Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016 02.02.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1307
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори , 02.02.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1307
Date of entry into force
12.02.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ЎТАЁТГАН ШАХСЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 2 февралда 1307-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 9 апрелдаги 01-02/12-21-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1307-4, 12.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда), Божхона кодексининг 45-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 374-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг 1995 йил 1 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги Муваққат йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги 59-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Раис ўринбосари С. Насиров зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 5 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01-02/20-46-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона қўмитасининг
2003 йил 5 ноябрдаги 1-02/20-46-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙЎРИҚНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Божхона кодексларига ҳамда «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва божхона чегарасидан ўтаётган ёхуд божхона назорати зонасида ёки халқаро аэропортларнинг транзит зонасида турган шахсни кўздан кечириш асослари ва унинг тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 49-моддасига кўра, божхона органлари божхона назоратини ўтказишда қоида тариқасида, назоратнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш учун етарли бўлган шаклларини қўллайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона назоратининг айрим шаклларини қўлламаслик ёки улардан озод қилиш шахсларни қонун ҳужжатларига риоя этиш мажбуриятидан озод қилинишини билдирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Божхона назоратининг «Шахсни кўздан кечириш» шакли божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахснинг ёзма қарорига асосан божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонун ҳужжатларини бузиш объектлари ҳисобланувчи товарларни ўз ёнида яшираяпти ва кўрсатмаяпти деб ҳисоблашга асослар бўлган тақдирда божхона чегараси орқали ўтаётган ёҳуд божхона назорати зонасида ёки халқаро алоқа учун очиқ аэропортнинг транзит зонасида турган ҳар қандай жисмоний шахс кўздан кечирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларини бузиш объектлари ҳисобланувчи товарларни ўз ёнида яшираяпти ва кўрсатмаяпти деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, божхона органи мансабдор шахси божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахсни мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклда билдирги орқали хабардор қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарорига (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва собиқ Президенти, шунингдек, хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳолда божхона чегарасидан ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари божхона назоратининг «Шахсни кўздан кечириш» шаклидан озод қилинади.
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 5 апрелдаги 01-02/22-31-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-1, 09.04.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 114-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг судьялари ҳам шахсий кўрикдан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1961 йил 18 апрелда қабул қилинган «Дипломатик муносабатлар тўғрисида»ги Вена конвенциясига мувофиқ дипломатик иммунитетга эга бўлган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси билан тузилган халқаро шартномаларда назарда тутилган кўздан кечиришдан озод этилган бошқа шахслар кўздан кечирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, кўрсатиб ўтилган шахсларни кўздан кечириш зарурати мавжуд бўлса, «Шахсни кўздан кечириш» халқаро шартномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Шахсни кўздан кечириш асослари ва тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шахсни кўздан кечириш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фуқароларнинг хабарлари ёки аризалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органларидан тушган материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикасининг божхона органларидан келган ахборотларда мавжуд бўлган тегишли маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) жисмоний шахс томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яширилаётгани ва божхона назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатларнинг божхона органи мансабдор шахси томонидан аниқланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жисмоний шахсни кўздан кечириш тўғрисида божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклда ёзма қарор қабул қилади. Шахсни кўздан кечириш шакли божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан шахсни кўздан кечиришни тезлаштириш мақсадида аниқ шароитлар — вақт, кун, масофанинг узоқ ёки яқинлигига қараб белгиланади. Қарорда шахсни кўздан кечириш топширилган божхона органи мансабдор шахси аниқ кўрсатилиши шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шахсни кўздан кечириш — божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс тайинлаган божхона органининг мансабдор шахси томонидан, холислар иштирокида, зарурат туғилганда мутахассислар, шу жумладан тиббиёт ходими ва таржимон таклиф этилган ҳолда амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган шахслар уларнинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олувчилари, васийлари ёки ҳомийлари) иштирокида, қаровга муҳтож бўлган жисмоний шахслар эса уларни етаклаб юрувчи шахслар иштирокида кўздан кечирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни кўздан кечиришда иштирок этиш учун бериладиган рухсат масаласи ушбу тадбирни амалга ошираётган мансабдор шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси талабларига биноан ва мазкур Йўриқномага асосан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўздан кечирилаётган шахс кўздан кечириш жараёнида ҳимоячини (адвокатни) иштирок этишини талаб қилишга ҳақли. Бу ҳолда ҳимоячи етиб келгунига қадар кўздан кечириш тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни кўздан кечиришда иштирок этиши назарда тутилмаган ёки ушбу тадбирга умуман алоқаси бўлмаган шахсларнинг қатнашиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шахсни кўздан кечиришни амалга оширувчи божхона органи мансабдор шахси ҳамда унда иштирок этувчи бошқа шахслар кўздан кечирилаётган шахс билан бир жинсда бўлишлари шарт. Шу билан бир қаторда шахсни кўздан кечиришда қатнашувчи бошқа шахслар кўздан кечириш ўтказилган кунга қадар вояга етган бўлишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган жисмоний шахсларни кўздан кечириш уларнинг бир жинсдаги вакиллари ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вакил ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар бир жинсда бўлмаган тақдирда, кўздан кечириш уларнинг талаблари асосида бир жинсдаги вакил ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар келгунга ёхуд бир жинсдаги холис йўловчилардан бирини танлагунга қадар тўхтатиб турилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарорига (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кўздан кечирилаётган шахснинг танасини текширувдан ўтказиш фақат тиббиёт ходими томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Шахсни кўздан кечириш ушбу шахснинг қадр-қимматини камситмасдан, унинг соғлиги ва мулкига зарар етказмасдан, яшириши мумкин бўлган ашёни аниқлаш учун зарур бўлган доирада ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шахсни кўздан кечириш натижасида унинг жўнаб кетиши асоссиз кечиктирилса ва у айбсиз деб топилса божхона органи мансабдор шахслари томонидан мазкур шахс навбатдаги яқин рейс билан манзилига жўнатиб юборилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Шахсни кўздан кечиришда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кўздан кечиришда божхона органи мансабдор шахсининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Божхона органининг мансабдор шахси қуйидаги ҳолларда шахсни кўздан кечиришни ўтказишида қатнаша олмайди ва кўздан кечириш ўтказишни рад этиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилаётган жисмоний шахснинг қариндоши бўлган чоғда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органи мансабдор шахси, мазкур текширув натижасидан тўғридан-тўғри ёки қисман манфаатдор бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечириш жараёнида кўздан кечирилаётган шахсга зарар келтириши эҳтимоли мавжуд бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органи мансабдор шахси юқорида кўрсатилган сабабларга кўра шахсни кўздан кечириш имкониятига эга бўлмаса, божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс шахсни кўздан кечиришни янги қарор билан бошқа мансабдор шахсга топширади.
(11-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўздан кечиришни ўтказиш вазифаси юклатилган божхона органи мансабдор шахси томонидан шахсни кўздан кечириш ўтказишига эътироз билдириб, кўздан кечирилиши лозим бўлган вояга етмаган ёки ақли норасо бўлган шахсларнинг қонуний вакиллари шикоят қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят асосли деб топилса кўздан кечиришни ўтказиш божхона органининг бошқа мансабдор шахсига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахси Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида, шунингдек мазкур Йўриқномада белгиланган ҳуқуқларга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Шахсни кўздан кечириш топширилган божхона органи мансабдор шахсининг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечириш ҳақидаги кўрсатмани аниқ ва ўз вақтида амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечиришда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Йўриқномада белгиланган тартибга амал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклда шахсни кўздан кечириш ҳақидаги баённомани тузиш ва кўздан кечирилаётган шахсни тузилган баённома билан таништириш;
(11-банднинг «в» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечириш жараёнида қатнашаётган шахсларнинг фикр-мулоҳазаларини баённомада тўлиқ қайд этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кўздан кечиришда холисларнинг иштироки.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Холис сифатида, шахсни кўздан кечириш натижаларидан манфаатдор бўлмаган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклиф этиладиган холислар сони икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Холислар кўздан кечириш жараёнини кузатиб бориш, шахсни кўздан кечириш вақтидаги хатти-ҳаракатлар юзасидан ўз фикрини билдириш, фикр-мулоҳазаларини баённомада қайд этилишини талаб қилиш, баённома билан танишиш ҳамда кўздан кечириш жараёнидаги божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Холислар шахсни кўздан кечиришнинг барча жараёнларида иштирок этишлари, ўтказилган кўздан кечириш жараёни ва натижаларини баённомада имзо чекиб тасдиқлашлари ҳамда божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз кўздан кечиришда аниқланган маълумотларни ошкор қилмасликлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кўздан кечиришда тиббиёт ходимининг иштироки.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Тиббиёт ходими шахсни кўздан кечириш чоғида жисмоний шахс соғлиғига зиён келтирмайдиган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш, кўздан кечирилаётган шахсга саволлар бериш, ўз фикр-мулоҳазаларини шахсни кўздан кечириш баённомасига киритишни талаб қилиш, кўздан кечириш натижаси бўйича тузилган баённома билан танишиш, тана аъзолари кўригига алоқадор бандларда ўз тузатишларини киритиш, кўздан кечириш жараёнида божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Божхона органи мансабдор шахси томонидан шахсни кўздан кечиришга жалб қилинган тиббиёт ходими кўздан кечирилаётган жисмоний шахснинг тана аъзоларини ва зарур бўлганда ички органларини зарар келтирмаган ҳолда шахсан текшириши, кўздан кечириш жараёни ҳақида тушунтириш бериши, шахсни кўздан кечириш баённомаси ва бошқа ҳужжатларни ўз имзоси билан тасдиқлаши, шунингдек, кўздан кечириш натижасида аниқланган маълумотларни божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз ошкор қилмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кўздан кечиришда қатнашувчи бошқа мутахассисларнинг иштироки.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Кўздан кечиришда қатнашувчи бошқа мутахассис кўздан кечирилаётган шахсга савол бериш, яширилган ашёларни топиш ва аниқлашда илмий-техника воситалари ва усулларидан фойдаланиш, кузатувлар, ўлчов ва тадқиқотлар олиб бориш, шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахсига махсус билим ва тажриба талаб қилинадиган масалалар бўйича зарур бўлганда ўз маслаҳатларини бериш, ўзи иштирок этаётган масалалар юзасидан фикр билдириш ва уларни баённомада қайд этилишини талаб қилиш, шунингдек, кўздан кечириш жараёнида божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Шахсни кўздан кечиришда иштирок этаётган бошқа мутахассис божхона мансабдор шахсининг талабларини аниқ бажариши, шахсни кўздан кечиришнинг барча босқичларида иштирок этиши, ўзининг махсус билимлари ва тажрибасидан фойдаланиб, кўздан кечирилаётган шахс яширган ашёларни топиш ва аниқлашда қатнашиши, шахсни кўздан кечириш чоғида иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга божхона мансабдор шахсининг эътиборини қаратиши, ўзи бажараётган хатти-ҳаракатларга изоҳ бериб бориши, шахсни кўздан кечириш ҳақидаги баённома ва унинг иштирокида расмийлаштирилаётган бошқа ҳужжатларга имзо чекиши ҳамда кўздан кечириш жараёнида аниқланган ҳолатларни божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз ошкор қилмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Шахсни кўздан кечиришда таржимоннинг иштироки.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Кўздан кечирилаётган шахс баённома расмийлаштирилаётган тилни билмаса, зарурат юзасидан таржимон жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таржимон шахсни кўздан кечиришнинг барча босқичларида божхона органи мансабдор шахсининг ташаббуси ёки кўздан кечирилаётган шахс ёҳуд унинг қонуний вакиллари талаби асосида жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таржимон жалб қилинган ҳолларда кўздан кечириш таржимон келгунига қадар тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Кўздан кечириш жараёнида иштирок этувчи таржимон таржимани тўғри бўлиши мақсадида иштирокчиларга савол бериш, кўздан кечириш баённомаси билан танишиш, баённомага киритилиши лозим бўлган мулоҳазаларини билдириш, агар таржима қилишга етарли билими ва тажрибаси бўлмаса кўздан кечиришда иштирок этишни рад қилиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Таржимон кўздан кечириш жараёнида қатнашиши, таржимани аниқ ва тўлиқ бажариши, таржиманинг тўғрилиги ҳақида кўздан кечириш ҳақидаги баённомага имзо чекиб тасдиқлаши, божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз кўздан кечиришда аниқланган маълумотларни ошкор қилмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Шахсни кўздан кечириш жараёнида кўздан кечирилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Кўздан кечирилаётган шахс божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талабларини бажариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Кўздан кечириш ўтказилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органи мансабдор шахсидан кўздан кечириш ҳақидаги қарорни кўрсатилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз эътирози ёки норозилигини ёзма ёки оғзаки маълум қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушунтириш ва тавсифлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечириш натижаси бўйича тўлдирилган баённома билан танишиш, унинг мазмуни бўйича ўз эътирозларини билдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таржимон хизматидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечириш жараёнида ҳимоячи қатнашишини талаб қилиш ва ҳимоячи хизматидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечириш чоғида қўлланилган хатти-ҳаракатлар юзасидан ҳамда кўздан кечирган шахс ва бошқа иштирокчилар устидан шикоят қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Шахсни кўздан кечиришга тайёргарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Божхона органи мансабдор шахси шахсни божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахснинг кўздан кечириш ҳақидаги қарори билан таништиради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кўздан кечириладиган шахс божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахснинг кўздан кечириш ҳақидаги қарори билан танишиб, баённомага ўз имзосини қўяди.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шундай ҳаракатдан воз кечилган тақдирда, шахсни кўздан кечириш ҳақидаги баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади ва божхона органининг мансабдор шахси ҳамда холислар имзоси билан тасдиқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 01-02/12-29-сон қарори (рўйхат рақами 1307-2 12.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 415-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кўздан кечириладиган шахс, шахсни кўздан кечириш ҳақидаги қарор билан таништирилгач, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ёки мазкур Йўриқномага зид келмаган кўрсатмалар ва талабларга амал қилиши, шахсни кўздан кечириш тайинланган вақти, жойи, усуллари ва расмийлаштириш тартибларига бўйсуниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талаблари, кўздан кечирилаётган шахс томонидан бажарилмаса ёки бажарилишига тўсқинлик қилинса, ушбу хатти-ҳаракатлар кўздан кечирилаётган шахсни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 287-моддаси 6-бандига биноан маъмурий ушлаб турилишига асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Шахс кўздан кечириш ҳақидаги қарор билан таништирилгач, кўздан кечириш хонасига олиб кирилади ҳамда холислар иштирокида ушбу Йўриқноманинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ, равон ҳамда тушунтиришлар бериш йўли орқали ўқиб эшиттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс, кўздан кечириш жараёни бошланишидан аввал унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўқиб эшиттирилганлигини кўздан кечириш баённомасининг бошида имзо қўйиш йўли билан тасдиқлайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жисмоний шахсга божхона назоратидан яширган буюм ва ашёларни ўз хоҳишига кўра топшириши таклиф этилади. Ўз хоҳиши билан топширилган буюм ва ашёлар кўздан кечиришда иштирок этаётган шахсларга кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жисмоний шахс ўз ихтиёри билан яширган ашёларини беришдан бош тортса ёки ушбу ашё берилгандан кейин ҳам божхона органи мансабдор шахси яширилган ашёлар борлиги ҳақида шубҳа қилса, божхона органи мансабдор шахси жисмоний шахсни кўздан кечиришга киришади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Агар жисмоний шахс ўзини кўздан кечирадиган божхона органи мансабдор шахсидан норози эканлигини маълум қилса, бу ҳолатда ушбу мансабдор шахс божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахсни бу ҳақда хабардор этади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Шахсни кўздан кечириш қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўздан кечирилаётган шахснинг ёнида ўқ-отар, газли ёки совуқ қуроллар ёхуд ҳужум қилишга асқотадиган бошқа ашёлар йўқлигига ишонч ҳосил қилинганидан кейингина кўздан кечириш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Шахсни кўздан кечириш божхона органининг ушбу тадбир ўтказишга мўлжалланган ва махсус жиҳозланган хонасида ўтказилади. Қоида тариқасида ушбу хонада стол, стул, кийим — бош илиш мосламаси ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси бўлиши лозим. Шахсни кўздан кечириш ёпиқ, тозалик қоидаларига мос биноларда, жумладан божхона постларида, аэропорт, вокзал ва бошқа ташкилотларнинг берк хоналарида амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Шахсни кўздан кечириш хонасига олиб кетилаётганда, у ўзидаги ашёлар, ҳужжатларини ерга ташлаб юбормаслиги ёки бирор жойга яширмаслиги устидан назорат таъминланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Шахс кўздан кечириладиган хона, божхона органи мансабдор шахси томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилиши лозим. Хонанинг эшиги, деразаси, туйнуги ёпиқ бўлиши, ҳужум қилиш учун фойдаланадиган ашёлар бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Шахсни кўздан кечириш хонасига бегона кишиларнинг кириши, четдан хонани кузатиш имконияти бутунлай бўлмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Битта хонада бир вақтнинг ўзида бир неча кишини кўздан кечириш қатъиян ман қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахси томонидан жисмоний шахснинг кийими, пойабзали ва бошқа буюмларини диққат билан текшириш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Шахсни кўздан кечириш пайтида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кўздан кечирилаётган шахснинг барча ашёлари (таёқ, соябон, портмоне, зажигалка, авторучка, портсигара ва бошқалар) кўздан кечирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кўздан кечирилаётган шахснинг устки кийими, пойабзали ва бош кийими ечиб кўздан кечирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) кўздан кечирилаётган шахснинг ички кийимларининг устки қисми синчиклаб кўздан кечирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) кўздан кечирилаётган шахснинг ички кийимлари ечиб кўздан кечирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) кўздан кечирилаётган шахснинг бадани кўздан кечирилади, унинг сочлари, қўллари, оёқларининг таги, бармоқларининг ораси кўздан кечирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Шахсни кўздан кечириш чоғида, унинг ўзини қандай тутиши доимо кузатиб борилади, шунингдек кийимлари, пойабзали ва бошқа шахсий ашёларининг таъмирланганлигига, унинг танасига боғланган бинтлари ёки баъзи бир нарсаларни яшириши мумкин бўлган ўзига хос жиҳатларига алоҳида эътибор берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Кийим-бош ва пойабзалларни кўздан кечираётганда уларнинг қўлда ишланганлиги, ортопед пойабзал, бош кийим ёки оёқ кийимнинг тикилган чоклари, ямоқлари, қайтарилган жойлари, елкалари, кийим қаватлари, бели, пойабзалининг қўнжи, патаги ва товонларига эътибор қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Кўздан кечирилаётган шахснинг мулкига эҳтиёт бўлиб муомалада бўлиш мақсадида, баъзи бир ашёлар фақат зарурат туғилганда қўлга олиб ёки ичини очиб кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Агар кўздан кечирилаётган шахс божхона назоратига тақдим этмаган ашёларни ўз ихтиёри билан топширса ва божхона органи мансабдор шахси кўздан кечирилаётган шахсда бошқа ашёлар йўқлигига ишонч ҳосил қилса, божхона органи мансабдор шахси шу ашёларни расмийлаштириш билан чекланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Кўздан кечирилаётган шахсдан топилган ёки унинг ўзи топширган ашёлар унга кўрсатилади ҳамда унинг олиш имконияти бўлмаган жойга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Божхона органи мансабдор шахси кўздан кечириш тугаллангандан сўнг, кўздан кечириш ўтказилган хонани эътибор билан кўздан кечиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар кўздан кечирилишига қадар бўлмаган ашёлар, кўздан кечириш ўтказилгандан кейин пайдо бўлиб қолган бўлса, божхона органи мансабдор шахси ушбу ашёнинг кимга тегишли эканини аниқлаш учун зарур чоралар кўриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Кўздан кечиришда иштирок этган шахсларнинг кўздан кечириш натижаларини ошкор қилишлари қатъиян ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Кўздан кечириш пайтида шахснинг маълум бўлган жисмоний камчиликлари ёки бошқа ўзига хос томонларини ошкор қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Шахсни кўздан кечириш пайтида ушбу Йўриқноманинг 38 ва 39-бандларида назарда тутилган ҳолатларни ошкор қилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Шахсни кўздан кечиришни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Шахсни кўздан кечириш ниҳоясига етгандан сўнг божхона органи мансабдор шахси томонидан белгиланган тартибда шахсни кўздан кечириш ҳақида баённома тузилади. Баённоманинг асл нусхаси божхона постидаги йиғма жилдда сақланади, ксеронусхаси эса кўздан кечирилган шахсга (вакил, ҳамроҳлик қилувчига) берилиши шарт. Агар шахс баённоманинг ксеронусхасини олишдан бош тортса, асл нусханинг тегишли қисмига божхона органи масъул ходими тегишли маълумотни киритиб, имзо қўяди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Шахсни кўздан кечириш баённомасида қуйидагилар қайд этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баённоманинг қаерда ва қайси куни тузилгани ҳамда шахсни кўздан кечириш бошланган ва тугалланган вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечирган ва баённома тузган божхона органи мансабдор шахсининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда у хизмат қилаётган божхона органининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечириш ҳақида қарор чиқарган божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда у хизмат қилаётган божхона органининг номи;
(42-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилаётган шахснинг (вояга етмаган ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларнинг вакили, ҳамроҳлик қилувчиси ёки кўздан кечириш жараёнида вакил, ҳамроҳлик қилувчи сифатида иштирок этаётган шахснинг) фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ҳужжатларидаги маълумотлар;
(42-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечириш хонаси ёки жойи (аэропорт, вокзал, поезд ва бошқа бинолар) ҳақида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечиришда иштирок этган холисларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш ёки иш жойи ҳақида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечиришда иштирок этган тиббиёт ходими ва таржимон, шу жумладан бошқа мутахассисларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи мутахассислигини тасдиқловчи маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилган шахс ва бошқа иштирок этаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги ҳақида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилаётган шахсга кўздан кечириш ҳақидаги қарорни эълон қилинганлиги ҳамда яширган ашёларини ўз ихтиёри билан топшириш ҳақидаги таклиф;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилаётган шахснинг яширган ашёлари қай ҳолда топилгани ёки унинг ўз ихтиёри билан топширганлиги, ашёларнинг хусусиятлари, сони ҳақида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечиришнинг давомийлиги ёки чегараси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечиришда қўлланилган техника воситалари, тиббий асбоб-ускуналар (уларнинг тури, русуми, маркаси), уларнинг қўлланиш шароити ва тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилаётган шахс ва ушбу тадбирда иштирок этаётган шахсларнинг фикр-мулоҳазалари, эътирозлари ва аризалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилаётган шахснинг ўзини қандай тутганлиги ҳақида тавсифнома (агар зарурат туғилса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Кўздан кечирилган жисмоний шахс баённомага имзо чекишдан бош тортса, бунинг сабаби баённомада қайд этилади ва холислар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Шахсни кўздан кечириш баённомасига қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилган жисмоний шахс ўз ихтиёри билан берган ашёлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечириш вақтида топилган ёки тортиб олинган ашёлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни кўздан кечириш вақтида олинган фотосуратлар, уларнинг негативлари, киноленталар, аудио ва видео ёзувлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечирилган жисмоний шахс, ушбу тадбирда иштирок этган мутахассис, тиббиёт ходими, холисларнинг тушунтириш хатлари ва аризалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
расмийлаштирилган кузатув, ўлчов ва тадқиқ натижалари ҳамда қўлланилган тиббий воситалар ёки улар тўғрисида маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Кўздан кечирилган жисмоний шахснинг ўз ихтиёри билан топширган ёки топилган ашёлар, видео, аудио, фото ва кинотасмалар ва бошқа нарсалар алоҳида пакетга жойланади ва муҳрланади. Ушбу пакетда зарур бўлган тушунтиришлар бўлиши, божхона органи мансабдор шахси ва холислар имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Шахсни кўздан кечириш баённомаси «Шахсни кўздан кечиришларни қайд этиш» журналида кун ва йил тартибида қайд этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Журнал ва баённома шахсни кўздан кечирилган божхона органида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Журнал белгиланган тартибда тикилган, рақамланган ва ҳудудий божхона бошқармасининг муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарорига (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида иш қўзғатилса, шахсни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолати бўйича юритилган иш материалларига қўшилади. Кўздан кечириш ўтказилган постда унинг нусхаси қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати аниқланса, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Божхона органи мансабдор шахсининг шахсни кўздан кечириш чоғидаги ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш — кўздан кечирилаётган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахсининг ноқонуний хатти-ҳаракати натижасида ва кўздан кечириш оқибатида кўздан кечирилаётган шахснинг мулкига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахси ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎«___________________» чегара божхона пости бошлиғи (ўринбосари — смена бошлиғи), божхона хизмати ____________________________________

‎‎(махсус унвони)

‎‎________________________________________га

‎‎(исми ва фамилияси)


Б И Л Д И Р Г И‎

‎‎Сиздан 20___ йил «_____» _______________ куни ________________________ дан

‎‎(йил)

(кун)‎

‎‎(ой)

‎‎(давлат номи)

‎‎_________________ га ўтиш учун «________________» чегара божхона постига кириб

‎‎(давлат номи)

‎‎(пост номи)

‎келган ____________________ фуқароси _____________________________________

‎‎(давлат номи)

‎‎(шахснинг Ф.И.О.)

‎‎______________________________________________________________________ни
‎‎фуқароларнинг хабарлари ёки аризалари;

‎‎ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа

давлат органларидан тушган материаллар; ‎

‎хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро

ташкилотларнинг маълумотлари;

‎‎Ўзбекистон Республикасининг божхона органларидан келган ахборотларда

‎‎мавжуд бўлган тегишли маълумотлар; ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яширилаётгани ва

‎‎божхона назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-

‎‎тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатларга ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎асосан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 45-моддасига мувофиқ

‎‎шахсий кўрикдан ўтказишга рухсат беришингизни сўрайман.

‎‎«______________» чегара божхона
‎‎пости ____________ инспектори,

‎‎(лавозими)

‎‎‎‎божхона хизмати ____________

‎‎___________________________

‎‎(махсус унвони)

‎‎(исми ва фамилияси)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарорига (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан
‎ўтаётган шахсни кўздан кечириш ҳақида
‎ҚАРОР

‎‎________-сон

‎‎20___ йил «____» _____________

‎‎_____________________

(кун)

‎‎(ой)

‎‎(ҳудуд номи)

‎‎Мен, ______________________________________________________ чегара божхона

‎(вилоят божхона органи ва чегара божхона пости номи)

‎‎пости бошлиғи (ўринбосари — смена бошлиғи), божхона хизмати _____________________

‎‎(махсус унвони)

‎‎______________________, пост ____________ инспектори ___________________ нинг

‎‎(исми ва фамилияси)

(лавозими)

‎‎‎‎(исми ва фамилияси)

‎‎билдиргиси билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни‎

‎‎АНИҚЛАДИМ:

‎‎20___ йил «______» ________ куни ______________ дан _________________ га ўтиш

(йил)

(кун) ‎

(ой) ‎

‎‎(давлат номи)

‎‎(давлат номи)

‎‎учун «_______________» чегара божхона постига кириб келган ___________________

‎‎(пост номи)

‎‎(давлат номи)

фуқароси ___________________________________________________ ўзи томонидан

‎‎(шахсий кўрикдан ўтказилиши режалаштирилаётган шахснинг Ф.И.О.)

‎‎Т-6 божхона декларациясининг тегишли бандларини тўлдириб, божхона ходимига тақдим этиб, инспектор томонидан ўтказилган оғзаки савол-жавобда Т-6 шаклидаги декларацияда кўрсатилган товарлардан ташқари бошқа товарлар йўқлигини маълум қилгандан сўнг, пост инспектори Т-6 божхона декларациясига имзо қўйиб, шахсий муҳри билан тасдиқлаган.

‎‎Бироқ, пост ________ инспектори божхона хизмати _____________________________

‎‎(лавозими)

‎‎(махсус унвони, исми ва фамилияси)

‎‎20___ йил «___» __________да билдирги билан ____________________________га

‎‎(кун)

(ой)‎

‎‎(шахсни кўздан кечириш асоси)

‎‎асосан ушбу фуқаро ўзида олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яшираётганлигида ва уларни божхона назоратига тақдим этмаётганлигида гумонланаётганлигини билдирган.

‎‎Кўрсатиб ўтилганларни инобатга олиб, фуқаро ___________________ни шахсий кўрикдан ўтказиш ва ёнидаги ашёларни кўздан кечириш лозим деб ҳисоблайман.

‎Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 289-моддасини ва Божхона кодексининг 45-моддасини қўллаб,

‎‎ҚАРОР ҚИЛДИМ:

‎‎1. Фуқаро _______________________________________ шахсий кўрикдан ўтказилсин.

‎‎2. Шахсий кўрикдан ўтказиш жараёни бошланишидан аввал унга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ, равон ҳамда тушунтиришлар бериш йўли орқали ўқиб эшиттирилсин.

‎‎3. Фуқарони шахсий кўрикдан ўтказиш пост __________ инспектори________________

‎‎(лавозими)

(исми ва фамилияси)

‎зиммасига юклансин.
«_________________» чегара

‎‎божхона пости бошлиғи (ўринбосари — смена бошлиғи),

‎‎божхона хизмати __________________ ‎

‎‎______________________

‎‎(махсус унвони)

‎‎(исми ва фамилияси).

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарорига (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ўзбекистон Республикаси божхона органининг
‎ШАХСНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ
‎БАЁННОМАСИ

‎‎201___ йил «____» _____________

____________________

(йил) ‎

‎‎(кун)

‎‎(ой)

‎‎(ҳудуд номи)

‎‎Мен ____________________________________ шахсни кўздан кечириш ҳақидаги

‎‎(кўздан кечирилаётган шахс Ф.И.О.)

‎‎_____________________ божхона пост бошлиғининг (ўринбосари — смена бошлиғи) қарори ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) 16-бандида санаб ўтилган қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларим билан тўлиқ, равон ҳамда тушунтиришлар бериш йўли орқали ўқиб эшиттирилдим.

‎‎Кўздан кечирилаётган шахс божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талабларини бажариши шарт.

‎‎Кўздан кечириш ўтказилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) божхона органи мансабдор шахсидан кўздан кечириш ҳақидаги қарорни кўрсатилишини талаб қилиш;‎‎

6) шахсни кўздан кечириш натижаси бўйича тўлдирилган баённома билан танишиш, унинг мазмуни бўйича ўз эътирозларини билдириш;

‎‎ 2) ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишиш;

‎‎7) кўздан кечириш жараёнида ҳимоячи қатнашишини талаб қилиш ва ҳимоячи хизматидан фойдаланиш;

‎‎ 3) ўз эътирози ёки норозилигини ёзма ёки оғзаки маълум қилиш;
‎4) тушунтириш ва тавсифлар бериш;
‎ 5) таржимон хизматидан фойдаланиш;

‎‎8) шахсни кўздан кечириш чоғида қўлланилган хатти-ҳаракатлар юзасидан ҳамда кўздан кечирган шахс ва бошқа иштирокчилар устидан шикоят қилиш.

‎Ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўқиб эшиттириш бўйича эътирозлар: ____________________
‎‎_______________________________________________________________

‎‎_____________________________

‎‎____________

‎‎(кўздан кечирилаётган шахснинг Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎Шахсни кўздан кечириш соат ____ да бошланди.

Мен, ___________________________________________________________________

‎‎(шахсни кўздан кечирган ва баённома тузган божхона органи мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О., божхона органи номи)

‎‎қуйидаги баённомани Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 45-моддаси ва

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари — смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи

_______________________________________________________________‎‎

‎‎шахснинг лавозими, унвони ҳамда исми ва фамилияси)

‎‎_____________нинг 20__ йил «___» _________ даги _____-сон қарорига асосан туздим.
‎‎Шахс қуйидаги асосга кўра кўздан кечирилди:
‎‎фуқароларнинг хабарлари ёки аризалари;
‎‎ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа
‎‎давлат органларидан тушган материаллар;

‎‎хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро

‎‎ташкилотларнинг маълумотлари;
‎‎Ўзбекистон Республикасининг божхона органларидан келган ахборотларда мавжуд
‎бўлган тегишли маълумотлар;

‎‎божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яширилаётгани ва

‎‎божхона назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатлар. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎Шахсни кўздан кечиришда фуқаро ____________________________________________

‎‎(фуқаролиги, Ф.И.О., туғилган жойи ва куни,

_______________________________________________________________‎‎

(вояга етмаган ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож шахслар бўлганда уларнинг вакиллари ва ҳамроҳлик қилувчилари‎

_______________________________________________________________‎‎

ҳақидаги маълумот ҳам кўрсатилади), чегарани кесиб ўтишига рухсат берувчи паспорт ёки бошқа‎‎

_______________________________________________________________‎‎

‎‎ҳужжат рақами, кўздан кечириш ўтказилган жой)

‎‎қаердан келмоқда _____________________ қаерга кетмоқда ______________________

‎‎(қайси давлатдан)

‎‎(қайси давлатга)

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(сафардан кўзланган мақсад, рейс, поезд, автомашина рақами)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎Шахсни кўздан кечиришда иштирок этган шахслар:
‎‎I. Кўздан кечирилаётган шахснинг вакили (ҳамроҳлик қилувчиси):
‎‎1. ______________________________________________________________________

(Ф.И.О., паспорт маълумотлари)

‎‎II. Холислар: 1. ___________________________________________________________

‎‎(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

2. ___________________________________________________________

‎‎(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

III. Ҳимоячи, мутахассис ва таржимон:
‎‎1. Ҳимоячи ______________________________________________________________

‎‎(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

‎‎2. Мутахассис ____________________________________________________________

‎‎(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

‎‎3. Таржимон _____________________________________________________________

‎‎(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

‎Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) 12 — 15-бандларида кўрсатиб ўтилган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

‎‎Фуқаро _________________________ га божхона назоратидан кўрсатилмаган ашёларни

(Ф.И.О.)‎

‎‎(валюта, қимматбаҳо буюмлар ва шу кабиларни) ўз ихтиёри билан топшириш таклиф этилди.

‎‎Фуқаро ________________ ўзи билан _________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎(кўрсатилган бўлса уларнинг алоҳида жиҳатлари, сони, қаерда турганини/

‎‎___________________________________________________________ маълум қилди.

‎‎назоратга тақдим этилмаган бошқа ашёлари йўқлигини)

‎‎1. _______ 2. ________ 3. ________ 4. _________ 5. _________ 6. ________ 7. ________

(шахснинг вакили) ‎

(холис) ‎

(холис) ‎

(мутахассис‎

(ҳимоячи) ‎

(таржимон) ‎

(божхона ходими)‎

‎‎(шахсий кўрикда иштирок этган шахсларнинг тасдиқловчи имзолари)

‎‎Шахсни кўздан кечириш натижасида фуқаро _________________________________ да

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎божхона назоратига тақдим этилмаган _________________________________________

‎‎(қандай ашёлар, ашёларнинг баҳоси, уларнинг хусусий

_______________________________________________________________‎‎

‎‎жиҳатлари, сони, қаерда сақлангани, уларни топишда

_______________________________________________________________‎‎

‎‎қандай техник воситалардан фойдалангани ҳақида)

‎‎____________________________________________ ашёлар аниқланди (аниқланмади).
‎‎Кўздан кечирилган шахснинг эътирозлари: _____________________________________
‎‎_______________________________________________________________
‎‎Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахсларнинг алоҳида фикрлари: ________________

‎‎(шахсларнинг

‎‎_______________________________________________________________

‎фикрлари, эътирозлари ва шикоятлари)

‎‎_______________________________________________________________
‎‎Суҳбат фуқаро эркин сўзлаша оладиган _______________________ тилда олиб борилди.
‎‎Баённома _______________________________________________________________
‎‎(таржимоннинг исми, фамилияси, иш жойи ва яшаш жойи)
‎‎____________________ томонидан фуқаро эркин сўзлашадиган тилга таржима қилинди.

‎‎Шахсни кўздан кечириш соат ____ да тамомланди.

‎‎Шахсни кўздан кечиришда иштирок этган шахслар:

‎‎Кўздан кечирилган шахс:

___________‎‎

‎‎_________________

‎‎(имзо)

‎‎(исми ва фамилияси)

‎‎Кўздан кечирилаётган шахснинг вакили (ҳамроҳлик қилувчиси)

___________‎‎‎‎

_________________‎‎

‎‎(имзо)

‎‎‎‎(исми ва фамилияси)

‎‎Холислар: ‎ 1.

___________‎‎‎‎ ‎‎

_________________‎‎

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎‎‎(исми ва фамилияси) ‎‎

2.‎

___________‎‎‎‎ ‎‎

_________________

‎‎‎‎(имзо)

‎‎‎‎‎‎(исми ва фамилияси)

Мутахассис:‎

___________‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎

_________________‎‎

‎‎‎‎(имзо) ‎‎

‎‎‎‎‎‎(исми ва фамилияси) ‎‎

‎‎Ҳимоячи:

___________‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎

_________________‎‎

‎‎‎‎(имзо) ‎‎

‎‎‎‎‎‎(исми ва фамилияси) ‎‎

‎‎Шахсни кўздан кечиришни ўтказган божхона ходими

___________‎‎

_________________‎‎

‎‎‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎

‎‎‎‎‎‎(исми ва фамилияси) ‎‎ ‎‎

‎Баённоманинг ксеронусхасини олдим: ________________________________________

‎‎(кўздан кечирилган шахснинг (вакилнинг, ҳамроҳлик қилувчининг) Ф.И.О., имзо)

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(шахсий кўрикдан баённомани олишдан бош тортилганда божхона ходими томонидан бу ҳақда ёзиб, имзо қўйилади).

(илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 июлдаги 01-02/20-18-сонли қарорига (рўйхат рақами 1307-3, 05.08.2013 й.) асосан 3-иловага ўзгартирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 430-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 58-модда; 2008 й., 14-15-сон, 114-модда; 2010 й., 46-сон, 415-модда; 2013 й., 32-сон, 430-модда)