12.08.2024 йилдаги ПФ-109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 12.08.2024 йилдаги ПФ-109-сон
Date of entry into force
14.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришнинг кўчар активларга асосланган инструментларини ривожлантириш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш имкониятларини янада ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказий банк томонидан Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда Хусусий ҳуқуқни унификация қилиш халқаро институтининг (UNIDROIT) Факторинг бўйича намунавий қонуни асосида Ўзбекистонда факторинг хизматлари бозорини ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказий банкнинг пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (кейинги ўринларда — факторинг) фаолиятини амалга оширувчи факторинг ташкилотларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Факторинг ташкилоти фаолияти нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрга киритиш воситасида Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтгандан кейин амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларга рухсат этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг контрагенти норезидент бўлганда факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит ташкилотларига факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сотишга (рефакторинг);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарлик бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) воз кечилган ҳуқуққа бўлган талабномаларнинг устуворлигини таъминлаш мақсадида пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномалар гаров реестрида рўйхатга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютаси ва тўлов амалга ошириладиган мамлакат ўзгартирилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ушбу Фармоннинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказий банкнинг Факторинг хизматлари электрон платформасини (кейинги ўринларда — Факторинг платформаси) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Факторинг платформасида қуйидаги имкониятлар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан факторинг хизматларидан фойдаланиш учун пул талабномалари тўғрисидаги маълумот ва ҳужжатларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул талабномасига асос бўлган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш, шунингдек, қарздорлар тўғрисидаги маълумотларни тезкор йиғиш ва уларнинг реал вақт режимида таҳлил қилинишини таъминлаш орқали молиялаштириш жараёнини автоматлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит ташкилотлари томонидан таъминот занжири иштирокчиларига факторинг хизматлари кўрсатилиши учун қулай, тезкор ва хавфсиз технологик инфратузилмани тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Факторинг платформасида пул талабномаларининг ҳақиқийлигини текшириш, уларни рўйхатдан ўтказиш, қарздорнинг тўловга қобилиятлилигини баҳолаш ва факторинг, жумладан, халқаро факторингни амалга ошириш имкониятларини яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагилар Марказий банк ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Факторинг платформасига интеграция қилиниши ва ахборот алмашинуви йўлга қўйилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ қўмитаси — электрон ҳисобварақ-фактуралар маълумотлар базаси, электрон товар-транспорт юк хати тизими ҳамда юридик шахсларнинг молиявий ҳисоботларини олиш имконияти билан солиқ тўловчиларнинг электрон базасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси — Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Марказий банк сўровига кўра бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Факторинг платформасига интеграция қилиниши лозимлиги белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Марказий банк кредит ташкилотлари Факторинг платформасига уланиши ва ушбу платформа орқали рақамли факторинг хизматларини кўрсатишни йўлга қўйишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда акциядор (иштирокчи, муассис) функциясини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар ушбу корхоналарнинг Факторинг платформасига уланиши ва тендер ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали тузилган ҳамда муддатли тўлов кўзда тутилган шартномалар бўйича ҳисобварақ-фактураларнинг платформага жойлаштириб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этиладиган факторинг электрон платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлиги, киберхавфсизлик ва уларни IT аудитдан ўтказиш бўйича талаблар Марказий банк томонидан ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларининг факторинг хизматларини оммалаштириш ва ривожлантириш, соҳага оид стандартларни ишлаб чиқиш, факторинг бозори иштирокчилари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Факторинг миллий ассоциациясини (кейинги ўринларда — Ассоциация) ташкил этиш ҳақидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк Ассоциация билан биргаликда маҳаллий ва халқаро бозорлардаги сўнгги тенденцияларни таҳлил қилиб, факторингни ривожлантириш чоралари кўрилиши ҳамда соҳадаги масалалар ваколати доирасида ҳал қилиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси, халқаро молия институтлари билан биргаликда факторинг соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда соҳадаги етакчи хорижий банклар ва факторинг компаниялари билан алоқалар ўрнатишга кўмак берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки, ташқи савдо операцияларида факторингни кенг қўллаш имкониятини яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025 йил 1 январдан бошлаб экспорт контракти бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш тўғрисидаги шартнома асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факторинг хизматларини кўрсатувчи кредит ташкилотлари (кейинги ўринларда — молия агентлари) резидент бўлганда, улар тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга экспорт контракти бўйича валюта маблағларини олувчи сифатида киритилади ҳамда активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти мазкур молия агентларига ўтади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия агентлари норезидент бўлганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти экспорт қилувчида қолади. Бунда экспорт контрактлари бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш шартномаси асосида норезидент молия агентидан маблағ келиб тушганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талаб бажарилган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизматлар учун молия агентлари томонидан ушлаб қолинадиган пул талабномаси суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги мукофот пули (дисконт) дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) экспорт қилувчининг норезидентга (қарздорга) нисбатан экспорт шартномасидан келиб чиқадиган хорижий валютадаги пул талаблари эвазига резидент бўлган молия агенти томонидан миллий валютада пул маблағлари берилганда, экспорт қилувчилар учун назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагиларни назарда тутувчи Факторинг хизматлари бозорини ривожлантириш «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари ходимларининг факторинг хизматларига оид билим ва касбий маҳоратларини ошириш учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш, факторинг хизматларини оммалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг факторинг хизматларидан хабардорлигини ошириш, факторингнинг афзалликлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк томонидан кредит ташкилотларига факторинг операциялари ҳисобини юритиш, гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш, Факторинг платформасида ишлаш бўйича тушунтиришлар бериш ва факторинг бозори ҳолати шарҳини эълон қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси томонидан халқаро факторинг операцияларини ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш, хорижий банклар ва факторинг компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Факторинг хизматлари бозорини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари сифатида қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факторинг хизматлари ҳажмини 3 йил давомида 10 бараварга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил якунига қадар давлат улуши мавжуд банклар томонидан кўрсатилган факторинг хизматлари улушини жами молиялаштириш ҳажмида 3 фоизга етказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказий банк манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 12 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-109-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-109-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Факторинг хизматлари бозорини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистонда факторинг хизматлари бозорининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини киритиш. Унда:

мижознинг контрагенти норезидент бўлганда, факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга рухсат этиш;

кредит ташкилотларига факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сотиш (рефакторинг)га рухсат этиш;

пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарликни бекор қилиш;

воз кечилган ҳуқуққа бўлган талабномаларнинг устуворлигини таъминлаш мақсадида пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномаларни гаров реестрида рўйхатга олиш;

қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютаси ва тўлов амалга ошириладиган мамлакат ўзгартирилиши мумкин эмаслигини белгилаш;

Марказий банкка кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган факторинг электрон платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлиги ва уларни IT аудитдан ўтказиш бўйича талаблар ўрнатиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ваколатини бериш;

факторинг ташкилоти фаолиятини ташкил қилиш ва факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича бошқа мезон ва меъёрларни акс эттириш.

2024 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

2.

Факторинг хизматлари электрон платформасини (кейинги ўринларда — Факторинг платформаси) жорий қилиш

1. Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда Факторинг платформасини жорий қилиш бўйича техник топшириқнома ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

Марказий банк

(Сайдуллаев)

2. Факторинг платформаси дастурчиларини танлаш ва платформани ишлаб чиқишни бошлаш.

2025 йил февраль

3. Факторинг платформасини ишга тушириш.

2025 йил август — декабрь

4. Факторинг платформасига қуйидаги электрон платформалар ва тизимларни интеграция қилиш:

Электрон ҳисобварақ-фактуралар маълумотлар базаси, электрон товар-транспорт юк хати тизими ҳамда юридик шахсларнинг молиявий ҳисоботларини олиш имконияти билан солиқ тўловчиларнинг электрон базасини;

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини.

2025 йил август

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Қудратов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Марказий банк

(Сайдуллаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

5. Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг Факторинг платформасига уланиши, тендер ва энг яхши таклифларни танлаш орқали тузилган ҳамда муддатли тўлов кўзда тутилган шартномалар бўйича ҳисобварақ-фактураларни платформага жойлаштириб борилишини таъминлаш.

2025 йил август

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

вазирлик ва идоралар

6. Кредит ташкилотлари Факторинг платформасига уланиши ва ушбу платформа орқали рақамли факторинг хизматларини кўрсатишни йўлга қўйишни таъминлаш.

2025 йил август

Марказий банк

(Сайдуллаев)

7. Кредит ташкилотларига Факторинг электрон платформасида операцияларни амалга ошириш бўйича тушунтиришлар бериб бориш.

доимий

Марказий банк

(Сайдуллаев)

3.

Факторинг хизмати кўрсатиладиган электрон платформалар учун минимал талабларни жорий қилиш

1. Халқаро молия корпорацияси билан кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этиладиган факторинг электрон платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлиги ва IT аудитдан ўтказиш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган талабларни Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқлаш.

1-банддаги Қонун қабул қилингандан сўнг бир ой муддатда

Марказий банк

(Турдалиев)

4.

Ташқи савдо операцияларида факторингни кенг қўллаш имкониятини яратиш

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ)ни такомиллаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қарор лойиҳасида экспорт контракти бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш тўғрисидаги шартнома асосида:

молия агентлари резидент бўлганда, улар тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга экспорт контракти бўйича валюта маблағларини олувчи сифатида киритилиши ҳамда активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти мазкур молия агентларига ўтиши;

молия агентлари норезидент бўлганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти экспорт қилувчида қолиши. Бунда экспорт контрактлари бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш шартномаси асосида норезидент молия агентидан маблағ келиб тушганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талаб бажарилган ҳисобланиши;

кўрсатилган хизматлар учун молия агентлари томонидан ушлаб қолинадиган пул талабномаси суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги мукофот пули (дисконт) дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмаслигини назарда тутиш.

2024 йил октябрь

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги

(Қудратов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Марказий банк

(Абубакиров)

5.

Халқаро факторингни ривожлантириш

1. Кредит ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларига халқаро факторинг операцияларини ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш ва расмий веб-сайтларда жойлаштириш.

2025 йил январь

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги

(Қудратов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

2. Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси юқори бўлган давлатлардаги хорижий банк ва факторинг компаниялари билан музокаралар ўтказиш, ҳамкорлик ўрнатиш ва жалб қилиш.

2024-2025 йилларда

3. Халқаро факторингда хавф-хатарларни жиловлаш мақсадида Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси юқори бўлган давлатлар, биринчи навбатда, Хитой, Россия ва Қозоғистон резиденти бўлган тадбиркорларнинг ишончлилигини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш.

2025 йил август

6.

Факторинг хизматларини кўрсатувчи кредит ташкилотлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш

1. Кредит ташкилотлари ходимларининг факторинг хизматларига оид билим ва касбий маҳоратларини ошириш учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича режа-график тасдиқлаш.

2024 йил сентябрь

Марказий банк

(Сайдуллаев),

2. Кредит ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. Бунда соҳада тажрибага эга хорижий консультантларни жалб қилиш.

2024-2025 йилларда, графикка асосан

Тижорат банклари, микромолия ва факторинг ташкилотлари,

Ўзбекистон банклар ассоциацияси

7.

Тижорат банкларида факторинг хизматлари кўламини кенгайтириш

1. Давлат улуши мавжуд банкларда факторингни ривожлантиришга масъул раис ўринбосарини белгилаш.

2024 йил сентябрь

«Ўзмиллийбанк» АЖ

(Мирсоатов),

АТ «Халқ банки»

(Атабаев),

«Агробанк» АТБ

(Маматқулов),

«Микрокредит-банк» АТБ

(Бўтаев),

«Асакабанк» АЖ

(Туляганов),

«Ўзсаноатқурилиш-банк» АТБ

(Акбаржонов),

«Туронбанк» АТБ

(Мирзаев),

АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки»

(Аннакличев),

АТ «Алоқа банк»

(Ирисбекова)

2. Факторинг хизматларини оммалаштириш бўйича маркетинг ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

2024 йил сентябрь, доимий

3. Факторинг соҳасидаги илғор хорижий ҳамкорларни жалб қилган ҳолда, давлат улуши мавжуд банклар таъсисчилигида факторинг ташкилотларини ташкил этиш.

Бунда факторинг ташкилоти фаолиятига малакали хорижий ҳамкорлар жалб этилишини таъминлаш.

2024-2025 йилларда

4. Давлат улуши мавжуд банклар томонидан кўрсатилган факторинг хизматлари улушини жами молиялаштириш ҳажмида 3 фоизга етказиш. Бунда банклар учун чораклик мақсадли кўрсаткичларни белгилаш.

2026 йил декабрь

8.

Факторинг бозорини таҳлил қилиш ва тушунтиришлар бериш

1. Факторинг бозори ҳолати шарҳини эълон қилиб бориш. Бунда:

факторинг бозори иштирокчилари томонидан қўлланаётган дисконт ставкалари;

факторинг хизматлари кўрсатилган соҳалар;

факторинг хизматларини кўрсатишда хавф-хатарлар юзага келганда, уларни бартараф этиш бўйича тавсияларни назарда тутиш.

2025 йил апрелдан ойидан бошлаб ҳар чоракда

Марказий банк

(Турдалиев)

2. Кредит ташкилотларига факторинг операциялари ҳисобини юритиш, гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда Факторинг платформасида операцияларни амалга ошириш бўйича тушунтиришлар бериб бориш.

доимий

9.

Факторингга рақамли ечимларни кенг жорий қилиш

1. Факторинг соҳасидаги стартап ва IT лойиҳаларни молиялаштириш учун давлат илмий дастурлари доирасида грант ажратишни йўлга қўйиш.

2025 йил январь

Инновацион ривожланиш агентлиги

(Ражаббаев)

2. «IT-park» резидентлари томонидан электрон факторинг соҳасидаги стартап лойиҳаларни ишлаб чиқишни рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш.

2025 йил январь

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

10.

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида факторинг хизматидан фойдаланишни оммалаштириш

1. Тадбиркорлик субъектларининг факторинг хизматларидан хабардорлигини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришда факторингнинг афзалликларини тушунтиришга қаратилган семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш режа-графигини тасдиқлаш.

2024 йил сентябрь

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Марказий банк

(Турдалиев),

тармоқ уюшмалари

2. Режа-график асосида семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш.

Доимий

11.

Ундирувни гаровга олинган кўчар мулкка қаратиш билан боғлиқ масалалар бўйича бозор иштирокчилари ва давлат органларининг хабардорлигини ошириш

1. Олий суд ва Марказий банк ўртасида ундирувни гаровдаги мулкка, шу жумладан, кўчар мулкка қаратиш тизимини такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.

2024 йил октябрь

Олий суд

(Исламов),

Марказий банк

(Нурмуратов)

2. Судлар томонидан кўриб чиқилган кўчар мулк таъминоти асосида молиялаштириш билан боғлиқ даъво ишлари бўйича қарорларни «public.sud.uz» веб-саҳифасида излаш имконини яратиш.

2024 йил ноябрь

Олий суд

(Исламов)

3. Иқтисодий судларда кўчар мулк таъминоти асосида молиялаштириш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш амалиётини умумлаштириш ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили 1 мартга қадар

4. Ундирувни гаровга олинган кўчар мулкка қаратишдаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Марказий банк ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

Мажбурий ижро бюроси

(Эгамбердиев)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 06/24/109/0613-сон)