20.01.2025 йилдаги ЎРҚ-1020-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 20.01.2025 йилдаги ЎРҚ-1020-сон
Date of entry into force
22.07.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 17 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 21 декабрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш соҳасига хусусий секторни жалб этиш, бу борада тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишда қўшимча қулайликлар яратиш, бу маҳсулотнинг фумигацияси бўйича тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, ушбу фаолиятни амалга оширишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш зарурияти юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига юридик шахсларга Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензия асосида амалга ошириш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик учун жарималар миқдорлари белгиланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунида минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаганлик учун давлат божи миқдорлари белгиланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятнинг юридик шахслар томонидан амалга оширилишига ҳамда бундай маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилишига хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги 113-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-484-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 429-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 1-модда; 2024 йил, № 1, 7-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 6-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси «реэкспорт учун фитосанитария сертификатини бериш» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 11-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юридик шахсларга Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия беради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи — ўттизинчи хатбошилари тегишинча ўн иккинчи — ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 24-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётганда транспорт воситаларидаги ва бўш омборлардаги фумигация ишлари зарарсизлантириш (фумигация) бўлимлари томонидан амалга оширилиб, уларнинг якунлари бўйича зарарсизлантириш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси ушбу фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилиб, унинг якунлари бўйича зарарсизлантириш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар) илова қуйидаги мазмундаги 52-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

52. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи

а) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолият

 — БҲМнинг 2 баравари

б) Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолият

 — БҲМнинг 3 баравари

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолият»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — тўққизинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «иккинчи — тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган» деган сўзлар «иккинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 1-илова қуйидаги мазмундаги 60-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

60.

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 4-илованинг I-бўлими қуйидаги мазмундаги 53 ва 54-позициялар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

53.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

250

54.

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

250

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 1-моддасининг 1-бандида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 1-моддаси 3-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигациясини амалга ошириш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 20 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-1020-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 03/25/1020/0053-сон)