27.08.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1703-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 27.08.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1703-2
Date of entry into force
29.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш ва уларни давлат сақловига топшириш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1703-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 24 августдаги 538-сон қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2007 йил 17 июлдаги 18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1703, 2007 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 350-модда) билан тасдиқланган Ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш ва уларни давлат сақловига топшириш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 24 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 23-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш ва уларни давлат сақловига топшириш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Миллий архив фонди (кейинги ўринларда — МАФ деб юритилади) — Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларининг тарихан таркиб топган ва доимо бойитиб бориладиган мажмуи;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«марказий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — МЕК деб юритилади) — давлат органлари ва ташкилотларида ҳужжатларнинг, шу жумладан бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва ҳужжатларни архив сақловига топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни олиб борувчи, давлат органи ва ташкилоти ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш учун тузиладиган, ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбошидаги «эксперт-текширув комиссияси (ЭТК)/эксперт-текширув услубий комиссияси (ЭТУК)» деган сўзлар «эксперт-текширув комиссияси (кейинги ўринларда — ЭТК деб юритилади) /эксперт-текширув услубий комиссияси (кейинги ўринларда — ЭТУК деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ЭК деб юритилади) — давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларида ҳужжатларнинг, шу жумладан бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва ҳужжатларни архив сақловига топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни олиб борувчи, ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат тилидаги матнда 3-бобнинг номидаги «қимматини экспертиза қилиш» деган сўзлар «қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 12 ва 26-бандлардан «ЎзР» деган сўз чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат тилидаги матннинг 13-бандидаги «қимматлилик экспертизаси» ва «қимматлилик экспертизасини» деган сўзлар тегишли равишда «қимматлилигини аниқлаш экспертизаси» ва «қимматлилигини аниқлаш экспертизасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат тилидаги матннинг 14-банди биринчи хатбошисидаги «қимматини экспертиза қилиш» деган сўзлар «қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат тилидаги матннинг 16-бандидаги «Қимматлилик экспертизаси» деган сўзлар «Қимматлилигини аниқлаш экспертизаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 19-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «қимматлилик экспертизаси» деган сўзлар «ахборот ресурсларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/1703-2/0672-сон)