24.12.2024 йилдаги ПФ-224-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.12.2024 йилдаги ПФ-224-сон
Date of entry into force
27.12.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини замон талабларига мос равишда ташкил этиш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда халқаро талабларни амалиётга жорий этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) раиси ва унинг ўринбосарлари зиммасига 2025 йилда қуйидаги устувор вазифалар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талабларини қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро стандартлар ва талабларни миллий қонунчиликка жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлигини таъминлашда масофадан назорат қилиш механизмини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш инфратузилмасини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита бир ой муддатда мазкур устувор вазифаларни бажариш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ва чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ҳамда ҳар чоракда уларнинг ижроси натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) металлургия тармоғида хавфсизликни назорат қилиш функцияси Қўмитага ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция тузилмасидаги Бекобод кон-техника инспекцияси тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қўмита тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур инспекцияларнинг бошқарув ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига 1-иловада келтирилган саноат хавфсизлиги соҳасининг тегишли йўналишларига мувофиқ «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур инспекцияларнинг фаолияти тегишинча «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Саноат хавфсизлиги соҳасини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида Қўмита 2025 йил якунига қадар «Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизимини ишга туширсин ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари билан интеграция қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қўмитанинг 2025 йил 1 июлдан бошлаб саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларини бузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиация ва ядровий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ қоидалар ва бошқа талабларни бузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши таклиф этилаётган ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро шартномалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўмита:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармонга 1-иловада назарда тутилган халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 апрелга қадар саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартибини жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан 2025 йил 1 сентябрга қадар «Кимёвий хавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрга қадар «Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ой муддатда Халқаро атом энергияси агентлиги билан музокаралар олиб бориб, келишилган муддатларда «Тартибга солиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комплекс хизматлар» (IRRS) дастлабки миссияси Ўзбекистон Республикасида ўтказилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари оператив бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкида бўлган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар мулкида бўлиши мумкин бўлган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, Қўмита ҳузуридаги Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига унинг кутилаётган харажатларидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатиладиган, «Навоийуран» давлат корхонаси йиллик фойдасидан ҳисобланган дивиденднинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қўмита раиси А.В. Рафиков белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-224-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши таклиф этилаётган ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро шартномалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Халқаро шартномалар номлари

Амалга ошириш шакли

1.

Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси (Вена, 1963 йил 21 май)

Қонун лойиҳаси

2.

Ядро авариялари ёки радиациявий авария ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

3.

Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

4.

Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция (Вена, 1994 йил 17 июнь)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари оператив бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилиши мумкин бўлган ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси» давлат корхонаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкида бўлган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ядровий қурилмалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Сақлаш пунктлари (ядровий материалларни, ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламларини, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини сақлаш пунктлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ядровий материаллар (уран-235 изотопи билан бойитилган барча кўринишдаги уран, уран-233 изотопи, плутоний, америций, калифорний элементларининг барча изотоплари, нептуний-237 изотопи ва таркибида барча санаб ўтилган изотоплар мавжуд бўлган аралашмалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ядровий ёқилғи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар мулкида бўлиши мумкин бўлган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Сақлаш пунктлари (радиоактив моддаларни сақлаш пунктлари, радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун мўлжалланган стационар объектлар ҳамда иншоотлар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Радиациявий манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Радиоактив моддалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Радиоактив чиқиндилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ядровий материаллар (ионлаштирувчи нурланиш детекторида ёки ёпиқ нурланиш манбаларида ёхуд ўлчов воситаларини текшириш учун мўлжалланган стандарт намуналарда жойлашган, саноат, фан ва тиббиётда фойдаланиш учун мўлжалланган ядровий материаллар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номлари

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида

1.

Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (кейинги ўринларда — АЭХА) «Тартибга солиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комплекс хизматлар» (IRRS) дастлабки миссиясини ўтказиш.

1. IRRS дастлабки миссиясини ўтказиш юзасидан АЭХАга сўровнома юбориш.

2025 йил январь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. IRRS дастлабки миссиясини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва миссияни ўтказиш.

АЭХА билан келишилган муддатларда

2.

«Кимёвий хавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Қўмита ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.

2. Кимёвий хавфсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

3. Ушбу соҳадаги илғор тажрибани ўрганиб чиқиш.

2025 йил январь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил сентябрь

3.

«Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Қўмита ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.

2. Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

3. Ушбу соҳадаги илғор тажрибани ўрганиб чиқиш.

2025 йил март

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Экология вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил ноябрь

4.

Қўмитанинг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти фаолиятини такомиллаштириш.

1. Тартибга солувчи органлар бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2025 йил февраль

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Атом энергияси агентлиги

(А. Ахмедхаджаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Республикада атом энергетикасининг ривожланиш даражаси ва халқаро нормалардан келиб чиқиб, Департаментнинг штат бирликлари сонини ошириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил май

3. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритиш.

2025 йил август

5.

Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш.

1. Хорижий давлатларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилигини ўрганиб чиқиш.

2025 йил март

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Атом энергияси агентлиги

(А. Ахмедхаджаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил сентябрь

6.

АЭХА ва халқаро талаблар асосида Радиация хавфсизлиги қоидалари ва Радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитария қоидаларини қайта кўриб чиқиш.

1. Хорижий давлатларнинг радиация хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилигини ўрганиб чиқиш.

2025 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва норматив ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқланишини таъминлаш.

2025 йил сентябрь

7.

Атом электр станциялари, радиациявий иншоотлар ва манбаларни самарали тартибга солиш ва назорат қилиш учун норматив-ҳуқуқий база ҳамда инфратузилмани мустаҳкамлаш.

1. Ушбу масалалар юзасидан хорижий давлатлар қонунчилиги ва амалиётини ўрганиш.

2025 йил февраль

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Атом электр станцияси қурилиши босқичларини инобатга олган ҳолда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар ишлаб чиқилишини назарда тутувчи режа-жадвалини тасдиқлаш.

2025 йил март

3. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминлаш.

Режа-жадвалга мувофиқ

8.

Европа Иттифоқининг «Кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликнинг дала машқлари» лойиҳаси доирасида Кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликка бағишланган минтақавий дала машғулотини ўтказиш.

1. Европа Иттифоқи билан биргаликда тадбирларни ўтказиш ва уларни молиялаштириш масалаларини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Европа Иттифоқи билан биргаликда тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш.

2025 йил август

3. Минтақавий дала машғулотини ўтказиш.

2025 йил сентябрь

9.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдонда ишончли ҳамкор сифатидаги нуфузини янада ошириш мақсадида Бактериологик (биологик) ва токсик қуролларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва сақлашни тақиқлаш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенция доирасида Тошкент шаҳрида минтақавий учрашув ўтказиш.

1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда тадбирни ўтказиш ва уни молиялаштириш масалаларини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Ветеринария қўмитаси

(Б. Норкобилов),

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда тадбирни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

3. Тошкент шаҳрида минтақавий учрашув ўтказиш.

2025 йил октябрь

10.

Радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий база ҳамда норматив ҳужжатларни такомиллаштириш ва ходимлар салоҳиятини оширишда ҳамкорлик қилиш мақсадида атом энергетикаси ривожланган давлатларнинг тартибга солувчи органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Атом энергетикасини ривожлантиришда радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш бўйича илғор тажрибани ўрганиш.

2025 йил февраль

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Атом энергетикаси ривожланган давлатларнинг тартибга солувчи органларини танлаб олиш ва улар билан ҳамкорликни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

3. Ҳамкорликни амалга ошириш бўйича идоралараро ҳужжатни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш.

2025 йил июнь

4. Ҳамкор томони билан идоралараро ҳужжатни имзолаш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш.

Ҳамкор томон билан келишилган муддатларда

II. Саноат хавфсизлиги соҳасида

11.

«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунни такомиллаштириш.

1. Қўмита ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.

2025 йил март

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

2025 йил июль

3. Ушбу соҳадаги илғор тажрибани ўрганиб чиқиш.

2025 йил август

4. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил октябрь

12.

Саноат хавфсизлиги соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган «Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизимини бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари билан интеграция қилиш.

1. Ахборот тизимини бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш.

2025 йил июнь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О.Мирзаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ахборот тизимини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш.

2025 йил август

13.

Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш.

1. Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси тўғрисидаги низомни «Навоий КМК» АЖ билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

«Навоий КМК» АЖ

(Қ. Санакулов)

2. Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимларига «Навоий КМК» АЖ билан биргаликда номзодларни тайинлаш.

2025 йил июль

3. Навоий саноат хавфсизлиги инспекциясига услубий раҳбарликни амалга ошириш.

Доимий асосда

14.

Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси фаолиятини ташкил этиш.

1. Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси тўғрисидаги низомни «Олмалиқ КМК» АЖ билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

«Олмалиқ КМК» АЖ

(А. Хурсанов)

2. Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимларига «Олмалиқ КМК» АЖ билан биргаликда номзодларни тайинлаш.

2025 йил июль

3. Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекциясига услубий раҳбарликни амалга ошириш.

Доимий асосда

15.

Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси фаолиятини ташкил этиш.

1. Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси тўғрисидаги низомни «Ўзметкомбинат» АЖ билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

«Ўзметкомбинат» АЖ

(Д. Ахмедов)

2. Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимларига «Ўзметкомбинат» АЖ билан биргаликда номзодларни тайинлаш.

2025 йил июль

3. Бекобод саноат хавфсизлиги инспекциясига услубий раҳбарликни амалга ошириш.

Доимий асосда

16.

Нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда кимё соҳаларидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ўрнатилган ортиқча босим остида ишлайдиган идишлар устидан назоратни кучайтириш.

1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги ишлаш муддати ўтаган ортиқча босим остида ишлайдиган идишлар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил июнь

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(Б. Сидиков),

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(О. Темиров),

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков)

2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ўрнатилган ортиқча босим остида ишлайдиган идишларда «Хавфга асосланган текшириш» дастури (Risk Based Inspection) орқали хавф омилларини ҳисобга олиб, илғор путур етказмайдиган назорат усули қўлланилишини таъминлаш.

2025 — 2026 йиллар

17.

Заҳарли моддаларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва йўқ қилиш устидан назоратни кучайтириш.

1. Ушбу соҳадаги илғор тажрибани ўрганиш.

2025 йил март

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Заҳарли моддаларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва йўқ қилиш хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

3. Техник регламент лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил август

4. Техник регламент лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил сентябрь

18.

Магистрал газ узатиш тизими объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш ва назоратни кучайтириш.

1. Магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, газни ер остида сақлаш иншоотлари, газ тақсимлаш шохобчаларидаги электр кимёвий ҳимоя ускуналарининг ҳолатини баҳолаш асосида комплекс стратегия ҳамда узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш.

2025 йил

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норкулов),

«Ўзтрансгаз» АЖ

(А. Исаков),

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

лойиҳа ташкилотлари

2. Комплекс стратегия ҳамда узоқ муддатли дастурга асосан, эксплуатация муддати узоқ бўлган (30 йилдан ортиқ) асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг жорий ҳолатини путур етказмасдан текшириш ва бошқа диагностика усуллари асосида амалга ошириш.

2025 — 2029 йиллар

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзтрансгаз» АЖ

(А. Исаков),

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзтрансгаз» АЖ

(А. Исаков)

3. Магистрал газ узатиш тизими объектларида мукаммал таъмирлаш, реконструкция ва модернизация ишларини амалга ошириш.

2025 — 2029 йиллар

4. Магистрал газ узатиш тизими объектлари муҳофаза зонасида жойлашган қурилмаларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш.

2025 — 2027 йиллар

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзтрансгаз» АЖ

(А. Исаков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

19.

Газ хўжалиги тизимлари объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш ва назоратни кучайтириш.

1. Газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар, электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, газ ростлаш пункти ва газ ростлаш қурилмалари ҳолатини баҳолаш асосида комплекс стратегия ҳамда узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш.

2025 йил

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норкулов),

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков)

2. Эксплуатация муддати узоқ бўлганлигини (25 йилдан ортиқ) ҳисобга олган ҳолда, асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг жорий ҳолатини баҳолаш, газ узатиш тизимининг хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлаш, шунингдек, авария ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтимолий хавфли участкаларни аниқлаш мақсадида путур етказмасдан текшириш усулларидан фойдаланган ҳолда диагностика ишлари ҳажмини ошириш.

2025 — 2029 йиллар

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев),

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков)

3. Газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар, электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, газ ростлаш пункти ва газ ростлаш қурилмалари, мукаммал таъмирлаш, реконструкция ва модернизация ишларини жадаллаштириш.

2025 — 2029 йиллар

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев)

4. Газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктларидаги ишлаш муддати ўтган ортиқча босим остида ишлайдиган идишлар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(М. Ходжаев),

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков)

20.

Босим остида ишлайдиган буғ ва сув иситиш қозонлари, идишлар, буғ ва сув қувурларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил март

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Босим остида ишлайдиган буғ ва сув иситиш қозонлари, идишлар ва қувурларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил август

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил сентябрь

21.

Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил март

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги

вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил август

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил сентябрь

22.

Республикада фаолият юритаётган истироҳат боғларидаги аттракционларнинг техник паспортларини тиклаш ва рўйхатга олиш.

1. Истироҳат боғларидаги аттракционларнинг мавжуд бўлмаган техник паспортларини тиклашни ташкил қилиш.

2. Республикадаги барча аттракционларни рўйхатга олиш.

2025 йил сентябрь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(А. Рафиков),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» бўлими «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «76» рақами «72» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«25. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» бўлими «шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «1» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» бўлими «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «110» рақами «134» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-116-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси Тошкент шаҳри, Олимлар кўчаси, 49-уй манзилида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 6-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Б.И. Халматов — Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 8-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармонига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси функциялари ва штат бирликларини тақсимлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Функциялар

Штат бирлиги

(та)

Функциялар ва штат бирликлари ўтказилаётган ваколатли органлар

1.

Темир йўл транспортида хавфли юкларни ташиш ва сақлаш хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

1

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Нефть ва газни бирламчи қайта ишлаш соҳасидаги хавфсизлик, нефть-газ тармоғида магистрал қувурлар ва газ хўжалиги хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

19

АЁҚШ, АГҚШ ва АГТКШ хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

9

Кимёвий-бактериологик қуролни тақиқлаш соҳасидаги назорат

1

Кимё, нефть-кимё ва технология хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

10

Радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

17

Истироҳат боғлари аттракционлари хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

9

Донни сақлашда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

6

Кўтариш қурилмалари хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

18

Лифтлар хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

15

Босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

15

Металлургия тармоғи хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

4

Марказий аппарат

10

Жами бошқарув ходимлари сони

134

2.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги назорат

35

Нефть ва газ геология-қидирув ишлари ва уларни қазиб олиш устидан назорат

7

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

Кончилик ва кон портлатиш ишлари хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш

20

Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат

1

Марказий аппарат

9

Жами бошқарув ходимлари сони

72

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3578-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «1-иловага мувофиқ таркибда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 ва 11-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги «Тошкент вилоятида «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-116 сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки дирекцияси» сўзлари «Кимё-индустриал технопарклари дирекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банднинг учинчи хатбошисидаги «Технопарк бошқарув компанияси» сўзлари «Кимё-индустриал технопарклари бошқарув компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банднинг биринчи хатбошисидаги «2024 йил 1 январга қадар» сўзлари «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги «Жиззах ва Тошкент вилоятларида кимё-индустриал технопаркларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-127-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Чирчиқ» технопарки дирекцияси» МЧЖ» ҳамда «Чирчиқ» технопарки бошқарув компанияси» МЧЖ ҚК» сўзлари тегишинча «Кимё-индустриал технопарклари дирекцияси» МЧЖ» ва «Кимё-индустриал технопарклари бошқарув компанияси» МЧЖ ҚК» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига хавфли ишлаб чиқариш объектида» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига тегишлилиги бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-186-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«г) 2025 йил 1 апрелдан Қўмитанинг бошқарув штат бирликлари сони Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 157 нафарга етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 2025 йил якуни билан Қўмитанинг бошқарув штат бирликларини мақбуллаштириш юзасидан таклиф киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-банднинг «а» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамғарманинг кутилаётган харажатларидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган «Навоийуран» давлат корхонаси йиллик фойдасидан ҳисобланган дивидендининг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахслардан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги маблағлар. Бунда ушбу тушумнинг 75 фоизи Қўмитанинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга йўналтирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Қўмита марказий аппарати учун 4 та хизмат автотранспорт воситаси, шу жумладан 3 та шахсий бириктирилган хизмат автотранспорт воситаси, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ҳамда ҳудудий инспекторлар учун 14 та махсус навбатчи автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит белгилансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«81. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қўмита бошқарув ходимларининг лавозим маошини белгилашда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қўмитанинг барча ходимларига узлуксиз иш стажи учун устамалар уларнинг умумий меҳнат фаолиятини қамраб олган ҳолда фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг ойлик маошига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш стажи 1 йилдан 3 йилгача бўлганда — 30 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш стажи 3 йилдан 5 йилгача бўлганда — 60 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш стажи 5 йилдан 10 йилгача бўлганда — 75 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш стажи 10 йилдан 15 йилгача бўлганда – 100 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш стажи 15 йил ва ундан ортиқ бўлганда – 150 фоиз»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналардаги назорат тадбирлари белгиланган тартибда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш, ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш, саноат хавфсизлигини декларациялаш тартибини ташкил этиш ва такомиллаштириш, техноген хавфи юқори бўлган зоналар давлат кадастрлари юритилишини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида мазкур ишлар Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Саноат хавфсизлиги, атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Илмий-техник кенгаш

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Ҳудудий бошқармалар

«Саноат хавфсизлиги» ДМ

«Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» ДМ

«Контехназоратўқув» ДМ

«Саноат назорати лабораторияси» ДМ

Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси*

Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси*

Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси*

Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси*

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Қўмита бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 134 нафарни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Бошқарув ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига 1-иловада келтирилган саноат хавфсизлиги соҳасининг тегишли йўналишларига мувофиқ «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади, мазкур инспекцияларнинг фаолияти тегишинча «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳисобидан молиялаштирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6, 7 ва 11-позициялар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-позициядаги «Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари» сўзлари «Бекобод ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекциялари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-187-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хом ашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ер ости сувларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан оқилона фойдаланиш соҳасида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этмаган ҳолда амалга оширилаётган ишларни ҳамда бахтсиз ҳодиса ва авария содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туриш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Тоғ-кон тармоғида, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигини таъминлашга оид қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тоғ-кон тармоғига, геология, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кончилик, қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ҳамда портлатиш ишлари соҳасига оид хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси ва декларациялаш тартибини такомиллаштириш ҳамда техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастрини юритиш ва ушбу йўналишлардаги экспертларни аттестациядан ўтказишда иштирок этиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5, 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида ҳамда саноат хавфсизлигининг тегишли йўналишларида лицензиялаш, рухсатномалар бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда тоғ-кон тармоғи, геология, ер қаъридан фойдаланиш ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бекобод кон-техника инспекцияси*» блоки чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «76 нафар» сўзлари «72 нафар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«*Бошқарув ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига 1-иловада келтирилган саноат хавфсизлиги соҳасининг тегишли йўналишларига мувофиқ «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади, шунингдек, молиялаштириш тегишлича «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-позициянинг 2-банди чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-позициянинг 1-банди чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-188-сон қарори 3-бандининг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «5 фоизи» сўзлари «4 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги «Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4401-сон қарорининг 15-банди ва қарорга 8-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4544-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4629-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-4678-сон қарорига илованинг 1-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)