Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЙРИМ БИНОЛАРДАГИ МАЙДОНЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ИХТИЁРИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қабул қилинган ҳукумат қарорларини бажариш учун турар жой бўлмаган бино фондларига бўлган эҳтиёжларнинг кескин даражада ортганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотлар:
бир ой муддатда айрим бинолардаги майдонларнинг бир қисмини иловага мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига берсинлар.
Бериладиган майдонларда ижарачилар бўлган тақдирда уларга, ижара муддати тугагунга қадар, ўзларига қарашли тузилмаларни зичлаштириш ҳисобига бошқа майдонларни берсинлар.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди мажмуиларига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 4 апрель,
181-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 4 апрелдаги 181-сон қарорига
ИЛОВА
1994 йил 4 апрелдаги 181-сон қарорига
ИЛОВА
Майдонларнинг бир қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига бериладиган маъмурий биноларнинг
РЎЙХАТИ
|
Т/р |
Ташкилотлар ва муассасаларнинг номи |
Манзили |
Бериладиган қават ва майдон (кв.м.) |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
| 1. | Давлат матбуот қўмитасининг «Ўзполиграф ИТИ» | М — 14, 33-уй | 4-қават; 720,0 |
| 2. | «Ўзмаишийхизмат» уюшмасининг «Ўзмаишийтехника» ИИБ | А. Туқай кўчаси, 1 | 5-қават; 925,0 |
| 3. | Алоқа вазирлигининг «Ўзбектелеком» концерни | А. Темур кўчаси 24 | 8 ва 9-қаватлар; 2400,0 |
| 4. | Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг қишлоқ хўжалиги ИТИ | Халқлар дўстлиги кўчаси, 28 | 4 ва 5-қаватлар; 2400,0 |
| 5. | Давлат қимматбаҳо металлар қўмитасининг «Ўртаосиё рангли металлар ИТИ» | Пушкин кўчаси, 59 | 1500,0 |
| | | | |