24.02.2024 йилдаги ПҚ-85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2024 йилдаги ПҚ-85-сон
Date of entry into force
26.02.2024
Ҳужжат 26.02.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда заргарлик саноатини ривожлантириш ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартиби жорий этилиши натижасида уларнинг барқарор фаолият юритиши учун қўшимча имкониятлар яратиб берилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, қимматбаҳо металларни сотишда кечиктириб тўлашнинг нисбатан узоқ муддати белгиланганлиги қимматбаҳо металларни етказиб берувчи корхоналарнинг айланма маблағларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш ва заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига қимматбаҳо металларни сотиб олишда чегирмалар қўллаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятидан фойдаланилган ҳар бир кун учун фоизлар ҳисоблаш тартибини жорий қилиш, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — фоиз ҳисобламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-кундан 180 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қимматбаҳо металларни биржа савдоларида чегирмалар қўллаган ҳолда сотиб олувчи тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган мезонларни белгилаш, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яратилган иш ўринларининг камида 70 фоизини заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касблари ташкил этишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимларга камида олти ой давомида иш ҳақи ҳисобланиши ва ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари зарур моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда шароитларга эга бўлишини назарда тутувчи тартибни жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 24 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-85-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 февралдаги ПҚ-85-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги «Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4998-сон қарорининг 1-банди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўловларни амалга оширганда, 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — фоиз ҳисобланмайди, 31-кундан 180 кун (шу куни ҳам) ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — 30-кундан кейин кечиктириб тўлаш имкониятидан фойдаланилган кунларга мос равишда Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-452-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Белгилансинки, ушбу чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган иш ўринлари сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу иш ўринларининг камида 70 фоизини Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК — 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касблари ташкил этиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилганлиги, уларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларининг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиқласин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 07/24/85/0148-сон)