10.01.2025 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.01.2025 йилдаги 4-сон
Date of entry into force
11.01.2025
Ҳужжат 11.01.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ер ҳисобини юритишни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш муддатларини, масъулларнинг мажбурияти ва жавобгарлигини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни ўрганишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартибини соддалаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 10 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 январдаги 4-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётан ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «киритилган лойиҳалар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 майдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 14-банддаги «бўлинмаларига» сўзи «бошқармаларига» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 15-банддаги «бўлинмалари» сўзи «бошқармалари» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги масъуллари иштирокида жойида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 515-сон қарори билан тасдиқланган Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2 ва 3-иловалар билан тасдиқланган намуна бўйича далолатнома расмийлаштирилади (кейинги ўринларда — далолатнома) ва ишчи органга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатномада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф қилинган ерларнинг мазкур Низомга мувофиқ ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида қимматга эга бўлган ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлган суғориладиган ерлар ҳамда ўрмон фондининг ўрмон билан қопланган ерлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан фойдаланиш ҳолати (фойдаланиш учун берилган ёки захирага олинганлиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидаги мавжуд давлат кадастри объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехника иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объектлар ва ҳудудлар ҳамда бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини бошқа тоифага ўтказиш ҳисобидан кутиладиган фойда, яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асослар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ унумдорлигининг пасайиши, ирригация ва мелиорация тизимининг бузилиши билан боғлиқ зарарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасида агротехник тадбирлар учун сарфланган харажатлар тўғрисида маълумотлар киритилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисобот ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ юритилади, янгидан ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш 1а-иловадаги схемага мувофиқ киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари

1. Янгидан ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш учун маълумотларни шакллантиради (туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини янгидан ўзлаштирилиши бўйича далолатномаси).

Йил давомида

2. Янгидан ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш учун маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.

Янгидан ўзлаштирилган ерлар қабул қилингандан кейин уч иш куни ичида

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларининг мурожаатига асосан янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича хулоса олиш учун маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

Мурожаат келиб тушгандан кейин уч иш куни ичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг мурожаатларига асосан янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича жойида ўрганиш ўтказиб, хулоса тақдим этади.

Мурожаат келиб тушгандан кейин ўн беш иш куни ичида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасини кўриб чиқади ва ижобий хулосага асосан янгидан ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш ҳақида «E-qaror» электрон тизими орқали қарор қабул қилади.

2. Қарорни «Yer hisobot» ААТга киритади.

Уч иш куни ичида

5-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг туман ва шаҳар филиаллари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг тегишли қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасининг тегишли турига ўзгартириш юзасидан маълумотларни ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга киритади.

Ҳар йил якуни билан

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2-илованинг 10-шаклида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-устундаги «бўз ерлар» сўзлари «лалми экин ерлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-устун чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2025 й., 09/25/4/0021-сон; 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон)