1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизмлари | Амалга ошириш муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
1. | Волейбол спорт турларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш. | 1. Ёшларни спорт клублари, спорт мактабларининг волейбол секциялари ва тўгаракларига кенг жалб этиб бориш. 2. Спорт клублари, спорт мактабларининг волейбол секциялари ва тўгаракларига жалб қилинган ёшларни маҳаллий ва республика мусобақаларига пухта тайёрлаб боришни йўлга қўйиш. | Доимий равишда | - | Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. | Ҳудудларда волейбол спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш. | 1. Иқтидорли ёшларни ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда аниқлаш. 2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли волейболчи бўлиб шаклланиши учун спорт мактабларига йўналтириш. 3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг қилиб бориш. 4. Нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар томонидан ёш волейболчилар билан маҳалла, туман ва шаҳарларда доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиш. | 2024 — 2026 йиллар давомида | - | Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
3. | Волейбол спорт турлари бўйича тегишли халқаро ташкилотлар тасдиқлаган норма ва қоидаларда белгиланган ёш тоифалари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиб бориш. | 1. Олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Volleyball stars» Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиш. 2. Вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида уч босқичли (туман ва шаҳар — вилоят — республика) волейбол спорт турлари бўйича «Янги Ўзбекистон» республика мусобақасини ўтказиш. 3. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида уч босқичли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги мусобақасини ўтказиш. | 2025 йилдан бошлаб ҳар йили | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига ажратилган маблағлар | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов) |
4. | Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида «Буюк Ипак йўли» халқаро турнирини ўтказиб бориш. | 1. «Буюк Ипак йўли» халқаро турнирини ўтказиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатларнинг волейбол федерациялари (ассоциациялар) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 2024 йил 4-чорак | Ўзбекистон волейбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
3. «Буюк Ипак йўли» халқаро турнирини Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар иштирокида кенг қамровда ташкил этиш. | 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта | ||||
5. | Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳузурида ҳудудий профессионал волейбол клубларини ташкил этиш. | 1. Ҳудудий профессионал волейбол клублари учун бино-иншоотлар қуришга ер участкаларини ажратиш чораларини кўриш. 2. Режа-график асосида ҳудудларда профессионал волейбол клублари учун бино-иншоотлар барпо этилишини таъминлаш. | 2024-2025 йиллар давомида | Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов) |
3. Волейбол бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар билан индивидуал ишлаш ва уларнинг пухта тайёргарлигини ташкил этиб бориш. 4. Ҳудудий профессионал волейбол клубларини Халқаро волейбол федерациясининг талаблари асосида ишлаб чиқарилган волейбол спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлаб бориш. | доимий | ||||
6. | Ўзбекистон волейбол федерацияси йўлланмаси асосида ҳудудларга тренерларни ва бошқа мутахассисларни илғор тажрибани жорий этиш мақсадида юбориш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Волейбол спорт турлари ривожланмаётган ва натижадорлиги паст бўлган ҳудудларга тренерлар ва тегишли мутахассисларни юбориш (ротация қилиш) ҳамда уларни бириктириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тренерлар ва тегишли мутахассисларни тажриба тариқасида Жиззах ва Сурхондарё вилоятларига юбориш. 3. Мазкур тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий этиш. | 2025 йилдан бошлаб | - | Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари |
7. | Волейболчиларнинг спорт тиббиёти бўйича билим даражасини ошириб бориш. | 1. Тошкент тиббиёт академияси, Андижон давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Бухоро давлат тиббиёт институти спорт тиббиёти кафедралари билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ташкил этиб бориш. 2. Семинар-тренингларни спорт кардиологияси, травматологияси ва ортопедияси, фармакологияси, спортчиларнинг соматик касалликларини даволаш, иммунитетни коррекциялаш (тузатиш), функционал ташхис (диагностика), спорт жароҳатидан кейинги реабилитацияси ҳамда спортчиларнинг машғулотлар ва мусобақа юкламаларидан кейинги реабилитацияси каби йўналишларда амалга ошириб бориш. | 2025 йилдан бошлаб | Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худояров), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов) |
8. | Волейбол спорт турлари билан шуғулланувчи ёшлар қамровини кенгайтириш. | 1. Волейбол спорт турларини таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш. 2. Волейбол бўйича спорт клублари фаолиятини янада кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш. | 2024-2025 йилларда | Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов) |
3. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг волейбол билан бепул шуғулланишлари учун қулайликлар яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. | Маҳаллий бюджет маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) | |||
10. | Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатини волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этиш. | 1. Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) уставини қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Уставни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2024/2025 ўқув йилига қадар | - | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов) |
3. Мактаб-интернатни зарур мебель, компьютер техникаси ва спорт инвентарлари билан жиҳозлаб бориш. | Маҳаллий бюджет маблағлари | Наманган вилоят ҳокимлиги (Ш. Абдуразаков) | |||
11. | 2024 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида спортни ривожлантириш объектлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан мактаб-интернатнинг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда 200 ўринли ётоқхона биносини қуриш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 1. Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда қуриш ишларини якунлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. 2024 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида спортни ривожлантириш объектлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун зарур бўладиган маблағларни ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёнида назарда тутилиши учун таклиф киритиш. | 2024 йил август | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида | Наманган вилоят ҳокимлиги (Ш. Абдуразаков), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
12. | Волейбол спорт турлари бўйича тренер ва мутахассислар малакасини ошириш. | 1. Тренер ва ҳакамлар учун ўқув-семинар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режа график ва ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Режа график асосида босқичма-босқич салоҳиятли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув семинарларни ташкил этиб бориш. | 2024 йилдан бошлаб ҳар йили | - | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов) |
13. | Ўқув-машғулот жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида кадрларни волейбол ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш тизимини жорий этиш. | 1. Волейбол бўйича етакчи хорижий давлатлар (Италия, Польша, Япония, Туркия ва бошқалар)нинг илғор тажрибасини ўрганиш. 2. Маҳаллий мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда етакчи хорижий мутахассисларни юртимизга маҳорат дарсларини ўтказиш мақсадида ташрифи режасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. | 2024 йил декабрь | Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов) |
14. | Халқаро волейбол федерацияси (FIVB), Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) ва Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. | 1. Волейбол спорт турлари бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, шу жумладан Италия, Польша, Япония ва Туркия давлатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш. 2. Мазкур давлатлардаги спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни кучайтириш. | 2024-2025 йиллар | Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов) |
15. | Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали волейбол спорт турларини кенг тарғиб қилиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи 2024-2025 йилларга мўлжалланган медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида волейбол бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида волейбол бўйича махсус рукн ташкил қилиш; ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида волейбол спорт турларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш; машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш; таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва намойиш этиш; спорт журналистларининг волейбол ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш. | 2024 йил сентябрь | - | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабоев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов) |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
Йиллар кесимида |
Масъул ижрочилар |
||
|
2024 |
2025 |
2026 |
||||
|
1. |
Ўзбекистонда волейбол спорт тури билан доимий шуғулланувчилар |
нафар |
44 000 |
45 000 |
46 000 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси |
|
2. |
Спорт-таълим муассасаларида волейбол спорт тури билан доимий шуғулланувчилар |
нафар |
34 000 |
35 000 |
36 000 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси |
|
3. |
Спорт-таълим муассасаларидаги волейбол бўйича тренерлар |
нафар |
990 |
1 020 |
1 050 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси |
|
4. |
Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган волейбол мусобақалари |
сон |
10 |
14 |
18 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси |
|
5. |
Волейбол спорт тури бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштироки |
сон |
8 |
10 |
12 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон волейбол федерацияси |
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Давлат таълим муассасаси номи |
Юқори турувчи вазирлик ва идора |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
||
|
1. |
Беруний туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
2. |
Кегейли туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
3. |
Тахтакўпир туман касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
4. |
Элликқалъа туман касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Андижон вилояти |
||
|
5. |
Марҳамат агротехнологиялар техникуми |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
6. |
Пахтаобод туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
7. |
Пахтаобод туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Бухоро вилояти |
||
|
8. |
Бухоро туман касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
9. |
Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
10. |
Қоракўл педагогика коллежи |
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги |
|
11. |
Ромитан туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
12. |
Шофиркон туман касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Жиззах вилояти |
||
|
13. |
Жиззах Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
14. |
Зарбдор туман касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
15. |
Шароф Рашидов туман политехника техникуми |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Қашқадарё вилояти |
||
|
16. |
Қарши банк коллежи |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
17. |
Ғузор энергетика саноати техникуми |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Навоий вилояти |
||
|
18. |
Кармана туман касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
19. |
Конимех туман касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
20. |
Нурота туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
21. |
Нурота туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Наманган вилояти |
||
|
22. |
Янгиқўрғон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Самарқанд вилояти |
||
|
23. |
Жомбой туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
24. |
Иштихон туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
25. |
Нарпай туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
26. |
Самарқанд Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
Сирдарё вилояти |
||
|
27. |
Гулистон туман касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
28. |
Сайхунобод туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
29. |
Сайхунобод туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Сурхондарё вилояти |
||
|
30. |
Бойсун туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
31. |
Олтинсой туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
32. |
Шеробод туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Тошкент вилояти |
||
|
33. |
Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
34. |
Бўка туман 2-сон касб-ҳунар коллежи |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
35. |
Олмалиқ архитектура-қурилиш техникуми |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
|
Фарғона вилояти |
||
|
36. |
Риштон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
37. |
Учкўприк туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
38. |
Ўзбекистон туман 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Хоразм вилояти |
||
|
39. |
Урганч туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
40. |
Ҳазорасп туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
41. |
Ҳазорасп туман 3-сон касб-ҳунар мактаби |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
Тошкент шаҳри |
||
|
42. |
Республика телевидение ва радио коллежи |
МТРК |
|
43. |
Тошкент геодезия ва картография техникуми |
Кадастр агентлиги |
|
44. |
Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |