Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 10 февралдаги СҚ-877-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
|
Т/р |
Аниқланган камчиликлар |
Амалга ошириладиган чора-тадбирлар |
Ижро муддати |
Масъуллар |
|
1. |
Тошкент вилоятида 2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 мингтага камайган. Таҳлил натижаларига кўра фаолият кўрсатмаётган 15 276 та юридик шахсга тегишли ерлар олиб қўйилганлиги, 1 646 таси иқтисодий қийинчиликлар боис фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли ўз фаолиятини тўхтатган. |
1. Фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлар масалаларини ўрганиш бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида Ишчи гуруҳ ташкил этиш. |
2024 йил март |
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
2. Ишчи гуруҳ томонидан ҳудуд ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиш, муаммоларини аниқлаш ва фаолиятини давом эттиришга тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриш. |
2024 йил март — май |
|||
|
3. Ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ва Савдо-саноат палатаси ходимлари фаолиятини тўхтатаётган корхона ва ташкилотлар муаммолари билан ишлаш ва ечими бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига таклиф киритиш. |
2024 йил давомида |
|||
|
2. |
Вилоятда 2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига хусусийлаштириш дастурлари доирасида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган 619,0 млрд сўмлик 196 та объект сотилмаган. Мазкур объектларнинг 52 таси узоқ муддатдан буён сотилмасдан қолган. |
1. Электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган давлат активлари бўйича Савдо-саноат палатасининг вилоятдаги барча ҳудудий бўлинмаларида алоҳида онлайн маълумотлар бурчагини ташкил этиш. |
2024 йил март |
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2. Электрон онлайн-аукцион савдоларида узоқ муддатдан буён сотилмасдан турган объектларни қонунчиликда белгиланган тартиб асосида хусусийлаштиришнинг бошқа усулларини қўллаш. |
2024 йил давомида |
|||
|
3. Оммавий савдоларга чиқарилган давлат активлари тўғрисидаги маълумотларнинг салоҳиятли инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга етказилишини таъминлаш. |
2024 йил май-июнь |
|||
|
4. Хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари тўғрисида доимий равишда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида «Road Shou»лар ташкил этиб бориш. |
2024 йил давомида |
|||
|
3. |
Хусусийлаштириш дастурига киритилган 16 та корхонанинг давлат активлари вазирлик ва идоралар томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилмаганлиги оқибатида 2023 йилда электрон савдога чиқарилмасдан қолдирилган. |
1. Вазирлик ва идоралар томонидан хусусийлаштириш дастурига киритилган корхоналарнинг давлат активлари Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилишини таъминлаш. |
2024 йил 10 февраль |
«Ўзкимёсаноат» АЖ, Автомобил йўллари қўмитаси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Ўзбекнефтегаз» АЖ |
|
2. Давлат активларини бошқариш агентлигига корхоналар юқоридаги корхоналарнинг урушлари топширилганидан сўнг белгиланган тартибда баҳолатиб, хусусийлаштириш чораларини кўриш. |
2024 йил давомида |
|||
|
4. |
Вилоятда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган 218 та бўш турган 88,1 гектар ер участкаларидан жами 428 та ҳолатда ваколатли ташкилотлар томонидан келишиш ёки хулоса бериш муддатлари бузилган. |
1. Онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун «YERELEKTRON» ААТга жойлаштирилган ер участкалари бўйича 3 иш кунида ваколатли ташкилотларнинг келишуви ва хулосаси олинишини таъминлаш. |
2024 йил март |
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
|
2. Ваколатли орган томонидан «YERELEKTRON» ААТга жойлаштирилган ер участкалари бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулоса берилишини мониторинг юритиш. |
2024 йил давомида |
|||
|
3. Мониторинг натижасида келишув муддатлари бузилган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига мурожаат юбориш. |
мониторинг асосида |
|||
|
5. |
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастур доирасида тегишлилиги бўйича ҳоким ёрдамчилари ёки Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тадбиркор томонидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа бўйича 13 та тадбиркор аризаси кўриб чиқилмаган. |
1. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва ҳоким ёрдамчилар томонидан тадбиркорларнинг кўриб чиқилмаган аризалари юзасидан қисқа муддатда хулоса берилишини таъминлаш. |
2024 йил февраль |
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
2. «Онлайн маҳалла» электрон дастури орқали тадбиркорлар томонидан берилган аризалар келиб тушгандан сўнг ҳоким ёрдамчилар томонидан вақтида хулосалар берилишини назоратга олиш. |
2024 йил давомида |
|||
|
6. |
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастур доирасида 27 та шартнома Адлия органлари томонидан эътирозлар билан қайта ишлаш учун қайтарилган бўлса-да, унга масъул бўлган туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан камчиликларни бартараф этиш ҳамда экспертизага йўналтириш юзасидан ҳеч қандай чоралар кўрилмаган. |
1. Адлия органларининг ҳуқуқий хулосаси билан қайтарилган «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳасини қайта ишлаб чиқиб киритиш. |
2024 йил февраль |
Тошкент вилояти туман (шаҳар) ҳокимликлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
2. Ваколатли орган ёки ҳоким ёрдамчилар томонидан «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳасининг Адлия органларига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш. |
2024 йил март |
|||
|
3. Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларидан ҳуқуқий экспертиза натижалари юзасидан ижобий хулоса берилган тақдирда, «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳаси тарафларга имзолаш учун юборилишини назоратга олиш. |
2024 йил март |
|||
|
7. |
Инвестиция дастурлари ҳудудлар кесимида Юқори Чирчиқ туманида 5,3 мин долларга (20 фоизга), Қибрай туманида 6,9 млн долларга (31 фоизга), Оҳангарон шаҳрида 400 минг долларга (0,2 фоизга), Бўка туманида 200 минг долларга (0,3 фоизга) бажарилмаган. |
1. Инвестиция дастурлари доирасида ишга тушмаган лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганган ҳолда муаммоларни аниқлаш. |
2024 йил февраль |
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Бўка туманлари, Оҳангарон шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Аниқланган муаммоларни тегишли мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳал этиш чораларини кўриш. |
2024 йил март — июнь |
|||
|
8. |
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан электр энергияси билан таъминлаш масалалари ҳал этилмаганлиги оқибатида 2023 йилда инвестиция дастурига кирган Нурафшон шаҳридаги «Data Space System» МЧЖ ҚК томонидан 25 млн долларлик маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини ташкил этиш лойиҳаси бажарилмасдан қолмоқда. Шу каби Янгийўл туманидаги «International paper» МЧЖга 40 минг кв/соатлик трансформатор шу кунгача ўрнатилмаганлиги оқибатида қоғоз ва салфетка маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуввати 29,3 млрд сўмга пасайган ҳамда 1,5 — 2,0 млн долларлик экспорт ҳажми йўқолган. |
1. Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан масалани жойига чиққан ҳолда ўрганиш. |
2024 йил март |
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги |
|
2. Корхоналарни электр энергияси билан таъминлаш масалалари ҳал этиш юзасидан тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
|||
|
3. Тармоқ жадвалига мувофиқ корхоналарни зарур қувватдаги электр энергияси билан таъминлаш. |
тармоқ жадвалига кўра |
|||
|
9. |
«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги ерлар йирик саноат лойиҳаларига ажратиб берилмаганлиги оқибатида, «Ангрен-1» блокида 250 млн долларлик 30 та инвестиция лойиҳаси, тўғридан-тўғри инвестиция киритиладиган «Оҳангарон» блокида «Quality Device» МЧЖ ҚКнинг электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган 21,6 млн долларлик лойиҳа ва «Ақча» блокида «Mareven Food Pamir» МЧЖнинг озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича 60,8 млн долларлик лойиҳа ишга туширилмасдан қолмоқда. |
1. «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси томонидан тегишли ер майдонлари бўйича ҳужжатларни ва маълумотларни йиғиш ҳамда уларни ваколатли ташкилотларга келишиш ёки хулосасини олиш учун юбориш. |
2024 йил апрель |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
2. Эр майдонларидан узоқ муддат фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қуйиш учун материалларни тайёрлаш. |
2024 йил май — июль |
|||
|
3. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКга буюртма топшириш. |
2024 йил август |
|||
|
10. |
«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастури доирасида ажратилган кредитларнинг муаммоли қисми вилоят бўйича жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига 67,5 млрд сўмни ташкил этиб, жами кредит қолдиғига нисбатан муаммоли кредитларнинг улуши ортган. |
1. Туман (шаҳар) ва тижорат банклари кесимида «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастури доирасида вужудга келган муаммоли кредитларни қисқартириш графигини ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Марказий банк, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
2. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган кредитлар мақсадлилиги ва қайтиши бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан ўрганиб бориш ва туман (шаҳар) ҳокимларига ахборот киритиб бориш. |
2024 йил ҳар ойда |
|||
|
3. Муаммога айланиб бораётган кредитларнинг олдини олиш бўйича профилактика чораларини кўриш. 4. Муаммоли кредитларнинг белгиланган муддатларда сўндирилиши таъминланмаган ҳолатлар юзасидан тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга материаллар юбориш. |
2024 йил давомида |
|||
|
11. |
Вилоятнинг туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигидаги Оилавий тадбиркорлик марказлари томонидан 25 млрд сўм солиқ қарздорлиги мавжуд 743 та ҳамда 68,8 млрд сўмлик маҳсулотларни етказиб бериш шартларини бузган 394 та таъминотчилар «маркетплейс» дастуридан четлатилмаган. |
1. Туман (шаҳар) оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан маҳсулот етказиб берувчининг мажбуриятлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш. |
2024 йил март-апрель |
Туман шаҳар ҳокимликлари, Марказий банк |
|
2. Мониторинг натижаларига кўра маҳсулот етказиб берувчининг маркетплейс тизимидаги ўз хизматларини таклиф этиш имконияти даврий равишда ўрганиб чиқиб, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига ноҳалол тадбиркорлар юзасидан ахборот киритиш. |
доимий |
|||
|
3. Туман (шаҳар) марказларининг маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарори қабул қилиш ва жамоатчилик учун эълон қилиш. |
мониторинг асосида |
|||
|
12. |
«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан назорат ўрнатилган бўлишига қарамасдан мурожаатларнинг 21,9 фоизи (126 та) бўйича кўриб чиқиш муддати бузилган. |
1. Тадбиркорларнинг мурожаатларда келтирилган масалларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш. 2. Мурожаатда келтирилган муаммоларнинг ҳал этилишини таъминлаш. 3. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузган масъул ходимларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш. |
Тошкент вилояти туман (шаҳар) ҳокимликлар, Савдо-саноат палатаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
|
доимий |
||||