Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
13.02.2026
17.09.2025
27.02.2024
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини янада кенгайтириш, рақамли технологияларни қўллаган ҳолда хизматлар экспорти билан шуғулланувчи хорижий компанияларни мамлакатимизга кенг жалб этиш, соҳада экспорт ҳажмини оширишга қаратилган қўшимча қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда IT-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудларга IT-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастурни (Zero Risk) (кейинги ўринларда — Дастур) жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий хизматлар ҳажмида хизматлар экспорти улуши маҳаллий бозор учун кўрсатилган хизматлар ҳажмига нисбатан паст бўлган IТ хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарни халқаро IТ бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳани (Local to Global) (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга ошириш.
(1-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 07/25/286/0832-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) умумий хизматлар ҳажмида хизматлар экспорти улуши маҳаллий бозор учун кўрсатилган хизматлар ҳажмига нисбатан юқори бўлган икки ёки ундан ортиқ хорижий давлатда фаолият юритувчи ташкилотларга Ўзбекистон Республикасида юридик шахс сифатида фаолиятини йўлга қўйган ҳолларда, қонунчиликда белгиланган тартибда IT-парк резиденти мақомини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Дастурда иштирок этувчи корхоналарга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) IT-паркнинг тавсияномасига асосан бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари, Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳамда IT-парк филиалларининг давлат мулки бўлган бўш бинолари ва майдонлари (хоналари) бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг ҳар чоракда янгилаб бориладиган рўйхатини IT-парк дирекциясига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IT-парк дирекцияси томонидан заруратга кўра Дастурда иштирок этувчи корхоналар рўйхати ва уларни бўш турган давлат кўчмас мулк объектларига бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли майдонлардан самарали фойдаланишни инобатга олган ҳолда жойлаштиришни назарда тутувчи тавсиянома Давлат активларини бошқариш агентлигига юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир йил муддат тугагандан сўнг Дастурда иштирок этувчи корхоналар билан уларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган бино ва майдонлар (хоналар) юзасидан «E-auksion» электрон савдо платформасида бир метр квадрат майдон учун тегишли ҳудуд бўйича шаклланган ўртача ижара ҳақи миқдорида тўғридан-тўғри шартнома тузилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IT парк томонидан Дастурда иштирок этувчи корхоналарнинг тадбиркорлик субъектларига тегишли кўчмас мулк объектларини ўн икки ойгача бўлган ижарага олиш харажатларини Дастур доирасидаги маблағлар ҳисобидан бир метр квадрат майдон учун тегишли ҳудудда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара тўлови миқдорининг 2 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда тадбиркорлик субъектлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали қоплаб беришга рухсат этилади.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 07/25/286/0832-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) IT-парк томонидан харид қилинган янги компьютер, бошқа техника ва жиҳозлар бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида, кейинчалик улар 3 ойлик даврда фоизсиз бўлиб тўлаш (харид қилиш) шарти билан тақдим этилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) иш ҳақи харажатлари меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимлари сонига мутаносиб равишда бир йил муддатда 15 фоизгача миқдорда қоплаб берилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.03.00 Малака оширишга юбориладиган ходимлар учун кафолатлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) инсон ресурсларини ривожлантириш йўналишида бир календарь йил давомида битта корхонанинг қуйидаги харажатлари қоплаб берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ҳамда бошқарув ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш (шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали) билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизгача, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаридан кўп бўлмаган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга қабул қилиш учун малакали мутахассисларни аниқлаш бўйича хизматлар харажатларининг (мутахассислар сонига мос равишда) 50 фоизгача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан кўп бўлмаган қисми.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган «IT talents» дастури доирасида нодавлат таълим ташкилотларига бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Дастурда қуйидаги талаблардан бирига мос келувчи IT-парк резиденти мақомига эга бўлган ташкилотлар иштирок этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий хизматлар ҳажмида хизматлар экспорти улуши маҳаллий бозор учун кўрсатилган хизматлар ҳажмига нисбатан юқори бўлган ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалда 500 минг АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган эквивалентдаги экспорт шартномасига эга бўлган ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик айланмаси миқдори 1 миллион АҚШ доллари эквиваленти ва ундан юқори бўлган хорижий компания таъсисчилигида ташкил этилган янги ташкилотлар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Лойиҳа доирасида IT-парк резиденти бўлган ташкилотларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) экспорт режасини ишлаб чиқиш, истиқболли хорижий бозорларни аниқлаш ва уларга чиқиш талабларини ўргатиш, мижозларни топиш, улар билан музокаралар олиб бориш, экспорт ҳужжатларини расмийлаштириш, хизматлар реализациясидан кейинги босқичдаги қўллаб-қувватлаш жараёнларини ташкил этиш йўналишларида IT-парк томонидан бепул маслаҳат (экспорт менторинг) хизматлари кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жаҳон бозорига чиқиш йўналишидаги харажатларнинг 50 фоизгача қисми қуйидаги чегараланган миқдорларда қоплаб берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий эксперт маслаҳат хизматлари учун 10 минг АҚШ доллари эквивалентигача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро кўргазма ва конференцияларда иштирок этиш учун 5 минг АҚШ доллари эквивалентигача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ҳамкорлар билан бизнес музокаралар ўтказиш мақсадида уларнинг мамлакатимизга ташрифини ташкил этиш учун амалда экспорт қилган хизматлари ҳажмига мос равишда 1-иловага мувофиқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентигача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларга хизмат сафари (транспорт ва меҳмонхона харажатлари) учун 5 минг АҚШ доллари эквивалентигача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) умумий ходимлари сонининг кўпи билан 50 фоизи, лекин бир нафар ходим учун бир календарь йилда бир маротаба рўйхати Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган нуфузли халқаро платформалар ва таълим йўналишларида ўқиш харажатларининг ярми қоплаб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ходимлар малакасини ошириш мақсадида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасидаги нуфузли халқаро таълим платформаларининг экспорт йўналишида талаб юқори бўлган онлайн ўқув курсларида бепул ўқиш имконияти таъминланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сонли «Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, Лойиҳа доирасида IT-соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарни жаҳон бозорига олиб чиқишга қаратилган ҳар бир йўналиш бўйича харажатлар бир календарь йилда фақат бир маротаба қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг 2024 йил учун рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича мақсадли кўрсаткичларни 2-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин ҳамда ҳар ой якуни бўйича бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлашга қаратилган тадбирларнинг ўз вақтида ва пухта ишлаб чиқилиши ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштирсин ва ҳар ойда муҳокама қилиб борсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда IT-парк дирекцияси томонидан белгиланадиган талабларга мос бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини аниқлаб, хатловдан ўтказсин ва хатлов натижаларига кўра шакллантирилган рўйхатни IT-парк дирекциясига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати ҳар чоракда янгилаб борилиши таъминлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда Дастур ва Лойиҳа доирасида кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун IT-парк маблағлари ҳисобидан 65 миллиард сўмгача ҳамда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 35 миллиард сўмгача маблағлар ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилдан бошлаб Дастур ва Лойиҳа доирасида кўзда тутилган чора-тадбирлар IT-парк маблағлари ҳисобидан, етмаган қисми эса Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастур ва Лойиҳа доирасидаги аризаларни кўриб чиқиш ва корхоналарнинг белгиланган мезонларга мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек, қўллаб-қувватлаш чоралари доирасини белгилаш ҳамда татбиқ этиш жараёнлари IT-паркнинг махсус ахборот тизими орқали бепул амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ўзбекистоннинг IT-соҳадаги салоҳиятини жаҳон бозорида тарғиб қилиш, мамлакатимизга хорижий компанияларни ҳамда маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва IT-хизматлар кўрсатувчи корхоналарга буюртмаларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT-хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолиятини алоҳида юридик шахс сифатида йўлга қўйиш.
(9-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда IT-парк дирекциясига хорижий мамлакатларда алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этилган ваколатхоналар (филиаллар) фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январга қадар ҳар бир ваколатхона (филиал)га йилига 500 минг АҚШ доллари эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат бериш.
(9-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хорижий мамлакатларда мунтазам равишда, шу жумладан 2024 йилда АҚШ ва Германияда «Ўзбекистон IT-кунлари» халқаро тадбирларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) IT-парк дирекциясига қуйидаги ҳар бир йўналиш бўйича 200 минг АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ чет эл компаниялари (шу жумладан, ижтимоий тармоқлар) билан Ўзбекистон Республикаси IT-салоҳиятини хорижий давлатларда тарғиб қилишга йўналтирилган продюсерлик ва реклама хизматлари, хорижий телерадиокомпаниялар ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича хизматлари юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ хорижий компаниялар билан чет элда тадбирлар (кўргазмалар, анжуманлар, давра суҳбатлари ва семинарлар) ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш бўйича, шунингдек, хорижий консалтинг компаниялари ва чет эллик маслаҳатчилар билан мамлакатимизда IT-саноатни ривожлантириш ҳамда жаҳонда тарғиб қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки, Германия ва Саудия Арабистонида IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур маблағлар Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ва IT-парк томонидан тасдиқланган сметалар асосида йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, IT-парк дирекцияси йил якуни бўйича сарфланган харажатлар юзасидан Рақамли технологиялар вазирлигига батафсил ҳисобот киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастур ва Лойиҳа иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш механизмларини назарда тутувчи низом лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 9-банди «в» кичик бандида кўзда тутилган ташкилотлар ва маслаҳатчилар рўйхатини тасдиқласин ҳамда заруратга кўра янгилаб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа доирасида харажатлари қопланадиган эксперт маслаҳат хизматларини кўрсатадиган хорижий компаниялар ҳамда халқаро кўргазма ва конференциялар рўйхатларини эълон қилсин ва янгилаб борсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IT-паркка Германия ва Саудия Арабистонида унинг ваколатхонаси (филиали)ни ташкил этиш бўйича зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳар томонлама кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу мамлакатларда IT-парк ваколатхоналари (филиаллари) ташкил этилгандан сўнг уларнинг фаолияти оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Рақамли технологиялар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда умумий хизматлар ҳажмида хизматлар экспорти улуши маҳаллий бозор учун кўрсатиладиган хизматлар ҳажмига нисбатан юқори бўлган икки ёки ундан ортиқ хорижий давлатда фаолият юритувчи ташкилот томонидан хизматлар кўрсатиш фаолиятини IT-парк резидентлари томонидан амалга ошириш рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига киритиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, IT-парк билан биргаликда Дастур ва Лойиҳани кенг оммалаштириш, ҳудудларда IT-соҳадаги ташкилотларни уларда иштирок этиш учун кенг жалб қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор мазмуни ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 26 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-87-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 февралдаги ПҚ-87-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа (Local to Global) доирасида хорижий ҳамкорлар билан бизнес музокаралар ўтказиш мақсадида уларнинг мамлакатимизга ташрифини ташкил этиш бўйича IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг 50 фоизгача харажатларини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МИҚДОРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Лойиҳа доирасида иштирок этадиган IT-парк резидентининг амалда экспорт қилган хизматлари ҳажми
Қоплаб бериладиган харажатлари миқдори
1.
200 минг АҚШ доллари ва ундан юқори эквивалентда
20 минг АҚШ доллари эквивалентида
2.
150 минг АҚШ долларидан 200 минг АҚШ долларигача эквивалентда
15 минг АҚШ доллари эквивалентида
3.
100 минг АҚШ долларидан 150 минг АҚШ долларигача эквивалентда
10 минг АҚШ доллари эквивалентида
4.
50 минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача эквивалентда
5 минг АҚШ доллари эквивалентида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 февралдаги ПҚ-87-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар кўрсатишни ривожлантиришнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Ҳудудлар ва масъул ташкилот
2024 йилда IT-хизматлар экспорти режаси
(млн долларда)
шундан чораклар кесимида
(млн долларда)
Инглиз тилига ўқитиладиган мутахассислар сони
(сўзлашув бўйича С1 даражасида)
Немис ва бошқа тилларга ўқитиладиган мутахассислар сони