи бошқарувчининг ҳисоботи иқтисодий суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб кредиторлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишга ҳақлидир.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар билан ҳисоб-китоблар кредиторлар талаблари реестрига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ташқи бошқарувнинг тўхтатилиши, қарздор корхона бошқа органларининг ҳамда қарздор корхона мол-мулки эгасининг ваколатлари тикланган ҳолда, ташқи бошқарувчи ваколатларининг тўхтатилишига олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ташқи бошқарув томонлар келишувига кўра ёки кредиторлар талаблари қопланиши муносабати билан тугалланса ташқи бошқарувчи янги раҳбар тайинлангунгача (сайлангунгача) қарздор корхона раҳбари ваколатлари доирасида ўз вазифаларини бажариб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Агар иқтисодий суд томонидан қарздор корхонани банкрот деб эълон қилиш ва уни тугатишга доир иш бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинса, тугатиш бошқарувчиси этиб эса бошқа шахс тайинланса, ташқи бошқарувчи ишларни тугатиш бошқарувчисига топширгунгача ўз вазифаларини бажариб туради. Ташқи бошқарувчи тугатиш бошқарувчиси тайинланган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай ишларни тугатиш бошқарувчисига топшириши шарт.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4. Тугатиш бошқарувчиси фаолияти тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тугатиш бошқарувчиси иқтисодий суд томонидан тайинланган вақтдан бошлаб:
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий календарь иш режасини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс — қарздорнинг бошқарув органларини, шунингдек ходимларини тугатишга доир иш бошланганлиги ҳамда ташқи бошқарувчи тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулк солиғини, ер солиғини, шунингдек илгари ҳисоблаб ёзилган ҳамда ундирилмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималарни ҳисоблаб ёзишни тўхтатиб туриш мақсадида иқтисодий суднинг юридик шахсни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги қарорини илова қилган ҳолда давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда хабардор қилади.
(40-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорнинг банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди;
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар тўхтатилганда ва тўловга қодирлиги тикланганда, иқтисодий суднинг банкротлик тўғрисидаги ишлар тўхтатилганлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинган санадан бошлаб тугатиш бошқарувчиси бу тўғрида давлат солиқ хизмати органини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб ёзиш учун ёзма равишда хабардор қилади.
(40-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Тугатиш бошқарувчиси расмий нашрларда қарздор корхона банкрот деб эълон қилинганлиги ва «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 127-моддасига мувофиқ тугатишга доир иш бошланганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Тугатиш бошқарувчиси уч кун муддатда қарздор корхона раҳбарининг ўз вазифаларини бажаришдан четлатилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Тугатиш бошқарувчиси тасдиқланган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида банкрот корхонанинг бухгалтерияга оид ва бошқа ҳужжатларини, муҳрларини ва штампларини, моддий ва бошқа бойликларини қабул қилиб олади. Юридик шахс — қарздор корхона раҳбари тугатиш бошқарувчиси талабига кўра унга қарзлар суммасини кўрсатган ҳолда ўз кредиторлари ва дебиторларининг тўлиқ рўйхатини, активлар ва пассивларнинг батафсил балансини, молиявий аҳвол тўғрисидаги ҳисоботни, китобларда, ҳисоб рақамларида ҳамда бошқа ҳужжатларда молиявий-хўжалик ва иқтисодий фаолият тўғрисидаги мавжуд барча зарур ахборотларни тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Акциядорлик жамияти шаклидаги банкрот корхона тугатилганда тугатиш бошқарувчиси ўзи тасдиқланган вақтдан бошлаб икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига акциядорлик жамияти бошқарув органлари ваколати тўхтатилганлиги ва эмитентнинг ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида ахборот юбориши шарт. Агар эмитентнинг акциялари фонд бозорларида муомалада бўлса тугатиш бошқарувчиси икки кун муддатда фонд биржасига ҳам ахборот тақдим этиши шарт.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Тугатишга доир иш бошланганда битта банкдаги сўмлардаги ва валютадаги ягона ҳисоб рақамларидан фойдаланилади. Тугатиш даврида пул-касса операцияларини юритиш учун тугатиш бошқарувчиси банкнинг ҳисоб карточкасидаги имзони ўз номига ва бухгалтерия ҳисобини юритиш учун масъул бўлган шахс номига қайта расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Тугатиш бошқарувчиси қарздор корхонанинг тугатишга доир иш бошланган вақтда маълум бўлган ҳамда тугатишга доир иш жараёнида аниқланган банклардаги бошқа барча ҳисоб рақамларини ёпади. Қарздор корхонанинг бошқа ҳисоб рақамлари аниқланган тақдирда қарздор корхонанинг пул маблағлари қолдиғи кўрсатиб ўтилган ҳисоб рақамларидан асосий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Тугатиш бошқарувчиси ўзи тайинланган вақтдан бошлаб юридик шахс — қарздор корхонанинг ходимларини улар бундан буён ишдан бўшатилиши тўғрисида хабардор қилиши шарт. Юридик шахс — қарздор корхонанинг ходимларини ишдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади. Тугатиш бошқарувчиси жойлардаги меҳнат органларига юридик шахс — қарздор корхонанинг ходимлари ишдан бўшаб қолаётганлиги тўғрисидаги маълумотни етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
471. Тугатувчи бошқарувчи имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этади.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Тугатиш бошқарувчиси банкрот корхонани тугатиш режасини ишлаб чиқади ва кредиторлар йиғилиши билан келишиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкрот корхонани тугатиш режасига мувофиқ тугатиш бошқарувчиси тугатиш массасини шакллантиради, қарздор корхонанинг мол-мулки сотилишини, дебиторлик қарзлари ундириб олинишини, кредиторлар талабларини мутаносиб равишда қондириш учун пул маблағларининг банкдаги ягона ҳисоб рақамига жамланишини таъминлайди, шунингдек қарздор корхонанинг учинчи шахслардаги мол-мулкини аниқлаш ва уларни қайтариб олиш чора-тадбирлари кўрилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш даврида кредиторлар талаблари реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредиторлар талаблари реестрида ҳар бир кредитор, унинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича талаблари миқдори, ҳар бир талабни қондириш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабларнинг таркиби, миқдори ва уларни қондириш навбати тўғрисида кредиторлар ва тугатиш бошқарувчиси ўртасида юзага келадиган келишмовчиликлар иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
(49-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредиторларга кредиторлар талаблари реестри билан танишиш имконияти таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Тугатишга доир ишлар давомида тугатиш бошқарувчиси қарздор корхона мол-мулки қийматини хатловдан ўтказади ва унинг қийматини аниқлайди. Ушбу мақсадлар учун тугатиш бошқарувчиси аудиторларни, баҳоловчи ташкилотларни, шунингдек мутахассисларни, агар кредиторлар йиғилиши қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, улар хизматига тугатиш харажатлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш бошқарувчиси балансда бошқа мақсадларда, шу жумладан тижорат мақсадларида ҳам фойдаланилиши мумкин бўлмаган ижтимоий ва коммунал инфратузилма объектлари мавжуд бўлган тақдирда ушбу объектларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига далолатнома бўйича беришга мажбур. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўрсатиб ўтилган объектларни қолдиқ қиймати бўйича балансга қабул қилиб олади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Юридик шахс — қарздор корхона мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш якунлари бўйича тугатиш бошқарувчиси кўрсатиб ўтилган мол-мулкни, агар кредиторлар йиғилишида мол-мулкни сотишнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, очиқ савдоларда сотишга киришади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мол-мулк дастлабки савдоларда сотилмаган тақдирда тугатиш бошқарувчиси кредиторлар йиғилишининг розилиги билан қарздор корхонанинг мол-мулкини олди-сотди шартномаси асосида, шу жумладан ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш асосида, сотиб олувчи томонидан хизмат кўрсатувчи банк кафолатини тақдим этиш шарти билан сотишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш бошқарувчиси маблағларни тугатиш харажатларини тўлаш учун топшириш мақсадида кредиторлар йиғилишининг розилиги билан кам қимматли ва тез эскирадиган мол-мулкни, шунингдек хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини ким ошди савдолари ўтказмасдан, олди-сотди шартномаси асосида сотишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Тугатиш бошқарувчиси савдолар ташкилотчиси бўлишга ёхуд шартнома шартларига кўра савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш зиммасига юкланган ихтисослаштирилган ташкилотлар билан шартнома тузишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Тугатиш бошқарувчиси кредиторлар йиғилиши розилиги билан қарздор корхонанинг талаб қилиш ҳуқуқини (дебиторлик қарзларни) савдога қўйишга ҳақлидир. Талаб қилиш ҳуқуқларини сотишни истисно ҳолларда, талаб қилишнинг ушбу ҳуқуқларини тегишли мажбуриятларда қарздор корхона номидан иш кўрувчи шахсларга тақдим этиш йўли билан сотишнинг реал имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда қўлланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Тугатиш бошқарувчиси қарздор корхонанинг мол-мулки сотилгандан кейин «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қарздор корхона талаблари бўйича ҳисоб-китоб қилишга киришади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан кейин тугатиш бошқарувчиси тугатишга доир ишларни амалга ошириш натижалари тўғрисида якуний ҳисобот тузади ва уни кўриб чиқиш учун кредиторлар йиғилишига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишларини амалга ошириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни иқтисодий судга тақдим этади.
(55-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш бошқарувчиси ҳисоботга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхона мол-мулки сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторлар реестри, унда ҳар бир кредитор қарзининг миқдори ва талабларни қондириш навбати кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторлар талаблари қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (улар қопланмаган тақдирда сабаблари кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорнинг мол-мулки тўғрисида «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 143-моддасида назарда тутилган маълумотлар;
(55-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 76-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 157-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатиш ишини ўтказишга тааллуқли бошқа ҳужжатлар, иқтисодий суд талабига кўра.
(55-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин сотилмаган мол-мулк қолган тақдирда, тугатиш бошқарувчиси беш кун муддатда муассисларни (қатнашчиларни) ёки қарздор корхона эгасини ушбу мол-мулкни балансга қабул қилиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тугатиш бошқарувчиси томонидан хабар юборилган санадан бошлаб икки ҳафта мобайнида муассислар (қатнашчилар) ёки қарздор корхона эгаси қолган мол-мулкка ўз ҳуқуқлари тўғрисида ариза бермаса, тугатиш бошқарувчиси маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ушбу мол-мулкни балансга қабул қилиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қолган мол-мулк тўғрисида хабар олингандан кейин ўн беш кун мобайнида ушбу мол-мулк балансдан балансга қабул қилинишини таъминлайдилар ва унинг таъминоти бўйича барча харажатларни зиммасига оладилар.
(56-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 декабрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 518-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Иқтисодий суднинг тугатишга доир иш тугалланганлиги тўғрисидаги ажрими давлат реестрига қарздор корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни ёзиб қўйиш учун асос ҳисобланади. Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига акциядорлик жамияти шаклидаги банкрот корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув ёзиб қўйилганда тугатиш бошқарувчиси эмитент фаолияти тугатилганлиги ҳақида икки кун мобайнида хабар эълон қилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Давлат реестрига қарздор корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув ёзиб қўйилган вақтдан бошлаб тугатиш бошқарувчисининг ваколатлари тўхтатилади, тугатишга доир иш тугалланган, қарздор корхона эса — тугатилган ва қарзлардан озод ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Суд бошқарувчисининг пул мукофоти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Суд бошқарувчиси пул мукофоти олиш ҳуқуқига эга. Суд бошқарувчисининг ҳар ойлик пул мукофоти миқдори ўз функцияларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муваққат бошқарувчи сифатида амалга оширганда — иқтисодий суд томонидан белгиланади ва кейинчалик кредиторлар йиғилиши илтимосномасига кўра ўзгартирилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санация бошқарувчиси, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси сифатида амалга оширганда — кредиторлар йиғилишида белгиланади ва иқтисодий суд томонидан тасдиқланади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Кредиторлар йиғилиши қарорига кўра суд бошқарувчисига унинг фаолияти натижаларига кўра тўланадиган қўшимча пул мукофоти белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Суд бошқарувчиси фаолиятини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Суд бошқарувчиси томонидан ўз вазифаларига риоя этилиши устидан назорат Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчиси фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар ўтказишда пайдо бўладиган масалалар юзасидан суд бошқарувчисидан зарур тушунтиришлар ва материалларни сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижаларига кўра, аниқ бузилишларни кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчисига аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш ҳамда уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчисини огоҳлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчиси томонидан унга юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Суд бошқарувчиси Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан текширишлар ўтказиш учун шарт-шароитларни таъминлаши, шу жумладан зарур ахборот ва материалларни тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Суд бошқарувчисининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Қарздор корхона, кредиторлар суд бошқарувчисидан унинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашни талаб қилишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган суд бошқарувчиси белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда суд бошқарувчилари сифатида фаолиятни амалга оширувчи шахсларга малакавий ва профессионал талабларни, уларни аттестациядан ўтказиш, аттестат бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ва тўхтатиш тартибини, шунингдек Суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказади ва Суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация жисмоний шахсларнинг суд бошқарувчиларига қўйиладиган малакавий ва профессионал талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суд бошқарувчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш учун Қўмита тўрт тоифали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар банкротлигининг соддалаштирилган тартиботларини амалга ошириш учун — тўртинчи тоифали аттестат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатиш ва тугатиш тартиботларини амалга ошириш учун — учинчи тоифали аттестат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатиш, суд санацияси ва тугатиш тартиботларини амалга ошириш учун — иккинчи тоифали аттестат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатиш, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатиш тартиботларини амалга ошириш учун — биринчи тоифали аттестат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тўртинчи тоифали аттестат олишни хоҳловчи шахсларга нисбатан аттестациядан ўтказишнинг Қўмита томонидан белгиланадиган соддалаштирилган тартиби қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Барча тоифали аттестатларнинг амал қилиш муддати — 5 йил.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Суд бошқарувчиларига профессионал ва малакавий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Суд бошқарувчиси қуйидаги профессионал талабларга жавоб бериши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисоби, мол-мулкни баҳолаш ва менежментга оид билимлар асосига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосларини билиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқарувчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор корхонани молиявий соғломлаштириш ва кредиторлар талабларини мутаносиб равишда қондириш юзасидан ечимлар топиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонани инқирозга йўл қўймасдан бошқариш соҳасида профессионал билимларга эга бўлиши, уларни доимий равишда такомиллаштириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юксак ахлоқий сифатларга эга бўлиши — топширилган ишга виждонан муносабатда бўлиши, ўз фаолиятини амалга оширишда ижрочи, ташаббускор, интизомли, босиқ ва руҳий барқарор бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчиларига мазкур Низомга мувофиқ белгиланадиган малака талабларига жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидаги малака талабларига жавоб берувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумотга эга бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислиги бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасида аттестациядан ўтган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган асосий талаблардан ташқари суд бошқарувчиларига қуйидаги қўшимча малака талаблари қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кузатиш ва тугатиш тартиботларини амалга оширувчиларга — ўрта бўғин раҳбари (цех бошлиғи, участка бошлиғи, бўлим бошлиғи ва бошқалар) сифатида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) суд санацияси тартиботларини амалга оширувчиларга — раҳбарлик лавозимида (ташкилотнинг раҳбари, раҳбар ўринбосари, бош бухгалтери ва бошқалар) камида икки йиллик иш стажига ёхуд учинчи тоифали суд бошқарувчиси сифатида камида ўн икки ойлик иш стажига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ташқи бошқарув тартиботларини амалга оширувчиларга — ўрта бўғин раҳбари сифатида ва раҳбарлик лавозимида камида беш йиллик иш стажига, шу жумладан раҳбарлик лавозимида камида уч йиллик иш стажига ёхуд иккинчи тоифали аттестатга эга бўлган даврда камида икки марта суд санациясини ва (ёки) тугатиш жараёнини амалга оширишда суд бошқарувчиси сифатида иш стажига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) банкротликнинг соддалаштирилган тартиботларини амалга оширувчиларга — ушбу ҳолда тегишли тоифали аттестатга эга бўлган солиқ инспекцияси ходимлари тайинланади.
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Аттестат олишга талабгор шахсларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Учинчи тоифали аттестат олишга талабгор шахс (кейинги ўринларда аттестат талабгори деб аталади) Қўмитага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аттестат бериш тўғрисида ариза;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) анкета (1-иловага мувофиқ шакл бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) олий маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) тегишли тоифали суд бошқарувчилари дастури бўйича ўқиганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (аттестатнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан аттестациядан ўтишда шарт эмас);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) тегишли давлат органининг судланганликнинг бекор бўлиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши тўғрисидаги маълумотномаси;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарорига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) паспортнинг нусхаси.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарорига асосан «з» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иккинчи тоифали аттестат олиш учун раҳбарлик лавозимида камида икки йиллик иш стажи бўлмаган тақдирда ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари Қўмитага хўжалик судининг:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестат талабгорининг суд бошқарувчиси этиб илгариги тайинланишлари тўғрисидаги;

суд бошқарувчисининг банкротлик тартиботларини ўтказиш бўйича ҳисоботини тасдиқлаш, учинчи тоифали суд бошқарувчиси сифатида жами камида ўн икки ой вазифаларни ижро этганлигини тасдиқловчи ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримлари нусхалари тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўрта бўғин раҳбари сифатида ва раҳбарлик лавозимида камида беш йиллик иш стажи, шундан раҳбарлик лавозимида камида уч йиллик иш стажи мавжуд бўлмаганда биринчи тоифали аттестат олиш учун ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, Қўмитага иқтисодий суднинг:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестат талабгорининг суд бошқарувчиси этиб илгариги тайинланишлари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчисининг аттестат талабгорининг иккинчи тоифали аттестатга эга бўлган иш даврида камида иккита тугалланган суд санацияси ва (ёки) тугатишга доир иш тартиботлари тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримлари нусхалари тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Аттестат талабгорининг аризасини кўриб чиқишда операция харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади тўртинчи тоифали аттестат талабгори бундан мустасно. Ариза кўриб чиқилганлиги ва аттестат берилганлиги учун тўлов Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармасига тушади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Аттестат олиш учун тақдим этилган барча ҳужжатлар суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб аталади) томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати нусхаси аттестат талабгорига берилади. Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди. иқтисодий судлар ажримларидан ташқари, ҳужжатлар нусхалари нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши ёки асл нусха кўрсатилиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳужжатлар улар аттестация комиссиясига топширилган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация комиссияси аттестат талабгорини аттестациядан ўтишга қўйишни рад этишга ҳақлидир ва унга ариза тушган вақтдан бошлаб уч иш кунидан кечикмай ёзма равишда асосланган рад жавобини жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар рад этиш учун асос ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларнинг зарур даражада расмийлаштирилмаганлиги ёки ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестат талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестат талабгорининг малакавий ва профессионал талабларга мувофиқ эмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рад этилган тақдирда ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва аттестат бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Аттестат талабгори тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда аттестациядан ўтишга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Аттестат олиш учун барча аттестат талабгорлари аттестация комиссияси томонидан белгиланган дастур бўйича ва муддатларда тест имтиҳони топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аттестация (қайта аттестация) тест имтиҳони методи бўйича ўтказилади. Тест имтиҳони қабул қилиш ҳужжатлар берилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечикмай амалга оширилади. Тест имтиҳонларини ўтказиш тартиби Қўмита томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест имтиҳони компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда тест саволларига жавоблар шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тест имтиҳони топширишда тўртинчи тоифали аттестат учун камида 50% ижобий жавоблар олиш, учинчи тоифали аттестат учун — 60%, иккинчи тоифали аттестат учун 70 фоиз, биринчи тоифали аттестат учун 75 фоиз ижобий жавоблар олиш ижобий натижа ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тест имтиҳони якунларига кўра аттестат талабгори (натижа ижобий бўлганда) аттестациядан ўтган ёки (натижа салбий бўлганда) аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестат талабгорлари тест имтиҳони топширишда маълумотномалардан, махсус ёхуд бошқа адабиётлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Кўрсатиб ўтилган талаблар бузилган тақдирда аттестат талабгорлари аттестациядан чиқариб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аттестация натижалари аттестация комиссияси протоколи билан расмийлаштирилади, протокол аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Аттестация натижалари аттестация комиссияси протоколидан кўчирма тарзида, тест имтиҳони топшириш маълумотлари билан бирга аттестат талабгорларига аттестация ўтказилган санадан бошлаб беш иш кунидан кечикмай етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилган шахс тест имтиҳонини охирги аттестация ўтказилган кундан бошлаб бир ойдан эрта бўлмаган муддатда такрорий топшириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация комиссияси аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилган шахсни такрорий аттестациядан ўтказиш кунини белгилайди. Илгари аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилган шахс тест имтиҳонини такрорий топшириш натижаларига кўра аттестациядан ўтган деб ҳисобланган тақдирда унга аттестат умумий асосларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестат талабгори тест имтиҳонини такрорий топширишда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида ҳақ тўлайди тўртинчи тоифали аттестат талабгори бундан мустасно.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тест имтиҳонини такрорий топшириш якунларига кўра салбий натижа олинганда, шунингдек Қўмита қарорига биноан суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиш муддати тўхтатилганда аттестат талабгори навбатдаги тест имтиҳонига фақат белгиланган тартибда тегишли тоифадаги суд бошқарувчилари дастури бўйича ўқув курсини такрорий ўтагандан кейингина қўйилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Аттестат талабгорлари аттестация комиссиясининг аттестация натижалари юзасидан охирги аттестация ўтказилган кундан бошлаб бир ой мобайнида шикоят аризаси бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят аризаси бериш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестат талабгорининг тест имтиҳони натижаларидан рози эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест имтиҳонини ўтказиш тартибининг бузилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Аттестат талабгори асосий эътирозлар асосли равишда баён қилинган шикоят аризасини аттестация комиссияси раиси номига беради. Шикоят аризасини кўриб чиқиш муддати шикоят аризаси берилган кундан бошлаб уч кундан ошмаслиги керак. Кўриб чиқиш натижаси протокол билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Такрорий шикоят аризаси берилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Аттестация комиссияси қарорига рози бўлмаган тақдирда аттестат талабгори аттестация комиссияси қарори юзасидан суд тартибида шикоят аризаси тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Аттестатлар 2-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилади. Аттестатни бериш аттестация ўтказилган санадан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аттестатлар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади. Бланкаларни сотиб олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш Қўмита томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қўмита Суд бошқарувчиларининг ягона реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр қуйидаги шаклларда юритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоғозли манбаларда (Қўмитанинг тикилган ва муҳрланган журналлари шаклида, тикилган саҳифалар миқдори кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон манбаларда, маълумотлар базасига ёзиш шаклида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоғозли ва электрон манбалардаги маълумотлар номувофиқ бўлган тақдирда қоғозли манбадаги ёзувларга устунлик берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. «Суд бошқарувчиларининг ягона реестри» журнали қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади ва Қўмитада сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Журналда ва маълумотлар базасида суд бошқарувчилари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) яшаш жойи ва паспортига доир маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аттестатнинг берилган жойи, тартиб рақами, санаси ва амал қилишининг тугаш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аттестат бланкасининг тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аттестат олинган сана ва уни олган шахснинг имзоси (аттестациядан ўтказилган шахсларни рўйхатга олиш журналида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) суд бошқарувчиларини ягона дастур бўйича ўқитиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) суд бошқарувчиси сифатида тайинлаш тўғрисида ва унинг фаолияти натижалари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) аттестатнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тиклаш, узайтириш ёки тўхтатиш ҳамда дубликат бериш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) суд бошқарувчисини Реестрдан чиқариш ва чиқариш учун асослар тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) суд бошқарувчисини Реестрдан чиқариш санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) изоҳлар, унда аттестацияни амалга оширувчи орган компьютер дастурига киритишни зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Реестрга киритиш унда тегишли ёзувларни қайд қилиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Реестрдаги маълумотлар очиқ ҳисобланади, суд бошқарувчиларининг паспортига доир маълумотлар ва уй манзили бундан мустасно. Юридик ва жисмоний шахслар белгиланган тартибда ҳақини тўлаш асосида Реестр маълумотлари билан танишиш ҳуқуқига эга. Маълумотлар берилганлиги учун Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паспортга доир маълумотлар ва уй манзили фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, уларнинг ваколатларига мувофиқ расмий сўровларига биноан берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Реестрдаги маълумотларни бериш муддати Қўмита томонидан тегишли сўровнома олинган кундан бошлаб беш кундан ошиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Суд бошқарувчиси Реестрдан Қўмитанинг фаолият тури учун аттестатнинг амал қилиши тўхтатилгани тўғрисидаги қарори асосида, ушбу Низомда назарда тутилган асослар бўйича чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Қўмита томонидан суд бошқарувчисини Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан кейин уч кун мобайнида Реестрда тегишли ёзув қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрдан чиқарилган суд бошқарувчисининг ҳужжатларини сақлаш муддати чиқариш кунидан бошлаб беш йилдан кам бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Аттестация комиссиясининг иш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Аттестация комиссияси жисмоний шахсларни суд бошқарувчиси аттестати олиш учун аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказишни амалга оширувчи коллегиал орган ҳисобланади. Аттестация комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Қўмита томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Аттестация комиссияси мажлислари заруриятга кўра ўтказилади. Аттестация комиссияси котиби аттестация комиссияси мажлисини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Аттестация комиссияси мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация комиссияси қарорлари аттестация комиссияси мажлисида қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссиясининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Аттестация комиссияси қарори протокол билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш (санаси, жойи ва вақти) тўғрисида аттестация комиссияси аъзолари аттестация комиссияси котиби томонидан хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Аттестатларни қайта расмийлаштириш ва аттестатлар дубликатларини бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Аттестатни қайта расмийлаштириш суд бошқарувчисининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестатни қайта расмийлаштирганлик учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестатни қайта расмийлаштириш даврида унинг эгаси фаолиятни Қўмита томонидан илгари берилган аттестат асосида амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Илгари берилган аттестатда кўрсатилган маълумотларнинг ўзгарганлиги муносабати билан аттестатни қайта расмийлаштириш учун Қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қўмитага аттестатни қайта расмийлаштириш учун ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) малака аттестатининг асл нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) киритилган ўзгартиришлар ва тузатишлар (ФҲДЁ органи томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномадаги фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгартирилганлиги муносабати билан қайдлар) тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аттестатнинг қайта расмийлаштирилганлиги учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Аттестат қайта расмийлаштирилганда тегишли тоифа ва амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолдаги аттестатнинг янги бланкаси берилади. Илгари берилган аттестат бланкаси йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Аттестат йўқолган тақдирда аттестат эгаси томонидан Қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аттестат дубликати бериш тўғрисида ариза, унда илгари берилган аттестатнинг йўқолиши сабаблари ва ҳолатлари кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) йўқолган аттестатнинг бекор қилинганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларидаги (аризачининг маблағлари ҳисобига) эълоннинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аттестат дубликати берилганлиги учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Аттестат бланкаси яроқсиз бўлиб қолган тақдирда аттестат эгаси томонидан Қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аттестат дубликати бериш тўғрисида ариза, унда илгари берилган аттестатнинг яроқсиз бўлиб қолганлиги сабаблари ва ҳолатлари кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аттестат дубликати берилганлиги учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) илгари берилган аттестатнинг яроқсиз бўлиб қолган бланкаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Аттестат дубликати беришда Қўмита суд бошқарувчисига аттестат амал қилишининг илгари белгиланган муддати ёзилган, «ДУБЛИКАТ» ёзуви қайд қилинган аттестатнинг янги бланкасини беради. Дубликат берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади. Аттестат йўқолганда ёки илгари берилган аттестат бланкаси яроқсиз бўлиб қолганда унинг эгаси фаолиятини аттестация комиссияси томонидан бериладиган вақтинчалик рухсатнома асосида амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Аттестатни қайта расмийлаштириш ёки аттестат дубликатини бериш Қўмита томонидан ариза олинган вақтдан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Илгари берилган аттестатнинг яроқсиз бўлиб қолган бланкаси дубликат берилгандан кейин йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Аттестат дубликати олингандан кейин аттестатнинг илгариги йўқолган асл нусхаси топилган тақдирда аттестат дубликатини олган суд бошқарувчиси кўрсатиб ўтилган ҳолат рўй бергандан кейин беш кундан кечикмай Қўмитага аттестатнинг асл нусхасини йўқ қилиш учун қайтариши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Аттестатни қайта расмийлаштириш ва аттестат дубликатини олиш учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестат дубликати олиш учун зарур ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилмаган тақдирда ариза эгасига асосланган ҳолдаги рад этиш ариза берилган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида ёзма шаклда етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Аттестатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қўмита аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Қўмита аттестатнинг амал қилишини қуйидаги асосларга кўра тўхтатиб туришга ҳақлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аттестат олингандан кейин аттестацияга илгари тақдим этилган ҳужжатларда маълумотларнинг нотўғри кўрсатилганлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) банкротлик тартиботларида қатнашувчи суд бошқарувчиси мажбуриятлари бажарилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Қўмитанинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги ёзма буйруқлари ёки фармойишлари суд бошқарувчиси томонидан бажарилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) суд бошқарувчилари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳоллари аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) суд қарори асосида.

51. Қўмита уч кун муддатда суд бошқарувчисига аттестатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши тўғрисида ёзма билдиришнома жўнатади, унда тўхтатиб туриш асослари ва Қўмита томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган чора-тадбирлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Аттестат эгаси Қўмита томонидан белгиланган муддатларда билдиришномада кўрсатилган чора-тадбирларни бажариши ва улар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда Қўмитага ёзма равишда хабар қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Аттестатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган чора-тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилган тақдирда Қўмита ушбу аттестатнинг амал қилишини уч кун мобайнида тиклайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Қўмита аттестатнинг амал қилишини қуйидаги асосларга кўра тўхтатишга ҳақлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қонун ҳужжатларининг бир неча марта (бир мартадан кўп) бузилиши ҳоллари аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қўмитанинг ёзма буйруқлари ёки фармойишлари бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчисига юкланган мажбуриятлар бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда, шунингдек суд бошқарувчисининг хатти-ҳаракатлари қарздор корхона ёки кредиторлар учун зарар етказганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) суд бошқарувчисининг аризасига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) суд қарори асосида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Қўмита аттестатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб уч кун муддатда ушбу қарор тўғрисида суд бошқарувчисига ва иқтисодий судга тасдиқловчи асослар билан ёзма равишда хабар қилади.
(55-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита томонидан аттестатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида аттестат талабгори тест имтиҳонларини қайта топширишга қўйилмайди.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 551-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Амал қилиши тўхтатиб турилган ва тўхтатилган аттестатлар тўғрисидаги маълумотлар Қўмита томонидан Реестрга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Қўмита қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят аризаси берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга

Суд бошқарувчиси аттестатига талабгорнинг анкетаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.Фамилияси, исми, отасининг исми _____________________________________________________
‎2. Туғилган йили, куни, ойи ___________________________________________________________
‎3.Папортига оид маълумотлар (серияси, тартиб рақами, берилган вақти, ким томонидан берилган____
‎__________________________________________________________________________________________‎‎
‎‎4.Яшаш жойи:
‎_______________________________вилояти, _____________________________________________шаҳри,
‎_______________________________кўчаси, ____________уй______________________________квартира
‎телефони____________________________________________факси________________________________
‎‎5. Маълумоти
‎_________________________________________________________________________________________

(ўқув юртининг номи кўрсатилган ҳолда)‎

‎‎мутахассислиги___________________________тугатган йили _____________________________________
‎‎6.Меҳнат фаолияти

Йил ва ой‎‎

‎Муассаса, ташкилот, корхона‎‏
‎кўрсатилган ҳолда лавозими

‎‎Муассаса, ташкилот, корхона‎‏нинг‎‏
‎жойлашган жойи

ишга кирган вақти‎

ишдан кетган вақти‎

‎‎
‎7. Суд бошқарувчиси сифатидаги меҳнат фаолияти:

Йил ва ой‎‎ ‎‎‎

Муассаса, ташкилот, корхона‎‏ ‎кўрсатилган ҳолда лавозимига
‎тайинланиши

‎‎Муассаса, ташкилот,
‎ корхона‎‏нинг‎‏ ‎жойлашган
‎жойи

тайинланган вақти‎

бўшатилган вақти‎ ‎

‎Тўлдирилган сана _______________________________ Шахсий имзоси ________________________‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎№ 000000‎

‎Серия ААА‎

‎‎
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

‎____________тоифали‎

‎‎СУД БОШҚАРУВЧИСИ АТТЕСТАТИ

‎‎
‎‎ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Суд бошқарувчилари аттестациядан ўтказиш комиссиясининг 200____йил__________да ўтказилган тест имтиҳонлари асосидаги қарорига биноан‎ ____________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎
‎«Суд бошқарувчиси» малакаси берилади.

‎‎
‎Мазкур суд бошқарувчиси аттестати унинг эгасини:
‎______________________________________
‎______________________________________
‎______________________________________
‎______________________________________

‎сифатида тайинлаш‎

‎‎тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади.
‎‎
‎Аттестат 200_____йил_______________________________ гача амал қилади.

‎Муҳр
‎ўрни

‎Аттестат 200____йил _______________ да берилган‎‎
‎‎
‎Аттестатция комиссиясининг раиси __________________________________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 142-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 44-45-сон, 385-модда; 2011 й., 50-сон, 518-модда; 2013 й., 6-сон, 70-модда, 37-сон, 485-модда, 41-сон, 551-модда; 2015 й., 13-сон, 157-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)