21.11.2024 йилдаги 776-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2024 йилдаги 776-сон
Date of entry into force
22.11.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Физика-техника ва материалшунослик соҳаларида илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Физика-техника ва материалшунослик соҳаларидаги илмий-тадқиқот ишларининг сифатини ва самарадорлигини янада ошириш, ушбу соҳада етук малакали кадрларни тайёрлаш ишларини жадаллаштириш, халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда атоқли физик олим, академик С.А. Азимов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Физика-техника ва материалшунослик соҳаларида илмий фаолиятни янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
физика-техника ва материалшунослик соҳаларида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этишнинг узлуксиз тизимини йўлга қўйиш, бу борада олий таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
физика-техника ва материалшунослик соҳаларида, шу жумладан, яшил энергетика технологиялари, янги «ақлли», нанокомпозицион материаллар, юқори самарали яримўтказгичли тузилма, фотоэлектрик ва фотоиссиқлик қурилмаларини яратиш бўйича халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига илмий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага етук олий малакали илмий, илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2025 — 2027 йилларда физика-техника ва материалшунослик соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фанлар академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 — 2027 йилларда физика-техника ва материалшунослик соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурида белгиланган вазифалар ижроси устидан таъсирчан назоратни ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Физика-техника ва материалшунослик соҳаларида илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, тадқиқот натижаларини тарғиб қилиш, жорий қилишни ташкил этиш ва илмий кадрларни тайёрлаш мақсадида «Физика — Қуёш» илмий мувофиқлаштириш кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат бўлади. Кенгаш аъзолари унинг ишида жамоатчилик асосида қатнашадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Физика-техника институти директори Кенгаш раиси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек, Кенгашнинг жорий масалаларини ҳал қилиш Физика-техника институти томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва кенг илмий жамоатчиликнинг Физика-техника институтига Содиқ Азимович Азимов номини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти С.З. Мирзаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 21 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
776-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 776-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 — 2027 йилларда физика-техника ва материалшунослик соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Муддат

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Физика-техника ва материалшунослик соҳаларида илмий фаолиятни жадаллаштириш чора-тадбирлари

1.

Материалшунослик институтида материалларни табиий шароитларда қуёш нурланишига турғунлигини ўрганиш сертификацион лабораториясини ташкил этиш.

2025 йил ноябрь

Материалшунослик институти маблағлари, халқаро ҳамкорлар маблағлари

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти

2.

Материалшунослик институтида композит нанокукунларни ишлаб чиқариш тажриба-саноат майдонини ташкил этиш.

2025 йил декабрь

Материалшунослик институти маблағлари, халқаро ҳамкорлар маблағлари

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти

3.

«Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объектида водород энергетикаси учун янги яшил технологиялари ва материалларини яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.

2025 — 2027 йиллар

Давлат илмий дастурлари доирасида

Фанлар академияси,

Физика-техника институти,

Материалшунослик институти

4.

«Uzbekistan GTL» МЧЖ корхонаси техноген чиқиндиларидан қимматбаҳо металларини ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш.

2025-2026 йиллар

«Uzbekistan GTL» МЧЖ маблағлари

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти,

«Uzbekneftgaz» АЖ

5.

Ҳаво, сув ва тупроқда радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчашга мўлжалланган ва онлайн режимда ишловчи такомиллашган радонометр ўлчов воситасини яратиш.

2025 йил декабрь

Давлат илмий дастурлари доирасида

Фанлар академияси,

Физика-техника институти,

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ,

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ

6.

Физика-техника ва материалшунослик соҳаларининг долзарб мавзулари бўйича қўшма илмий ва оммабоп семинарлар ўтказиш.

режа-график асосида

Маблағ талаб этилмайди

Фанлар академияси,

Физика-техника институти,

Материалшунослик институти

7.

Хусусиятлари олдиндан белгиланган функционал материалларни яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.

2025 — 2027 йиллар

Давлат илмий дастурлари доирасида

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти,

Физика-техника институти

8.

Электроника, кон-металлургия ва қурилиш йўналишлари учун «ақлли» материаллар бўйича тадқиқотлар ўтказиш.

2025 — 2027 йиллар

Давлат илмий дастурлари доирасида

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти,

Физика-техника институти

9.

Янги турдаги юқори самарали фотоэлектрик ва фотоиссиқлик қурилмаларини яратиш.

2025 — 2027 йиллар

Давлат илмий дастурлари доирасида, хусусий буюртмачилар маблағлари

Фанлар академияси,

Физика-техника институти

10.

Янги турдаги юқори самарали яримўтказгичли датчикларни яратиш.

2025 — 2027 йиллар

Давлат илмий дастурлари доирасида

Фанлар академияси,

Физика-техника институти

II. Физика-техника ва материалшунослик соҳаларида кадрларни тайёрлаш чора-тадбирлари

11.

Яримўтказгичлар физикаси, қайта тикланувчи, жумладан, водород энергетикаси илмий йўналишларида олий малакали илмий кадрларни тайёрлаш.

режа-график асосида

Давлат бюджети маблағлари

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Физика-техника институти,

Материалшунослик институти

12.

Материалшунослик институти ва Тошкент кимё технологиялари институти ўртасида «Материалшунослик» қўшма кафедрасини ташкил этиш.

2025 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Материалшунослик институти

13.

Физика-техника институти ва Тошкент давлат техника университети ўртасида «Қайта тикланувчи энергия манбалари» қўшма кафедрасини ташкил этиш.

2025 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Физика-техника институти

14.

Материалшунослик институти ва «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Назарий ва амалий тадқиқотлар институти ўртасида нанотехнологиялар бўйича қўшма лабораторияни ташкил этиш.

2025 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Материалшунослик институти

15.

«Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объектида олий ўқув юртлари талабалари учун «Ёзги мактаб»ларни ташкил этиш.

режа-график асосида

Маблағ талаб этилмайди

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Материалшунослик институти,

Физика-техника институти

III. Физика-техника ва материалшунослик соҳаларида халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш чора-тадбирлари

16.

«Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объекти негизида янги материаллар синтези бўйича халқаро илмий хаб ташкил этиш.

2025 йил декабрь

Халқаро ҳамкорлар маблағлари

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти,

Физика-техника институти

17.

Материалшунослик институтини «Кам карбонли технологиялар ва инновациялар халқаро альянси (ALTIC)»ra аъзо бўлиш чораларини кўриш.

2025 йил декабрь

Маблағ талаб этилмайди

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти

18.

«Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объектида Бутунроссия авиация материаллари институти билан учувчи аппаратлар элементларини юқори ҳароратларга бардошлигини синовлардан ўтказиш.

2025 йилдан бошлаб режа-график асосида

Буюртмачилар маблағлари

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти

19.

Материалшунослик институти ёш олимларини Корея саноат технологиялари институтида водород энергетикаси материалларини яратиш йўналишида амалиётларини ташкил этиш.

2025 йилдан бошлаб режа-график асосида

Инновацион ривожланиш агентлиги маблағлари ҳисобидан

Фанлар академияси,

Материалшунослик институти,

Инновацион ривожланиш агентлиги

20.

Янги яримўтказгичли тузилма ва материалларни яратиш бўйича халқаро ҳамкорликда (Италия, Германия, Швейцария, Россия, Хитой, Жанубий Корея в.б.) илмий тадқиқотларини амалга ошириш.

2025 йилдан бошлаб режа-график асосида

Давлат илмий дастурлари ва лойиҳалари доирасида

Фанлар академияси,

Физика-техника институти,

Материалшунослик институти

IV. Академик С.А. Азимовнинг хотирасини абадийлаштириш чора-тадбирлари

21.

«Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объекти ҳудудида С.А. Азимовнинг бюстини ўрнатиш.

2025 йил июнь

Ташаббускорлар маблағлари

Фанлар академияси,

Маданий мерос агентлиги

22.

Фанлар академияси Ядро физикаси институти биносининг кириш қисмига академик С.А. Азимовнинг хотирасига бағишланган ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш.

2025 йил июнь

Ташаббускорлар маблағлари

Фанлар академияси,

Ядро физикаси институти

23.

Академик С.А. Азимов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хотира китобини тайёрлаш ва чоп этиш.

2025 йил июнь

Ташаббускорлар маблағлари

Фанлар академияси,

Физика-техника институти,

Материалшунослик институти

24.

С.А. Азимов хотирасига физиканинг замонавий муаммоларига бағишланган халқаро конференция ўтказиш.

2025 йил октябрь

Фанлар академияси маблағлари

Фанлар академияси,

Физика-техника институти,

Материалшунослик институти

25.

С.А. Азимов хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм яратиш.

2025 йил октябрь

Фанлар академияси маблағлари

Кинематография агентлиги,

Фанлар академияси

26.

С.А. Азимов ҳаёти ва илмий ижодига бағишланган телекўрсатувлар рукнини тайёрлаш.

2025 йил давомида

Маблағ талаб этилмайди

Фанлар академияси,

Ўзбекистон телерадиокомпанияси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 776-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Физика-техника институти» сўзлари «С.А. Азимов номидаги Физика-техника институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-илованинг номидаги «Физика-техника институтининг» сўзлари «С.А. Азимов номидаги Физика-техника институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 13-илованинг номидаги «Физика-техника институтининг» сўзлари «С.А. Азимов номидаги Физика-техника институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 09/24/776/0951-сон)