Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 263
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг Низоми, 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 263
Date of entry into force
10.07.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация Комиссияси

Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги

34/2-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 10 июлда 263-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сонли «Эксперт кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2443, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК)нинг эксперт кенгашлари аттестация тизими ишининг энг муҳим йўналишлари ҳамда илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш масалалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқувчи ва уларни амалга оширувчи илмий-ижтимоий органдир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон қарори (рўйхат рақами 263-2 20.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Эксперт кенгашининг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказишга оид ташкилотлар ва муассасалар таклифларини ўрганиш, уларга баҳо бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фан ва техниканинг энг янги йўналишларини ҳисобга олган ҳолда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини такомиллаштиришга оид таклифларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон қарори (рўйхат рақами 263-2 20.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ихтисослашган ҳамда илмий кенгашларда илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш ишларини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) олий ўқув юртларида, илмий-тадқиқот муассасаларида диссертация ёқлаш бўйича кенгаш тузишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) диссертацияларнинг илмий савиясини, уларнинг илмий ва амалий қимматини баҳолаш, илмий даража ва илмий унвон даъвогарларига қўйиладиган талабларнинг ягоналигини, диссертацияларнинг юқори савияда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) диссертация натижаларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг илмий-техникавий ва ижтимоий тараққиёт йўналишларига қанчалик мослигига баҳо бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Эксперт кенгаши ўз зиммасидаги вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кенгашларнинг мақбул шахобчаларини шакллантиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кенгашларни. тузиш ва қайта тасдиқлашга оид материалларни кўриб чиқади ҳамда уларнинг малака даражаси ва тузишнинг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг иш тажрибасини таҳлил этади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) кенгашларнинг олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига илмий даража ва илмий унвонлар бериш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда ОАК Ҳайъати ва Раёсатига тавсиялар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳимоя қилинган диссертациялар мавзуларини, илмий ва амалий натижаларини таҳлил этиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари учун тегишли материаллар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини такомиллаштиришга, янги ихтисослар бўйича паспортларни ва номзодлик имтиҳонлари дастурларини тайёрлашга оид таклифларни кўриб чиқишда қатнашади;
(3-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон қарори (рўйхат рақами 263-2 20.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) фуқароларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ОАК илмий кенгаши, Раёсати ва раҳбариятининг топшириғига биноан илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказишга алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Эксперт кенгашига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) зарур ҳолларда диссертацияни қўшимча хулоса олиш учун кенгашга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) етарлича асосланмаган хулосани мукаммаллаштириш учун кенгашга қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) зарур бўлганда илмий даража талабгорларини, диссертация ҳимояси ёки унинг жамоавий тақризи ўтказилган кенгашнинг раҳбарини, расмий оппонентларни, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчиларни, шунингдек, етакчи ташкилот вакилларини ўз мажлисларига таклиф қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўз мажлисларида вазирлик ва идораларнинг вакилларини таклиф қилган ҳолда ихтисослашган ва илмий (илмий-техникавий) кенгаш раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш, ОАК Раёсатининг у ёки бу кенгашнинг бундан буён ишлаши мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигига доир тавсияларни тайёрлаш;
(4-банднинг «в» ва «г» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон қарори (рўйхат рақами 263-2 20.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) зарур ҳолларда диссертация бўйича расмий оппонентларни тавсия этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) лозим бўлганда кенгаш мажлисларига ўз вакилларини юбориш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) фан соҳалари бўйича ОАК ходимлари билан биргаликда кенгаш фаолиятини текширишда иштирок этиш;
(4-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон қарори (рўйхат рақами 263-2 20.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) кенгаш ишлаб турган ўқув юртлари ва илмий муассасаларда сайёр мажлислар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ОАКнинг эксперт кенгашлари фаннинг турли соҳаларидаги етакчи олимлардан ва халқ хўжалиги мутахассисларидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашлари раислари ва аъзолари олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар кўрсатган номзодларни инобатга олган ҳолда ОАК раҳбарияти тавсиясига асосан ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон қарори (рўйхат рақами 263-2 20.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашларининг сони ва таркиби ОАК Раёсати томонидан кейинчалик камида учдан бир қисмини янгилаш шарти билан уч йил муддатга тасдиқланади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эксперт кенгаши таркибини қисман ўзгартириш ОАК Раҳбариятининг қарорига асосан, кейинчалик ушбу қарор ОАК Раёсати томонидан тасдиқланиши шарти билан амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК эксперт кенгаши таркибида узлуксиз ишлашнинг умумий муҳлати икки муддатдан ошмаслиги шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши таркибига фақат фан докторлари киради. Истисно тариқасида кенгашнинг илмий котиби этиб фан номзоди ҳам тайинланиши мумкин. Эксперт кенгашининг таркиби 9 кишидан тортиб, 21 кишигача бўлиши керак.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг раиси ва унинг ўринбосари бир ташкилот ёки муассасанинг ходимлари бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби оппонент этиб тайинланишлари мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши аъзоси эксперт кенгаши билан келишилган ҳолда ОАК Раҳбарияти рухсати билан истисно тарзида расмий оппонент этиб тайинланиши мумкин.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг аъзолари кенгашнинг раиси ёки раис ўринбосари этиб тасдиқланиши мумкин эмас. Эксперт кенгашининг аъзолари кенгашнинг аъзоси бўлиши тавсия этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.)га асосан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Эксперт кенгаши ўз ишига эксперт сифатида фаннинг тегишли соҳалари бўйича мутахассис бўлган фан докторларини жалб қилиши мумкин. Эксперт кенгашининг топшириғига биноан экспертлар диссертацияни таҳлил қилиш ҳамда аттестация ишларини кўриб чиқишда қатнашадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация ва диссертация ишларини оператив ва компетентли кўриб чиқиш мақсадида, ОАК эксперт кенгаши таркибида ОАК Раёсати томонидан секциялар тузилиши мумкин. Секцияларнинг қарорлари эксперт кенгашида кўриб чиқилиши шартдир.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.)га асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК Раёсати аъзолари эксперт кенгаши ишида қатнашишлари мумкин эмас.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашига таклиф қилинган мутахассислар эксперт кенгашида фақат маслаҳат овози билан қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК масъул ходимлари эксперт кенгаши ишида фақат ОАК раҳбариятининг рухсати билан қатнашадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Эксперт кенгашининг мажлислари раис раҳбарлигида, у йўқлигида эса раис ўринбосари ёки ОАК Раҳбарияти томонидан кўрсатилган эксперт кенгаши аъзоси раҳбарлигида ўтказилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг тавсиялари ва хулосалари очиқ овоз бериш тарзида кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда ёки эксперт кенгаши ақалли бир аъзосининг таклифига биноан ёпиқ ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Эксперт кенгаши фаолиятини ОАК раҳбарияти ва ОАК фан соҳалари бўйича бўлинмаларининг раҳбарлари назорат қилиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАКнинг фан соҳалари бўйича бўлинмалари ва бошқа бўлимлари эксперт кенгаши ҳамда экспертлар иши учун шароитни, шунингдек, у қабул қилган тавсия ва хулосаларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлайдилар.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг мажлиси белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилган ёки қабул қилинган қарор етарлича асосланмаган тақдирда, ОАК раҳбарияти диссертация ишини мустақил ёпиқ экспертизага бериб, экспертиза натижаси асосида эксперт кенгашига масалани такроран кўриб чиқишни таклиф этишга ҳақли.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашида кўриб чиқилган аттестация ишлари ва улар юзасидан эксперт кенгашининг қарорлари ОАК Раёсати мажлисида Бош илмий котиб ва эксперт кенгаши раиси (раис ўринбосари) томонидан тақдим этилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон қарори (рўйхат рақами 263-2 20.01.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши июль-август ойларида фаолият кўрсатмайди ва бу ойлар аттестация ишларининг ОАКда кўрилиш муддатларига кирмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.)га асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ОАК Раёсати ёки раҳбариятининг топшириғига биноан, шунингдек эксперт кенгаши қарори билан ихтисослараро ёки фан соҳалариаро туташ мавзулардаги диссертацияларни кўриб чиқиш учун ОАКнинг фан соҳалари бўйича бўлинмалари бир неча эксперт кенгашининг қўшма мажлисини ташкил қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фан соҳалари бўйича бўлинма штатидаги ходим шу эксперт кенгаши мутасаддиси эксперт кенгаши мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиб, у эксперт кенгашининг илмий котиби билан биргаликда аттестация иши ҳужжатларининг тўкис сақланиши, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши учун масъулдир, у эксперт кенгаши аъзоларининг ишини ҳисобга олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши қарорига мувофиқ унинг мажлисида ушбу Низом 4-моддасининг в-бандида кўрсатиб ўтилган кишилардан ташқари у ёки бу масалани кўриб чиқишда қатнашиши зарур бўлган бошқа эксперт кенгашларининг аъзолари ва мутахассислари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Эксперт кенгашининг мажлисида диссертация иши бўйича расмий оппонент ёки ҳимоя қилувчининг илмий раҳбари, илмий маслаҳатчиси бўлган аъзолари, шунингдек кўриб чиқилаётган диссертация бўйича етакчи ташкилот тақризини имзолаган эксперт кенгаши аъзолари иштирок этмайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Эксперт кенгашининг қарорлари ва хулосаларини раислик қилувчи ва эксперт кенгашининг илмий котиби имзолайди ҳамда улар мажлисдан кейин беш кундан кечиктирмай ОАКнинг фанлар бўйича тегишли бўлинмасига топширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Эксперт кенгашида фан доктори илмий даражасини ва профессор илмий унвонини бериш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш муддати тўрт ойдан, номзодлик диссертациясини ҳамда доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш ҳақидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш муддати икки ойдан ошмаслиги керак.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашида кенгашлар ташкил қилиниши ва фаолияти хусусидаги материалларни кўриб чиқиш муддати икки ойдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Эксперт кенгаши ҳар йили 10 январдан кечиктирмай ОАКнинг фан соҳалари бўйича бўлинмасига ўтган йил мобайнидаги ўз фаолияти тўғрисида белгиланган шаклда ҳисобот топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Эксперт кенгаши аъзоларининг ва экспертларнинг илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш борасидаги ишига ҳақ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон қарори (рўйхат рақами 263-2 20.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.
(Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон қарори (рўйхат рақами 263-1, 12.08.2003 й.)га асосан 16-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)