Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2025 29.02.2024 йилдаги 107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.02.2024 йилдаги 107-сон
Date of entry into force
04.03.2024
Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2025
Ҳужжат 04.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги ПФ-181-сонли «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархларини сунъий пасайтириб кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш, валюта тушумлари ўз вақтида ва тўлиқ таъминланишини назорат қилиш ҳамда ушбу соҳада яширин иқтисодиёт улушини кескин қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 майдан бошлаб белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикадан экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ва экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, «тавсия этилган» минимал экспорт нархлари белгиланадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таклифларига асосан Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Савдо-саноат палатасига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича «тавсия этиладиган» минимал экспорт нархларини белгилаш ваколати берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда доимий равишда мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича ташқи бозор конъюнктурасини ўрганиб боради ва ҳар ҳафта якуни бўйича ташқи бозорда шаклланган нархлар асосида рўйхатда кўрсатилган мева-сабзавот маҳсулотларига «тавсия этиладиган» минимал экспорт нархларини тасдиқлайди. Бунда минимал экспорт нархлари қуйидагилар асосида аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналаридан олинган ташқи бозорлардаги нархлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги очиқ манбалар) ва ахборот-таҳлилий нашрларда эълон қилинган нархлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи савдо компаниялари ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг хориждаги ваколатхоналаридан олинган экспорт нархлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва хорижий трейдер ҳамда сорсинг компанияларга юбориладиган сўровлар асосида олинган нархлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотларининг таннархи, ички бозордаги улгуржи ва чакана нархлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Савдо-саноат палатаси ҳар ҳафта мева-сабзавот маҳсулотларига «тавсия этилган» минимал экспорт нархлари Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилишини таъминлайди, Палатанинг ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида уларни эълон қилиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мева-сабзавот маҳсулотларига «тавсия этиладиган» минимал экспорт нархлари Савдо-саноат палатасининг ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинган кундан 2 иш куни ўтгач амалга киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархи пасайишининг тафовути «тавсия этиладиганидан» 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт нархи «тавсия этиладиганидан» 20 фоиздан ортиқ пасайтирилганлиги аниқлаганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан ушбу ҳолат бўйича йигирма тўрт соат ичида электрон ахборот алмашинуви тизими орқали Солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аниқланган далиллар юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) билан биргаликда бир ой муддатда божхона хизмати органларининг тегишли ахборот тизимларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч кун муддатда ушбу қарор билан жорий этилаётган янги тизимнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари иштирокида брифинг ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Савдо-саноат палатаси раиси Д. Ваҳобов ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И. Эргашев ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Кудратов мазкур қарор билан жорий этилаётган янги тизимнинг самарали фаолияти учун масъул ва шахсан жавобгар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 29 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2024 й., 09/24/107/0180-сон, 13.05.2024 й., 09/24/274/0341-сон)