Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 261
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раесатининг Низоми, 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 261
Date of entry into force
10.07.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013
Ҳужжат 10.07.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссияси

Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги

34/2-сон қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 10 июлда 261-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сонли «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2441, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом фан доктори ва номзоди илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди. Илмий даражалар фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билимларга ва илмий ютуқларга эга бўлган шахсларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фан доктори ва номзоди илмий даражаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) ихтисослашган кенгашнинг, (бундан буён — кенгаш) олий маълумотга эга бўлган талабгор диссертацияни жамоат олдида ҳимоя қилгандан кейин қабул қилган илтимосномаси асосида ва ОАК тегишли эксперт кенгашининг хулосасини инобатга олган ҳолда беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий даража олиш учун ёзилган диссертация илмий асар ҳисобланиб, у диссертантнинг эълон қилган илмий ишлари асосида махсус тайёрлаган қўлёзма шаклида бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диссертацияни тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш, ОАКга тақдим этиш учун расмийлаштириш қайси тилда бўлиши лозимлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги қонунига мувофиқ белгиланади. Талабгор диссертацияни ўз хоҳишига қараб уч тилда: ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида ёзиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ОАК Фан ва техникани ривожлантиришга улкан ҳисса қўшадиган кашфиёт ёки энг катта ихтиро муаллифига, истисно тариқасида диссертация ҳимоясисиз фан доктори ёки номзоди илмий даражасини бериши мумкин. Бу ҳолда талабгорга илмий даража бериш тартибини ОАК белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ёпиқ мавзулар бўйича диссертация ҳимоя қилишни ташкил этиш ва илмий даражалар бериш тартиботи ОАКнинг махсус қўшимча Низомида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фан доктори ва номзодига дипломлар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. НОМЗОДЛИК ИМТИҲОНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фан номзоди илмий даражасига талабгор тегишли номзодлик имтиҳонларини топшириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон қабул қиладиган ташкилот номзодлик имтиҳонлари олинишидан бир ой олдин имтиҳон топширувчилар рўйхатини, имтиҳон қабул қилиш вақти, жойи ва комиссиянинг таркибига доир маълумотлар билан бирга ОАКга юбориши зарур. ОАК номзодлик имтиҳонларида қатнашиш ва уни назорат қилиш учун ўз вакилларини юбориши мумкин. Номзодлик имтиҳонлари нохолис ўтказилган тақдирда ОАК имтиҳон натижаларини бекор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари фалсафа ва фаннинг методологик муаммолари, чет тили ҳамда диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эллик (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари фуқароларидан бошқа) талабгорлар учун номзодлик имтиҳонлари ўзбек ёки рус тили ва диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Номзодлик имтиҳонларининг мазмунини ва уларни топшириш тартибини ОАК Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан келишиб белгилайди. Имтиҳон комиссиясининг ҳамма аъзолари ҳозир бўлган тақдирдагина имтиҳон олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ДИССЕРТАЦИЯЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муаллиф ўтказган тадқиқотлар ва у яратган ишланмалар асосида муҳим халқ хўжалик, ижтимоий-маданий, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик илмий муаммо ҳал қилинган ёки тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантиришда улкан ютуқ деб баҳолаш мумкин бўлган назарий қоидалар мажмуи ишлаб чиқилган ёхуд жорий этилиши техникани ривожлантиришга катта ҳисса қўшадиган илмий асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик ечимлар ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация фаннинг тегишли соҳаси учун катта аҳамиятга молик масала янгича ҳал қилинган ёки муаллифнинг муҳим амалий масалаларни ҳал этишни таъминловчи илмий жиҳатдан асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик тавсиялари ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Диссертация муаллиф ошкора ҳимоя учун жамоат муҳокамасига қўйган янги илмий натижалар ва қоидалар мажмуига эга мазмунан яхлит, муаллифнинг фанга қўшган ҳиссасини акс эттирувчан шахсан ёзилган юқори малакали илмий иш бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий аҳамиятга молик диссертацияда аниқ муаммонинг ечими ва муаллиф эришган илмий натижалардан амалиётда фойдаланилганлиги тўғрисида маълумотлар, назарий аҳамиятга молик диссертацияда эса илмий хулосалардан фойдаланишга доир тавсиялар берилиши лозим. Диссертация илмий журнал мақолаларига қўйиладиган талабларга мувофиқ расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий маъруза шаклида фақат докторлик диссертациясини ёқлашга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий маъруза шаклидаги докторлик диссертацияси талабгор мунтазам бажарган ва унинг асарларида эълон қилинган фан ва техника учун катта аҳамиятга молик натижаларнинг умумий қисқача баёнидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор илмий ишининг аҳамияти ҳамда илмий маъруза шаклида диссертация ҳимоя қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани унинг асосий тадқиқотлари ўтказилган ва ишланмалар бажарилган ташкилот беради. Илмий маъруза шаклида докторлик диссертацияси ҳимоя қилиш учун ОАК ҳайъати (коллегия)нинг рухсати бўлиши зарур. Илмий маъруза шаклида докторлик диссертациясини тақдим этиш ва ҳимоя қилиш тартибини ОАК белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Диссертация мавзуи долзарб ва республика илмий тадқиқот ишларининг асосий приоритет йўналишлари билан боғлиқ бўлиши ва шахсан ҳар бир талабгор учун ташкилот илмий (илмий-техникавий) кенгаши томонидан (докторлик диссертацияси учун ОАК билан келишган ҳолда) тасдиқланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Докторлик диссертациясининг асосий илмий натижалари республикада ва хорижда чоп этиладиган даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодлик диссертациясининг асосий илмий натижалари босма ёки кўпайтиргич мослама усулида чоп этиладиган илмий нашрларда эълон қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кашфиёт ҳақидаги дипломлар, ихтиро ва саноат намуналари тўғрисидаги муаллифлик гувоҳномалари ва патентлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва қайд қилинган алгоритмлар давлат илмий-техникавий ахборот тизими муассасаларига сақлашга берилган ва илмий журналларда қисқача баён этилган ишларнинг қўлёзмалари. илмий анжуман, конференция, симпозиум ва семинарларда қилинган маърузаларнинг босилиб чиққан тезислари, корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, қайта қуриш ва техникавий қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари, давлат маълумотлар банкига қўшилган янги материалларнинг ахборот карталари ҳам диссертациянинг илмий натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган ишлар жумласига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диссертантнинг чоп этилган илмий ишлари рўйхати докторлик диссертациясининг авторефератида уч бўлимдан иборат ҳолда келтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи бўлимда монографиялар ҳамда илмий журнал ва тўпламларда чоп этилган мақолалар рўйхати берилади. Бу бўлимда келтирилган мақолаларнинг камида ўнтаси илмий журналларда номзодлик диссертацияси ҳимоясидан сўнг нашр қилинган бўлиши керак; Диссертантнинг илмий журналларда чоп этилган ўнта мақоласи бўлмаган ҳолларда, докторлик диссертациясининг ҳимояси масаласини истисно тариқасида ОАК Ҳайъати ҳал қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи бўлимда ихтироларга патент ва муаллифлик гувоҳномаларининг рўйхати келтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи бўлимда тезислар, депонент қилинган илмий ишлар (уларнинг реферати илмий журналларда нашр этилган бўлиши керак), илмий журналларда чоп қилинган реферат, ахборот ва аннотациялар рўйхати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Авторефератда келтирилган илмий ишлар рўйхати диссертация мавзуига қатъиян мувофиқ бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автореферат ва диссертацияда кўрсатилган илмий ишлар нашрига оид маълумотлар мавжуд талабларга батамом мос равишда келтирилиши (муаллифлар ҳамда мақолалар чоп этилган журнал ёки тўплам бетлари аниқ кўрсатилиши) зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар диссертантнинг мақолалари ҳаммуаллифликда ёзилган бўлса, у ҳар бир ҳаммуаллифнинг ҳиссасини холис акс эттириши лозим ва мақолаларидан ўз диссертациясида қисман ёки тўла фойдаланиш учун асосий ҳаммуаллифларнинг ёзма розилигини олиши зарур. Ана шу ёзма розилик ОАКга юбориладиган аттестация ҳужжатларига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаммуаллифликдаги илмий иш натижалари фақат биргина муаллифнинг докторлик диссертациясига тўла-тўкис киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Докторлик илмий даражасига талабгорнинг асосий илмий ишлари нусхалари ва номзодлик илмий даражасига талабгорнинг барча илмий ишлари нусхалари ОАКга юбориладиган аттестация ҳужжатларига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодлик илмий даражасига талабгорнинг илмий журнал ёки тўпламларда нашр қилинган камида иккита мақоласи бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Талабгор ўз диссертациясида фойдаланган материаллар ёки айрим натижалар манбаини, уларнинг муаллифи ва номини тўла кўрсатиши зарур, Илмий иш ёзишда қатнашган ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан диссертацияда фойдаланганда талабгор буни диссертация ва авторефератда қайд этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзганинг материалидан унинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланилган тақдирда, диссертация, у қайси босқичда кўрилаётган бўлишидан қатъий назар, муҳокамадан олиб ташланади ва қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯГА ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ЁҚЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Диссертация бажарилган ёки талабгор бириктириб қўйилган ташкилот топширилган диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказади ва диссертация юзасидан хулоса (илмий семинар протоколидан кенгайтирилган, батафсил кўчирма шаклида) беради. Хулосада диссертацияда баён этилган натижаларни олишда муаллифнинг аниқ шахсий иштироки, ўтказилган тадқиқот натижаларининг нечоғлик тўғрилиги, уларнинг қай даражада янгилиги ва амалий аҳамияти; диссертация мавзуига мос ихтисос, диссертация материалларининг муаллиф эълон қилган илмий ишларда нечоғлик тўлиқ баён этилганлиги ўз ифодасини топиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосанинг сифати, холислиги ва тайёрлаш муддати учун ташкилот раҳбари масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диссертация дастлабки экспертиза учун топширилган кунидан эътиборан номзодлик диссертацияси учун икки ойдан ва докторлик диссертацияси учун уч ойдан кечиктирмасдан хулоса талабгор қўлига берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диссертация дастлабки экспертизага диссертантнинг ташкилот раҳбарига ёзган аризасига қўшиб топширилади. Ташкилот раҳбари топширилган диссертацияни кўриш тартибини белгилайди ва кўриб чиқиш муддатини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кенгаш ОАК белгилаган рўйхатдаги ҳужжатлар, шунингдек, диссертация ихтисосига мос бошқа илмий муассасаларнинг муаммовий кенгашлари, семинар ва илмий кенгашларида диссертация муҳокама қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, диссертацияни дастлабки муҳокамадан ўтказиш учун қабул қилиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Докторлик диссертацияси ҳимоя учун қабул қилинадиган сўнг, унинг автореферати чоп этилишидан аввал белгиланган тартибда бир ой давомида ОАКда техник экспертизадан ўтказилади. Холис сабаблар мавжуд бўлган тақдирда техник экспертиза муддати ОАК томонидан узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашда диссертацияни дастлабки кўриб чиқиш тартиби «Ихтисослашган кенгашлар тўғрисидаги Низом»да белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Олий ўқув юртларининг ректор ва проректорлари, ташкилот раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ўзлари ишлаётган жойдаги, бошқарув маҳкамаси раҳбар ходимлари ўз идораларига қарашли ташкилотлардаги кенгашларда диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилмайди. ОАК ходимлари бошқа ташкилотга ишга ўтганларидан кейингина диссертация ҳимоя қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Диссертация мавзуи турли ихтисосликларга туташ бўлиб, кенгашга уларнинг биридан диссертация ҳимоясини ўтказиш ҳуқуқи берилмаган ҳолларда кенгаш бир марталик ҳимоя ўтказади. Бир марталик ҳимоя ўтказувчи кенгаш таркибини тузиш тартибини ОАК белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кенгаш номзодлик диссертациясини талабгор барча зарур ҳужжатларни топширган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай, докторлик диссертациясини эса уч ойдан кечиктирмай ҳимоя учун қабул қилиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кенгашнинг рухсати билан докторлик диссертацияси учун икки босма табоқ ва номзодлик диссертацияси учун бир босма табоқ ҳажмда диссертациянинг қўлёзма ҳуқуқидаги автореферати чоп этилган бўлиши керак. Авторефератмашинкада бир ярим интервалда езилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасидаги диссертация авторефератининг ҳажми, кўпи билан, 30 фоизга оширилиши мумкин. Авторефератда диссертациянинг асосий ғояси янги илмий йўналиш ёки йирик халқ хўжалиги муаммоси ечими ва хулосалари баён қилинган, ўтказилган тадқиқот, муаллиф қўшган ҳисса, тадқиқот натижаларининг қай даражада янгилиги ва амалий аҳамияти кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро экспертизадан ўтказиш ва илмий ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида авторреферат рус тилидабосилиши, унга узбек ва инглизтилларидаги қисқача мазмуни илова қилиниши шарт. Узбек ва қорақалпоқ адабиётшунослиги ва тилшунослиги бўйича диссертацияларнинг авторефератлари бундан мустасно. Бундай холларда қисқача мазмун рус ва инглиз тилларида келтирилади. Қисқача мазмун ҳажми машинка ёзувида докторлик диссертацияси учун тўрт саҳифадан ва номзодлик диссертацияси учун икки саҳифадан ошмаслиги лозим. Диссертация автореферати босмахонада ёки кўпайтиргич ускунада кенгаш белгилаган нусхада босилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автореферат кенгаш аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга диссертация ҳимоясидан камида бир ой аввал юборилади. Автреферат юборилиши керак бўлган олувчиларнинг қўшимча рўйхатини диссертацияни ҳимояга қабул қилиб олган кенгаш белгилайди. Ушбу рўйхатга диссертация ихтисосига мос кенгашлар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда етакчи олим-мутахассислар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автореферат тарқатилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатини ОАК тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Докторлик диссертациясининг матни машинкада икки интервалда ёзилган 250 саҳифадан, номзодлик диссертацияси эса 120 саҳифадан ошмаслиги керак. Гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Диссертациянинг бир нусхаси ва авторефератнинг икки нусхаси диссертацияни ҳимоя учун қабул қилиб олган кенгашга қарашли ташкилотнинг кутубхонасига ҳимоядан камида бир ой аввал топширилади, бу ерда у қўлёзма ҳуқуқида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кенгаш диссертация бўйича фаннинг шу соҳасидан хабардор олимлардан расмий оппонентлар тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Докторлик диссертацияси бўйича Фан докторларидан учта расмий оппонент тайинланади, бунда улардан фақат биттаси ҳимоя ўтаётган кенгашнинг аъзоси бўлиши мумкин. Зарур ҳолларда, истисно тариқасида, кенгашнинг иккита аъзоси (турли ташкилотлардан) расмий оппонент бўлишига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодлик диссертацияси бўйича иккита оппонент тайинланиб, улардан бири албатта фан доктори бўлиши керак, иккинчиси эса фан доктори ёки фан номзоди бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда расмий оппонентларни ОАК тайинлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. ОАК Илмий кенгаши ва Раёсати (Президиум) аъзолари, девон ходимлари, ОАК эксперт кенгашларининг раҳбарлари, диссертация кўриб чиқилаётган кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби, ҳимоя қилувчининг илмий раҳбари, диссертация мавзуида эълон қилинган ишлар бўйича ҳимоя қилувчининг ҳаммуаллифлари, диссертация бажарилган ёки ҳимоя қилувчи ишлаётган, шунингдек илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳимоя қилувчи буюртмачи ёки ижрочи шерик ижрочи) бўлган олий ўқув юртларининг ректори ва проректорлари, илмий ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, кафедра, лаборатория, сектор, бўлим ходимлари расмий оппонент бўла олмайдилар. Расмий оппонентлар турли ташкилотларнинг ходимлари бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда кенгаш раисининг ўринбосари ёки илмий котиби ОАКнинг ижозати билан расмий оппонент қилиб тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Расмий оппонент диссертацияни ва диссертация мавзуи бўйича эълон қилинган босма ишларни ўрганиб чиқиб, кенгашга ўз фикрини тақдим этади. Унда танланган мавзунинг долзарблиги, диссертацияда келтирилган илмий тафсилот, асосий натижалар, хулоса ва амалий ҳамда назарий тавсиялар нечоғлик асосланганлиги, тўғрилиги ва янгилиги аниқлаб берилади ҳамда диссертациянинг ушбу Низом талабларига қанчалик мувофиқлиги тўғрисида хулоса келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Расмий оппонентлар ўз тақризлари нусхасини талабгорга диссертация ҳимоясидан камида ўн кун олдин топширишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш расмий оппонент тақризи талабга жавоб бермаган тақдирда қайта ишлаш учун қайтариб беришга ёки расмий оппонентни алмаштиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Расмий оппонент ўзи тайёрлаган тақризнинг холисона ва сифатли бўлишига ҳамда кенгаш белгилаган муддатда тақдим этилишига масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кенгаш диссертация юзасидан тегишли фан соҳалари ёки халқ хўжалигида ўз ютуқлари билан танилган ташкилотларни (корхоналарни) етакчи ташкилот сифатида тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етакчи ташкилотнинг тақризида диссертация муаллифи эришган натижаларнинг фан ва ишлаб чиқариш учун аҳамияти акс эттирилиши, шунингдек, диссертация натижалари ва хулосаларидан фойдаланишга доир аниқ тавсиялар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етакчи ташкилот тақризи илмий семинар далолатномасидан кенгайтирилган батафсил кўчирма шаклида ёзилиб, семинар раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда уни ана шу ташкилот раҳбари ёки раҳбар ўринбосари тасдиқлайди. Улар тақризнинг сифати ва холислиги учун шахсан масъулдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етакчи ташкилот тақризининг нусхаси талабгорга диссертация ҳимоясидан камида ўн кун аввал топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақриз талабга жавоб бермаган тақдирда кенгаш уни етакчи ташкилотга қайтариш ёки етакчи ташкилотни бошқаси билан алмаштиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кенгаш, зарур ҳолларда, тегишли илмий ва илмий-ишлаб чиқариш муассасаси ҳамда ўқув юртларини, хорижий мамлакатларнинг таниқли олим-мутахассисларини етакчи ташкилот ва диссертация ҳимояси юзасидан оппонент этиб тайинлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кенгаш салбий тақриз ва хулосалар олинган тақдирда ҳам, талабгорнинг истагига биноан, диссертация ҳимоясини тайинлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Докторлик диссертацияси ҳимояси диссертантнинг илмий натижаларини акс эттирувчи ишлари эълон қилингандан икки ой ўтгач, номзодлик диссертацияси ҳимояси эса бир ойдан сўнг ўтказилиши мумкин. Нашрга топширилган бўлсада, лекин ҳали чоп этилмаган ишлар диссертацияда ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Кенгаш мажлиси, агар унинг ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этса, ҳимоя қилинаётган докторлик диссертациясининг ҳар бир ихтисоси бўйича камида уч фан доктори, ҳимоя қилинаётган номзодлик диссертациясининг ҳар бир ихтисоси бўйича эса, камида икки фан доктори қатнашсагина ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг илмий даража бериш масаласи юзасидан қарори мажлисда қатнашган аъзоларнинг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берган тақдирдагина маъқул деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Диссертацияни жамоа олдида ҳимоя қилиш илмий баҳс тусини олиши ва юксак талабчанлик, қатъийлик ҳамда илмий ахлоқ-одобга риоя этиш вазиятида ўтиши, унда диссертациядаги барча илмий ва амалий хулоса ҳамда тавсияларнинг нечоғлик тўғрилиги ва асосланганлиги синчиклаб таҳлил қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Расмий оппонентлар диссертация ҳимоясида ҳозир бўлишлари шарт. Диссертацияга ижобий тақриз берган расмий оппонентлардан фақат биттаси узрли сабаб билан иштирок этолмаган тақдирда диссертация ҳимоясига рухсат берилади. Бундай ҳолларда келолмаган оппонентнинг тақризи кенгаш мажлисида тўлиқ ўқиб эшиттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Диссертация ҳимояси тугаганидан сўнг кенгаш илмий даража бериш тўғрисидаги масалани яширин овоз бериш йўли билан ҳал этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб комиссиясининг баённомаси яширин овоз беришда қатнашаётган кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш йўсинида тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диссертация ҳимояси бўйича кенгаш мажлисини ўтказиш, шу жумладан яширин овоз бериш тартиби ҳамда ҳисоб комиссиясининг иши «Ихтисослашган кенгаш ҳақидаги Низом»да белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Яширин овоз берилганидан кейин, диссертация ҳимояси натижалари бўйича ижобий қарорга келинган тақдирда, кенгаш очиқ овоз бериш йўли билан диссертация юзасидан хулоса қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосада талабгор шахсан эришган энг муҳим илмий натижалар, уларнинг нечоғлик тўғрилиги ва янгилигига берилган баҳо, диссертациянинг назария ва амалиёт учун аҳамияти, диссертация тадқиқотларининг натижаларидан фойдаланишга оид тавсиялар акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Кенгаш докторлик ёки номзодлик диссертациясининг биринчи ва иккинчи нусхаларини ҳамда талабгорнинг аттестациясига оид ҳужжатларни ҳимоядан кейин бир ой муддат ичида ОАКга юборади. Ҳимоя қилувчининг аттестациясига оид ҳужжатларнинг иккинчи нусхаси кенгашда ўн йил сақланади. Талабгорнинг аттестация ҳужжатларини расмийлаштириш ОАК белгилаган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диссертация ҳимояси натижалари бўйича кенгаш салбий қарорга келган тақдирда, олий маълумот ҳақидаги диплом нусхаси, номзодлик имтиҳонларини топширганлик ҳақидаги гувоҳнома, ходимларни ҳисобга олиш шахсий варақаси, диссертация ёзилган ёки талабгор бириктирилган ташкилотнинг хулосаси, илмий ишларнинг нусхалари ва диссертация ҳимоя қилувчига қайтариб берилади. Диссертациянинг кутубхона фондидан олиб қўйиладиган ва кенгашга юборилиб, у ерда ўн йил сақланадиган бир нусхаси эса ҳимоя қилувчига қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диссертацияга берилган тақризлар, автореферат, мажлис стенограммаси ҳамда овоз бериш натижаси тўғрисидаги қарор кенгашда қолади ва такрорий ҳимоя ўтадиган жойга талабнома асосида юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш ўзининг салбий қарори ҳақида ҳимоя кунидан эътиборан бир ой муддат ичида ОАКга хабар қилади. Айни вақтда ОАКга автореферат ва кенгаш мажлисининг стенограммаси ҳам юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ҳимоя натижалари юзасидан кенгаш салбий қарор чиқарган диссертация, қарор чиқарилганидан камида бир йил ўтгач, қайта ишланган ҳолда такрорий ҳимояга тақдим этилиши мумкин. Салбий қарорни ОАК чиқарган бўлса ҳам диссертацияни худди шу шартлар билан такрорий ҳимояга тақдим этилиши мумкин. Такрорий ҳимоя учун ОАК рухсати бўлиши шарт эмас. Такрорий ҳимояда илгариги оппонентлар бутунлай алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Фан номзоди илмий даражасига эга бўлмаган талабгорга ҳам докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга ижозат берилади. Бундай ҳолда талабгор, белгилаб қўйилган тартибга биноан, номзодлик имтиҳонларини топшириши лозим. Бордию, фан номзоди илмий даражасига эга бўлмаган талабгор фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ушбу Низомнинг 8-банди талабларига жавоб бермай, балки 9-банди талабларига мос келса, кенгаш ҳимоя қилувчига фан номзоди илмий даражасини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Илмий даража берилган талабгорнинг диссертацияси автореферат ва диссертация ҳисоб варақасининг бир нусхаси билан бирга белгиланган тартибда Республика кутубхона фондига топширилади ва у ерда доим сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотлар кутубхоналаридаги диссертация нусхалари белгиланган тартибда минтақа депозитарияларига топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. ОАКДА ДИССЕРТАЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Диссертациянинг илмий савиясини, унинг илмий ва амалий қимматини, кенгашлар ишини назорат қилиб боришни ОАК илмий-аттестация бўлинмалари эксперт кенгашлари билан биргаликда таъминлайди. Илмий-аттестация бўлинма ва эксперт кенгаши диссертация юзасидан ўз хулосаларининг сифати ва холислиги учун масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК Ҳайъати аттестациядан ўтказиш ва ОАК Раёсатига тавсияларни тайёрлашда ягона талабларни амалга оширишни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-аттестация бўлинма кенгашда диссертация ҳимояси пайтида ва эксперт кенгашида, экспертиза сифатсиз ўтган деб топса, ОАК Ҳайъати рухсати билан диссертация ушбу Низом талабларига қанчалик мувофиқлиги тўғрисида қўшимча хулоса (жамоавий тақриз) олиш учун аттестация ҳужжатлари билан бирга диссертацияни бошқа кенгашга юбориши мумкин. Қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертацияни кўриб чиқиш юзасидан кенгаш мажлисини ўтказиш тартиби «Ихтисослашган кенгаш ҳақидаги Низом»да белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мабодо кенгаш ушбу Низомнинг 32-бандига биноан қабул қилган хулоса етарли далиллар билан асосланмаган бўлса, илмий-аттестация бўлинма эксперт кенгаши билан биргаликда уни қайта ишлаш учун кенгашга қайтариши мумкин. Бунда ҳимоя қилувчи кенгаш мажлисида иштирок этиши шарт эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда илмий-аттестация бўлинма эксперт кенгаши мажлисига талабгорни, ҳимоя ўтган ёки унинг жамоавий тақризи амалга оширилган кенгаш раҳбарини, расмий оппонентларни, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчиларни, шунингдек, етакчи ташкилот вакилларини таклиф қилади ёки диссертацияни кўриб чиқадиган кенгаш мажлисига ўз вакилини юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор узрли сабабларсиз келмай қолганда эксперт кенгаш усиз ҳам диссертацияни кўриб чиқаверади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мабодо кенгаш ҳимоя ўтказишда ўрнатилган тартиб-қоидани бузган бўлса, ОАК Ҳайъати аттестация иши кўрилишини тўхтатиб, ОАК Раёсатига диссертация ишига рад жавоби бериши тавсия этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши билан диссертация ҳимояси ўтган ёки у жамоавий тақриз қилинган кенгашнинг фикрлари бир-бирига тўғри келмай қолса, ОАК Раҳбарияти ОАК Илмий кенгаши аъзоларига, фаннинг тегишли соҳаси мутахассисларига қарор қабул қилиш учун ОАК Раёсатига тавсиялар тайёрлашни топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг иш тартиби ОАК тасдиқлаган «Эксперт кенгаши тўғрисидаги Низом» билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Фан доктори илмий даражасини бериш юзасидан диссертацияни ва аттестация ҳужжатларини ОАКда кўриб чиқиш муддати олти ойдан ошмаслиги, фан номзоди илмий даражасини бериш юзасидан диссертацияни ва аттестация ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати эса тўрт ойдан ошмаслиги керак. Диссертацияга ҳамда аттестация ҳужжатларига берилган баҳо хусусидаги фуқаролар таклифлари ва аризалари ҳам худди шу муддатларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диссертацияни экспертизадан ўтказиш узоқроқ муддат талаб этадиган алоҳида ҳолларда ана шу муддатни узайтириш масаласини ОАК ҳайъати ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Диссертация ва аттестация ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнида кенгаш ёки ОАК аниқлаган камчиликларни ОАКнинг рухсатсиз тузатишга йўл қўйилмайди. Талабгор ўз диссертациясини кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида: кенгашда — яширин овоз беришдан аввал, ОАКда эса — фан номзоди ёки доктори илмий даражасини бериш ҳақидаги ечим ёхуд қарор қабул қилинишидан олдин уни муҳокамадан олишга ҳақли, ўзга материаллардан уларнинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланганлигини кенгаш ёки ОАК аниқлаган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг ёзма аризасига биноан кенгаш ёки ОАКнинг диссертацияни муҳокамадан олиш тўғрисидаги қарори узил-кесил ҳисобланади. Диссертация муҳокамадан олинганидан кейин камида бир йил ўтгач, умумий асосларида такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. ҚАЙТА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ВА ТЕНГЛАШТИРИШ (НОСТРИФИКАЦИЯ)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Талабгор ишлаб турган ташкилотнинг илтимосномасига биноан ОАК Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган илмий ва илмий-педагог ходимларни ёки бошқа мамлакатларда илмий даража берилган чет эл фуқароларини ўз қарори асосида қайта аттестациядан ўтказади. Бунда ОАК белгилаган рўйхатдаги ҳужжатлар топширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Бошқа мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёхуд чет эл фуқароларига берилган номзодлик ва докторлик дипломлари ОАКда жорий этилган тартиб бўйича талабгор ишлаб турган ташкилотнинг илтимосномасига биноан нострификацияланади (қайта аттестация асосида тенглаштирилади). Бунда ОАК белгилаган рўйхатдаги ҳужжатлар топширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бошқа давлатларда диссертация ҳимоя қилишлари учун белгиланган тартибда ОАК рухсатномаси ва йўлланмасини олишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. ДИПЛОМЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. ОАКнинг Фан номзоди ва доктор илмий даражасини бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Фан доктори ёки номзоди дипломини йўқотган шахсга янги тартиб рақами қўйилган дубликат илгари топширилган дипломга батамом мувофиқ равишда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган тақдирда диплом янгиси билан алмаштирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Дипломни, шунингдек, унинг дубликатини расмийлаштириш ва бериш тартибини ОАК белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. ИЛМИЙ ДАРАЖАДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Диссертация ҳимояси ўтган ихтисослашган кенгашнинг тавсияси асосида ОАК илмий даражадан маҳрум этиши мумкин. Мабодо мазкур кенгашнинг фаолияти тўхтатилган бўлса, илмий даражадан маҳрум қилиш ҳақидаги илтимосномани ОАК топшириғига мувофиқ бошқа кенгаш кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш мажлиси ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирдагина мажлис ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг илмий даражадан маҳрум этиш ҳақидаги илтимоси яширин овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берганда, қабул қилинган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий даража бериш тўғрисидаги қарор ўн йил аввал қабул қилинган бўлса, унинг нечоғлик асосланганлиги масаласини аттестация органлари кўриб чиқмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. ШИКОЯТ ВА АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Кенгашнинг илмий даража бериш (ундан маҳрум этиш) масаласи юзасидан қарори хусусида муассасалар, ташкилотлар, талабгорлар ва бошқа шахслар қарор чиққан кундан эътиборан икки ой муддат ичида диссертация ҳимоя қилинган кенгашга ва ОАКга шикоят аризаси бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг шикоят аризасини кўриб чиқишга доир хулосаси ва бошқа материаллар кенгаш мажлисидан кейин ўн кунлик муддат мобайнида ОАКга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Кенгашнинг илмий даража бериш (ундан маҳрум этиш) масаласига доир қарори хусусида тушган шикоят аризаси юзасидан ОАК Ҳайъати қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг фан номзоди ва доктори илмий даражаларини бериш (улардан маҳрум этиш) масалаларига доир қарори юзасидан тушган шикоят аризасини ОАК Раёсати кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши қарорлари юзасидан шикоят аризаси қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Илмий даража бериш (ундан маҳрум этиш; масаласи юзасидан ОАК Раёсати хулосаси ва қарори бўйича шикоят аризаси ечим ёки қарор чиққан кундан эътиборан икки ойлик муддат мобайнида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК Раёсати хулосалари ва қарорлари юзасидан тушган шикоят аризаси бўйича ОАК Ҳайъати ОАК Илмий кенгаши секцияси гуруҳи аъзоларининг хулосаларини ҳисобга олиб, ОАК Раёсатига тасдиқлаш учун хулосалар ва қарорлар лойиҳасини тавсия этади. Шикоят аризаси юзасидан ОАК Раёсати қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказишда ошкораликни кучайтириш мақсадида аттестация органлари фаолиятига оид масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг «Ахборот»ида ёритиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.