23.02.2024 йилдаги ПҚ-82-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.02.2024 йилдаги ПҚ-82-сон
Date of entry into force
26.02.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саудия Арабистонининг «ACWA Power Company» компанияси билан бирга «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида «яшил водород» ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада замонавий технологиялар асосида «яшил водород» ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва иқтисодиёт тармоқларининг ушбу маҳсулотга бўлган талабини қондириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Саудия Арабистонининг «ACWA Power Company» компаниясининг «ACWA Power Uzbekistan Нydrogen Нoldings LTD» шўъба корхонаси (кейинги ўринларда — Инвестор) ва «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида «яшил водород» ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида масъулияти чекланган жамият шаклида «ACWA Power UKS Green Н2» қўшма корхонасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) ташкил этгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрь куни инвестиция битими (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) имзолангани ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида қуввати 3 минг тонна бўлган «яшил водород» ишлаб чиқариш заводини ҳамда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 52 МВт бўлган шамол электр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 62 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрь куни Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Энергия сотиб олиш битими) имзолангани ҳамда унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси шамол электр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ электр энергияси учун тўловларни Энергия сотиб олиш битимида белгиланган муддат давомида хорижий валютада деноминацияланган, қатъий белгиланган нарх бўйича миллий валютада амалга ошириш шарти билан кафолатли харид қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўз зиммасига Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этиш мажбуриятини олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрь куни Электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим (кейинги ўринларда — Транспортировка қилиш битими) имзолангани ҳамда унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ битимда белгиланган давр мобайнида водород ишлаб чиқаришда талаб этиладиган 20 МВт қувватни кафолатли етказиб берилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шамол электр станцияси ишга тушгунга қадар водород ишлаб чиқариш майдонига битимда белгиланган шартлар асосида электр энергияси етказиб берилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) «Ўзкимёимпекс» МЧЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 27 ноябрь куни «яшил водород» сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — «Яшил водород» сотиб олиш битими) имзолангани ҳамда унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқариладиган «яшил водород»ни «Ўзкимёимпекс» МЧЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёимпекс» МЧЖ сотиб олинадиган «яшил водород» учун тўловларни 15 йил давомида чет эл валютасида деноминацияланган, қатъий белгиланган нарх бўйича миллий валютада амалга ошириш шарти билан кафолатли харид қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёимпекс» МЧЖ ўз зиммасига Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этиш мажбуриятини олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) «Ўзкимёсаноат» АЖ Лойиҳа компанияси талабига мувофиқ қурилиш объектларининг уланиш пунктларига ишлаб чиқариш ресурсларининг (электр энергияси, ҳаво, азот ҳамда ичимлик ва техник сув) зарур миқдор ва параметрларда мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли шартномаларга асосан етказиб берилишини ташкил қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Инвестиция лойиҳаси доирасида юзага келадиган қисқартирилган иссиқхона гази эмиссиялари ҳажми (яшил атрибутлар) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тўлиқ тасарруф қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция битими тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Транспортировка қилиш битими ва Энергия сотиб олиш битими ҳамда «Ўзкимёимпекс» МЧЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган «Яшил водород» сотиб олиш битими маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ўзкимёимпекс» МЧЖга Лойиҳа компанияси, Инвестор ҳамда Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторлар билан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторларга ўтказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзкимёимпекс» МЧЖга Энергия сотиб олиш битими ва «Яшил водород» сотиб олиш битимида белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа компанияси билан биргаликда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил водород» ва электр энергиясини сотиб олиш мажбуриятини уч ой давомида бажариш таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган банк кафолатини тақдим этишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча тегишли солиқлар ва йиғимларни тўлаган ҳолда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл валютасида кредит ва бошқа маблағлар олиш ҳамда улардан фойдаланиш мақсадида хориждаги банкларда банк ҳисобварақларини очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ҳолатда лойиҳа ва молиялаштириш шартномалари доирасида Ўзбекистон Республикасида очилган банк ҳисобварақларидан хориждаги банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни хориждаги банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторлар билан тузилган молиявий ҳужжатлар, шу жумладан бошқа акциядорлар билан тузилган қарз шартномалари ва бридж-кредит шартномалари бўйича хориждаги банк ҳисобварақларига чет эл валютасидаги маблағларни қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Лойиҳа компанияси томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юритилаётган банк ҳисобварақлари кесимида тегишли банк томонидан ҳар бир ҳолат бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирманинг тўлиқ нусхалари Лойиҳа компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги хизмат кўрсатувчи банкига ва солиқ хизмати органларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Лойиҳа компаниясига ажратиладиган Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳудудидаги 1-иловага мувофиқ жами 20,98 гектар яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур ер участкасини ҳокимлик захирасига қайтарсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бухоро вилояти ҳокимлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 20,98 гектар ер майдонини лойиҳа амалга ошириладиган муддатга кейинчалик Лойиҳа компаниясига берилиши учун ўрнатилган тартибда Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан ажратиладиган ер участкаси Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компанияси томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзкимёсаноат» АЖ «Maxam-Chirchiq» АЖ билан биргаликда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 0,5 гектар ер майдони Инвестиция лойиҳаси учун ер участкаларини ижарага бериш шартномаларига мувофиқ амалдаги ижара тўловлари қийматида Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган муддатга ўрнатилган тартибда Лойиҳа компаниясига ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лойиҳа компаниясининг буюртмасига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги — Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини ва муддати (зарур ҳолларда) узайтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ишлаб чиқилган «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида «яшил водород» ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишга. Бунда, бир ҳафта муддатда мазкур мақсадда Энергетика вазирлиги ҳузурида масъул вазирлик ва идоралар ходимлари бириктирилган ҳолда доимий ишчи штаб ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари билан биргаликда Инвестиция лойиҳасини зарур ҳажмларда энергия ресурслари билан кафолатли таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаси доирасида «яшил водород» ишлаб чиқариш қурилмасининг 2024 йил ноябрь ойига қадар ва шамол электр станциясининг 2025 йил март ойига қадар тўлиқ ишга туширилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорда белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича бошқа тезкор чоралар кўришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси в.б. Т.Р. Мухамеджанов:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж, инфратузилмани барпо этиш ва ускуналарни ўрнатиш ишлари ўз вақтида бажарилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаси ишга туширилгандан сўнг «яшил энергия» асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар уларнинг экспортбоплигини таъминлаган ҳолда ташқи бозорларга етказиб берилишини йўлга қўйишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов — инвестиция лойиҳаси доирасида шамол электр станциясини қуриш учун Ғиждувон тумани ҳудудида ер майдонлари ўз вақтида ажратилишига шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга иловага мувофиқ Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 сентябрдаги ПФ-139-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган Инвестиция битими юзасидан юридик хулоса берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ва «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси в.б. Т.Р. Мухамеджанов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 23 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-82-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 февралдаги ПҚ-82- сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида шамол электр станциясини қуриш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур рақами

Жами ер участкаси

(гектар)

шундан:

яйлов ва пичанзорлар

(гектар)

бошқа ерлар

(гектар)

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

178қ

6,28

6,28

-

177қ

173қ

240қ

178қ

1,27

1,27

-

178қ

2,25

2,25

-

177қ

2,63

2,63

-

178қ

240қ

5,13

5,13

-

178қ

177қ

173қ

240қ

1,41

1,41

-

178қ

177қ

173қ

240қ

2,01

2,01

-

Жами

20,98

20,98

-

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 февралдаги ПҚ-82- сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Maxam-Chirchiq» АЖ негизида яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

Ижро учун

Назорат учун

1. Ер участкаларини ажратиш

1.

Шамол электр станциясини қуриш учун ер майдонларини ажратиш.

1. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги жами 20,98 гектар яйлов ер участкаларини ҳокимлик захирасига қайтариш.

2024 йил март

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Б. Зарипов),

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

(И. Эргашев),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Ходжаев

2. Ҳокимлик захирасига қайтарилган жами 20,98 гектар яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш.

2024 йил март

3. Ҳокимлик захирасидаги жами 20,98 гектар саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер участкасини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш.

2024 йил апрель

4. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган жами 20,98 гектар саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер участкасини инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага бериш.

2024 йил апрель

2.

Яшил водород ишлаб чиқариш қурилмаси учун «Максам-Чирчиқ» АЖ ҳудудидан ер участкасини ижарага бериш.

1. «Максам-Чирчиқ» АЖ ҳудудидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 0,5 гектар ер майдонини ижарага бериш юзасидан шартнома тайёрлаш.

2024 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

«Максам-Чирчиқ» АЖ

(Х. Сайдахмедов),

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Ходжаев,

2. Лойиҳа компанияси ва «Максам-Чирчиқ» АЖ ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 0,5 гектар ер майдонини белгиланган тартибда ижарага бериш юзасидан шартнома имзолаш.

2024 йил апрель

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

II. Ишлаб чиқариш ресурслари билан таъминлаш

3.

Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонига ичимлик ва техник сув таъминоти тармоқларини тортиш.

1. Инвестиция лойиҳаси доирасида талаб этиладиган сув миқдори ва параметрларини аниқлаш.

2024 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

«Максам-Чирчиқ» АЖ

(Х. Сайдахмедов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Бош вазир ўринбосари

А.Ж. Раматов,

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

3. Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонида ичимлик ва техник сув тармоқларини қуриш ишларини якунлаш.

2024 йил август

4.

Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонига электр энергияси таъминоти тармоқларини қуриш.

1. Инвестиция лойиҳаси доирасида талаб этиладиган электр энергияси миқдори ва параметрларини аниқлаш.

2024 йил март

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

(Д. Исақулов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

3. Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонида электр энергияси тармоқларини қуриш.

2024 йил август

5.

Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонига ҳаво ва азот таъминоти тармоқларини тортиб келиш.

1. Инвестиция лойиҳаси доирасида талаб этиладиган ҳаво ва азот миқдори ва параметрларини аниқлаш.

2024 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

«Максам-Чирчиқ» АЖ

(Х. Сайдахмедов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2024 йил апрель

3. Инвестиция лойиҳаси қурилиш майдонида ҳаво ва азот тармоқларини қуриш.

2024 йил август

6.

Инвестиция лойиҳаси қурилиш объектларининг уланиш пунктларига ишлаб чиқариш ресурсларини етказиб беришни ташкил қилиш.

1. Зарур ресурсларни (электр энергияси, ҳаво, азот ҳамда ичимлик ва техник сув) етказиб бериш бўйича шартномаларни расмийлаштириш.

2024 йил октябрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

«Максам-Чирчиқ» АЖ

(Х. Сайдахмедов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. Инвестиция лойиҳасини зарур ресурслар (электр энергияси, ҳаво, азот ҳамда ичимлик ва техник сув) билан таъминлаш.

2024 йил ноябрь

III. «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш (1-лойиҳа)

7.

Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

1. Қурилиш майдонини тайёрлаш ишларини олиб бориш.

2024 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. 1-лойиҳа доирасида қурилиш ишларини бошлаш.

2024 йил апрель

3. 1-лойиҳа доирасида қурилиш ишларини якунлаш.

2024 йил ноябрь

8.

Асосий асбоб-ускуналарни етказиб келиш.

1. Асосий асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. Асбоб-ускуналарга буюртмаларни жойлаштириш.

2024 йил апрель

3. Асбоб-ускуналарни қурилиш майдонига етказиш.

2024 йил сентябрь

9.

Шамол электр станцияси ишга тушгунга қадар инвестиция лойиҳаси учун электр энергиясини етказиб бериш.

1. 1-лойиҳа доирасида ишлатиладиган электр энергиясига (шамол электр станцияси ишга тушгунгача) бўлган талабни аниқлаш.

2024 йил май

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

(Д. Исақулов),

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

«Максам-Чирчиқ» АЖ

(Х. Сайдахмедов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. Инвестиция лойиҳаси учун электр энергиясини етказиб бериш.

2024 йил сентябрь

10.

Лойиҳани ишга тушириш.

1. 1-лойиҳа доирасида созлаш ишларини олиб бориш.

2024 йил октябрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. 1-лойиҳани ишга тушириш.

2024 йил ноябрь

IV. Инвестиция лойиҳаси доирасида шамол электр станцияси қурилишини ташкил этиш (2-лойиҳа)

11.

Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

1. Қурилиш майдонида ишчиларни ва махсус техникаларни мобилизация қилиш.

2024 йил июнь

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Ходжаев

2. 2-лойиҳа доирасида қурилиш ишларини бошлаш.

2024 йил август

3. 2-лойиҳа доирасида қурилиш ишларини якунлаш.

2025 йил февраль

12.

Асосий асбоб-ускуналарни етказиб келиш.

1. Асосий асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил апрель

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Ходжаев

2. Асбоб-ускуналарга буюртмаларни жойлаштириш.

2024 йил май

3. Асбоб-ускуналарни қурилиш майдонига етказиш.

2025 йил январь

13.

Лойиҳани ишга тушириш.

1. 2-лойиҳа доирасида созлаш ишларини олиб бориш.

2025 йил февраль

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Ходжаев

2. 2-лойиҳани ишга тушириш ҳамда подстанцияга (BASН 500МВт) улаш.

2025 йил март

V. Ишлаб чиқариш ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

14.

Инвестиция лойиҳаси доирасида мутахассислар малакасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ходимларини тайёрлаш.

1. Ишлаб чиқариш ходимларининг ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2024 йил май

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. Ишлаб чиқариш ходимларини қайта тайёрлаш бўйича ишлар олиб бориш.

2024 йил август — октябрь

VI. Бошқа масалалар

15.

Имзоланган битимларда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.

1. Инвестор ҳамда Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторлар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятларнинг Лойиҳа компанияси томонидан бажарилишини таъминлаш.

Доимий

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

(Д. Исақулов),

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Ходжаев

2. Лойиҳа компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юритилаётган банк ҳисобварақлари кесимида тегишли банк томонидан ҳар бир ҳолат бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирманинг тўлиқ нусхаларини Лойиҳа компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги хизмат кўрсатувчи банкига ва солиқ хизмати органларига тақдим этиш.

Ҳар чоракда

3. Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторларга ўтказиш.

Заруратдан келиб чиқиб

16.

Қурилиш-монтаж ишларига пудратчи ташкилотларни жалб қилиш.

1. Инвестиция лойиҳаси доирасида пудратчи ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш.

2024 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Бош вазир ўринбосари

А.Ж. Раматов,

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. Инвестиция лойиҳаси доирасида ЕРС-пудратчи билан шартномаларни расмийлаштириш.

2024 йил март

17.

Инвестиция лойиҳасига халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчилар жалб қилинишини ташкил қилиш.

1. Инвестиция лойиҳаси доирасида халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчилар ёрдамида амалга ошириладиган ишлар ҳажмини аниқлаш.

2024 йил март

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

(Д. Исақулов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов)

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Ходжаев,

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

2. Халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни танлаш, уларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш ва улар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.

2024 йил апрель

18.

Лойиҳани амалга оширишга хорижий мутахассисларни ва бошқа маслаҳатчиларни жалб қилишни ташкил қилиш.

1. Жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш.

2. Хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддатларининг узайтирилиши, шунингдек, вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминлаш.

3. Хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини ва муддати (зарур ҳолларда) узайтирилишини таъминлаш.

Заруратдан келиб чиқиб

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(Т. Мухамеджанов),

Лойиҳа компанияси

(Ш. Онаркулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев)

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Ходжаев,

Энергетика вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: «Йўл харитаси»ни амалга ошириш механизми ва муддатларига инвестор билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 07/24/82/0150-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)