Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2001 28.01.1998 йилдаги 47-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 28.01.1998 йилдаги 47-сон
Date of entry into force
28.01.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2001
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАСДАН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МЕҲНАТ СТАЖИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА БАДАЛЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 351-сонли «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг давлат ижтимоий суғуртаси бўлган конституциявий ҳуқуқини руёбга чиқариш ва уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда якка тартибда ишлайдиган фуқароларнинг суғурта бадалларини алоҳида ҳисобга олишни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Тартиб 1998 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда мазкур Тартибни юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи барча фуқароларга етказсинлар ва унинг амалга оширилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ижтимоий таъминот вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида ўзини ўзи иш билан таъминлаш воситасида ўзини даромадлар билан таъминлайдиган фуқароларни ижтимоий суғурта қилиш тамойиллари ва механизми тўғрисида фаол тушунтириш ишлари олиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 28 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
28 январдаги 47-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорини бажариш юзасидан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда тадбиркор деб аталади) давлат ижтимоий суғуртаси ва ижтимоий муҳофазага бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорларни ижтимоий муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунларга, мазкур Тартибга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Тартиб тадбиркорларга бериладиган ижтимоий кафолатлар шартлари ва турларини тартибга солади, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар (суғурта бадаллари) тўлашни ва меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишни, шунингдек тадбиркорларнинг меҳнат дафтарчаларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Тартиб яшаш жойидаги ҳокимликларда, солиқ органларида ва Пенсия жамғармасида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар сифатида рўйхатга олинган фуқароларга татбиқ этилади. Улар Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш ҳисобига пенсия билан таъминланиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий суғурта бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тартиб, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс бўлмасдан машғулотнинг исталган бошқа тури (бошқа иш) билан қўшиб олиб борувчи тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тадбиркор Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия билан таъминланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий суғурта бўйича нафақа олиш, шу жумладан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола туғилганда нафақа олиш ҳамда дафн маросими учун нафақа олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий муҳофазанинг бошқа турларини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тадбиркорнинг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи у пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий суғурта бўйича нафақа, агар ушбу нафақани олиш ҳуқуқи мазкур Тартибга мувофиқ тадбиркор томонидан суғурта бадаллари тўлаш даврида бошланган бўлса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгиланган пенсиялар ва нафақалар мазкур Тартибда назарда тутилган миқдорда Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тадбиркорни Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тадбиркор яшаш жойидаги ҳокимликда давлат рўйхатидан ўтгандан кейин солиқ органларида рўйхатдан ўтиш билан бир пайтда суғурта бадаллари тўловчи сифатида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида рўйхатдан ўтиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тадбиркорни Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида суғурта бадаллари тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказиш шахсий ариза асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган намунадаги ариза тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг тўлиқ манзили, юридик шахс бўлмасдан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги маълумот, шунингдек, тадбиркор фаолиятининг тури ҳамда, тадбиркорнинг хоҳишига кўра, унинг фаолиятига тегишли бошқа маълумотлар кўрсатилади (1-илова).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркор рўйхатдан ўтказиш пайтида паспортни, тегишли фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан далолат берувчи гувоҳномани, шунингдек, меҳнат дафтарчасини кўрсатиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорни рўйхатдан ўтказишда меҳнат дафтарчаси сақлаш ва белгиланган ёзувларни юритиш учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида қолади, тадбиркор фаолиятининг мазкур тури билан ўриндошлик бўйича шуғулланган ва унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойи бўйича юритилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳар бир тадбиркорга рўйхатдан ўтказиш рақами, ҳамда суғурта бадалларини тўлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида ёзма билдиришнома берилади (2-илова), Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида сақланадиган Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтари юритилади (3-илова), Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тўлаш учун тадбиркорнинг яшаш жойидаги Халқ банки бўлимида фоизсиз шахсий счёт очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Тадбиркор томонидан суғурта бадалларини тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тадбиркор ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайди, бироқ у бадалларининг мазкур Тартиб билан белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайинланадиган пенсия, шунингдек, ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорига ҳамда тадбиркорнинг меҳнат стажига боғлиқ бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ меҳнат стажи («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ эркаклар учун — 25 йил, аёллар учун — 20 йил) шароитида ёшга кўра энг кам миқдордаги пенсия олиш учун Пенсия жамғармасига ойига тўланадиган суғурта бадалларининг ўртача миқдори энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг энг кам миқдори ҳар бир ой учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейингина ойнинг 8 кунидан кечикмай тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб йўли билан ёхуд нақд пул билан Халқ банки бўлими орқали тадбиркорнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими счётига тўланади. Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади. Суғурта бадали тўланганлиги ҳақида тўлов ҳужжатлари суғурта бадалларини тушумини солиштириш ва Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтарига тегишли ёзувлар қайд этилишигача тадбиркорда сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тўланган суғурта бадали қайтарилмайди. Ўз вақтида тўланмаган суғурта бадали учун муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кунга суғурта бадаллари тўлаш пайтида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 0,15 фоизи миқдорида пеня қўшилади. Узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда тадбиркорнинг илтимосига кўра Пенсия жамғармаси суғурта бадаллари тўлашни пеня қўшилмаган ҳолда уч ой муддатгача кечиктириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тадбиркор томонидан суғурта бадаллари тўланишининг ҳисоби Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтарида юритилади. Ушбу дафтарда тўланган суғурта бадаллари санаси ва миқдори тўғрисида ёзувлар қайд этилади, Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтари тадбиркор томонидан суғурта бадаллари тўланганлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади, ҳамда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида йилнинг ҳар чорагида тадбиркордан тушадиган суғурта бадаллари тушуми бўйича якунлар чиқарилади, ҳамда тўламаганлик ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда, тадбиркорларга уларнинг қарзи миқдорлари ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр ва тўловлар муддати ўтказиб юборганлиги учун қўшилган пеня миқдори кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тадбиркорнинг биринчи талаби билан, бироқ бир йилда камида бир марта Пенсия жамғармаси тадбиркордан Пенсия жамғармасига тушган тўловларни Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштириш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Яшаш жойини янгилаган ёки бошқа сабаблар билан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган шахснинг талаби билан Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими Пенсия жамғармаси бўлими раҳбарининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтарини кейинчалик нафақа белгилашда тақдим этиш учун тадбиркорнинг қўлига беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш ва тадбиркорларнинг меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тадбиркор мазкур Тартибга биноан суғурта бадаллари тўлаган даврлар унинг меҳнат стажига қўшилади. Меҳнат дафтарчаси тадбиркорнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тадбиркорнинг меҳнат дафтарчаси тадбиркор рўйхатдан ўтган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида сақланади ва юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тадбиркор пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтган пайтгача меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган тақдирда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда ушбу фуқаро учун янги меҳнат дафтарчаси очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорнинг меҳнат дафтарчаси Тадбиркор томонидан суғурта бадаллари тўлашнинг барча муддатлари мобайнида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, фуқаро учун ўриндошлик ҳисобланган ҳолда мазкур шахснинг меҳнат дафтарчаси белгиланган тартибда унинг асосий иш жойида юритилади. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ўриндошлик ҳисобланган тадбиркорнинг хоҳишига кўра меҳнат дафтарчасига меҳнат фаолиятининг тадбиркор сифатидаги даври тўғрисидаги ёзувлар киритилиши мумкин. Ёзув суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар асосида тадбиркор суғурта бадаллари тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— «Сана» устунида тадбиркор фаолиятининг бошланиш санаси ва тадбиркор фаолиятининг тўхтатилиши санаси тўғрисидаги ёзувлар ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркор суғурта бадаллари тўловчи сифатида Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтган кун, у тўловларни тўлаб борган тақдирда тадбиркор фаолиятининг бошланиш санаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорнинг Пенсия жамғармасига ижтимоий суғурта бўйича бадал тўлашини тўхтатиш тўғрисидаги шахсий аризасига қўйилган сана ёки у суғурта бадаллари тўлашни бу ҳақда Пенсия жамғармасини хабардор қилмасдан тўхтатган бўлса, тадбиркор суғурта бадали тўлаган даврнинг охирги куни тадбиркорнинг фаолияти тўхтаган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— «Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар» устунига — «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан машғул» — деб ёзилади ҳамда тадбиркорларнинг Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимидаги рўйхатдан ўтиш рақами ва ушбу бўлимнинг тўлиқ номи кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қайси ҳужжатга асосан ёзилган» устунига Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими қарорига асосан деб ёзилади, ҳамда ушбу қарорнинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа белгилаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар тўланган бадаллар суммаси (тўланган пенялар ҳисобга олинмаган ҳолда) ўша йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам бадал миқдоридан кам бўлмаса, ушбу йил стажга қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тадбиркорнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлашдан иборат бўлса, ушбу йилда камида 9 ой мобайнида бадаллар тўланган бўлса, меҳнат стажига тўлиқ йил қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа ҳолларда стаж суғурта бадаллари тўланган ойлар сонига мутаносиб равишда ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тадбиркор томонидан Пенсия жамғармасига мазкур Тартибнинг 10-чи бандига мувофиқ, белгиланган муддатдан сўнг бир ой мобайнида суғурта бадаллари тўланманган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими фуқаронинг тадбиркор сифатида иш билан таъминланганлиги ва иш стажининг тўхтатилганлиги тўғрисида меҳнат дафтарчасига ёзиб қўяди. Агар тадбиркор меҳнат дафтарчасига тадбиркор сифатида унинг меҳнат стажи тўхтатилганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилгандан сўнг бир ой мобайнида суғурта бадаллари тўланмаган барча даврга суғурта бадаллари бўйича қарзларни ҳамда қарзлар бўйича пеняни тўлаганда, иш билан таъминланганлиги тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзув бекор қилинади, тадбиркорнинг меҳнат стажи тўхтатилган пайтидан тикланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тадбиркорнинг иш стажи тўхтатилганлиги тўғрисида меҳнат дафтарчасига ёзилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ижтимоий суғурта бўйича тегишли бадаллар ва қарзлар бўйича пенялар тўланмаса, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими белгиланган тартибда фуқаронинг яшаш жойига меҳнат дафтарчасини жўнатади ва бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтгазилганликни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ҳокимликка тадбиркор томонидан суғурта бадаллари тўхтатилганлиги ҳақида билдиришнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Пенсиялар (ёши бўйича, ногиронлик бўйича, боқувчисини йўқотиш бўйича) тадбиркорнинг аризасига асосан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, чақалоқ туғилганда, дафн этиш учун нафақа) тадбиркорни ижтимоий суғурта бўйича бадал тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказган Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)ижтимоий таъминот бўлими томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. «Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ пенсия миқдорини ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа ва ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган ойлик даромад миқдори ижтимоий суғурта бўйича тўланган ойлик бадаллар суммасини 37,2 га бўлиш ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ойлик бадал миқдорини аниқлаш учун чораклик бадаллари суммаси 3 га бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Пенсия тайинлашда тадбиркорнинг меҳнат стажи мазкур Тартибнинг V бўлимига мувофиқ меҳнат дафтарчасига ёзилган ёзувлар асосида ижтимоий таъминот томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тайинлашда меҳнат стажи Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш пайтигача бўлган стаж меҳнат дафтарчасидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркор сифатида иш билан таъминланган даврдаги стаж (Пенсия жамғармасида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгандан кейин) Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтаридаги ёзув асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисоблаб чиқариш учун ўтган йилда Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар суммасидан келиб чиқиб аниқланадиган иш ҳақи олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган йилда бадаллар тўланмаганда тадбиркорга энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб, кейинчалик қайта ҳисоблаган ҳолда, нафақа белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Пенсиялар пенсионернинг хоҳишига кўра пенсионернинг турар жойидаги почта алоқа бўлимлари ёки Халқ банки бўлимлари орқали ижтимоий таъминот органлари томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар нафақа суммасини тадбиркорнинг фоизсиз шахсий счётига ўтказиш йўли билан Халқ банки бўлимлари орқали ижтимоий таъминот органлари томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартибига
1-илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_______________________________________
‎(тумани, шаҳри)
‎Пенсия жамғармаси бўлими‎

1.________________________________‎‎_________________________________________________________
‎(Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

2.__________________________________тумани (шаҳри);‎ Манзили_________________‎______________
‎‎__________________________________________________________________________________________;‎
Телефони_______________________________‎
3.Паспорт:Серияси__________________________________ рақами________________________________‎
Қаерда ва қачон берилган____________________________________________________________________
4.Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга берилган рухсатноманинг рақами, берилган санаси‎‎ ва жойи:
‎ Рақами__________________________; Берилган санаси 199 йил «___»___________________
‎ Рухсатнома берган орган __________________________________________________________‎
5.Фаолият тури (давлат рўйхатидан ўтказилишига биноан)‎ _______________________________________ ________________________________‎‎_________________________________________________________;
‎‎6.Бошқа маълумотлар‎ (мурожаат қилувчининг хоҳишига кўра)______________________________________
‎__________________________________________________________________________________________
‎______________________________________________________________________________;
‎‎

‎‎А Р И З А

Мени суғуртачи ‎‎‎— суғурта бадалларини Пенсия жамғармасига тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.
‎ Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартиби билан танишиб чиқдим.
‎ Сана: 199___йил _________________________________________________________________________

‎‎‎(шахсий имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг
меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия
жамғармасига бадаллар ажратиши Тартибига
2-илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

______________________‎

(тумани, шаҳри)‎

Пенсия жамғармаси бўлими‎

‎‎Суғуртачи бадалларини тўлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида
‎ СУҒУРТАЧИГА БИЛДИРИШНОМА

‎‎Суғуртачининг фамилияси, исми ва отасининг исми ________________
‎‎_____________________________________________________________
Суғуртачининг манзили ‎__________________________________________
‎‎(тумани, шаҳри)
‎‎Пенсия жамғармаси шуни билдирадики, Сиз томондан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ
‎‎Сиз _______________________________________________________________ дан

‎‎(рўйхатдан ўтказилган йил, кун, ой)

‎‎бошлаб _______________ рақами билан ижтимоий суғурта бадалларини тўловчи шахс сифатида рўйхатдан ўтдингиз. Мазкур рўйхатдан ўтказиш рақами Пенсия жамғармаси бўлимига Сиз томондан тақдим этиладиган суғурта бадаллари ҳисоб-китоблари билан боғлиқ барча ҳужжатларда кўрсатилиши керак.

‎‎Бадаллар Пенсия жамғармасига Сиз томондан йил чораклари бўйича, 199__йил _____________ дан бошлаб, суғурта бадали тўланадиган йил чораги охирги ойидан кейин келадиган ойнинг 8-кунидан кечикмай тўланиши керак. Сизнинг бадалингизнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб қилинадиган йил чорагининг ойлари учун энг кам ойлик иш ҳақи суммасидан кам бўлмаслиги керак. Суғурта бадаллари ўз вақтида тўланмаса, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун суғурта бадалларини тўлаш пайтида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида пеня қўшилади.

Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартибига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган ҳолларда, улар Сизга, Халқ банкининг______________________ бўлимидаги _____________ сон фоизсиз шахсий счётга ўтказилади.‎‎

_________________‎

(тумани, шаҳри)‎

Пенсия жамғармаси
‎ бўлимининг бошлиғи ‎

_________________
‎(имзо)‎

199___йил «_______» ______________ ‎‎‎
М.Ў.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг
меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия
жамғармасига бадаллар ажратиши Тартибига
3-илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_______________________________________________________
(тумани, шаҳри)
‎Пенсия жамғармаси бўлими

Суғурта бадалларини ‎‎Пенсия жамғармасига
‎ тўлашни ҳисобга олиш
‎Д А Ф Т А Р И

‎____________________________тумани (шаҳри) Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчи ҳисобланувчи_______________________________________________________________________________‎‎

(суғурта бадаллари тўловчи шахснинг фамилияси, исми‎

‎‎_________________________________________________________________________________________га‎
ва отасининг исми)‎
берилди. У 199___йил_______________да ___________рақами билан рўйхатдан ўтказилган.‎‎‎

____________________________
‎(тумани, шаҳри)‎

Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи‎

_______________________199___йил_____________________
имзо‎‎

М.Ў.‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

199___йил‎‎‎

199___йил‎‎‎

199___йил‎‎‎

йил чораги

сумма

йил чораги

‎сумма

йил чораги

‎сумма

1‎-чорак
2‎-чорак‎
3‎-чорак‎
4‎-чорак‎
ЖАМИ‎

‎‎‎‎имзо
‎М.Ў.

‎‎‎‎имзо
‎М.Ў.

‎‎‎‎имзо
‎М.Ў.

199___йил‎‎‎‎‎‎

199___йил‎‎‎‎‎‎

‎‎199___йил‎‎‎‎

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

1‎-чорак‎
2‎-чорак‎
3‎-чорак‎
4‎-чорак‎
ЖАМИ‎

‎‎имзо
‎М.Ў.‎‎
‎‎

‎‎‎‎имзо
‎М.Ў.

‎‎имзо
‎М.Ў.

199___йил‎‎‎‎‎‎

199___йил‎‎‎‎‎‎

199___йил‎‎‎‎‎‎

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

йил чораги‎

сумма‎

1‎-чорак‎
2‎-чорак‎
3‎-чорак‎
4‎-чорак‎
ЖАМИ‎

‎‎имзо
‎М.Ў.

‎‎имзо
‎М.Ў.‎

‎‎имзо
‎М.Ў.

Тўланган суғурта бадаллари тўғрисида маълумотлар‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган).