16.07.2024 йилдаги ПҚ-257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.07.2024 йилдаги ПҚ-257-сон
Date of entry into force
17.07.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронликни белгилашнинг самарали механизмларини жорий этиш, тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати тизимини такомиллаштириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами мутахассисларининг масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликни белгилаш жараёнларининг шаффофлигини ошириш орқали соҳадаги бюрократик тўсиқлар ва коррупциявий омилларни бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (кейинги ўринларда — функционаллиги) баҳолаш натижаларини инобатга олган ҳолда ногиронликни белгилаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда ижтимоийлаштириш учун уларнинг эҳтиёжларини тўғри ва ўз вақтида аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида, 2025 йил 1 июлга қадар республиканинг қолган ҳудудларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида:
(2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади. Бунда врачлик-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда — ВМК) оилавий шифокорлар томонидан тиббий ҳужжатлар ўз вақтида тўғри расмийлаштирилган ҳолда юборилишига услубий кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ходимлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий хусусиятлар ва шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2027 йил 1 январга қадар ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;
(2-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс соғлиғининг ҳолатига кўра «Инсон» марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланади;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в1) 2025 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида босқичма-босқич шахсларга ногиронликни белгилашда шахснинг клиник-функционал бузилишларининг тавсифидан келиб чиқиб ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар, шунингдек, ҳар бир касалликнинг кечиши ва тури бўйича фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган муддатлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида реал вақт режимида автоматик равишда шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в2) 2025 йил 1 июндан бошлаб ТИЭК томонидан касбга, спортга ва таълимга тавсия бериш тартиби бекор қилинади ва ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилашга оид функциялари давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилиши орқали тугатилади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан «в1» ва «в2» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2027 йил 1 январдан бошлаб туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан фақат тиббий ҳужжатларга асосан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронликни шахс соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб электрон тарзда белгилаш тартиби йўлга қўйилади. Бунда:
(2-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш натижалари ўртасида тафовут бўлган тақдирда ногиронликни белгилаш ёки рад этиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ТИЭКлари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга биринчи маротаба ногиронлик белгилангандан сўнг «Инсон» марказлари томонидан уларни таълим ва касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, спортга жалб этиш ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш бўйича индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари ишлаб чиқилади ва ижроси мониторинг қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилсин. Бунда вазир маслаҳатчисини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Агентлик директори билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган 3 та штат бирлигидан иборат шўъба ташкил этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликнинг олдини олиш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликни белгилаш мақсадида шахсларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш учун юбориш жараёнини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВМК ва оилавий шифокорлар малакаси оширилишини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий шифокорлар томонидан ТИЭК кўриги учун тиббий ҳужжатларни юбориш жараёнини рақамлаштириш ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш жараёнини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар, жумладан тиббий реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йил 15 августга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида фуқароларнинг тиббий ҳужжатлари ТИЭКга ўз вақтида ва электрон шаклда йўлланиши учун оилавий шифокорларни зарур ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминласин ҳамда уларнинг малакасини ошириш мақсадида ишдан ажралмаган ҳолда қисқа муддатли ўқитиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ТИЭК кўригидан ўтиш учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини, шунингдек, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда юбориш учун зарур ахборот тизимлари ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ўртасида «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ахборот алмашинувини йўлга қўйсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2025 йил 1 мартга қадар Агентлик билан биргаликда фуқароларни ТИЭК кўригига йўллашдан олдин касалликлар бўйича даволаниш лозим бўлган муддатлар ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланишини таъминласин;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б1) мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсларга ногиронликни белгилашда инобатга олинадиган тиббий мезонларни қайта кўриб чиқиб, ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар, шунингдек, ҳар бир касалликнинг кечиши ва тури бўйича фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган муддатлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида реал вақт режимида автоматик равишда шакллантириб борилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан «б1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликни белгилашнинг янги тартиби бўйича ТИЭК мутахассисларининг малакасини ошириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини ТИЭКга ўз вақтида ва сифатли йўллаш натижаларидан келиб чиқиб оилавий шифокорларни рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш тизимини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ТИЭК ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКларнинг вазифалари ва штат бирликларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларга ўтказган ҳолда тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган ихтисослаштирилган ТИЭКларнинг штат бирликлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларга педиатр, психиатр, фтизиатр штатларини ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2025 йил 1 октябрдан бошлаб:
(5-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ва туманлараро ТИЭКларни уч нафар врач-экспертдан иборат таркибда шакллантириш;
(5-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизими ташкилотлари штат бирликлари доирасида Агентлик марказий аппаратида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ТИЭКлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича алоҳида таркибий бўлинма ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2025 йил 1 апрелга қадар қуйидаги вазирлик ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик тоифаси ва ёшидан келиб чиқиб уларни касбга, таълимга ва спортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқиш учун масъул этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги — тарбия ва таълимга йўналтириш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — бандликни таъминлаш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги — оммавий спорт ва параспортга йўналтириш бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш (М. Оллоёров) мазкур қарорда белгиланган вазифалар юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ҳисоботларини эшитиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур қарорга 2-илованинг 1-банди, 3-бандининг «б» кичик банди 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда шахс функционаллигини аниқлаш тартибини белгилашга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 сентябрга қадар бола соғлиғининг ҳолати ва функционаллигини аниқлаш натижаларидан келиб чиқиб ногиронликни белгилаш тартибини жорий этишга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Агентлик директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 16 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-257-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришга доир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

18 ёшдан катта шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (функционаллигини) баҳолашнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

оилавий шифокорлар томонидан фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига йўллаш тартиби;

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ходимлари томонидан 18 ёшдан катта шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (функционаллигини) суҳбат ўтказиш орқали баҳолашдан ўтказиш тартиби;

18 ёшдан катта шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (функционаллигини), шунингдек соғлиғининг ҳолатини аниқлаш натижалари 2025 йил 1 сентябрга қадар ногиронлик белгилаш учун асос ҳисобланмаслиги.

2. Лойиҳани ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил август

Маблағ талаб қилинмайди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (функционаллигини) баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш ва натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (функционаллигини) баҳолаш натижаларини хорижий экспертлар билан биргаликда умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек ногиронликни белгилашнинг амалдаги тартиби билан таққослаган ҳолда ҳисобот тайёрлаш.

2025 йил март

Маблағ талаб қилинмайди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, келгусида ушбу амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф тайёрлаш.

2025 йил апрель

3.

Шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (функционаллигини), шунингдек соғлиғининг ҳолатини аниқлаш натижаларидан келиб чиқиб ногиронликни белгилаш бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ходимлари, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари мутахассислари, шунингдек оилавий шифокорларнинг малакасини ошириш.

1. Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида фаолият юритаётган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ходимларини шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (функционаллигини) аниқлаш бўйича, оилавий шифокорларни эса тиббий ҳужжатларни шакллантириш ва ТИЭКга йўллаш тартиби бўйича қисқа муддатли ўқитиш.

2024 йил август

Маблағ талаб қилинмайди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг врач экспертларини реабилитолог мутахассислиги бўйича бепул қайта тайёрлаш;

2025 йил апрель — май

тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари мутахассислари ва оилавий шифокорлар малакасини бепул ошириб бориш.

2025 йил сентябрь, кейинчалик доимий

3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (функционаллигини) аниқлаш бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ходимлари малакасини ошириб бориш.

2025 йил сентябрь,

кейинчалик доимий

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

4.

Фуқароларга ногиронлик белгилаш жараёнида оилавий шифокорлар томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўриги учун тиббий ҳужжатларни юбориш тизимини йўлга қўйиш ва уларнинг масъулиятини ошириш.

1. Фуқароларга ногиронлик белгилаш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига юбориладиган йўлланма (088/у) шаклини қайта кўриб чиқиш орқали маълумотларни тўлиқ акс эттириш имконини яратиш.

2024 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ривожлантириш дастурларига ажратилган маблағлар,

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

(Ҳисоб-китобларга кўра)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятидаги оилавий шифокорларни зарур ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш.

2024 йил август

3. Фуқароларнинг тиббий ҳужжатлари ўз вақтида тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига юборилишини оилавий шифокорлар фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларидан бири этиб белгилаш орқали уларни рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш тизимини йўлга қўйиш.

2025 йил март

5.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида фаолият юритаётган ходимлар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш.

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб, рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.

2024 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан

(Ҳисоб-китобларга кўра)

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

6.

Тиббий ижтимоий экспертиза хизматини стандартлаштириш ҳамда ногиронликни белгилаш йўналишидаги ахборот алмашинувини рақамлаштириш.

1. Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг кўригидан ўтиши учун йўллашдан олдин даволаниш лозим бўлган муддатларни касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб белгилаш.

2025 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ривожлантириш дастурларига ажратилган маблағлар,

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари,

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

(Ҳисоб-китобларга кўра)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. Ногиронликни белгилашда инобатга олинадиган тиббий мезонларни қайта кўриб чиқиб, ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, шунингдек протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигини белгилаш жараёнини Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, кейинчалик республиканинг қолган ҳудудларида рақамлаштириш.

2025 йил июнь — сентябрь

3. Амбулатор ва стационар тиббиёт муассасалари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасалари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг тегишли ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2025 йил сентябрь

7.

Тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш;

ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг фаолиятини тугатиш;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни кўрикдан ўтказишни йигирма календарь кундан кечиктирмай амалга ошириш;

туманлараро, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияларининг рўйхатига ўзгартириш киритиш.

2024 йил октябрь

Маблағ талаб қилинмайди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ногиронликни белгилашнинг биопсихоижтимоий моделига ўтган давлатлар тажрибасини ўрганиш.

Ногиронликни белгилашнинг биопсихоижтимоий моделига ўтган давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида ривожланган хорижий мамлакатларга (Португалия, Швейцария, Франция, Буюк Британия, Швеция, Тайвань, Латвия) хизмат сафарларини ташкил этиш.

2024 йил сентябрь — декабрь

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

(Ҳисоб-китобларга кўра)

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Инфаркт, инсульт ва жарроҳлик амалиётидан сўнг тиббий реабилитация қилиш сифатини ошириш.

Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда инфаркт, инсульт ва жарроҳлик амалиётидан сўнг кўрсатиладиган тиббий реабилитация хизматлари тизимини жорий этиш бўйича амалий чоралар кўриш.

2025 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

Ногиронлиги бўлган шахсларни таълим ва касбга йўналтириш ҳамда спортга жалб этишнинг мезонларини ишлаб чиқиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик тоифаси ва ёшидан келиб чиқиб, уларни тарбия ва таълимга йўналтириш тартиби;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик тоифаси ва ёшидан келиб чиқиб, уларни касбга тайёрлаш ва йўналтириш тартиби;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик тоифаси ва ёшидан келиб чиқиб, уларнинг бандлигини таъминлаш тартиби;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик тоифаси ва ёшидан келиб чиқиб, уларни оммавий спорт ва параспортга йўналтириш тартиби;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилаш тартиби.

2025 йил февраль

Маблағ талаб қилинмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси,

Адлия вазирлиги

2. Таклифларни умумлаштириш ва ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил март

11.

Тиббиёт йўналишидаги давлат олий таълим муассасаларида ўқув дастурларига тиббий-ижтимоий экспертиза йўналиши бўйича ўқув машғулотларини киритиш.

2025/2026 йил ўқув йилидан бошлаб тиббиёт йўналишидаги давлат олий таълим муассасаларида бакалавр, клиник ординатура ва магистратура йўналишларининг ўқув дастурларига шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (функционаллигини) ҳамда шахснинг саломатлиги ҳолатини баҳолашдан ўтказиш орқали ногиронликни аниқлаш, шунингдек реабилитология асослари бўйича ўқув машғулотларини киритиш.

2025 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

(Ҳисоб-китобларга кўра)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

12.

Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари моддий техник-базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, шунингдек Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияларини автотранспорт воситалари билан таъминлаш.

2024 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари,

Давлат бюджети маблағлари

(Ҳисоб-китобларга кўра)

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПҚ-254-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 07/25/254/0763-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 ноябрдаги «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-22-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм ва Наманган вилоятларида қўшимча равишда биттадан туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 12-банддан «янги ташкил этилаётган педиатрия ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги «Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-230-сон қарорининг 2-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-74-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 7-банддан «педиатрия» сўзи чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги «Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-319-сон қарори 2-иловаси 14-позицияси «Амалга ошириш механизми» устунидаги «ногиронликни баҳолаш ва аниқлашнинг тиббий моделидан ижтимоий моделига» сўзлари «шахснинг функционаллигини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб ногиронлик белгилаш тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 07/24/257/0511-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 22.08.2025 й., 07/25/254/0763-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)