25.06.2024 йилдаги 21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.06.2024 йилдаги 21-сон
Date of entry into force
25.06.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тушунтирилсинки, иқтисодий ишларни тафтиш тартибида қайта кўриш қуйи инстанция судлари ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилиги, улар томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилишини ва процессуал қонун талабларига риоя этилишини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 307-моддасида келтирилган, суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тугал ҳисобланиб, уни кенгайтирилган тарзда талқин этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ишда иштирок этувчи шахслардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган бўлса (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида), ушбу шахснинг ҳуқуқий вориси ҳам тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда, ҳуқуқий ворис томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятга ҳуқуқ ва бурчлар ўтганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Судларга тушунтирилсинки, ИПК 50-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат органлари ва бошқа шахслар (масалан, адлия органлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва ҳоказо.) даъво улар томонидан тақдим этилган ҳолдагина суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлик субъектлари манфаатида ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари Палата аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатини кўзлаб, улар судга даъво аризаси (ариза) билан мурожаат қилган ёки қилмаганлигидан қатъий назар суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ИПКнинг 308-моддасига кўра, тафтиш тартибидаги шикоят (протест):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорлари устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятлар (протестлар) Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича қабул қилган суд ҳужжатлари, ушбу судларнинг тафтиш тартибида қабул қилган суд ҳужжатлари ва ушбу судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек, тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан келтирилган протестларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари деганда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ишни мазмунан кўриш натижаси бўйича қабул қилган суд ҳужжатлари тушунилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида қабул қилинган суд ҳужжатлари деганда, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ажримлар ва ИПКда шикоят қилиниши мумкин бўлган бошқа ажримлар тушунилиши лозим. Тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари томонидан бекор қилиниши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни қайтариш, иш юритишга қабул қилишни рад этиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган суд ҳужжатлари билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги протестни иш юритишга қабул қилишни рад этиш ва қайтариш тўғрисидаги ажримлари устидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест келтирилиши мумкин (ИПК 32412-моддасининг учинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қонунга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари номига йўлланадиган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига йўлланадиган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига йўлланадиган протест бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади (ИПКнинг 309-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ИПК 310-моддасининг биринчи қисмига кўра, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бир йиллик муддатнинг тугаши тегишли санаси бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг охирги кунида тамом бўлади. Агар охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, муддат ундан кейин келадиган биринчи иш кунида тамом бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори эса у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради, агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса. Апелляция тартибида шикоят (протест) берилган ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради (ИПКнинг 192, 2035, 222-моддалари, 262-моддасининг иккинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилув қарори, ажримининг устидан апелляция тартибида шикоят қилинган (протест келтирилган) бўлса, ИПК 310-моддасининг биринчи қисмида белгиланган тафтиш тартибида шикоят бериш муддати апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган санадан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган бўлса, кассация инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарори ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги ва янги қарор қабул қилинганлигидан қатъий назар тафтиш тартибида шикоят беришнинг бир йиллик муддати ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, биринчи инстанция судининг апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) ажримлари, қарорлари ҳам чиқарилган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради, чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга кирадиган ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ажрим ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрим бундан мустасно (ИПКнинг 345-моддаси, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 61-моддасининг иккинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) почта орқали процессуал муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар жўнатилган бўлса, муддат ўтмаган ҳисобланади. Бундай ҳолда шикоят (протест) бериш санаси алоқа хати қабул қилинганлигини тасдиқловчи конвертдаги штамп, буюртма хат қабул қилинганлиги ҳақидаги квитанция ёхуд бошқа ҳужжат бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон ҳужжат тарзида юборилган, тегишли органга ёхуд уларни қабул қилиб олиш ваколатига эга бўлган шахсга процессуал муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар берилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.1. Инобатга олиш лозимки, агар Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кассация инстанцияси судининг қарори қабул қилган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилингунига қадар ўтган бўлса, шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин (ИПК 310-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.2. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати тафтиш инстанцияси суди судьяси томонидан манфаатдор шахснинг илтимосномаси бўйича, башарти у тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва муддат ўтказиб юборилиши сабаблари узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин (ИПК 310-моддасининг бешинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори қаратилсинки, агар тафтиш тартибидаги шикоят ҳал қилув қарори (ажрим, қарор) қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йилдан кейин берилган бўлса, ИПК 310-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган ҳолларда эса, кассация ёки тафтиш инстанцияси судлари томонидан қарор қабул қилган кундан бошлаб уч ойдан кейин берилганда муддат ўтказиб юборилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан бирга берилади. Процессуал муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома бевосита тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) ҳам кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПК 310-моддасининг бешинчи қисмида белгиланган уч ойлик муддат ўтказиб юборилган ҳолда илтимоснома берилганлиги ўтказиб юборилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш муддатини тиклашни рад этиш учун асос бўлади. Агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг муддатини тиклаш рад этилган бўлса, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш рад этилиши лозим (ИПК 316-моддаси биринчи қисмининг 6-банди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) қонунда белгиланган шикоят (протест) бериш муддати ўтганидан кейин берилган ва у тафтиш инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб иш юритишга қабул қилинган бўлса, шикоят (протест) бўйича иш юритиш ИПК 3242-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос ҳолда тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.3. Назарда тутиш лозимки, процессуал ҳаракатларни амалга оширишга тўсқинлик қилган объектив ҳолатлар ўтказиб юборилган шикоят (протест) беришнинг узрли сабабларига киритилиши мумкин (масалан, ишда иштирок этувчи жисмоний шахснинг оғир касалликка чалинганлиги, фавқулодда ҳолатлар, сув тошқинлари, эпидемиялар, пандемия, карантин, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахснинг суд ҳужжатидан бехабарлиги).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс вакилининг хизмат сафарида, меҳнат таътилида бўлиши, юридик хизмат ходимининг бўлмаслиги, давлат божини тўлаш учун пул маблағларининг мавжуд эмаслиги ва ҳоказолар юридик шахс томонидан шикоят бериш муддати ўтказилганлигининг узрли сабаблари сифатида кўрилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.4. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ёки тиклашни рад этиш ҳақидаги масала тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш жараёнида ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) беришнинг муддати ўтказиб юборилганлиги муносабати билан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан ИПКнинг 32412-моддасида назарда тутилган тартибда шикоят (протест) берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.5. ИПК 310-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг протести ушбу Кодекс 307-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ИПКнинг 311-моддасида тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) шакли ва мазмунига доир талаблар белгиланганлиги сабабли, судья ҳар бир ҳолатда тафтиш тартибидаги шикоят (протест) берган шахс томонидан қонунда кўрсатилган талабларга риоя қилинганлигини текшириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.1. Шуни инобатга олиш керакки, қонун билан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш ёки топшириш тафтиш тартибидаги шикоят (протест) берган шахс зиммасига юклатилган бўлиб, бу буюртма хат юборилганлиги ҳақидаги квитанция, улар қабул қилинганлиги ҳақидаги тилхат ва бошқалар билан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.2. ИПК 311-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этмаган шахснинг тафтиш тартибидаги шикоятида қонуний кучга кирган суд ҳужжати билан мазкур шахснинг қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари бузилганлиги кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу талабга риоя қилмаслик ИПК 317-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан тафтиш тартибидаги шикоятни қайтариш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этмаган шахснинг тафтиш тартибидаги шикоятида қонуний кучга кирган суд ҳужжати билан унинг қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари бузилганлиги кўрсатилган бўлиб, ушбу шахс бундай бузилиш мавжуд деб ҳисобласа-да, аммо, аслида суд ҳужжати билан улар бузилмаган бўлса, шикоятни иш юритишга қабул қилиш ИПК 316-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ушбу ҳолат шикоятни иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 3242-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан шикоят бўйича иш юритиш тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.3. Шикоятни имзолашда факсимиледан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шикоятни қабул қилишда судьяда шикоятни имзолаган шахсда таъсис ҳужжатларига мувофиқ уни имзолаш ҳуқуқи мавжудлиги борасида шубҳа туғилса, судья тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилади ва шикоят берган шахсга унинг шикоятни имзолашга ваколатини тасдиқловчи далилларни тақдим этишни таклиф қилади. Агар бундай далиллар тақдим этилмаганда тафтиш инстанцияси суди шикоятни ИПК 3241-моддасининг биринчи қисмига асосан кўрмасдан қолдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.4. ИПК 311-моддасининг мазмунига кўра, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) битта иш доирасида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунга кўра, агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бир нечта иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан берилган бўлса, шикоят (протест) ИПК 317-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахс томонидан давлат божи тўлашнинг қонун билан белгиланган тартиби ва миқдорларига риоя қилинганлиги ҳақидаги масалани ҳал қилишда судья «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-банди, 9-моддаси ва қайд этилган Қонунга илова «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари»да белгиланган нормаларни инобатга олиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божи тўлашни кечиктириш ҳақидаги илтимоснома судья томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилишда ҳал қилинади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьяси томонидан якка тартибда шикоят (протест) иш ҳужжатлари билан бирга судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади (ИПКнинг 314-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ва қайтариш тўғрисидаги ажримда ИПК 316-моддасининг биринчи қисми ва 317-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган аниқ асослар кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПКнинг 316 ва 317-моддаларида назарда тутилмаган асослар бўйича тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтаришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Прокурорнинг тафтиш тартибидаги протестига суд харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаслиги инобатга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, у судга дастлаб тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тушунтирилсинки, давлат органлари ва бошқа шахсларнинг тафтиш тартибидаги шикоятини иш юритишга қабул қилиш, агар иш уларнинг даъво аризаси асосида қўзғатилган бўлмаса, ИПК 316-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилиши керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низо юзасидан, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низо юзасидан қабул қилинган суд ҳужжати устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилиш ҳам шу асослар бўйича рад этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПК 50-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ўз аъзоларининг манфаатини кўзлаб киритган даъво бўйича даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланиши ва мажбуриятини ўз зиммасига олиши сабабли, судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзлари киритган даъволар бўйича низодаги жавобгарнинг манфаатида тафтиш тартибида шикоят тақдим эта олмаслигига қаратилиши лозим. Бунда шикоятни қабул қилиш ИПК 316-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тушунтирилсинки, тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) уни имзолаган шахснинг фамилияси кўрсатилиб, исми ёки отасининг исми кўрсатилмаганлиги шикоятни (протестни) ИПК 317-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтариш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тафтиш тартибидаги шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ИПК 316-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримда суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган бўлса, бу ҳақда тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади ҳамда у ишда иштирок этувчи шахсларга ва видеоконференцалоқа ўтказишга кўмаклашадиган тегишли судга юборилади (ИПК 166-моддасининг иккинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг барча суд ҳужжатлари ҳайъат томонидан қабул қилинади ёки чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Судларнинг эътибори қаратилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларидан фарқли равишда, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш ҳақидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан якка тартибда шикоят судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ёки тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги масаласи эса шикоят Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ҳал қилинади (ИПКнинг 319-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги протест иш ҳужжатлари билан келиб тушган тақдирда, протестни иш юритишга қабул қилишни рад этиш, уни қайтариш ёки иш юритишга қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан протест келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ўрганади. Зарур бўлган ҳолларда судья шикоят судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ишни тегишли суддан талаб қилиб олади ва бу ҳақда сўровнома юборади (ИПКнинг 318 ва 319-моддалари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси суд ҳужжатларини тафтиш тартибида текшириш учун асослар мавжуд бўлмаса, шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ёки шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори қаратилсинки, шикоятни иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан иш келиб тушган кундан эмас, балки шикоят Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ҳал қилинади (ИПК 319-моддасининг тўртинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрими ИПК 320-моддасининг биринчи қисмида белгиланган талабларга мос бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш сабаблари асослантирилган бўлиши керак, ажримда шикоятда келтирилган ҳар бир важ бўйича судьянинг хулосаси акс эттирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПК 320-моддасининг учинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги судьянинг ажримига қўшилмасликка ҳамда тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахснинг аризаси асосида уни бекор қилиш, шикоятни иш юритишга қабул қилиш ва иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги судьянинг ажрими бекор қилиниб, шикоятни иш юритишга қабул қилиш ва иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқарилганда, Олий суд судьяси ушбу ажрим чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ишни суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш ҳақида ИПКнинг 321-моддаси тартибида ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суд судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримини бекор қилишга асослар мавжуд бўлмаганда, бу ҳақда ажримни бекор қилиш тўғрисидаги аризани берган шахсга ёзма хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримида ИПКнинг 321-моддасида белгиланган маълумотлар акс эттирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эътибор қаратилсинки, бундай ажрим, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш асосларининг асослантирилган баёнини ўз ичига олган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ИПК 323-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, судья ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, суд ҳужжатлари ижросини иш бўйича тафтиш инстанцияси судида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида судья тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда ёхуд алоҳида ажримда кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижасида суд ҳужжати ўз кучида қолдирилган бўлса, унинг ижросини тиклаш ҳақида алоҳида процессуал ҳужжат қабул қилиниши талаб қилинмайди ва ёзма кўрсатма юборилиши етарли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма кўрсатманинг нусхаси тарафлар ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда судья (суд) ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра, ИПКнинг 93-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, тафтиш инстанцияси судида иш юритиш тамомлангунига қадар ИПКнинг 94-моддасида назарда тутилган даъвони таъминлаш чораларини кўришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Шуни назарда тутиш лозимки, қонунда тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш ва тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш учун турлича асослар назарда тутилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам жиддий фарқ қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ИПКнинг 3241-моддасида назарда тутилган асослар бўйича кўрмасдан қолдирилганда, уни кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан сўнг, шикоят (протест) янгидан берилиши мумкин. ИПК 3242-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилганда, айни бир шахс томонидан ва айни шу асослар бўйича такроран берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест)ни иш юритишга қабул қилиш ИПК 316-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мос ҳолда рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисида, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест)дан воз кечилганлиги муносабати билан шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилганлиги суд ҳужжати устидан шикоят (протест) бериш ҳуқуқи мавжуд бўлган бошқа шахсларнинг тафтиш тартибида шикоят (протест) билан мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори қаратилсинки, ИПК 307-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Шунинг учун, бундай суд ҳужжатлари устидан Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан мурожаат қилганда, шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ИПК 316-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда рад этилади, агар шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, шикоят (протест) бўйича иш юритиш ИПК 3242-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос ҳолда тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тафтиш инстанцияси суди томонидан иш ИПКнинг 3244-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси судида ишни кўриш жараёнида, жумладан, бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш (ИПКнинг 44-моддаси), ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш (ИПКнинг 45-моддаси), учинчи шахсларни ишда иштирок этишга жалб қилиш (ИПКнинг 47, 48-моддалари), даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш (ИПКнинг 157-моддаси), ишларни битта иш юритишга бирлаштириш (ИПКнинг 158-моддаси), талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш (ИПКнинг 159-моддаси), қарши даъво тақдим этиш (ИПКнинг 161-моддаси), шунингдек, қонунда фақат биринчи инстанция суди учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунда ишни тафтиш тартибида кўриш вақти ва жойи ҳақида суднинг ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш мажбурияти белгиланганлиги сабабли, ушбу талабнинг бажарилмаганлиги суд муҳокамаси кейинга қолдирилишига олиб келади. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўриш бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, шикоят (протест) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. ИПКнинг 3245-моддасига мувофиқ, тафтиш тартибида шикоят берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар шикоятдан воз кечишга, протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор, протестни чақириб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоятдан воз кечилганлиги (протест чақириб олинганлиги) муносабати билан шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш масаласи шикоятни (протестни) кўриш учун тайинланган суд мажлисида ҳал қилинади ва бунда шикоятдан воз кечган (протестни чақириб олган) шахснинг ваколати текширилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПКнинг 63-моддаси мазмунига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, агар ишончномада унинг бундай ҳуқуқи махсус кўрсатилмаган бўлса, тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечилганда (протест чақириб олинганда) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилади, тафтиш тартибидаги бошқа шикоят (протест) мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тафтиш инстанцияси судининг суд ҳужжатларини тўлиқ текшириш ваколатидан келиб чиқиб, ушбу инстанция суди қўшимча ва янги далилларни текширишга ҳамда янги фактларни аниқлашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар тафтиш инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилмайди ва бу ҳақда қарорнинг асослантирувчи қисмида кўрсатилади (ИПК 3246-моддасининг иккинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, янги талаблар деганда, даъво предмети бўлмаган, жавобгарга ёки бошқа ишда иштирок этувчи шахсларга ёхуд ишда иштирок этмаган шахсларга нисбатан қаратилган талаб тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қонунга кўра, ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлиги иш материаллари бўйича текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш деганда, қуйи инстанция судлари томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжатини қўлламаслик ёхуд қўлланилиши лозим бўлмаган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжатини қўллаш ёхуд қонунни ёки бошқа қонунчилик ҳужжати нотўғри талқин қилинганлиги тушунилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу ишнинг нотўғри ҳал этилишига олиб келган бўлса, шунингдек, ИПК 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Бунда, юзаки асослар деганда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ҳолатлари тушунилади. ИПКнинг 279 ва 302-моддаларида суд ҳужжатини бекор қилиш асослари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни назарда тутиш лозимки, агар қонун ҳуқуқий муносабатлар вужудга келган пайтда амалда бўлган қонунчилик ҳужжати қўлланилишига йўл қўйса, қуйи инстанцияси судлари томонидан ўз кучини йўқотган қонунчилик ҳужжати қўлланилганлиги суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тафтиш инстанцияси суди томонидан иш юритишни тўхтатиб туриш ИПКнинг 9-бобида назарда тутилган асослар ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПК 101-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида белгиланган нормани қўллашда шуни назарда тутиш керакки, агар кўрсатилган ҳолатлар ишни кўришга тўсқинлик қилмаса, тафтиш тартибида иш юритишни тўхтатиб туриш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш юритиш тикланганлиги тўғрисида тафтиш инстанцияси суди ажрим чиқаради ҳамда ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) мазмунан кўриш натижалари бўйича тафтиш инстанцияси суди қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди қарори суд мажлиси тугаши биланоқ дарҳол қабул қилинади. Айрим ҳолларда асослантирилган қарорни тайёрлаш беш кунгача бўлган муддатга кечиктирилиши мумкин, бироқ унинг қарор қисми суд томонидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) муҳокамаси тамомланган мажлиснинг ўзида эълон қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тафтиш инстанцияси суди ўзининг қарорида тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) билдирилган ҳар бир важни кўрсатиши, унинг асосли ёхуд асоссизлиги ҳақидаги хулосани баён этган ҳолда муҳокама қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида ишни шикоят (протест) бўйича кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар, шунингдек, суд харажатларининг тақсимланиши кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раислик қилувчи қарорнинг хулоса қисми эълон қилинганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларга қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти, қарорнинг тўлиқ ҳажмда тузиш ва уни уларга юбориш муддатини тушунтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тафтиш инстанцияси суди ИПКнинг 190 ва 191-моддаларида назарда тутилган ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарорни тушунтиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарор матнида йўл қўйилган ёзувдаги хатоларни, арифметик (ҳарфий) хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу масалалар суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган ҳолда кўрилади. Бироқ, мазкур шахсларнинг келмаслиги бу масалаларни ҳал этиш учун тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш суднинг ташаббуси билан амалга оширилганда суд мажлисини ўтказиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. ИПКнинг 199 ва 32411-моддаларига мувофиқ, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўрилган иш бўйича биринчи инстанция судининг ажрими устидан, агар бу қонунда назарда тутилган ёки ишнинг келгусидаги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган бўлса, тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўрилган иш бўйича биринчи инстанция судининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш ва уни кўриш, суднинг ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш ва кўриш учун назарда тутилган қоидалар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. ИПК 320-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш тўғрисидаги ариза тафтиш тартибидаги шикоятни бериш муддати ичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инобатга олиш лозимки, тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилиш учун ИПК 310-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида белгиланган муддатлардан келиб чиқиб, тафтиш тартибидаги шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим чиқарилгунга қадар тафтиш тартибидаги шикоят беришнинг муддати ўтиб кетган бўлса, ажримни бекор қилиш тўғрисидаги ариза ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПКнинг 32412-моддасида белгиланган муддат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ва қайтариш, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан берилган тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни қабул қилишни рад этиш ва қайтариш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақидаги ариза бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг тафтиш тартибидаги протестни қабул қилишни рад этиш ва қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест келтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрими, шунингдек ушбу Кодексда устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) назарда тутилган бошқа ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест келтириши учун ҳам шу тартибда татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси судининг ажримлари чиқарилгунга қадар тафтиш тартибидаги шикоят бериш муддати ўтиб кетган бўлса, ажримни бекор қилиш тўғрисидаги шикоят (протест) ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тафтиш инстанцияси суди давлат органи ёки бошқа орган, ташкилот, мансабдор шахс ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилиши факти аниқланганда, уларнинг суд процессида иштирокидан қатъий назар, хусусий ажрим чиқаришга ҳақли. Агар суд уларнинг ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, бу ҳақда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун суд тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий ажрим чиқарилганлиги ва прокурорга хабарнома юборилганлиги ҳақида суд мажлисида эълон қилинади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Иқтисодий ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этилишини таъминлаш мақсадида вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ишларни тафтиш тартибида кўриш бўйича суд амалиётини заруратга қараб умумлаштириб бориш тавсия этилсин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-сон