03.06.2024 йилдаги ПФ-84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 03.06.2024 йилдаги ПФ-84-сон
Date of entry into force
05.06.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш соҳасида самарали назорат тизимини жорий этиш, уларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, бизнесни юритиш учун соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида юридик шахс мақомига эга бўлган Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Инспекция бошқарув ходимларининг чекланган сони 30 нафар этиб белгиланади ҳамда ушбу штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан сақланадиган штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда ушбу жараёнлар устидан назоратини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат стандартлари ва қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилиши устидан назорат қилиш бўйича ишларни тегишли ваколатли органлар билан биргаликда ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси соҳасида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига риоя этилишини текшириш ва мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича замонавий ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва айланмасининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида ваколатли органлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш ҳамда уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймасликка қаратилган профилактика ва тушунтириш ишларини олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги ПҚ-260-сон қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига узумчилик ва виночилик соҳасида давлат сиёсатини юритиш ҳамда соҳани ривожлантиришга йўналтирилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қуйидаги қўшимча лицензия талаблари жорий этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларнинг бузилиши лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қалбаки акциз маркали, акциз маркасиз, рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган, қалбаки маркировка кодлари билан маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари назорат қилувчи органлар томонидан муомаладан олинади ва ушбу маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) белгиланган тартибда бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳар ярим йил якунлари бўйича ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кам бўлганда, белгиланган 60 фоизнинг бажарилмаган қисмига акциз солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида молиявий жарима ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кўп бўлганда ва акциз солиғи тўлиқ тўланган тақдирда, ундирилган молиявий жарима суммалари корхонага қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ярим йиллик ишлаб чиқариш режаларини (мавсумийликни инобатга олган ҳолда), ишлаб чиқариш жараёнларидаги маҳсулотлар йўқотишларининг энг юқори миқдорини белгилаш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кам бўлган ҳолларда ишлаб чиқарувчига нисбатан таъсирчан механизм қўллаш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 январга қадар ишлаб чиқариш қувватларидан ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари қолдиқлари устидан назоратни амалга ошириш мақсадида истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонага Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи «Лицензия» ахборот тизими орқали лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида Инспекция томонидан Солиқ қўмитаси билан биргаликда солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тўланганлиги ҳамда истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг қолдиқлари хатловдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хатлов натижаси бўйича қолдиқда бўлган маҳсулотларнинг белгиланган тартибда сотилишига рухсат этилади ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари муҳрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ (кейинги ўринларда — товар хомашё биржалари) истеъмол этил спирти алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун катта лотлар, бошқа ишлаб чиқарувчилар (хизмат кўрсатувчилар) учун эса — кичик лотлар орқали сотилади. Бунда:
(6-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол этил спиртини лотлар бўйича савдога қўйиш ҳажмини белгилаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда бир савдо кунида битта харидор томонидан харид қилиш ҳажмига чекловларни белгилаш Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — Рақобат қўмитаси) томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти харид қилишга талабгор ишлаб чиқарувчилар, давлат органлари ва ташкилотлари товар-хомашё биржаларининг ахборот тизимларига харид қилиш жараёнларида истеъмол ва техник этил спиртидан фойдаланиш ҳажми ва мақсадлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради;
(6-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар-хомашё биржалари томонидан этил спирти харидлари тўғрисидаги маълумотлар маҳсулот миқдори ва харид мақсади кесимида ахборот тизими орқали онлайн режимда Инспекция ва Солиқ қўмитасига тақдим этиб борилади;
(6-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб истеъмол ва техник этил спирти харид қилган ишлаб чиқарувчилар томонидан товар-хомашё биржаларининг ахборот тизимларига харид қилиш жараёнида жойлаштирилган истеъмол ва техник этил спиртидан фойдаланиш мақсадларидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги аниқланганда, охирги 12 ойда биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спирти ҳажмига ҳисобланадиган акциз солиғи суммасининг 2,5 баравари миқдорида солиқ органлари томонидан молиявий жарима қўлланилади.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инспекцияга истеъмол ва техник этил спиртини масофавий онлайн кузатиш (GPS) тизими ўрнатилмаган, электрон ҳисобварақ-фактурасиз, товар-транспорт юк хатисиз ҳамда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларига юклаш ва ташиш ҳолатлари лицензия талабларини бузиш деб баҳоланиб, лицензиянинг амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу бандда назарда тутилган лицензия талаблари бир йил ичида такроран бузилган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида молиявий жарима қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Рақобат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда биржа савдоларида истеъмол этил спирти харид қилувчиларни тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5031-сон қарори талабларига зид бўлган субъектларнинг биржа савдоларида иштирок этиши тақиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларининг транзити учун қуйидаги талаблар жорий этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар ишлаб чиқарилган мамлакат сертификати, уни етказиб бериш шартномаси (битими), товарлар бир нечта қисмга ажратилиб, транзит йўли билан ташилган тақдирда, уни олиб ўтиш жадвалининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк олиб ўтувчи томонидан тегишли божхона тўловларининг суммаси Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказилганлиги. Бунда кейинчалик товарлар республика ташқарисига олиб чиқилганлиги тасдиқлангандан сўнг тўланган суммалар қайтарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тамаки ташувчи транспорт воситаларининг фақат инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозланган чегара божхона постлари орқали ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси бўлган тамаки маҳсулотларини республика ҳудудидан транзит олиб ўтишга рухсат этилиши, бундан акциз маркаси қўлланилмайдиган давлатлардан импорт қилиш ёки уларга экспорт қилиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ акциз маркаси талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона қўмитаси икки ой муддатда тамаки маҳсулотларининг транзити бўйича божхона тўловлари суммасини божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказиш ва уни қайтариш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инспекция 2024 йил 1 сентябрга қадар янги лицензия талаблари асосида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун илгари берилган лицензия бўйича лицензия шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 июлга қадар алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархларини қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси учун энг кам сотиш нархларини жорий қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва «Давлат белгиси» ДУК билан биргаликда 2024 йил 1 августга қадар маркировка тизимини акциз маркалари тизими билан бирлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 3 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-84-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сон Фармонига

ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатининг 1 ва 26-позициялари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5656-сон Фармонининг 3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6033-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2, 3 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-90-сон Фармони 5-банди «б» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3377-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«божхона ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги белгилари аниқланган тақдирда, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси кўрик ҳужжати тузилганидан кейин ҳамда узум, вино ва коньяк маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси товарларни экспортга расмийлаштириш рухсат этилганидан сўнг 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4787-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1, 2 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«техник навли узумзорлар ва виночилик соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли дастурларни амалга ошириш, шу жумладан узум кўчатларини харид қилиш, узумнинг селекция навларини яратиш ва уларни экишни ташкиллаштириш билан боғлиқ вазифаларнинг самарали бажарилиши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбошидан «Агентлик ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 7 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5200-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидан «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик),» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидан «, Агентлик ҳар бир лойиҳа офисига Агентликнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 8-банднинг иккинчи хатбошисидан «Агентлик,» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 22-банд чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва уларнинг айланмасига қарши курашиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЕНГАШИ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, Кенгаш раиси

2.

Ш.Д. Кудбиев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси

3.

Ш.Н. Раҳмонов

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

4.

А.Я. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

5.

А.Р. Жуманазаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

6.

И.М. Мухторов

Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

7.

Лавозими бўйича

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

8.

Лавозими бўйича

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи, Кенгаш котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-110-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги «2023 — 2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-260-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидан «ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармасига келиб тушган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банддан «ҳамда узум, мевалар ва резаворлардан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 12, 13 ва 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча биринчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-422-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Белгилаб қўйилсинки, кўчмас мулк қийматини баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда мустақил баҳолашни ўтказган ва баҳолаш ҳисоботини солиқ органларига тақдим этган солиқ тўловчиларнинг тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари 2024 йил учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ базаси сифатида эътироф этилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)