24.05.2024 йилдаги ПҚ-189-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.05.2024 йилдаги ПҚ-189-сон
Date of entry into force
25.05.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Hyper Partners GmbH» (Германия) компанияси томонидан (кейинги ўринларда — Инвестор) «Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида «Next Solar Energy Group» МЧЖ (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2024 йил 19 январда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда — Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 350 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2023 йил 29 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 13 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ:
(1-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзэнергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
(1-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 30 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаси доирасида қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқлари Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга бепул топшириш мажбуриятини олиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэнергосотиш» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 29 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 13 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим маъқуллансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш ҳақида битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестор билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзэнергосотиш» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ жами 1 200 гектар яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда Инвестиция шартномаси ва Битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Энергетика вазирлиги ўзига берилган тегишли ер участкаси қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Лойиҳа компанияси билан биргаликда олти ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Наманган вилояти ҳудудида ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ва уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, тегишлилиги бўйича оммавий сервитут белгилаш ва Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатлари асосида танланган ер участкаларини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги мазкур ер участкалари Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Лойиҳа компанияси томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуёш фотоэлектр станциясини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясининг сотиб олиниши ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуришга сарфланган харажатлар бўйича тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лойиҳа компаниясининг буюртманомасига биноан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва унинг муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Битим доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 24 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-189-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-189-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур рақами

Жами ер участкаси майдони

(гектар)

шундан:

Фойдаланиш мақсади

яйлов ва пичанзорлар

(гектар)

Поп тумани «Қушминор» МФЙ

Поп тумани ҳокимлиги

55қ

7,4

7,4

Қуёш фотоэлектр станциясини қуриш

54қ

99,4

99,4

53қ

98,6

98,6

52қ

103,1

103,1

51қ

439,0

439,0

50қ

12,1

12,1

50қ

81,8

81,8

47қ

27,3

27,3

46

1,8

1,8

45қ

2,2

2,2

44қ

4,2

4,2

Поп тумани «Қушминор» МФЙ

Поп тумани ҳокимлиги

42қ

17,9

17,9

Қуёш фотоэлектр станциясини қуриш

41қ

38,7

38,7

40қ

24,0

24,0

39қ

3,9

3,9

35қ

1,6

1,6

34қ

3,7

3,7

33қ

0,7

0,7

28қ

172,8

172,8

198қ

58,8

58,8

197қ

0,2

0,2

139қ

1,0

1,0

Жами

1 200,0

1 200,0

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 07/24/189/0370-сон; 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)