12.12.2024 йилдаги ПҚ-430-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.12.2024 йилдаги ПҚ-430-сон
Date of entry into force
18.12.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш, тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестицияларни жалб қилиш, ҳар бир туман ва шаҳарни ихтисослигидан келиб чиқиб ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Навоий вилоятини 2025 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловага* мувофиқ ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 100,4 триллион сўмдан 114,1 триллион сўмга ёки 6,0 фоизга ўсишини таъминлашни назарда тутувчи ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичларга эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-иловага* мувофиқ 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини 2,5 фоизгача, камбағаллик даражасини 3,4 фоизгача пасайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ тижорат банклари томонидан барча манбалардан ажратиладиган 8,5 трлн сўм кредитлар ҳисобидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-5-иловаларга* мувофиқ вазирлик ва идоралар томонидан 1,7 млрд доллар, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан 3 млрд доллар миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-7-иловаларга* мувофиқ 60 та норуда ер қаъри участкаларини, 11 та стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш орқали тоғ-кон саноатида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8 — 10-иловаларга* мувофиқ камида 1 500 та лотда ер участкаларини ва 15 та давлат мулки объектини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш, 6 та техникум ва политехникумларнинг бўш турган бино ва иншоотларини ижарага бериш орқали саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун тижорат майдонлари таклифини кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-иловага* мувофиқ 3 млн нафар сайёҳлар, шундан 500 минг нафар хорижий сайёҳлар келишини таъминлаш, туристик хизматлар экспортини 150 млн доллардан ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 — 14-иловаларга* мувофиқ муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-иловага* мувофиқ мактабгача таълим қамровини 86,5 фоизга етказиш, аҳолини спортга кенг жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитиш, аёлларда учрайдиган касалликларни барвақт аниқлаш бўйича кўрсаткичларга эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-иловага* мувофиқ 20 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ўзлаштириш орқали қўшимча 100 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва 10 мингта янги иш ўринлари яратиш, 15 минг гектар ерни лазерли текислаш, 7 минг гектар самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш, 1,3 минг гектар дала четлари ва канал-коллекторлар атрофида озиқ-овқат экинлари ва бошқа даромадли маҳсулотлар етиштириш, 62,5 километр узунликдаги хўжаликлараро каналлар, 1,0 минг километр узунликдаги ички ариқларни бетонлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-иловага* мувофиқ 2025-2026 йилларда Навоий вилоятининг шаҳар ва туманларини комплекс ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров, Ж.А. Ходжаев, Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов ва унинг ўринбосарлари Р.Д. Сулаймонов, Э.И. Ғаффоров, Э.Ш. Камолов, С.Н. Ҳикматов, Ж.Б. Ходжаев ва С. Мирзаев ўз йўналишлари бўйича 2025 йилда мазкур асосий кўрсаткичларга эришиш учун шахсан масъул этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2025 йилдан бошлаб Навоий вилоятида «яшил белбоғ»лар барпо этиш ва чўлланишга қарши курашиш бўйича қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка кўра атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — компенсация тўловчи ташкилотлар) томонидан шаҳар ва шаҳарчалар атрофида «яшил белбоғ»лар ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг биринчи «яшил белбоғ»лар 2025 йил баҳор ва куз мавсумидан бошлаб Навоий шаҳри ва Кармана тумани маркази атрофидаги 300 гектарда — «Қизилқумцемент» АЖ, «Навоийазот» АЖ, «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ ва «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Зарафшон шаҳри атрофида — «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Учқудуқ тумани маркази ва Зафаробод қўрғони атрофида «Навоийуран» АЖ томонидан ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил белбоғ»ларни ташкил этиш лойиҳасида тежамкор доимий сув таъминоти манбалари мажбурий равишда назарда тутилади, экиш ишларига ташаббус асосида компенсация тўловчи ташкилотлар, ободонлаштириш бўлимлари, бошқа ташкилотлар ва ҳудудда яшовчи фаол фуқаролар жалб қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил белбоғ»лар ташкил этиладиган ҳудудлар туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан Ўрмон хўжалиги агентлиги билан биргаликда танланади ҳамда энг яқин давлат ўрмон хўжалигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил белбоғ»ларни ташкил этиш ишларида Ўрмон хўжалиги агентлиги — буюртмачи, «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти — лойиҳа ташкилоти, Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги ташкилотлар — пудратчи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши ушбу бандда белгиланган тартибда «яшил белбоғ»ларни ташкил этишда юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал қилиш юзасидан қарорлар қабул қилади, «яшил белбоғ»ларни ташкил этиш ишлари юзасидан вакиллик ва жамоатчилик назорати амалга оширилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг умумий штат бирликлари доирасида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасининг Навоий вилояти бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий бошқармага «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасининг ер қаъридан фойдаланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишга доир ваколатларини, шу жумладан, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш, уларни беришни рад этиш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш, ер қаъри участкалари жойлашган ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан олиш ва уларни реализация қилиш бўйича ваколатларини ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ҳудуднинг ўзида амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исломов ҳудудий бошқармани ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур малакали мутахассислар, маълумотлар базалари, моддий-техника жиҳозлари билан таъминлаш, низоми ва тузилмасини тасдиқлаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унинг фаолиятини 2025 йил 1 январдан тўлиқ йўлга қўйиш учун масъул этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармани Кармана тумани Темирйўл кўчаси 40-уй манзилда жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш масаласи «Ўзбекгеологияқидирув» АЖ бошқарув органи йиғилишида кўриб чиқилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳудудий бошқарма, Геология фанлари университети, Фанлар академияси, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилда вилоят ҳудудида янги захираларни аниқлаш ва ишга тушириш ишларини ташкил қилсин ҳамда ушбу ишларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда маблағ ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда вилоятнинг яйлов ерларида жойлашган барча истиқболли ер қаъри участкалари рўйхатини, шу жумладан, мазкур қарорга 6-7-иловаларга* мувофиқ ер қаъри участкалари рўйхатини контурлари ва координаталари билан бирга шакллантириб, ер фонди тоифасини ўзгартириш ва аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 мартга қадар 50 дан зиёд сочма олтин конларига тадбиркорларни жалб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бир ой муддатда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзларини бериш бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмиллийбанк» АЖ, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олувчилардан қимматбаҳо металларни жойида сотиб олиш учун алоҳида марказ ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Савдо-саноат палатаси ва Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Навоий шаҳридаги бўш турган ер участкасида Саноат кооперацияси ва инвестиция марказини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий ишлайдиган очиқ ва ёпиқ кўргазмаларда вилоят ҳудудида ишлаб чиқарилаётган 860 турдаги саноат маҳсулотлари, 50 турдан ортиқ хомашё, 29 турдаги табиий қазилма намуналари, маҳаллийлаштириш талаб этилаётган импорт товарлари намуналарини намойиш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар инвестициялар, саноат ва савдо бўлимларининг асосий фаолиятини ушбу марказ ҳузурида ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятга келаётган инвесторларга тақдим этиладиган, илм-фан ва инновацияга асосланган тайёр лойиҳа таклифларини тайёрлаш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Савдо-саноат палатаси ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АЖнинг 2025 йил давомида саноат ипотекаси асосида кредит ажратиб, Кармана тумани «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги 40 гектар бўш ер участкасини электрон онлайн аукцион орқали олган ҳолда темир-бетондан саноат бокслари қуриш бўйича ташаббуси маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Навоий вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда 18-иловага* мувофиқ 2 143 гектар яйлов ерлари ва ўрмон фонди ер участкаларини тегишли туман ҳокимликлари захирасига қайтариб, ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил давомида илғор хорижий тажриба асосида 2-3 қаватдан кам бўлмаган саноат майдонлари ташкил этиш шарти билан ушбу ер участкаларини (бундан ер қаъри участкалари мустасно) электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиб, 35 та лойиҳа амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорга 4-5-иловаларда* назарда тутилган янги инвестиция лойиҳалари учун ер участкаларининг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ҳокимлигининг мурожаатига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — ер участкаларини ўз вақтида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни тезкорлик билан кўриб чиқиб, ер участкаларини белгиланган тартибда тўғридан-тўғри ижарага бериш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаларини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — ер фонди тоифасини ўзгартириш масаласидаги таклифларни ўрнатилган тартибда тезкорлик билан кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Туризм қўмитаси ва Навоий вилояти ҳокимлиги уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги 150 гектар ҳудудда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда ер участкасини Нурота тумани ҳокимлиги захирасига қайтарсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмиллийбанк» АЖ билан биргаликда нуфузли лойиҳа компаниялари иштирокида мастер режа ишлаб чиққан ҳолда 2025-2026 йилларда ойига 10 минг нафаргача хорижий ва маҳаллий сайёҳларга замонавий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган меҳмонхона, дам олиш ва кўнгилочар масканлар барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш ва 200 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Нурота туманининг Сентоб ва Чуя, Хатирчи туманининг Лангар ва Ангидон қишлоқларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қишлоқларни туризм қишлоқлари сифатида ривожлантириб, уларда 2025 йилда 50 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш, 500 минг нафар маҳаллий, 80 минг нафар хорижий сайёҳларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан Лангар ва Ангидон қишлоқларидан танланган 200 гектар ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Зарафшон шаҳридаги Марварид кўли атрофида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Асакабанк» АЖ билан биргаликда хорижий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган мастер режа асосида канат йўли, сузиш ҳавзаси, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этиб, тадбиркорларга тайёр ҳолда лотларга бўлган ҳолда лизингга бериш ва 1 000 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда драйвер лойиҳа сифатида мазкур ҳудуд учун зарур инфратузилма объектларини барпо этиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Навбаҳор туманидаги «Сармишсой» давлат музей қўриқхонаси ҳудудида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туронбанк» АТБ билан бирга асосий объектларга олиб борувчи йўл бўйлаб жойлашган, алоҳида тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлмаган жами 100 гектар ер участкаларида туризм масканлари ташкил этишни назарда тутувчи мастер режа ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданий мерос агентлиги билан биргаликда мастер режани амалга ошириш учун зарур ер участкаларини Навбаҳор тумани ҳокимлиги захира ерлари таркибига қайтарсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Самарқанд ва Бухоро вилояти ҳокимликлари билан бирга 2025 йил 1 июлга қадар Нурота туманидаги «Чашма» зиёратгоҳини Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Бухоро вилоятидаги «Етти пир» зиёратгоҳлари билан боғлаган ҳолда «Туризм ҳалқаси» дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг таклифлари асосида Тўдакўл сув ҳавзасининг инвестициявий ва туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қуйидаги моделлардан бирини танлаш ва 2025-2026 йилларда амалга ошириш юзасидан қарор лойиҳасини киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер кодексининг 24-моддасида белгиланган тартибда бутун ҳудудни йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш асосида тўғридан-тўғри ижарага бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПҚ-245-сон қарорига мувофиқ ҳудудни мастер режа асосида лотларга бўлган ҳолда электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида дирекция ташкил этган ҳолда ҳудудга туристик марказ ёки туристик-рекреацион зона мақомини бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Энергетика вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Туризм қўмитасининг уч ой муддатда Навоий вилоятидаги Мурунтов кони атрофида ҳамда шамол электр станциялари жойлаштирилган ҳудудда саноат туризми йўналишидаги лойиҳаларни ишга тушириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳалар доирасида сайёҳлар учун хорижий тажриба асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурунтов кони ҳамда шамол генераторларини кузатишга мўлжалланган томоша майдончалари барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юртимизда топилган қадимий тилла ва бошқа қимматбаҳо металлар, тарихий хазина ва тангалар намунасини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қадимги олтин конлари макетлари, қазилмалар ва минералогия тарихига оид расмлар билан танишиш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарафшон шаҳридан лойиҳалар ҳудудигача йўл инфратузилмасини яхшилаш ва транспорт қатновини йўлга қўйиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм қўмитаси ва Навоий вилояти ҳокимлиги 2025 йилда мазкур ҳудудни туристик кўргазмалар ва оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш, туристик йўналишларга киритиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Навоий вилоятида чўл ва «сафари» туризми йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг таклифларига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сонли қарори 2-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати палаткали (кемпинг) лагерлар ва ўтовли лагерлар шаклидаги меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) учун 2037 йил 1 январга қадар узайтирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудида палаткали (кемпинг) лагерлар ва ўтовли лагерлар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори амалдаги ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 2024-2025 йилларда тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи драйвер лойиҳалар сифатида, лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тегишли тузатишлар киритган ҳолда, қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тегишли ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш учун маблағ ажратсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро аҳамиятдаги йўллар бўйида 240 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ва камида 1 000 та иш ўринлари яратиш мақсадида — 7,4 млрд сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатирчи туманида Зарафшон дарёси соҳилида ҳамда Навбаҳор туманида туман марказидан ўтувчи канал атрофида жами 100 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш ва камида 500 та иш ўринлари яратиш мақсадида — 10,2 млрд сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7 та туман ва шаҳар марказида 12,0 км узунликда туну кун ишлайдиган кўчалар ташкил қилиш ва камида 1 000 та иш ўринлари яратиш мақсадида — 13,9 млрд сўм.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3301-сон қарорининг 9-бандида Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида жойлашган фойдаланилмай бўш ётган давлат объектларини ушбу объектлар негизида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига янги иш ўринлари яратиш шарти билан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўн йил муддатгача ижарага бериш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур қарорга 6-иловага* мувофиқ юқоридаги қарор талаблари асосида Конимех ва Нурота туманларидаги 2 та, шунингдек, ушбу қарор талабларини татбиқ этган ҳолда Ғозғон шаҳри, Навбаҳор ва Хатирчи туманларидаги 4 та техникум ва политехникумларнинг бўш турган бино ва иншоотлари янги иш ўринлари яратиш шарти билан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ижарага берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Навоий вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий шаҳри М. Торобий кўчаси 105Б-уй манзилидаги таъмирталаб ётоқхонада яшаб келаётган ногиронлиги бўлган шахсларни Навоий шаҳри бўйлаб кўп квартирали уйларга кўчириш орқали ижтимоийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги Навоий шаҳарчаси» ишбилармонлик марказида янги амфитеатр қурилаётганлигини инобатга олиб, Навоий шаҳри Дўстлик маҳалласи 8-даҳада жойлашган яроқсиз ҳолатдаги амфитеатрни фойдаланишдан чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқоридаги эскирган объектлар ўрнида замонавий архитектура ечимларига эга бўлган янги мажмуалар барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томди тумани Томдибулоқ овулида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида яроқсиз ҳолга келган 67 та якка тартибдаги уй-жойларда яшовчи аҳолини кўчириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни 19-иловага* мувофиқ шаффоф ва барча учун бирдек манфаатли механизмлар асосида амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 19 иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти ҳокимлиги мазкур бандга асосан амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида 2026 йил охирига қадар ҳар олти ойда Вазирлар Маҳкамасига батафсил ахборот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Навоий вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарафшон шаҳри, Хатирчи ва Навбаҳор туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 млн доллар маблағ ажратган ҳолда Навоий шаҳридаги «Янги Навоий шаҳарчаси» ишбилармонлик маркази ва «Янги Ўзбекистон» боғи қурилишини жадаллаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Янги Навоий шаҳарчаси» ишбилармонлик маркази ва «Янги Ўзбекистон» боғида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши бўйича дастлабки ишларни бошлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган харажатлар ҳисобидан Навоий вилояти маҳаллий бюджетига 100 млрд сўм ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда юқоридаги таклифларни амалга оширишга қаратилган Ҳукумат қарорларини қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 сентябрга қадар Томди тумани ҳисобидан Зарафшон шаҳри ҳудудини кенгайтириш ва ушбу ҳудудларнинг чегараларини ўзгартириш бўйича Олий Мажлис палаталарининг қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Навоий давлат университетида вилоятда эҳтиёж юқори бўлган иқтисодиёт, бизнес ва туризм, инвестицияларни бошқариш, қишлоқ хўжалиги, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, логистика каби йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилишини инобатга олиб, дарс машғулотларига хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Хитой Халқ Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги етакчи университетлари билан Навоий давлат университетида қўшма таълим дастурларини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказиб, натижасига кўра таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тижорат банклари ва Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хитой, Туркия каби давлатлардан олимлар ва мутахассисларни жалб қилиб, 350 минг гектар яйловга дрон билан иқлимга мос озуқа экинлари, доривор ва зираворлар уруғларни сепиш, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан қўшимча уруғчилик майдонларини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгуси уч йилда 3 млн гектар яйловда экин экишни ташкил қилиб, чорва бош сонини 10 карра кўпайтирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кармана, Хатирчи, Навбаҳор, Томди туманлари ва Зарафшон шаҳрида 600 минг бош парранда боқиш бўйича 9 та кичик лойиҳани амалга оширишга кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманларига халқаро молия институтларидан жалб қилинган 30 млн доллар миқдоридаги имтиёзли маблағларни йўналтирган ҳолда қўйчилик, эчкичилик ва бошқа йўналишларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар рўйхатини шакллантириб, уларни 2025-2026 йилларда амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилда 50 минг бош чорва, хусусан, Мўғулистондан 20 минг бош гўшт йўналишидаги майда шохли моллар олиб келишни ташкил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатирчи, Қизилтепа, Навбаҳор, Кармана ва Конимех туманларидаги 30 та маҳаллада сут йиғиш шохобчаларини ташкил этиш учун 7 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўрмон хўжалиги агентлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатирчи туманидаги давлат ўрмон хўжалигига қарашли 60 гектар ер участкасини унинг ер фонди тоифасини ўзгартирмасдан, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турини қайта кўриб чиққан ҳолда, 30 йил муддатга ижара ҳуқуқида, 1 200 тонна балиқ етиштириш лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ижарага берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 гектар ер участкасини 1 млн бош парранда ва 100 минг бош бедана етиштириш лойиҳасини амалга ошириш шарти билан белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарсин ёки шу мақсадда Хатирчи туман ҳокимлиги захирасига қайтарсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу лойиҳаларни амалга оширишда қимматбаҳо навларга кирмайдиган дарахтлар ва буталарни ўрмон билан қопланмаган бошқа ерларга камида беш йил парваришлаш шарти билан лойиҳа ташаббускорлари ҳисобидан кўчиришга рухсат берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, қишлоқ хўжалиги кооперациялари ва қишлоқ хўжалигига агротехник хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналарини кредит ва лизинглар асосида харид қилиш ҳамда агротехник хизматлар кўрсатиш учун назарда тутиладиган имтиёзларнинг лазерли текислаш техникаларини харид қилиш ва лазерли текислаш хизматларига ҳам татбиқ этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилоятидаги 7 та насос станциясини (Хатирчи, Навбаҳор, Конимех туманларида — 1 тадан, Қизилтепа туманида — 4 та) давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш бўйича битимлар тузиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур битимларда ақлли сув бошқариш тизимларини жорий қилиш орқали электр энергияси сарфини ўртача 30 фоизга камайтиришни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вилоят марказидан олисда жойлашган Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларидаги 150 минг нафарга яқин аҳолининг ўзига яқин ҳудудда олий таълим олишлари учун шароит яратиш, ўқитиш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг узвийлигини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг Зарафшон факультети (кейинги ўринларда — Кончилик университети факультети) ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Зарафшон факультети (кейинги ўринларда — Ахборот технологиялари университети факультети) ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Факультетларда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Факультетлардаги профессор-ўқитувчилар асосий Университет ходимлари ҳисобланади, заруратга кўра, хизмат сафарига юбориш ёки масофадан дарс ўтиш орқали қўшимча илмий-педагогик кадрлар жалб қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Факультетлар тегишлича Зарафшон шаҳри Фавворалар кўчаси 1-уй ҳамда Амир Темур кўчаси 1-уй манзилидаги биноларга текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади, заруратга кўра, Зарафшон шаҳридаги мавжуд 3 та техникум ва политехникумнинг бинолари уларнинг қуввати ва амалдаги ўқувчилар сонига кўра Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қайта тақсимланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Кончилик университети факультетида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кончилик иши», «Кончилик электр механикаси», «Металлургия» кафедраларининг филиаллари ва уларда ўқитиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитиш тегишли модуллар асосида ҳудуддаги йирик саноат корхоналари билан ҳамкорликда дуал таълим шаклида йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кончилик университетининг юқори курсларида ўқиётган, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида доимий яшайдиган 500 нафардан ортиқ талабалар учун уларнинг аризасига кўра машғулотлар ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуддаги йирик саноат корхоналарига малакавий амалиёт (12 ҳафта) ва битирув иши олди амалиётини (4 ҳафта) ўташ учун юборилган талабалар фаолияти мувофиқлаштириб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ахборот технологиялари университети факультетида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ахборот технологияларининг дастурий таъминоти», «Алгоритмлаш ва математик моделлаштириш», «Тизимли ва амалий дастурлаштириш» кафедраларининг филиаллари ва уларда ўқитиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитиш масофавий таълим шаклида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Факультетлар текин жойлаштирилган биноларни сақлаш харажатлари — балансда сақловчилар томонидан, меҳнатга ҳақ тўлаш, мебель, техника билан жиҳозлаш ва бошқа харажатлар тегишли университетлар маблағлари (уларга ажратилган маблағлар) ҳисобидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Факультетларга раҳбарлик қилиш, ўқув жараёнини мувофиқлаштириш факультет деканлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов, рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов, Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори Қ.С. Санақулов, университетлар ректорлари Б.Т. Мардонов ва Б.Ш. Махкамов, Зарафшон шаҳри ҳокими Н.И. Рахмонов зиммасига факультетлар фаолиятини тўлиқ ва самарали ташкил этиш учун шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Навоий вилояти ҳокимлиги билан бирга Навоий шаҳрида 10 та йўналишда таълим берувчи замонавий «Шарқ университети» нодавлат олий таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, бир ой муддатда тегишли қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев, Бош прокурор ўринбосари С.И. Самадов Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов билан биргаликда қуйидаги тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши бўйича кунлик назорат ўрнатсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 млрд сўм бюджет ссудаси ҳисобига Навоий шаҳри, Кармана, Конимех ва Учқудуқ туманларини ичимлик сув билан таъминловчи сув иншоотлари ва насос станцияларини реконструкция қилиш ҳамда сув таъминоти тизимига энерготежамкор ускуналар ўрнатиш орқали автоматлаштириш лойиҳаси, бунда мазкур ссуда 2025 йил 1 февралга қадар «Ўзсувтаъминот» АЖга уч йил муддатга қайтариш шарти билан ажратилади ва график асосида «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан қайтарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 сентябрга қадар техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиб, 2026 йил 1 мартга қадар халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда Учқудуқ туманидаги Мингбулоқ сув иншоотида қўшимча сув сақлаш резервуарлари қуриш ва янгидан 78 км иккинчи тармоқ тортиш лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026-2027 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида Қизилтепа тумани марказида канализация тизимини қуриш лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025-2026 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбаҳор туманида 4р48 «Зарафшон тракти» автомобиль йўлининг Ялтиработ ва Қалқонота аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтувчи 159 — 177 км ва 180 — 184 км оралиқларидаги йўлларни таъмирлаш ҳамда пиёдалар йўлагини қуриш лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 сентябрга қадар техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиб, 2026 йил 1 мартга қадар халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда Навоий шаҳри ва Кармана тумани марказини жануб томонидан айланиб ўтиш учун М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 147-километридан 181,5-километригача узунлиги 43 км айланма автомобиль йўлини янгидан қуриш лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Энергетика вазирлиги, «Миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан — 2025-2026 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида дастлабки лойиҳа қиймати 35 млрд сўм бўлган Нурота тумани Сувлиқ маҳалласигача 30 км узунликда 35/10 кВ янги электр узатиш ҳаво тармоғи ва 4 мВт подстанция қуриш лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ДК томонидан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 — 2028 йилларда дастлабки лойиҳа қиймати 214 млрд сўм, шундан 2025 йилдаги харажатлари 25 млрд сўм бўлган Навоий, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарлари ва Зафаробод қўрғонидаги 113 км яроқсиз иссиқлик тармоқларини таъмирлаш лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ДК томонидан 2025 йилда Зарафшон шаҳри ва Зафаробод қўрғонидаги «Иссиқлик манбаи» давлат корхонасига қарашли ва маънан эскирган 6 та қозонларни замонавий ва энерготежамкор қозонларга алмаштириш лойиҳаси, бунда ушбу лойиҳа «Иссиқлик манбаи» давлат корхонасига 6 йил муддатга қайтариб бериш шарти билан 77 млрд сўм бюджет ссудаси ажратилади, ушбу маблағ энергия тежамкорлигига эришиш ҳисобига 6 йил давомида қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарори асосида Кармана туманидаги «Навоий саноатни ривожлантириш комплекси» махсус саноат паркини муҳандислик коммуникациялари ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш ҳамда Кармана тумани Маликработ қўрғонидаги оқова сув тозалаш иншооти ва «Навоий» эркин иқтисодий зонаси муҳандислик-коммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ишларига 2025 йилда маблағ ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда Хатирчи тумани Майдонсой маҳалласидаги сой ўзанида сел сувларини йиғиш учун Майдонсой сел сув омбори қуриш лойиҳаси юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар асосида тақдимот ўтказиб, қурилиш ишларини 2025 йилда бошласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Нурота тумани Сентоб маҳалласидаги сой ўзанида сел сувларини йиғиш учун 2026 йилда Сентобсой сел сув омборини қуриш масаласи бўйича аниқ ҳисоб-китоблар асосида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Uzbekistan Airports» АЖ ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Навоий халқаро аэропорти салоҳиятини ошириб, уни маҳаллий хабга айлантириш мақсадида ушбу аэропорт юк терминалини хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 сентябрга қадар Зарафшон шаҳри аэропорти фаолиятини Навоий халқаро аэропорти филиали сифатида қайта тикласин, бунда маҳаллий авиақатновлар ташкил қилиш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил якунига қадар «Навоий-Бухоро» электрлаштирилган юқори тезликдаги темирйўл линиясининг иккинчи йўлини қуриш ишлари амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 20-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров, Ж.А. Ходжаев ва Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 12 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-430-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-430-сон қарорига
20-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги «Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5155-сон қарорининг 2-банди «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) кичик саноат зоналаридаги ишлаб чиқариш майдонларига бош режага асосан, устувор равишда, мебель ва унинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш объектлари жойлаштирилади, бунда электрон онлайн аукцион савдоларида бирорта талабгор иштирок этмаган лотларга мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга зарар етказмайдиган саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишларидаги бошқа лойиҳаларни жойлаштиришга рухсат берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарори 2-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«(палаткали (кемпинг) лагерлар ва ўтовли лагерлар шаклидаги меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 90 фоизга камайтириш бўйича имтиёзни 2037 йил 1 январга қадар қўллаш)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 72-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«стратегик турдаги ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини савдо платформасида сотишдан олинган пул маблағлари кетма-кетлик билан қуйидаги тартибда тақсимланади: бошланғич нархининг уч фоизи ҳамда бошланғич нарх билан сотилган нарх ўртасидаги фарқ суммасининг ўн фоизи Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳисобварағига, бошланғич нархига тенг маблағ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, қолган маблағлар Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали тенг тақсимланган ҳолда ўтказилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Жойлаштириш воситалари» устунидаги «кемпинглар ва бошқалар» сўзлари «кемпинглар ва бошқалар*» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги ҳавола билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«* Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудидаги палаткали (кемпинг) лагерлар ва ўтовли лагерлар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори тегишлича БҲМнинг 7,5, 5 ва 2,5 фоизи миқдорида белгиланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2024 й., 07/24/430/1032-сон; 16.02.2026 й., 07/26/58/0143-сон)