19.08.2024 йилдаги 518-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.08.2024 йилдаги 518-сон
Date of entry into force
19.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тошкент шаҳрида «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имконияти чекланган ёшларнинг мактабдан ташқари қўшимча таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун бошқа тенгдошлари билан тенг имкониятлар яратиш ҳамда уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош кадр бўлиб етишиб чиқишларини ва жамиятга интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг имконияти чекланган ёшларга инклюзив шароитда бошқа тенгдошлари билан биргаликда профессионал таълим бериш мақсадида Агентлик муассислигида давлат таълим муассасаси шаклидаги «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имконияти чекланган ёшларни жамиятга интеграция қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ҳар томонлама мослашув учун инклюзив шароит яратиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, имконияти чекланган ёшларни таълим олиш ва касбга ўргатиш ҳамда уларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажриба асосида имконияти чекланган ёшларни бошқа тенгдошлари билан биргаликда халқаро стандартлар асосида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқитиш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инклюзив шароитда имконияти чекланган ёшларнинг бошқа тенгдошлари билан биргаликда ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда касбий таълим ташкилотлари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этишга кўмаклашиш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ташкил этилган ўқувчиларни касбга ўқитиш курсларига услубий ёрдам кўрсатиш ва касбий таълим бериш жараёнини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Марказга ушбу бандда назарда тутилган асосий вазифаларни бажариш доирасида ишлаб чиқилган товар ва хизматларни бюджет ташкилотлари ҳамда устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларига тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиш ва хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг Хоразм ва Самарқанд вилояти филиаллари тузилмаси 11-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ва унинг Хоразм ва Самарқанд вилояти филиалларининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директорига Марказ ва унинг филиаллари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Марказ фаолияти бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига бошланғич касбий таълим ёшидан 30 ёшгача ҳамда тўгаракларга 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар жалб этилади. Бунда таълим олувчиларнинг камида 30 фоизини имконияти чекланган шахслар ташкил этади;
(4-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда гуруҳлар камида 12 нафар ўқувчилардан шакллантирилади. Бунда зарур ҳолларда буюртмачиларнинг таклифлари асосида гуруҳдаги ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг штат бирликлари санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган штатлар ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрлар ҳамда соҳа бўйича мутахассислар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ педагог кадрларининг ўқув юкламасини ҳамда бошқа мутахассислар меъёрларини Агентлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан касбий таълим дастурларини тамомлаган ёшларга давлат намунасидаги диплом ҳамда тўгарак битирувчиларига сертификат берилади;
(4-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Марказ ходимлари бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказ раҳбари, педагог кадрлари ва бошқа ходимлари меҳнатига касбий таълим тизимидаги меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари асосида ҳақ тўланади;
(4-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва унинг филиалларида қисқа муддатли курслар бўйича шаклланган гуруҳларда икки нафардан ўқитувчи фаолият кўрсатади;
(4-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарс машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш дарс берувчининг илмий даражаси ва унвони, малака тоифасидан келиб чиқиб, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда таълим-тарбия жараёни билан бевосита шуғулланувчи раҳбар ходимлар, педагогик ходимлар, психологлар, ижтимоий ходимлар, мутахассислар, ишлаб чиқариш таълими усталари, меҳнат таълими ўқитувчилари ва ёрдамчи тарбиячиларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз миқдорда бюджет маблағлари ҳисобидан устамалар тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг барча ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўланувчи ўқитувчи-педагогларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳар ойлик 200 фоизгача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдорида устама ҳақи тўланиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий иш ҳақи жамғармасига нисбатан 15 фоиз миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган талаблар Марказда пуллик асосда ташкил этиладиган курсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарорига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ ҳузурида таркибида кенгаш раиси, раис ўринбосари ва бошқа аъзолардан иборат 11 кишилик «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Эксперт кенгаши ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг Эксперт кенгаши таркиби ва кенгаш тўғрисидаги низом Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибалари ва халқаро таълим дастурларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режаси ва фан дастурлари асосида таълим жараёнини ташкил этишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик билан келишган ҳолда, консалтинг ташкилотлари, халқаро экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича энг яхши таклифларни ўрганган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолият турлари бўйича товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишдан тушадиган маблағларни ходимлар ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда Марказ фаолиятини ривожлантириш учун сарфлашга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказнинг фаолияти учун зарур бўлган хорижий консалтинг ташкилотлари, халқаро ва маҳаллий эксперт ва мутахассислар Агентлик томонидан жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни сотишдан тушган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар 2024 йилда санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни мақбуллаштириш ҳисобидан бўшайдиган маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Агентлик учун ажратилган маблағлар доирасида, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга 1 та имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган йўловчи автобусни сақлаш учун лимит ажратилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Марказ уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга 1 та имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган йўловчи автобусни ижара (аутсорсинг) асосида жалб қилиш учун Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда АТ «Алоқабанк»нинг (кейинги ўринларда — Банк) бошқарув органлари йиғилишларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкка тегишли Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, «Навниҳол» МФЙ Тепамасжид кўчасидаги 4-уйда жойлашган «IT-PARK» ҳудудидаги бинонинг 8 ва 9-қаватларини барча зарур жиҳозлар билан биргаликда (кейинги ўринларда — активлар) вақтинча текин фойдаланиш ҳуқуқи билан Марказга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни (коммунал хизматлар, телекоммуникация, жорий ва капитал таъмирлаш, тозалаш ва бошқа хизматлар учун тўловлар) Банк томонидан қоплаш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Банк томонидан активларни Марказга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилганда, ушбу активлар Банк учун солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 19 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
518-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорига
1-ИЛОВА

«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Эксперт кенгаши

Ўқув-услубий, касбга йўналтириш ва илмий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1

Молия-иқтисод ва маркетингни шакллантириш бўйича бош мутахассис

1

Инновацион дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлими

3

Бош юрисконсульт

1

Рақамли ва ассистив технологияларни жорий этиш бўлими

2

Ахборот хизмати бўлими

2

Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими

5

Бош ҳисобчи

1

Стартаплар, касбий танловлар, олимпиадаларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўлими

3

Инклюзив психология ва коррекцион методикаларни ривожлантириш ҳамда стажировкаларни мувофиқлаштириш бўлими

2

Халқаро алоқалар ва инклюзив таълимнинг илғор халқаро стандартларини жорий этиш бўйича бош мутахассис

1

Марказнинг Хоразм ва Самарқанд вилояти филиаллари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.

1. Марказ бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 25 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Профессор-ўқитувчилар сони гуруҳлар сони ва ўқув юкламасидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларида бошқарув ходимлар учун назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади.

4. Марказда эшитишида нуқсони бўлган ҳар 12 нафар ўқувчи учун 1,0 бирлик (ўқувчиларнинг сони 12 нафардан кам бўлганда 0,5 бирлик) сурдотаржимон лавозими киритилади. Сурдотаржимоннинг ойлик маоши касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорига
11-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ҳудудий филиалларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Директор

Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими

2

Администратор

1

Стартаплар, касбий танловлар, олимпиадаларни ташкил қилиш

ва ўтказиш бўйича бош мутахассис

1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказнинг ҳар бир филиали бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 4 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Филиалларда профессор-ўқитувчилар сони гуруҳлар сони ва ўқув юкламасидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларида бошқарув ходимлар учун назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Филиалларда эшитишида нуқсони бўлган ҳар 12 нафар ўқувчи учун 1,0 бирлик (ўқувчиларнинг сони 12 нафардан кам бўлганда 0,5 бирлик) сурдотаржимон лавозими киритилади. Сурдотаржимоннинг ойлик маоши касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими бошлиғи бир вақтнинг ўзида филиал директори ҳисобланади.
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«International inclusive hub» таянч инклюзив профессионал таълим маркази ва унинг Хоразм ва Самарқанд вилояти филиалларининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори

Изоҳ

I. Марказ

1.

Директор

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилоти директорининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2.

Ўқув-услубий, касбга йўналтириш ва илмий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилоти директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

3.

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилоти директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

4.

Молия-иқтисод ва маркетингни шакллантириш бўйича мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг 1-гуруҳда келтирилган бош ҳисобчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

5.

6.

Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

9

Ягона тариф сеткаси разряди асосида.

7.

Бош юрисконсульт

14

Ягона тариф сеткаси разряди асосида.

8.

Халқаро алоқалар ва инклюзив таълимнинг илғор халқаро стандартларини жорий этиш бўйича бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Рақамли ва ассистив технологияларни жорий этиш бўлими

9.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

10.

Етакчи мутахассис

9

Ягона тариф сеткаси разряди асосида

Ахборот хизмати бўлими

11.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилоти директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

12.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Инновацион дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлими

13.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

14.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими

15.

16.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Стартаплар, касбий танловлар, олимпиадаларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўлими

17.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

18.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Инклюзив психология ва коррекцион методикаларни ривожлантириш ҳамда стажировкаларни мувофиқлаштириш бўлими

19.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

20.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

II. Филиаллар

Касбга ўқитиш ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш бўлими

1.

Филиал директори — бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг етакчи ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Стартаплар, касбий танловлар, олимпиадаларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича бош мутахассис

Педагоглар ва услубчилар

4.

Администратор

Базавий тариф ставкаси

Касбий таълим ташкилотининг услубчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Агентлик томонидан таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/518/0709-сон; 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон; 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон; 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон; 13.11.2026 й., 09/26/619/1124-сон)