19.04.2024 йилдаги ПФ-68-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 19.04.2024 йилдаги ПФ-68-сон
Date of entry into force
26.04.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологиялар ва электрон тўловларнинг барча соҳаларга жадал кириб бориши одамлар ҳаётини ижобий томонга ўзгартириш билан бир қаторда таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинларнинг тарқалишига туртки бўлди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар ўтказиш бўйича миллий провайдерларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича мавжуд тақиқлар ва бу борадаги ҳуқуқий тартибга солишнинг йўқлиги, фуқароларнинг мазкур соҳага доимий қизиқишлари уларнинг хорижий ва ноқонуний сервислардан фаол фойдаланишига олиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳолат ўйинларга ҳаддан ташқари қарам бўлган фуқароларнинг ўйинларда иштирок этишини чеклаш механизмлари мавжуд эмаслигига, ўйин иштирокчиларига нисбатан фирибгарлик ва уларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш хавфига, чет эл валютасининг мамлакатдан чиқиб кетишига олиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лотерея ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш соҳасига илғор хорижий тажрибани ва замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни (кейинги ўринларда — интернет тармоғида ўйинлар) ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятларини қонунчиликка мувофиқ Агентлик томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга ошириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади (кейинги ўринларда — лицензияловчи орган);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда хайрия жамғармалари ва ташкилотлари фақат тузиладиган шартномаларга асосан лотерея ташкилотчилари орқали лотереялар ўтказишга ҳақли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

3. 2026 йил 1 июлдан бошлаб уч йил муддатга ҳуқуқий эксперимент тариқасида лотереяларни ташкил этиш, Интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидаги тартиблари ўрнатилсин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари жисмоний шахслар даромад солиғи тўлашдан озод этилиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига лотереяларни ташкил этиш, Интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортиш механизмини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Фармон талабларини инобатга олган ҳолда Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ва букмекерлик фаолиятини ташкил этиш тартиби, шу жумладан лицензия талаб ва шартларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ставкалар ва ўйинчилар ягона давлат регистрини яратиш, уни лицензияловчи орган томонидан юритиш тартибини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида», «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги ва бошқа қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д.Р. Ли зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-68-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5120-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг учинчи — олтинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи — еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«крипто-активлар айланмаси, капитал бозори ва суғурта бозори соҳаларини, электрон тижорат, лотерея ҳамда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятлари соҳаларида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси ва капитал бозори соҳаларида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларининг суғурта муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонига 5-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3 ва 8-позициялар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-позициянинг «Тартиб-таомилларни қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари» устуни 2-банди чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2847-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологиясини шакллантириш ва амалга ошириш, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, мамлакатнинг молия бозорларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 7-илованинг рус тилидаги матнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «страхования,» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбошидан «осуществление контроля за деятельностью страховых организаций, направленного на обеспечение защиты прав и законных интересов всех участников страховых отношений,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7) в сфере регулирования финансовых рынков и институтов:»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-кичик банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«разрабатывает и утверждает в установленном порядке правила внутреннего контроля для организаций, оказывающих лизинговые услуги, организаций, осуществляющих операции с драгоценными металлами и драгоценными камнями и аудиторских организаций, а также осуществляет мониторинг и контроль за их соблюдением;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изучает, анализирует и оценивает риски легализации доходов, полученных от преступной деятельности, финансирования терроризма и финансирования распространения оружия массового уничтожения в сфере оказания лизинговых услуг, осуществления аудиторской деятельности, оборота драгоценных металлов и драгоценных камней и принимает меры по снижению выявленных рисков»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирманчи, йигирма иккинчи — ўттиз иккинчи хатбошилар тегишинча ўн тўққизинчи — ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3150-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агентлик тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлаш, Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини мустақил равишда белгилаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) Агентлик крипто-активлар айланмасини, капитал бозори ва суғурта бозорини, электрон тижоратни, лотерея ҳамда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш, шу жумладан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «лицензия, рухсат бериш» сўзлари «лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«е» кичик банддан «Ўзбекистон Республикаси норезидентларига» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«з) Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасига технологияларни жорий қилаётган юридик шахслар учун махсус ташкилий-ҳуқуқий шароит яратишни назарда тутувчи Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) ҳамда капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини таъминлаш тартибини белгилайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агентлик крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта бозори ва электрон тижорат соҳаларида, лотерея ҳамда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларида лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари ва шартларига риоя этилиши борасида текширувларни ўтказади, белгиланган тартибда жарима санкцияларини қўллайди, шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкага, бюджет ҳамда қонунчиликда белгиланган давлат божлари ва бошқа йиғимлар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари маблағлари бўйича Ягона ғазна ҳисобварағида шахсий ғазна ҳисобварақларига, грантлар, кредитлар, қарз ва ҳомийлик хайриялари бўйича Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик крипто-активлар айланмасини, капитал бозори ва суғурта бозорини, электрон тижоратни, лотерея ҳамда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш, шу жумладан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентликка юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва бошқа ташкилотлар), нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ва мутахассислари билан, жумладан, иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентликнинг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, қисқартирилган номи — Истиқболли лойиҳалар агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — National Agency of Perspective Projects of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Perspective Projects Agency;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Национальное агентство перспективных проектов Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство перспективных проектов.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори ва суғурта бозори соҳаларини, электрон тижорат, лотерея ҳамда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятлари соҳаларида (кейинги ўринларда — тартибга солинадиган соҳалар) ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси ва капитал бозори соҳаларида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларининг суғурта муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) крипто-активлар айланмаси, капитал бозори ва суғурта бозори соҳаларини, электрон тижорат, лотерея ҳамда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятлари соҳаларида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳаларда қонунчиликни такомиллаштириш ва келгусида ривожланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш борасида таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳаларда давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳаларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳалар масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳаларда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тартибини белгилайди ва амалга оширади, шунингдек, лицензия ва рухсат бериш талаб ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга иловага мувофиқ фаолият олиб борадиган Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳаларда қоидалар, нормалар ва стандартларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг тартибга солинадиган соҳалардаги масалалари бўйича ўқишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-таълим муассасалари билан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини тартибга солинадиган соҳалари бўйича тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳаларда халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий капитал бозорининг ривожланиш ҳолати ва унинг профессионал қатнашчилари ҳақида, шу жумладан, қонунчиликда назарда тутилган маълумотлар ошкоралигини таъминлаш орқали инвесторлар ва жамоатчиликни хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини таъминлаш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларнинг мутахассисларини аттестациядан ўтказади ва малака гувоҳномаларини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш, улар юзасидан ҳисобот бериш ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозларга доир битимларни ҳисобга олиш реестрини юритиш талабларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз маблағлари етарли даражада бўлишига доир мажбурий нормативларни ва қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича таваккалчиликларни чекловчи кўрсаткичларни ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларини тизимли таҳлил қилади ҳамда тартибга солинадиган соҳаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) крипто-активлар айланмаси ва капитал бозори соҳаларида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси ва капитал бозори соҳаларида инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси ва капитал бозори соҳаларида қонун бузилишлари аниқланганда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирларни қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси ва капитал бозори соҳаларининг ривожланиш ҳолати тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этади, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) расмий веб-сайтида крипто-активлар айланмаси ва капитал бозори соҳаларининг ривожланиш ҳолати юзасидан доимий равишда маълумотларни чоп этади, ҳамда аҳолининг крипто-активлар айланмаси ва капитал бозори соҳаларида саводхонлиги даражасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларининг суғурта муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган фаолияти устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида суғурта фаолияти соҳасини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда ўрнатилган тартибда, суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш, суғурта бозори соҳасида рухсат этиш тартиб-таомиллари амалга оширади ҳамда лицензия ва рухсат этиш талаб ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларини ҳамда уларни аниқлаш тартибини, айрим таваккалчиликлар бўйича суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган кўп ҳажмини ҳисоблаб чиқариш услубини, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўловга қобилиятини акс эттирувчи ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) суғурта захиралари маблағларини шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва шартларини, шунингдек бундай маблағларнинг ҳисобини юритиш ва улар бўйича ҳисоботлар тузиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг ва улар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни тақдим этиш ҳамда эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) инвестиция фаолиятини амалга ошириши ва актуар хизматлари кўрсатиши тартиби ва шартларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатини олиш учун ўқув дастурларини ҳамда малака имтиҳонлари топшириш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, мазкур сертификатни олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳонини ўтказади, қонунчиликда белгиланган тартибда актуарий малака сертификатини беради, унинг амал қилишини тугатади ва уни бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва суғурталовчини (қайта суғурталовчини) қайта ташкил этишга берилган рухсатномаларнинг, шунингдек малака сертификатига эга бўлган актуарийларнинг реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини текширишни амалга оширади ва уларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида ижро қилиниши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, тўловга қобилиятлиликнинг белгиланган нормативлари ва уларнинг молиявий барқарорлигининг бошқа талаблари таъминланишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан белгиланган иқтисодий нормативлар бузилганлиги учун суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) устав фонди (устав капитали) энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорида, белгиланган тартибда жарима солади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерлари лицензияларининг амал қилишини қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ёки айрим суғурта турларига (классларига) нисбатан тўхтатиб туради, шунингдек уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта фаолиятини тартибга солиш ва уни назорат қилиш борасидаги фаолият тўғрисида йиллик ҳисоботларни, шунингдек суғурта бозорининг молия йили давомидаги фаолияти ҳақидаги статистик маълумотларни ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида эълон қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳаларида фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган хавфларни ўрганади, таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда аниқланган хавфларни камайтиришга доир чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳалардаги амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисобот ва маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида тартибга солинадиган соҳалардаги фаолиятни амалга оширувчи шахслардан беғараз шартлар асосида ҳужжатлар, маълумотлар ва материалларни талаб қилиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этиш борасида ҳамкорликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари фаолиятига маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник топшириқларнинг лойиҳаларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этиш борасида профессионал тайёргарлик даражасини оширишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш борасида хорижий давлатларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳаларида илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясидан ва бошқа энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг турли соҳаларида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясидан ва бошқа энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш ҳақидаги таклифларни киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, бизнес ҳамжамиятлар, экспертлар ва халқаро ташкилотлар билан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясидан ва бошқа энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Агентликнинг ваколатлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик қуйидаги ваколатларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материал ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидан суғурта фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ва суғурта фаолияти билан боғлиқ бошқа маълумотларни белгиланган шаклда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жисмоний, шу жумладан, мансабдор шахслардан ёзма тушунтиришлар ва маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича судга даъво тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳаларда хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари билан иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бўлмаган маблағлар ҳисобига харид қилинган ва ўз балансида ҳисоби юритилган мол-мулкни, шу жумладан, кўчмас мулкни, мустақил равишда ҳисобдан чиқариш ёки бошқа тарзда бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳомийлик хайриялари, грантлар, кредитлар ва қарзлар сифатида қабул қилинган, Крипто-активлар айланмаси соҳасида инновацион технологияларни ўрганиш ва синовдан ўтказиш бўйича махсус лаборатория фаолияти давомида олинган, шунингдек, суд қарорига асосан давлат фойдасига ўтказилган крипто-активларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида миллий крипто-биржада сотиш кунида шаклланган курс бўйича сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаб ва шартларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши борасида текширувлар ўтказиш ва натижаси бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва судга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва Агентлик ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга огоҳлантириш, хулоса ва ижро учун мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиб, белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган соҳалари бўйича халқаро ташкилотларда мамлакат манфаатларини ифода этиш ҳамда белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг ваколатли ташкилотлари, шунингдек, илмий институтлари билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга, шу жумладан биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агентлик ходимлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Агентлик директори томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тариф коэффициентларини қўллаш тавсиявий тусга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
грантлар, кредитлар ва қарзлар, шу жумладан, крипто-активлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдордаги Агентлик томонидан амалга ошириладиган лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ажратмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, крипто-активлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар устав фонди (капитали)да Агентликка тегишли акциялар (улушлар, пайлар) бўйича қонунчиликда белгиланган миқдорда олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг вақтинча бўш турган маблағларини банкларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агентлик директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тузилмаси ва штатлар бирлигини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг таркибий тузилмалари ҳамда Крипто-активлар айланмаси соҳасида инновацион технологияларни ўрганиш ва синовдан ўтказиш бўйича махсус лаборатория тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл давлатлари ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-таълим муассасалари ва компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар ва бошқа шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тартибга солиш махсус режими («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тартибга солиш махсус режимининг («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) умумий қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тартибга солиш махсус режими («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) деганда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологияларни (кейинги ўринларда — тажриба-синов лойиҳалари) жорий этаётган юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, тажриба-синов лойиҳаларини синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш тушунилади (кейинги ўринларда — махсус режим).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш ёки тўловни қабул қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Махсус режимни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринда — Агентлик) томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Махсус режимни тақдим этишнинг асосий мақсадлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Махсус режимни тақдим этишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни синовдан ўтказиш ва тажриба тариқасида амалга ошириш учун майдонча яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги талабларга жавоб бермайдиган меъёрлар аниқланган тақдирда, янги тартибга солиш механизмларини шакллантириш ва синовдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги замонавий технологияларни, шу жумладан, инвестицияларни жалб қилиш мақсадида токенларни чиқариш юзасидан тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги маҳсулотлар ва хизматлар турларини, шу жумладан, экспортга мўлжалланган ечимларни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни жорий этиш жараёнларида тегишли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим доирасида ўтказилган тажрибалар асосида янги тартибга солиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бозорига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни олиб чиқиш муддатини ва сарф-харажатларни қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тадқиқотларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда таҳлилий материалларни тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Агентликнинг махсус режим доирасидаги ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режимни тақдим этиш, иштирокчиларни махсус режимда рўйхатдан ўтказиш тартибини, улар фаолиятига қўйиладиган талабларни, тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан, тегишли ваколатли органлар билан маслаҳатлашувлар ўтказган ҳолда қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддатида истисно қилиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ўз вақтида бажарилишини тизимли назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ваколатли давлат органи билан тузилган шартномалар асосида махсус режим иштирокчилари томонидан шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш тартиби ва шартларини, шунингдек, уларга қўйиладиган талабларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчиларини тажриба-синов лойиҳалари муддати давомида ташкилий-ҳуқуқий, консультатив қўллаб-қувватлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Иштирокчиларнинг махсус режимдаги мақоми
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Махсус режим иштирокчилари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганларидан сўнг тажриба-синов лойиҳаларини крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олмасдан амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Махсус режим иштирокчиларининг фаолияти, шунингдек, уларнинг тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бошқа субъектлар билан тузилган шартномавий муносабатлари Агентликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланадиган ҳуқуқий режимлар билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус режим иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари — субъектлар билан хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар)нинг максимал қиймати, шунингдек, махсус режимда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари доирасида мижозларнинг чекланган сони Агентлик билан келишилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Махсус режимда тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасида амалга ошириш муддати уч йилдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган муддат ўтгач Агентлик тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасидан чиқариш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида (тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш натижалари ижобий баҳоланган тақдирда) тегишли муносабатларни тартибга солиш учун тегишли нормаларни тарқатиш ёхуд тегишли асосларни кўрсатган ҳолда тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги «Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-90-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлар умумий йиғилиши томонидан жамият акцияларини фонд биржасининг биржа котировка варағидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу жамият овоз берувчи акцияларининг эгалари бўлган акциядорларга ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи (эмитент бундан мустасно) томонидан фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига тўланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясига Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг асослантирилган таклифларига мувофиқ, шу жумладан, бозор ҳолати ва андеррайтерлар хулосаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиладиган акциялар пакетининг ҳажмини ва савдога чиқариш муддатини белгилаш, уларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 176-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «тиражли, бир лаҳзали ва рақамли» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиладиган Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, букмекерлик фаолияти ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши «, мазкур фаолиятни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) илованинг 2, 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2024 й., 06/24/68/0302-сон; 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)