30.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3538
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 30.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3538
Date of entry into force
31.07.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3538]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 14 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 143-сон буйруғига

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда ҳужжатлар айланишини амалга ошириш бўйича ягона тартибни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомнинг амал қилиши банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахсларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) нисбатан татбиқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган барча хўжалик операциялари тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади ва улар асосида бухгалтерия ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда, бошланғич ҳужжатларни ва регистрларни, шунингдек товар-моддий захиралар, пул маблағлари ҳамда иш берувчининг ходимлари билан боғлиқ бўлган ички хўжалик операциялари бўйича қатнашчиларни идентификациялашни таъминлаган ҳолда тузилган ҳисоб ҳужжатларини ахборот тизимлари хизматлари ва ахборот технологиялари орқали юритишга йўл қўйилади. Бунда, мазкур Низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Техник воситалар ҳамда ахборот тизимлари хизматлари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тузилган бирламчи ҳужжатлар ва регистрлар бухгалтерия ҳисобида тегишли мажбурий реквизитлар мавжуд бўлгандагина қўлланилади. Электрон ҳужжатларни сақлаш чоғида улардан эркин фойдаланиш ва уларнинг қоғоз нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш шароитида бошланғич ҳужжатлар реквизитлари кодлар кўринишида қайд этилиши мумкин. Бунда электрон шаклда тузилган бошланғич ҳужжат ва регистр электрон рақамли имзо ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ унинг тўғри тузилиши учун жавобгар бўлган шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бошланғич ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини тузиш, хатоларни тузатиш ҳамда сақлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бошланғич ҳужжатлар қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ташкилотнинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳужжатнинг номи ва рақами, унинг тузилган санаси ва жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликларини кўрсатган ҳолдаги миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хўжалик операциясини амалга оширган шахсларнинг (шахснинг) идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфларини ёхуд бошқа реквизитларини кўрсатган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бошланғич ҳужжатлар электрон шаклда тузилган ҳолларда, улар мазкур Низом ва электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бошланғич ҳужжатда қуйидаги қўшимча реквизитлар келтирилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотнинг манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжат билан қайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш учун асос;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатлаштирилаётган хўжалик операциясининг хусусиятини белгилайдиган бошқа қўшимча реквизитлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган бошланғич ҳужжатлар амалга оширилган хўжалик операциялари ҳақидаги маълумотларни бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттириш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ва имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида, тўғри ва ишончли тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бошланғич ҳужжатлар мазкур Низом талабларига риоя қилган ҳолда ташкилот томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бланкаларда ёки қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган бошқа шаклларда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бошланғич ҳужжатлардаги ёзувлар уларни архивда белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайдиган сиёҳ, шарикли ручка пастаси, ёзув машиналари, механизация воситалари ва бошқа воситалар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзувлар учун қаламдан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бошланғич ҳужжатлар ва регистрлардаги бўш қаторлар жойи чизилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бошланғич ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати ташкилот раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Касса операцияларини, товар-моддий қийматликлар билан операцияларни, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятларини амалга оширганлик фактларини қайд этувчи бошланғич ҳужжатларни тузиш тартиби бўйича қўшимча талаблар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бухгалтерияга келиб тушадиган бошланғич ҳужжатлар мажбурий текширувдан ўтказилади. Текширув шакл бўйича (ҳужжатларни расмийлаштириш, реквизитларни тўлдиришнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги), мазмуни бўйича (ҳужжатлаштирилаётган операциянинг қонунийлиги, алоҳида кўрсаткичларнинг мантиқий боғланиши) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қонунчилик ҳужжатларига ва пул маблағлари, товар-моддий захиралари ва бошқа активларни қабул қилиш, сақлаш ва сарфлаш бўйича белгиланган тартибга зид бўлган бошланғич ҳужжатлар келиб тушганда, улар ташкилот раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахсларга қарор қабул қилиш учун топширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ишловдан ўтган бошланғич ҳужжатлар уларнинг қайта қўлланилишини истисно этувчи белгига эга бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қўл ёрдамида ишловдан ўтказилганда — ҳисоб регистрига ёзилган санани кўрсатиш орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) техник воситалар ҳамда ахборот тизимлари хизматлари ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ишловдан ўтказилганда — ишловдан ўтказиш бўйича масъул оператор штампини қўйиш орқали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кирим ва чиқим касса ордерларига илова қилинган барча ҳужжатлар ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлган ҳужжатлар албатта «Олинди» ёки «Тўланди» штампини қўйиш ёки қўл ёзувини киритиш орқали санасини (ой, кун, йил) кўрсатиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун ҳисобга қабул қилинган бошланғич ҳужжатлардаги ахборотлар ҳисоб регистрларида йиғиб борилади ва тизимлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ташкилот томонидан муайян давр (ой, чорак, ярим йиллик, йил) давомида амалга оширилган хўжалик операциялари ҳақидаги маълумотлар гуруҳлаштирилган ҳолда ҳисоб регистрларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тузиладиган молиявий ҳисоботларга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ташкилотлар қўллаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини ўз фаолиятининг хусусиятларига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда, мустақил мослаштиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Бошланғич ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларидаги матн ва рақамларни ўчиришга ва изоҳ берилмаган тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Бошланғич ҳужжатлардаги (банк ва касса пул ҳужжатларидан ташқари) хатоликлар қуйидагича тузатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хато матн ёки суммалар чизилади ва чизилганнинг юқори қисмидан тўғри матн ёки суммалар ёзилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чизиш битта чизиқ билан амалга оширилади ва унда тузатилаётган хатони ўқиш имконияти бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бошланғич ҳужжатда тузатилган хатоларга «тузатилди» ёзуви билан изоҳ берилиши, ҳужжатни имзолаган шахслар имзоси билан тасдиқланиши ҳамда тузатиш санаси қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Бошланғич банк ва касса пул ҳужжатларида тузатишларга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган муддатлар мобайнида, бироқ ҳисобот йилидан кейин камида беш йил бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ органининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатлар мажбурий сақланмайди ва архивга топширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни бут сақланиши ташкилот раҳбари томонидан таъминланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Муайян ҳисоб регистрига тегишли бўлган, ишлов берилган жорий ойнинг бошланғич ҳужжатлари хронологик тартибда жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касса ордерлари, бўнак ҳисоботлари, банк кўчирмалари уларга тааллуқли бўлган ҳужжатлар билан биргаликда хронологик тартибда йиғилиши ва муқоваланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларнинг айрим турлари (иш нарядлари, смена рапортлари) муқоваланмасдан, лекин уларнинг йўқолиши ёки суиистеъмол қилинишининг олдини олиш мақсадида йиғмажилдларга тикилган ҳолда сақланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ташкилотлардан бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни олиб қўйиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Ҳужжатларни терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокуратура идоралари ва судлар томонидан олиб қўйишлар, мазкур идораларнинг Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ равишда расмийлаштирилган қарорлари асосида амалга оширилади. Олиб қўйиш баённома билан расмийлаштирилади ва унинг нусхаси ташкилотнинг тегишли мансабдор шахсига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйишни амалга ошираётган идоралар вакилларининг рухсати билан ва уларнинг иштирокида ташкилотнинг тегишли мансабдор шахслари олиб қўйилаётган ҳужжатлардан асосларни ҳамда олиб қўйиш санасини кўрсатган ҳолда нусха олишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар охиригача расмийлаштирилмаган ҳужжатлар жилдлари (тикиб қўйилмаган, рақамланмаган ва ҳоказо) олиб қўйилаётган бўлса, олиб қўйишни амалга ошираётган идоралар вакилларининг рухсати билан ва уларнинг иштирокида ташкилотнинг тегишли мансабдор шахслари бу жилдларни охиригача расмийлаштириши (улар рўйхатини тузиши, варақларни рақамлаши, тикиши, имзо билан тасдиқлаши) ёки олиб қўйилаётган ҳужжатларнинг рўйхатини ҳар бир ҳужжатдаги бетлар сонини кўрсатган ҳолда тузиши керак. Бунда, рўйхатни олиб қўйишни амалга ошираётган идораларнинг вакиллари ва ташкилотнинг тегишли мансабдор шахслари имзолашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Бошланғич ҳужжатларни йўқотиш ҳолларида ташкилот раҳбари буйруқ билан йўқотиш сабабларини текшириш бўйича комиссия тайинлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, текширув натижалари ташкилот раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан тасдиқланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошланғич ҳужжатларни йўқотишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошланғич ҳужжатлар шакли бланкалари қатъий ҳисобдаги бланкаларга киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг шакллари ва ишлатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Расмий давлат ҳужжатларини ҳисобга олиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Қатъий ҳисобдаги бланкалар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рақамланиши (нумератор билан, босмахона усулида) лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни олиш, сақлаш, бериш ва ишлатиш юклатилган ташкилотнинг масъул шахслари ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 343-моддасида белгиланган ҳолларда ва тартибда якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги ёзма шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар масъул шахс вақтинча йўқ бўлса ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган бўлса, қатъий ҳисобдаги бланкалар масъул шахс ва ушбу вазифани бажариш юклатилаётган шахс томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни мол етказиб берувчидан қабул қилиш ташкилотнинг масъул шахси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қатъий ҳисобдаги бланкаларни қабул қилишда бланкалар пакети масъул шахс томонидан мажбурий тартибда ўрами бузилганлик ҳолати юзасидан кўриб чиқилади, қабул қилинаётган ўрамлар миқдорининг йўлланма кузатув ҳужжатларда кўрсатилган миқдорга мувофиқлиги текширилади ва бу тўғрисида далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Матбаа ташкилотидан харид қилинган (буюртма қилинган) қатъий ҳисобдаги бланкаларда камомад ёки нуқсонлар (ҳимоя сеткасининг, босма матннинг йўқлиги ёки бузилганлиги, тартиб рақамларининг такрорийлиги ёхуд бошқа сериялар ёки тартиб рақамлари бўлган, қийшайган шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки пакетлардаги матбаа ташкилотининг ёпиштирилган наклейкаларига бошқача тарзда номувофиқ бўлган бланкалар) аниқланган тақдирда уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси йўлланма хат билан матбаа ташкилоти наклейкаси ва нуқсонли бланкалар билан бирга матбаа ташкилотига жўнатилади, иккинчи ва учинчи нусхалар наклейка ксеронусхаси билан бирга ташкилотда қолади. Эътирозлар қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда билдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Қатъий ҳисобдаги бланкалар сейфларда ёхуд ёнмайдиган жавонларда ёки ташкилотнинг махсус жиҳозланган хоналарида сақланиши керак. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни кўп миқдорда қабул қилувчи ташкилотларда уларнинг бузилиш ёки ўғирланиш ҳолатини истисно этувчи махсус жиҳозланган омборхоналарда сақлашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотда мавжуд бўлган қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг иш пайтидан ташқари вақтда сақланишини таъминлаш мақсадида сейфлар, ёнмайдиган жавонлар ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни сақлаш учун махсус жиҳозланган хоналар муҳрланади ёки пломбаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Масъул шахс қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг ҳисобини уларнинг номи, серияси ва рақами бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ рақамланган ва тикилган «Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш журнали»да олиб боради. Журналнинг сўнгги варағида ташкилот раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар имзоси билан «Мазкур журналда... варақ рақамланган» деган ёзув киритилади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш журнали аниқ, тушунарли ва қисқартиришларсиз тўлдирилади. Журналда ўчиришларга йўл қўйилмайди. Йўл қўйилган хатоликлар тегишли изоҳлар билан тузатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ташкилот раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан қатъий ҳисобдаги бланкаларни топшириш, сақлаш, ишлатиш билан боғлиқ бўлган масъул шахсларга қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг сақланишини таъминловчи шароитлар яратилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Қатъий ҳисобдаги бланкалар материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда уларнинг номи, миқдори ва баҳолаш бўйича ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ҳисобдор шахслар қатъий ҳисобдаги бланкаларни қабул қилиш ва ишлатилиши бўйича ҳисобот бериб туради ва улар томонидан олинган ҳар бир қатъий ҳисобдаги бланканинг ишлатилиши учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ҳисобдор шахсларга қатъий ҳисобдаги бланкаларни бериш масъул шахс томонидан ташкилот раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахсларнинг топшириғи асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ҳисобдор шахсларга берилган қатъий ҳисобдаги бланкаларни назорат қилиш мақсадида ташкилот томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича олиш-назорат қилиш варақлари юритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, олиш-назорат қилиш варақлари икки нусхада тўлдирилади ва улардан биттаси Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш журналига имзо чекилган ҳолда ҳисобдор шахсга, иккинчиси масъул шахс томонидан бухгалтерияга топширилади. Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг ҳар бир номдаги тури учун алоҳида олиш-назорат қилиш варақлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиш-назорат қилиш варағининг юқоридаги чап бурчагида варақ берилган сана, ташкилот раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар имзоси қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобдор шахс олиш-назорат қилиш варағини қатъий ҳисобдаги бланкаларни тўғри ишлатилишининг назоратини амалга оширадиган шахсга тақдим этади. Аввал берилган қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг ишлатилганлигини ва бланкаларнинг кейинги туркумини бериш лозимлиги тўғрисидаги маълумотлар тўғри тўлдирилганлигини текшириб, назорат қилувчи шахс варақнинг тегишли сатрига имзо чекади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»да (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг йўқолиши ва камомади ҳисоби Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1334, 2004 йил 6 апрель) мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Қатъий ҳисобдаги бланкаларда ўчиришлар ва тузатишлар аниқланган ҳолларда, шунингдек қатъий ҳисобдаги бланкаларни тўлдирилиши ва ишлатилиши бўйича белгиланган тартибнинг бошқа бузилиш ҳолатлари аниқланганда, масъул шахсга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Қатъий ҳисобдаги бланкалар материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлардан харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларга уларни ҳисобдор шахсларга берилишига қараб ҳисобдан чиқариб борилади ва балансдан ташқари «Қатъий ҳисобдаги бланкалар» ҳисобварағига қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қатъий ҳисобдаги бланкалар балансдан ташқари «Қатъий ҳисобдаги бланкалар» ҳисобварағидан ҳисобдор шахсларнинг олинган ва ишлатилган қатъий ҳисобдаги бланкалар учун ҳисобот беришига қараб ҳисобдан чиқариб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг балансдан ташқари ҳисоби уларнинг мавқеи (қадр-қиммати), миқдори ва номинал бўйича уларнинг умумий ҳисоб суммаси бўйича юритилади. Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг мавқеи мавжуд бўлмаганда, улар ҳақиқий харид қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Нуқсонли, тўлдиришда бузилган, эскирган, шикастланган, шунингдек алмаштирилган қатъий ҳисобдаги бланкалар ташкилот бухгалтериясига топширилади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Нуқсонли, тўлдиришда бузилган, эскирган, шикастланган, шунингдек алмаштирилган қатъий ҳисобдаги бланкаларни йўқ қилиш махсус тайинланган комиссия томонидан зарурат туғилган ҳолларда, лекин йилда камида бир маротаба амалга оширилади ва йўқ қилинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касса ҳисоботига (қайдномага, реестрга) илова қилинадиган бузилган ёки нотўғри тўлдирилган бланкалар йўқ қилинмайди, балки устига бир неча бор чизиб қўйилади ва улар ёзилган куннинг ўзидаги касса ҳисоботига (қайдномага, реестрга) илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Қатъий ҳисобдаги бланкаларни белгиланган муддат мобайнида сақлаш бўйича жавобгарлик ташкилот раҳбарига ёки у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахсларга юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ҳужжатлар айланишини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларнинг ҳаракати (уларни тузиш ёки бошқа ташкилотлардан олиш, ҳисобга қабул қилиш, ишлов бериш, архивга топшириш — ҳужжатлар айланиши) график билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ташкилот раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар ҳужжатлар айланиши графигини тузиш бўйича ишни ташкил этадилар. Ҳужжатлар айланиши графиги ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. График ташкилотда оқилона ҳужжатлар айланишини таъминлаши зарур, яъни ҳар бир бошланғич ҳужжатнинг ҳаракати бўйича ижро этувчиларнинг мақбул сонини назарда тутиши, ҳужжатнинг бўлинмада энг кам муддатда бўлишини белгилаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар айланиши графиги ташкилотда барча ҳисоб ишининг яхшиланишига, бухгалтерия ҳисобининг назорат қилиш функциясининг кучайишига ёрдам бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ҳужжатлар айланиши графиги ташкилотнинг ҳар бир бўлинмаси, шунингдек барча ижро этувчилар томонидан уларнинг ўзаро боғлиқлигини ва ишларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда ҳужжатларни тузиш, текшириш ва уларга ишлов бериш бўйича бажариладиган ишларнинг схемаси ёки рўйхати кўринишида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг 3-иловасида ишлар рўйхати кўринишидаги намунавий ҳужжатлар айланиши графиги келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ташкилот ходимлари ўзларининг фаолият соҳасига тааллуқли бўлган ҳужжатларни ҳужжатлар айланиши графиги бўйича тузади ва тақдим этади. Бунинг учун хар бир ижрочига графикдан кўчирма берилади. Кўчирмада ижрочининг фаолият соҳасига тегишли ҳужжатлар, уларни тақдим этиш муддатлари ва ушбу ҳужжатлар тақдим этиладиган ташкилот бўлинмалари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ҳужжатлар айланиши графигига риоя қилиш бўйича жавобгарлик, шунингдек ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тузиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш учун уларни ўз вақтида тақдим этиш, ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги бўйича жавобгарлик ушбу ҳужжатларни тузган ва имзолаган шахслар зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ташкилот бўйича ижрочиларнинг ҳужжатлар айланиши графигига риоя қилишини назорат қилиш ташкилот раҳбари ёки у томонидан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қатъий ҳисобдаги бланкаларни ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

КИРИМ

ЧИҚИМ

Т/р

Келиб тушган бланкаларга илова қилинган ҳужжат

Бланкалар миқдори

Бланкалар рақамлари (__дан __гача)

Бериш санаси

Кимга берилган

Бланкалар миқдори

Бланкалар рақамлари (__дан __гача)

Олганлик тўғрисида имзо

сана

т/р

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

__________________________

(бериш санаси)

__________________________

(имзо)

М.Ў.

ҚАТЪИЙ ҲИСОБДАГИ БЛАНКАЛАРГА

_____-сонли ОЛИШ-НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВАРАҒИ

Олувчи ________________________________________________________

Бланкалар тури _________________________________________________

Олинган бланкалар

Ишлатилган бланкалар

Сана

Бланкалар миқдори

Бланкалар рақамлари

(__дан __гача)

Ҳисоб журнали бўйича ёзув рақами

Сана

Бланкалар миқдори

Бланкалар рақамлари

(__дан __гача)

Берди _________________________

Олди __________________________

(берган шахснинг имзоси)

(олган шахснинг имзоси)

Ҳисоботни қабул қилди

_____________________________________

(белги ва имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот бўйича ҳужжатлар айланишининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ГРАФИГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳужжатнинг номи

Ҳужжатни тузиш

Ҳужжатни текшириш

Ҳужжатни ишлаш

Архивга топшириш

нусха сони

чиқаришга масъул

расмийлаштиришга масъул

бажаришга масъул

бажариш муддати

текширишга масъул

ким тақдим этади

тақдим этиш тартиби

тақдим этиш муддати

ким бажаради

бажариш муддати

ким бажаради

бериш муддати

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

талабнома …

2

цех

таъминот бўлими бухгалтерияси

омбор

ҳар куни, соат__ гача

бухгалтерия

1-нусха — цех

2-нусха — омбор

ҳисоботда,

рўйхатда

ҳар куни, соат__ гача

бухгалтерия

ҳар куни

бухгалтерия

Чорак тугагандан кейин

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 143-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сон «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 1-2-сон, 24-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 29 майдаги 53-сон «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1297-1, 2013 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 23-сон, 311-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 76-сон «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1297-2, 2016 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил, 41-сон, 483-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 27 июндаги 87-сон «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1297-3, 2017 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 27-сон, 625-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 29-сон «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1297-4, 2019 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 11-сон, 210-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 5 августдаги 36-сон «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1297-5, 2020 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 йил, 33-сон, 389-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 мартдаги 3-сон «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1297-6, 2023 йил 27 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 10/23/1297-6/0174-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2024 й., 10/24/3538/0565-сон)