27.05.1998 йилдаги 232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.05.1998 йилдаги 232-сон
Date of entry into force
27.05.1998
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(қарорнинг кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат бошқаруви органлари, кредит-молия муассасалари, суғурта ташкилотларига ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларга 2-иловага мувофиқ кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши учун масъулият юкланиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг, шунингдек иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва тузилмаларнинг раҳбарлари уларнинг фаолияти улар кичик бизнес, хусусий тадбиркорликнинг ривожлантирилишига қанчалик самарали кўмаклашаётганликларига қараб баҳоланиши тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лойиҳаларни танлаб олиш тадбиркорликни ривожлантириш учун хорижий кредитлар бериш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хорижий кредитлардан ўз вақтида ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тижорат банкларига юкланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда )
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 601-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27 май 1998 й.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 майдаги 232-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви органлари ва бозор инфратузилмасининг кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Органнинг номи‎

Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари

Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ‎

‎‎Кичик бизнесни ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш.
‎Давлат бошқаруви органлари ва бозор инфратузилмасининг кичик бизнесни ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш:
‎инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан, хорижий кредит линиялари ҳисобига маблағ билан таъминлаш учун кредит ресурсларидан фойдаланишда уларнинг кафолатларига ва имтиёзларига риоя қилиш.
‎Мониторингни ташкил этиш ва инвестиция лойиҳаларини ва таклифларни танлов асосида танлаб олиш механизмини ишлаб чиқиш.
‎Инвестиция лойиҳаларини ва таклифларини маблағ билан таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш, кредитлашнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш, бунда сансалорлик, буйруқбозлик ва салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан қаттиқ назорат ўрнатишни таъминлаш.
‎Маблағ билан таъминлаш учун қабул қилинган инвестиция лойиҳаларини ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш, уларнинг амалга оширилишини, ажратилган кредит ресурсларининг самарадорлигини ва улардан мақсадли фойдаланилишини мунтазам равишда таҳлил қилиш. ‎

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари‎

‎Кичик бизнес субъектлари учун маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича имтиёзлар белгилаш.
‎Кичик бизнесни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш.
‎Кичик бизнес корхоналари учун турар-жой бўлмаган биноларни ижарага бериш ва уларни сотувга қўйиш. ‎

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни, энг аввало кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак бериш.
‎Хорижий шериклар билан амалий музокаралар ва алоқаларни кенгайтиришда, экспортбоп маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишда, шунингдек рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилишда тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш.
‎Бошқа давлатларнинг савдо-саноат палаталари ҳамда тадбиркорлар жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.
‎Тадбиркорларга кенг хизмат турларини кўрсатиш, жумладан ахборот таъминоти ва консультатив ёрдам бериш, Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда инвестиция имкониятлари тўғрисида ахборотлар, шунингдек салоҳиятли шериклари ва замонавий технологияларни сотиб олиш имкониятлари тўғрисида маълумотлар киритилган бизнес-каталоглар нашр этилишини ташкил қилиш.
‎Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, бизнес юритишнинг умум қабул қилинган халқаро ҳуқуқ ва нормалари тажрибасини жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни яхшилашга йўналтирилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
‎Тадбиркорларни ифодалаш ва уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, шу жумладан уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларида, шунингдек судда ҳимоя қилиш. Тадбиркорлик фаолияти учун таълим тизимини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашда, тадбиркорлар ўқишини ташкил этиш ҳамда малакасини оширишда уларни қўллаб-қувватлаш.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака банки», «Микрокредитбанк», кредит берувчи ва кредит линияларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари‎

Кичик бизнес субъектларини кредитлаш учун хорижий кредит линияларини жалб этиш.
‎Ўз маблағлари ва жалб қилинган кредит ресурслари, бюджетдан ташқари жамғармалар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банклар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар бериш.
‎Инвестиция лойиҳаларини комплекс экспертиза қилиш.
‎Кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш. Кенг кўламда банк хизматлари кўрсатиш (факторинг, лизинг, кредит, кафолатлар бериш ва бошқалар).‎‎

Бюджетдан ташқари жамғармалар ‎

‎‎Кичик бизнес субъектларига кредитлар бериш учун тижорат банкларида кредит линиялари очиш.
‎Кичик корхоналарнинг устав капиталида қатнашиш.
‎Маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш шаклида техник ёрдам кўрсатиш.
‎Инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашиш.
‎Олинадиган кредитлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шакллари учун кафолатлар, мажбуриятлар ва кафилликлар бериш.‎‎

«Кафолат», ‎«Ўзагросуғурта» суғурта компаниялари ва бошқалар‎

‎‎Кичик бизнес субъектлари таваккалчиликларини, шу жумладан, тузилган контрактларга оид таваккалчиликларни суғурта қилиш.
‎Кредитлар олиш, шу жумладан, хорижий тижорат банклари кредитларини олиш учун зарур бўлган суғурта кафолатлари бериш. ‎

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт маҳсулотларини сотиш бозорларини, жаҳон бозори коньюнктураси, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш учун хорижий шериклар излаб топишда кўмаклашиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқларини, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси‎

‎‎Кичик тадбиркорлик субъектларига уларнинг солиқларни тўғри ҳисоблашида ва бухгалтерия ҳисобини юритишида ёрдам кўрсатиш.
‎Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон
Фармонининг кичик бизнес субъектларини текширишларни мувофиқлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларни асоссиз равишда кўп марталаб текширишлар туфайли корхоналарни ишлаб чиқариш фаолиятидан узоқ вақт чалғитилишига йўл қўймасликка оид қисмида қатъий риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини жорий этиш.‎

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси

‎‎Янги ташкил этилган кичик бизнес корхоналарини давлат регистрига киритиш ва уларга давлат рўйхатидан ўтказишнинг тегишли рақамини бериш.
‎Кичик бизнес субъектлари бўйича давлат статистика ҳисоботини юритиш.
‎Ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва ҳудудлар ҳамда тармоқлар бўйича кичик бизнес корхоналарини ташкил этиш, тугатиш динамикасини улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда таҳлил қилиш.‎

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ‎

‎‎Тижорат банкларида кичик бизнес субъектларининг ҳисоб-китоб счётларини очишнинг, нақ пул тушуми сифатида кичик бизнес корхоналарига тушадиган нақд валюталарни инкассация қилишнинг умумий тартибини белгилаш.
‎Кичик бизнес корхоналарини кредитлашнинг умумий қоидаларини белгилаш.‎

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги‎

‎‎Адлия вазирлигида, унинг жойлардаги органларида давлат рўйхатидан ўтказиш ва вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг кичик тадбиркорлик масалаларига оид меъёрий ҳужжатларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.
‎Қонунчиликнинг, шу жумладан, кичик бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш.‎

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчиликни, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 майдаги 232-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун лойиҳаларни танлаб олиш ва хорижий кредитларни бериш
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун берилган хорижий банклар кредит линиялари доирасида лойиҳаларни танлаб олиш ва маблағ билан таъминлашни бошлаш механизмини белгилаб беради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хорижий кредит линиялари ҳисобига маблағ билан таъминлашнинг устувор ҳуқуқига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— экспортга мўлжалланган маҳсулотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва бошқа маҳаллий хом ашё ресурсларини қайта ишлаш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— машинасозлик ва электрон саноати учун деталлар ва узеллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— кундалик эҳтиёждаги халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни назарда тутадиган инвестиция лойиҳалари эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хорижий кредит линиялари ҳисобига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар кичик бизнес субъектлари: кичик фирмаларга, кичик корхоналарга берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хорижий кредит линиялари ҳисобига инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш тадбиркорлик субъекти танловига кўра намунавий ёки якка тартибдаги лойиҳалар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кичик тадбиркорлик субъектларига кредит олиш учун зарур бўлган техник-иқтисодий ва юридик ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ишлаб чиқиш ва танлаб олиш бўйича хизматларнинг тўлиқ комплексини тақдим этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— намунавий лойиҳалар бўйича — «Ўзинвестлойиҳа» республика инжиниринг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва тижорат банклари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— якка тартибдаги лойиҳалар бўйича — «Ўзинвестлойиҳа» компанияси ва тижорат банклари томонидан амалга оширилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 августдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 249-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лойиҳани экспертиза қилиш, танлов ўтказиш ва лойиҳани тегишли кредит линиясига киритиш ушбу кредит линияси берилган ваколатли банк томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР АСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИГАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ХОРИЖИЙ КРЕДИТЛАРНИ БЕРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хорижий кредит линиялари бўйича кичик технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда намунавий инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишни хорижий кредит линияларининг ижрочи ваколатли банкларининг кредитлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда «Ўзинвестлойиҳа» компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунавий лойиҳа қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинадиган асбоб-ускуналарнинг техник-иқтисодий параметрлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асбоб-ускуналардан фойдаланиш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа самарадорлигини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани қарзга олинган маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминлаш ва қарзни узишнинг асосий шартлари.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 августдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ваколатли банк икки ҳафта муддатда намунавий лойиҳаларни уларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш мақсадида дастлабки экспертизадан ўтказади. Дастлабки экспертиза натижаси ижобий бўлган тақдирда намунавий лойиҳалар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва ваколатли банк раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 августдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Намунавий лойиҳа тасдиқлангандан кейин ваколатли банк намунавий лойиҳалар тўғрисидаги ахборотларни ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар берилиши юзасидан танлов (тендер) ўтказиш шартларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ёки кичик бизнес субъектларига етказади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Имкониятга эга бўлган қарз олувчи (кичик тадбиркорлик субъекти) лойиҳа мақсадини кўрсатган ҳолда ўз буюртманомасини ёки ўзи танлаган намунавий лойиҳани хорижий кредит линияси берилган ваколатли банк бўлинмасига беради. Буюртманомага банк белгилаган талабларга мувофиқ кредитни таъминлаш бўйича ҳужжатлар пакети илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик тадбиркорликни ахборот-маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш ҳудудий марказлари қарз олувчига тендерда қатнашиш учун буюртманомаларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кредит олишга буюртманомаларни кўриб чиқиш ва тендер ғолибини аниқлаш учун ваколатли банк муассасасида Савдо-саноат палатаси раҳбари бошчилигида доимий ишловчи танлов комиссияси тузилади, унинг таркибига қуйидагиларнинг ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлган вакиллари киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли банк (икки овозга эга);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик тадбиркорликни ахборот-маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш ҳудудий марказлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта агентликлари («Ўзбекинвест», «ЎзинвестАИГ», «ЎзАИГ», «Ўзагросуғурта»);
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа манфаатдор ташкилотлар.
(11-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 августдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 249-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ваколатли банк манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тадбиркор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, ундаги мавжуд ишлаб чиқариш базасининг айтилган мақсадларга ва белгиланган устуворликларга мувофиқлигини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кредитни бериш, ундан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ва унинг ўз вақтида қайтаришни таъминлашнинг техник ва ташкилий тартибини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) экспорт хулосалари билан бирга, кредитлар олишга буюртманомаларни танлов комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Танлов комиссияси танловни якунлайди ва унинг ғолибини эълон қилади, унга лойиҳанинг қисқача тавсифномаси, кредиторларнинг барча талабларини таъминлаш бўйича ўтказилган ишлар қайд этилган тегишли хулосани беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланган ва унинг раиси томонидан тасдиқланган хулоса банкнинг кредит қўмитаси кўриб чиқиши ва кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Имкониятга эга бўлган қарз олувчи томонидан ваколатли банкка ҳужжатлар тўлиқ пакети билан буюртманома берилган санадан то тегишли кредит шартномасини имзолашгача бўлган энг кўп муддат икки ойдан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Имкониятга эга бўлган қарз олувчининг мулкини, шу жумладан кредитни таъминлаш учун гаровга қўйилган мулкини суғурталаш, мазкур Тартибнинг 11-бандида кўрсатилган суғурта агентликларидан бирортаси томонидан, уларнинг уставларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кичик тадбиркорлик субъекти якка тартибдаги лойиҳани маблағ билан таъминлашни олиш истагида у тегишли буюртманома билан «Ўзинвестлойиҳа» компаниясига ёки банкларда ташкил этилган, хорижий кредит линияларга хизмат кўрсатувчи инжиниринг компанияларига техник-иқтисодий асосланишни ишлаб чиқиш, бизнес-режа ва хорижий банкнинг кредит линиясига киритиш учун зарур бўлган бошқа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш тўғрисида мурожаат қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини тайёрлаш тугагач «Ўзинвестлойиҳа» компанияси (тегишли инжиниринг компанияси) қуйидагиларни тузади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кредиторларнинг барча талабларини таъминлаш бўйича ўтказилган ишлар, лойиҳанинг қисқача тавсифномаси берилган хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тегишли кредит линиясини ижро этиш ваколатига эга бўлган банкка тавсиянома, мазкур лойиҳани ушбу линияга киритиш учун батафсил асослар билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) корхонанинг тавсияномани тайёрлаш пайтида тузилган техник паспорти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатилган ҳужжатларга уларни банкка жўнатишда қуйидагилар илова қилиниши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаклланган устав капиталининг миқдори тўғрисида хизмат кўрсатадиган банкдан кўчирма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров шартномаси нусхаси, агар у талаб қилинса;
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта полислари нусхалари.
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Ўзинвестлойиҳа» компаниясининг, тижорат банкларидаги тегишли инжиниринг компанияларининг якка тартибдаги лойиҳаларни тайёрлаш бўйича хизматлари қиймати кичик бизнес субъекти хоҳишига кўра унга берилаётган кредит суммасига киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Якка тартибдаги лойиҳани ишлаб чиқишга буюртманома берилган санадан то «Ўзинвестлойиҳа» компаниясида (тегишли инжиниринг компаниясида) ҳужжатлар тўлиқ пакети тайёрлашгача бўлган энг кўп муддат икки ойдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Имкониятга эга бўлган қарз олувчининг якка тартибдаги лойиҳани маблағ билан таъминлаш юзасидан буюртманомасини тижорат банкида кўриб чиқиш намунавий лойиҳалар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 601-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1998 й., 5-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 83-модда; 2003 й., 1-2-сон, 11-модда, 24-сон, 240-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда, 11-сон, 127-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 32-33-сон, 249-модда, 24-сон, 219-модда; 2006 й., 27-сон, 250-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда; 2010 й., 6-7-сон, 52-модда, 17-сон, 130-модда; 2012 й., 21-сон, 232-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда, 37-сон, 485-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон,27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон; 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)