23.08.2021 йилдаги ЎРҚ-710-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 23.08.2021 йилдаги ЎРҚ-710-сон
Date of entry into force
25.11.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 27 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг амал қилиши якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслар ўртасида, хусусий мулк ҳуқуқи асосида жисмоний шахсларга тегишли бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бўйича тузиладиган битимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асиллик даражаси — кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл оғирлик бирликларининг қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлигидаги миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асиллик даражасини аниқлаш — қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгиланган усуллар орқали аниқлаш ёки тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж корхоналари — қазиб олинган рудалардан, концентратлардан ва ярим тайёр маҳсулотлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалардан ҳамда чиқиндилардан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш ва (ёки) қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензия асосида амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари (бундан якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлар мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёмби — қимматбаҳо металл минерал-хом ашёсидан ажратиб олинган, 0,3 граммдан ортиқ оғирликка эга бўлган қимматбаҳо металлнинг табиий ҳосиласи (донаси, зарраси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш фаолиятини олиб борувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандарт қуймалар — Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига, Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг (Лондон палладий ва платина бозорининг) ёки товар-хом ашё биржаларининг талабларига мувофиқ бўлган аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар қуймалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар — ўзининг истеъмол ва (ёки) функционал хусусиятларини йўқотган буюмлар, шу жумладан уларнинг таркибий қисмлари, тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулот, шунингдек ишлаб чиқариш ҳамда фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашёнинг, материалларнинг, хомаки маҳсулотларнинг ва маҳсулотларнинг қолдиқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди — Ўзбекистон Республикасининг молиявий, ишлаб чиқариш, илмий, ижтимоий-маданий ва бошқа эҳтиёжларини таъминлаш учун мўлжалланган фонд;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўлчовли қуймалар — Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари ёки қуймаларни ишлаб чиқарувчи давлатнинг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар қуймалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар — зеб-зийнат, маиший ҳамда диний ашёлар сифатида қўлланиладиган, қимматбаҳо металлардан ва уларнинг қотишмаларидан ясалган ҳамда ушбу Қонунда белгиланган энг паст асиллик даражаларидан кам бўлмаган асиллик даражаларига эга бўлган, шу жумладан безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ва бошқа материаллар ўрнатилган ёки ўрнатилмаган ҳолда ясалган буюмлар ёхуд табиий ёки сунъий материаллардан ясалган, безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ўрнатилган ҳолда ясалган буюмлар. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари, стандарт ва ўлчовли қуймалар, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган давлат мукофотлари, мукофот белгилари ва спорт мукофотлари қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга кирмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш — ажратиб олинган қимматбаҳо металларни уларга физик ва кимёвий ишлов бериш усулларини қўллаган ҳолда аралашмалардан ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлардан тозалаш жараёни бўлиб, у қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига ёки аффинаж қилинган қимматбаҳо металларга оид халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказишга қаратилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар таҳлили — буюм ясалган қимматбаҳо металлнинг ва қимматбаҳо металлар қотишмасининг кимёвий таркибини, шу жумладан унинг бузилишини назарда тутувчи усулларни қўллаш йўли билан аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар — ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги, шу жумладан ёмби ва аффинаж қилинган ҳолатдаги, шунингдек хом ашёдаги, қотишмалардаги, хомаки маҳсулотлардаги, саноат маҳсулотларидаги, кимёвий бирикмалардаги, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардаги, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларидаги, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол парчаларидаги ва чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошлар — табиий олмослар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар, хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид. Қаҳрабонинг ноёб ҳосилалари қимматбаҳо тошларга тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш — қазиб олинган рудалардан, концентратлардан, бошқа ярим тайёр маҳсулотлардан, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалардан ҳамда чиқиндилардан қимматбаҳо металларнинг ажратиб олиниши, шунингдек қимматбаҳо металларнинг аффинаж қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) — ишлаш муддатини ўтаб бўлган ёки фойдаланишдан чиқарилган техник буюмлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалардан ва чиқиндилардан Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига ёки аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар бўйича халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказишга қаратилган механик, кимёвий ҳамда металлургия жараёнларидан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлни ажратиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни қазиб олиш — таркибида қимматбаҳо металлар бўлган концентратларни ва бошқа ярим тайёр маҳсулотларни олиш учун туб (рудали), сочма конлардан ва техноген минерал ҳосилалардан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш — миқдор ва сифат жиҳатидан саноат усулида қазиб олиш объектлари бўлмаган ер қаъри участкаларида, шу жумладан сочма олтин участкаларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қазиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш — миқдор ва сифат жиҳатидан саноат усулида қазиб олиш объектлари бўлган, таркибида фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошларни рекуперация қилиш — ишлаш муддатини ўтаб бўлган ёки фойдаланишдан чиқарилган асбоблар ва бошқа техник буюмлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо тошлар бўлган чиқиндилардан кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига ёки халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказган (тозалаган) ҳолда қимматбаҳо тошларни ажратиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари — таркибида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган, қимматбаҳо тошларга ишлов бериш ҳамда улардан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошларни қазиб олиш — туб (рудали) ва сочма конлардан қимматбаҳо тошларни ажратиб олиш, шунингдек қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш билан боғлиқ бўлган ишлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошларни саралаш ва бирламчи таснифлаш — бойитиш жараёнининг якунловчи қисми бўлиб, у намунавий нусхалар ва таснифлагичларнинг тасдиқланган тўпламлари асосида минерал-хом ашёдан ажратиб олинган қимматбаҳо тошларни ажратиш, шунингдек уларни жаҳон бозорида қабул қилинган навларга мос келадиган алоҳида навларга ажратиш имконини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошларни бирламчи баҳолаш — бойитиш жараёнининг якунловчи қисми бўлиб, у қимматбаҳо тошлар нархларининг прейскурантлари асосида қимматбаҳо тошларни баҳолашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга текшириш ва (ёки) таҳлил қилиш натижалари асосида давлат асиллик даражаси тамғаси изини ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини қўйиш жараёни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасига таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, ушбу металлар ҳамда тошларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар мажмуини амалга ошириш киради. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар жумласига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни реализация қилиш — қимматбаҳо металларга ва қимматбаҳо тошларга, улардан ясалган маҳсулотларга (буюмларга), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларига ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларига бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа мулкий ҳуқуқларнинг ўтишида, шу жумладан улардан гаров сифатида фойдаланилишида ифодаланадиган ҳаракатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш, илмий ва ижтимоий-маданий мақсадларда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш (аффинаж қилиш), кейинчалик қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ҳамда улардан фойдаланиш чоғида ҳар қандай моддалардаги ва материаллардаги қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо тошларнинг физик ҳолатини ёки таркибини ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни ҳамда улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) сақлаш жойларига, фондларга ва захирахоналарга олиб ўтиш, шунингдек қимматбаҳо металларни ҳамда қимматбаҳо тошларни сақлаш ва кўргазмага қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ҳамда хом ашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қазиб олинаётган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди учун сотиб олишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардаги активларини шакллантириш ҳамда тўлдиришга доир устувор ҳуқуқни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олишга, сақлашга, ташишга ҳамда улар бўйича ҳисоботлар беришга доир талабларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширишнинг ягона тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳаракатларини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш устидан ваколатли давлат органлари томонидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ишлаб чиқарилиши, фойдаланилиши ҳамда реализация қилиниши устидан ваколатли давлат органи томонидан асиллик даражаси назоратини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж корхоналари фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш устидан давлат назоратини ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда қуйидагиларнинг тартибини белгилайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган хом ашёни қазиб олиш, шунингдек қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг парчаларини ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларининг ҳар йилги рўйхатини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлатиб бўлинган ерларни рекультивация қилиш, уларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг захира фондига қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларини электрон аукцион орқали реализация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ёмбиларини, қимматбаҳо тошларни ва қаҳрабо ҳосилаларини ноёб тоифасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж корхоналарининг ишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли қуймаларни сотиб олиш ва сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар массаси номиналида кўрсатиладиган давлат қимматли қоғозларини чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга ошириш, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш, улардан намуналар олиш, уларни таҳлил қилиш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар шахсий тамғаларининг техник экспертизасини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ва хом ашёни ҳисобга олиш, сақлаш ва ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган ҳамда давлат даромадига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) реализация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржаларда қимматбаҳо металлар билан боғлиқ битимларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ва хом ашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек уларни реализация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фондини шакллантириш, унинг қимматликларини реализация қилиш ва улардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асиллик даражаси тўловини ундириш ва унинг миқдорларини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларининг ҳар йилги рўйхатини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир талабларни белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларини келишиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш дастурлари доирасида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар конларини қидириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларга таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фондини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга доир талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларини келишиб олади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш доирасида давлат муассасалари ва ташкилотлар, шунингдек устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар фаолиятини назорат қилиш ҳамда текширувлар ўтказишга доир тадбирларнинг режа-жадвалини тасдиқлайди;
(8-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон бозорида минерал-хом ашёнинг шунга ўхшаш навларини баҳолаш учун қўлланиладиган нархлардан келиб чиққан ҳолда қимматбаҳо тошлар нархлари прейскурантини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардаги активларни тўлдириш учун давлатнинг аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сотуви йўлга қўйилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари ва қуймаларнинг нархларини жаҳон бозорида шаклланган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш, шу жумладан қимматбаҳо металларни масъул сақлаш ҳисобварақларини ҳамда қимматбаҳо металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган қуймаларни муомалага чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини сотиб олиш ва сотиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (бундан буён матнда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб юритилади):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш, улардан намуналар олиш, уларни таҳлил қилиш, қимматбаҳо тошларнинг хусусиятларини аниқлаш, шу жумладан уларни таснифлаш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар шахсий тамғаларининг техник экспертизасини ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражалари аниқланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамғалари изларининг (бундан лазер усулида қўйилган излар мустасно) техник экспертизасини ўтказади ва улар бўйича хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузган ҳолда реализация қилаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, уларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таҳлилини ва техник экспертизасини, шунингдек қимматбаҳо тошларнинг хусусиятларини аниқлашни, шу жумладан уларни таснифлашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг арбитраж таҳлилини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар ёки қимматбаҳо тошлар бўлган археологик ҳамда музей буюмларининг, музей тўпламлари ва архив ҳужжатларининг техник экспертизасини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асиллик даражаси реактивларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензиялашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асиллик даражасининг давлат назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палатаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Асиллик даражасининг давлат назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палатаси қуйидагилар устидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж корхоналар фаолияти устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши, улардан фойдаланилиши, реализация қилиниши, уларнинг сақланиши ҳамда ҳисобга олиниши устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, реализация қилинаётган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда асиллик даражалари тамғаларининг излари мавжудлиги устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги талабларнинг юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бажарилиши устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш устидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палатаси устав фондида (устав капиталида) 50 фоиздан кам давлат улушига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида назорат тадбирларини ўтказишни, шунингдек улар ушбу Қонун талабларига риоя этишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Асиллик даражасини белгилаш палатаси ваколатли шахсларининг асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ваколатли шахслари асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш чоғида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан текширув ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган ахборот ҳамда ҳужжатларни, шунингдек ёзма ва оғзаки шаклдаги тушунтиришларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ўз фаолиятини амалга ошираётганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фойдаланиладиган ҳудудларга, биноларга, иншоотларга, хоналарга ҳамда бошқа объектларга хизмат гувоҳномасини ва текширув ўтказиш учун асос бўлувчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини кўрсатган тақдирда монеликсиз кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини қабул қилишни, жўнатишни, улардан намуналар олишни, уларнинг кимёвий таҳлилларини ўтказишни ҳамда уларни сақлашни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқариш бўлинмаларини текширувдан ўтказиш, айланиб чиқиш ва кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан маҳсулот (буюмлар) ишлаб чиқариш технологик жараёнининг текширувини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлил, диагностика ҳамда техник экспертиза ўтказиш учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан) намуналар (пробалар) олишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини қабул қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерия ҳужжатларини, техник ва бошқа ҳужжатларни текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни) инвентаризациядан ўтказиш ташаббуси билан чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг барча турдаги парчалари ва чиқиндиларининг тўлиқ ҳисобга олиниши, тўпланиши, уларга дастлабки ишлов берилиши ҳамда уларнинг ўз вақтида топширилиши таъминланишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга аниқланган қоидабузарликларни, уларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги билан боғлиқ бўлган материалларни қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш учун тегишли ваколатли органларга юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш чоғида текширув ўтказиш асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш чоғида текширув ўтказиш учун асослар қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат муассасалари ва ташкилотлар, шунингдек устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар фаолияти устидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга оширишга доир тадбирларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвали;
(13-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликнинг тадбиркорлик субъекти томонидан бузилишлари содир этилиши хавфи даражасидан келиб чиққан ҳолда, текширувлар ўтказиш ташаббуси билан чиқишни тақозо этувчи «хавфни таҳлил этиш» тизимини қўллаш натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахслардан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши фактлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палатаси жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларнинг аффинаж қилишга доир фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларнинг (мулкчилик шаклидан қатъи назар) аффинаж қилишга доир фаолияти устидан давлат назорати мазкур юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш объектларида қимматбаҳо металларнинг ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши, улардан фойдаланилиши, реализация қилиниши, уларнинг сақланиши ва ҳисобга олиниши устидан назорат тадбирларини ўтказиш йўли билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларда аффинаж қилишга доир фаолиятнинг давлат назорати ушбу юридик шахсларнинг тегишли таркибий бўлинмаларига нисбатан назоратни ўтказишга доир тадбирларнинг режа-жадвали асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларда аффинаж қилишга доир фаолиятнинг давлат назоратини амалга оширишда Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ваколатли шахслари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни қабул қилишни, жўнатишни, улардан намуналар олишни, уларнинг кимёвий таҳлилларини ўтказишни, уларни сақлашни, ишлаб чиқаришни (аффинаж қилишни), аффинаж қилинган қимматбаҳо металлардан маҳсулот (буюмлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи ишлаб чиқариш бўлинмаларини текширувдан ўтказишга, айланиб чиқишга ва кўздан кечиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ишлашнинг барча технологик жараёнларида ва қайта ишлаш босқичларида (операцияларда, жараёнларда) қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришнинг технологик ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракати ҳамда уларни сақлаш тартибига доир ҳужжатларнинг мавжудлигини ва тўғри юритилишини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келиб тушаётган хом ашё, тайёр маҳсулот (буюмлар), қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари таркибидаги қимматбаҳо металларни аниқлаш ишларининг тўғри бажарилаётганлигини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашё билан боғлиқ операцияларнинг тўғри амалга оширилишини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни ва улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракати ҳамда уларни сақлаш тартибига риоя этилишини, шунингдек тегишли ҳисобот юритилишини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик нормативларга мувофиқ қимматбаҳо металларни хом ашёдан иложи борича тўлиқ ажратиб олиш таъминланишини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг парчалари ва чиқиндиларини тўлиқ ҳисобга олиш, тўплаш, қайта ишлаш таъминланишини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж қилиниши лозим бўлган хом ашёни етказиб бериш ҳажмини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж ишлаб чиқариши хом ашёсининг қабул қилинишини текширишга, шу жумладан назорат асиллик даражасини аниқлашдан ўтказишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг операциялар бўйича йўқотилишлари нормаларига риоя этилишини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж қилиш натижасида олинган қимматбаҳо металларнинг қайтарилувчи ва кондицияли чиқиндилари нормативларини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж корхонасида амалда бўлган технология бўйича таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишни амалга ошириш имконияти бўлмаган кондицияли чиқиндиларни ҳисобга олишнинг тўғрилигини солиштириб кўришга (таҳлил қилишга);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни инвентаризация қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларнинг металлургияга оид баланслари ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишини текширишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда улар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан эътиборан юзага келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ҳамда уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳудудида ер қаъри участкалари жойлашган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ушбу ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ўрнини қоплаб беради. Ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъри участкаларини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш учун геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қидиришнинг белгиланган тартибини бузганлик ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни қонунчиликда белгиланган тартибда тақиқлаш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома бериш тартиби, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ҳамда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини тугатишга қаратилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон Республикасининг мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат мулкида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунга хилоф равишда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасига тегишлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома олган юридик шахслар (бундан буён матнда саноат усулида қазиб олувчи субъектлар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, худди шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш чоғида қонуний равишда олинган бошқа маҳсулотлар ҳамда даромадлар, агар саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан тузилган, маҳсулот тақсимотига оид битимларда, маҳсулот етказиб бериш шартномаларида, шу жумладан товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контрактларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, саноат усулида қазиб олувчи субъектларнинг мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар (бундан буён матнда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахсларга берилади. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларнинг таъсисчиларига (иштирокчиларига) қўйиладиган талаблар қонунчиликда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга (тўлиқ ёки қисман) ўтказишга (беришга), шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бир нечта шахсларга беришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, бундан қимматбаҳо металларнинг аффинаж қилинмайдиган ёмбилари ва ноёб қимматбаҳо тошлар мустасно, шартномавий нархда қуйидагиларга реализация қилиниши шарт:
(18-модда бешинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-1059-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар — аффинаж корхоналарига, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш ёки қимматбаҳо металлар билан ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошлар — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш ёки қимматбаҳо металлар билан ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни реализация қилишдан қонуний равишда олинган даромадлар олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларнинг мулкидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш, шу жумладан уларни олти ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек ишларни хавфсиз олиб бориш талабларининг инсонга оғир тан жароҳатлари етказилишига ёки унинг ўлимига сабаб бўлган бузилиши қонунчиликда белгиланган тартибда қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Аффинаж корхоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият аффинаж корхоналари томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар жумласига аффинаж қилиш йўли билан қуйидаги кўрсаткичларга етказилган қимматбаҳо металлар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж қилинган олтинда — қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 995 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж қилинган кумуш, платина, палладий, родий, рутений, осмийда — қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 999 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аффинаж қилинган иридийда — қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 998 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига берилган хом ашё, маҳсулот (буюмлар), шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар таркибидаги кимёвий соф қимматбаҳо металлнинг фоизини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш мақсадида биржа савдоларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, қимматбаҳо металларнинг парчаларини ва чиқиндиларини сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва реализация қилиш пунктларини очиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни қулай шакллар ва ҳажмларга келтирган ҳолда реализация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш;
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-1059-сонли Қонунига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб чиқарган ўлчовли қуймаларни жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилиш. Бунда қуймаларни реализация қилиш қиймати аффинаж корхоналари томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланади.
(19-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-1059-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолият қонунчиликда назарда тутилган хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, заргарлик буюмларининг парчаларини, қимматбаҳо металлардан тиш маҳсулотлар ясаш учун мўлжалланган дискларни, шунингдек уларнинг парчаларини сотиб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчида прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бўлса, қимматбаҳо металлар аффинажи бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг савдосини амалга оширишга ҳақли. Бунда уларга нисбатан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар реализацияси бўйича фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун белгиланган хабардор қилиш тартиби татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқига эга. Бунда ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш қиймати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-1059-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишга бўлган устувор ҳуқуқ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъри участкаларидан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишга бўлган устувор ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасига ваколатли давлат органлари тимсолида тегишли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ноёб тоифасига киритилиши лозим бўлган қимматбаҳо металлар ёмбилари ҳамда қимматбаҳо тошлар саноат усулида ва олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ваколатли давлат органига устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар давлат буюртмаси шартларида бошқача тарзда шартлашилмаган бўлса, cаноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни реализация қилишда уларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига унинг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар томонидан қимматбаҳо металларни давлат эҳтиёжлари учун реализация қилиш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги фактлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзининг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширишдан ёзма равишда воз кечишга ҳақли. Бу ҳолда саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни биржалар орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатнинг устувор ҳуқуқини амалга ошириш доирасида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олиш халқаро бозорда шаклланган нархлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нархлар бўйича амалга оширилади, бунда транспорт харажатлари, реализация қилиш харажатлари ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган ва мазкур уюшманинг ҳужжатларида «London good delivery» стандарти сифатида белгиланган халқаро сифат стандартларига жавоб бермайдиган аффинаж қилинган қимматбаҳо металл сотиб олинган тақдирда қўлланиладиган сифат учун чегирмалар чиқариб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ноёб тоифасига киритилиши мумкин бўлмаган қимматбаҳо металлар ёмбилари ва ушбу ёмбиларнинг минералогик коллекция намуналари саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан қонунчиликка мувофиқ шартномавий нархларда реализация қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устувор тартибда сотилмай қолган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан реализация қилиниши, шунингдек улардан ўз ишлаб чиқаришида, гаров нарсаси ёхуд бошқа молиявий мажбурият сифатида фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди (бундан буён матнда Давлат фонди деб юритилади) қуйидагилар ҳисобига тўлдирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шу жумладан ноёб қимматбаҳо металлар ёмбилари ва ноёб қимматбаҳо тошлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган маҳсулот (буюмлар), қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахслардан сотиб олинган, тарихий, бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар хазиналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгасиз қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ворислик ва ҳадя ҳуқуқи бўйича давлатга ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган давлат мукофотлари ва совғалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган бошқа асослар бўйича Давлат фондига ўтказиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фондига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фондини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан тўлдириш, шунингдек уларни сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фондига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фондига ўтказиладиган қимматликлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан дастлабки экспертизадан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги молиявий ҳисобот йилида Давлат фонди қимматликларини тўлдириш ва сарфлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фондидаги қимматликларни сақлаш, ҳисобга олиш ва сарфлаш тўғрилиги қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фондида (устав капиталида) 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фондида (устав капиталида) давлат улушига эга бўлмаган ёки 50 фоиздан кам миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни мустақил равишда ишлаб чиқилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича техник ҳужжатлар асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотлар (буюмлар) ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмайдиган тарзда ташкил этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш номи (тури), оғирлиги (граммларда, каратларда) ҳамда сифати (асиллик даражаси, таркиби) бўйича ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар, аффинаж қилинмайдиган қимматбаҳо металлар (ёмбилар) ва қимматбаҳо тошлар ўз эгаларида ҳисобга олиниши лозим ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ муомалага чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни аниқлаган юридик шахслар уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш (уларни қайта ишлаш) ва (ёки) улардан фойдаланиш натижасида қайси юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда парчалар ҳамда чиқиндилар ҳосил бўлса, қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўша юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мулкида ёки оператив бошқарувида бўлади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўзида ҳосил бўладиган юридик шахслар, шу жумладан ҳарбий қисмлар ва ҳарбий тузилмалар уларни тўплашни ҳамда ҳисобга олишни амалга ошириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз мулкида ёки оператив бошқарувида қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзининг ишлаб чиқаришида улардан қайта фойдаланиш учун мустақил равишда қайта ишланиши (уларга ишлов берилиши);
(24-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини тўплаш (тайёрлаш) ва қайта ишлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари аффинаж корхоналарига топширилиши ёки реализация қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо тошлар чиқиндилари белгиланган тартибда кейинчалик ишлаб чиқариш ва рекуперация қилиш учун реализация қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишловчи корхоналарга топшириш учун тайёрлаш жараёнида ушбу парчалар ва чиқиндилар қимматбаҳо металларни қоплаб турган материалларни (сопол, пластмасса ва бошқа шу кабиларни) олиб ташлаш учун дастлабки ишловдан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ушбу Қонунга ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишни (олишни) амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи олган қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини мустақил равишда қайта ишлашни (уларга ишлов беришни) амалга ошириш, агар улар қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) учун мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини аффинаж корхоналарига топшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматбаҳо металлар қуймалари стандарт ва ўлчовли қуймалар шаклида, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ мажбурий равишда маркировкаси қўйилган ҳолда тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомалага чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари, ўлчовли қуймалар, сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан эркин сотиб олиниши ва фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини, ўлчовли қуймаларни ва сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо тошларни рекуперация қилиш ва уларга ишлов бериш (уларни қирралаш) билан мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар шуғулланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металларни муомалада бўлиши мақсадида жисмоний ва юридик шахслар банклар томонидан қимматбаҳо металларни ҳисобга ўтказиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш учун уларнинг тури, асиллик даражаси ва оғирлиги кўрсатилган ҳолда очиладиган қимматбаҳо металларни масъул сақлаш ҳисобварақларидан ҳамда қимматбаҳо металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларидан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Қимматбаҳо тошлардан фойдаланишнинг ва уларни реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо тошларнинг хусусиятлари қимматбаҳо тошларни саралаш, уларни бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш (қимматбаҳо тошлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган ёки улар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилган тақдирда) жараёнида, шунингдек қимматбаҳо тошлардан маҳсулот (буюмлар) ишлаб чиқариш тугатилганда аниқланади. Қимматбаҳо тошларни идентификация қилиш тартиби Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш учун қазиб олинган ишлов берилмаган қимматбаҳо тошларни мустақил равишда саралашни, уларни бирламчи таснифлашни ва дастлабки баҳолашни амалга ошириш имкониятига эга бўлган бошқа саноат усулида қазиб олувчи субъектларга ёки олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларга шартнома асосида топширишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оғирлиги 0,3 каратдан юқори бўлган гардишга солинмаган, савдо объектлари орқали реализация қилинадиган қимматбаҳо тошлар мажбурий равишда сертификатланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жумласига мустақил геммология марказида (лабораториясида) сертификатлаштиришдан ўтган ҳамда ранг гуруҳи, софлиги, қирраланиш ва сайқалланиш сифати, оғирлиги ҳамда қимматбаҳо тошнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган, қимматбаҳо тошнинг ҳақиқийлиги ва сифатининг кафолатини тасдиқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда берилган тегишли сифат тасдиғига — геммологик сертификатга эга бўлган қимматбаҳо тошлар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гардишга солинмаган қимматбаҳо тошларни сотиш фақат қирраланган шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотилаётган қирраланган (0,3 каратдан юқори бўлган) қимматбаҳо тошлар алоҳида қадоққа эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таснифлашга оид тавсифлари аниқланмаган қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ битимларни тузишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз бўлган қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулот сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда чекловларсиз фойдаланилади. Қимматбаҳо тошларни қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз деб топиш мезонлари ҳамда тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган ўзлари тузаётган битимлар ҳақидаги маълумотларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига бундай битимлар ҳисобини юритиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида қимматбаҳо металларнинг Ўзбекистон Республикасида белгиланган асиллик даражалари тўғрисида ахборот, шунингдек қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлардан қўчирмалар, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг, белгиланган намунадаги асиллик даражалари белгилари изларининг тасвирлари ҳамда харидорга зарур бошқа ахборот кўзга кўринадиган жойда осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни сотиш уларда ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси ёки ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг изи ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси изи бўлгандагина амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда кўрсатилган асиллик даражасининг ишончлилиги учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчи зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чакана савдога қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда буюмнинг номи, қимматбаҳо металл тури, асиллик даражаси, қўшимчаларнинг турлари ва хусусиятлари, шу жумладан қимматбаҳо тошнинг сифат ҳамда ранги ва қиймати хусусиятларини ўзгартирган ишлов бериш усули, буюмнинг чакана нархи кўрсатилган тамғаланган ёрлиқ бўлиши керак. Бунда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар улгуржи сотилганда ҳар бир буюм учун алоҳида пломбаланган ёрлиқлар бўлиши талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг айрим турларида сифат сертификати бўлиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чакана савдоси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-1059-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлар қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хабардор қилиш тартиби асосида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан бажариладиган ишлар жумласига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошларни геммологик экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлдан ясалган лаборатория идишларидан, катализаторлардан, катализатор сеткаларидан, терможуфтликлардан, термореледан, термоқаршиликдан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналаридан фойдаланиш ва уларни сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ташқи қопламалар тайёрлаш ва/ёки суркаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар бўлган тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар, электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт, озиқ-овқат, алкоголь ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлардан ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошларга ишлов бериш, уларни сайқаллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий олмосдан ясалган фильерлар, волоклар, олмос учликлардан, олмос ва табиий олмосдан ясалган бурғилаш олмос асбобидан фойдаланиш ва уларни сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олмос асбобини рекуперация қилиш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни таҳлил қилиш ва уларнинг асиллик даражасини назорат қилиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маиший техника, ташкилий техника, тиббиёт техникасини қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, турларга ажратиш, босма платаларни ва бошқа таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмларни утилизация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уланмалари таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш ҳамда утилизация қилиш, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратишдан ва утилизация қилишдан ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни кейинчалик қайта ишлаш (аффинаж) корхоналарига топшириш учун тўплаш (тайёрлаш), қисмларга ажратиш, саралаш, уларга дастлабки (бирламчи) қайта ишлов бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан ҳарбий ва/ёки авиация техникасини таъмирлашда фойдаланиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ҳарбий ва/ёки авиация техникаси чиқиндиларини сақлаш ва улардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий ва/ёки авиация техникасидан таркибида қимматбаҳо металлар бўлган радиодеталлар ва элементларни ажратиб олиш, ҳарбий ва/ёки авиация техникасининг таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларини тўплаш ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган буюмлар ва предметларни кўргазмаларга қўйиш, сақлаш ва қайта тиклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган предметларни (давлат органларининг қарорига кўра давлат даромадига ўтказилган) қайта тиклаш (таъмирлаш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида кумуш мавжуд бўлган ва ёруғликка таъсирчан материаллардан, кинофоторентген-плёнкалар, кинофоторентген-пластинкалар ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган худди шундай материаллардан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган буюмларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва (ёки) унинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда ишлаб чиқарилган ва кейинчалик реализация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг Асиллик даражасини белгилаш палатасида мажбурий тартибда асиллик даражаси аниқланиши ва тамғаланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун чекловлар ҳамда тақиқлар назарда тутилган бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда ҳамда товарларни олиб чиқишнинг қонунчиликда белгиланган нормасидан ошган тақдирда, мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ўлчовли қуймаларни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар стандарт ва ўлчовли қуймаларни, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини экспорт қилишни амалга ошириш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг мулкдорлари бўлган тадбиркорлик субъектлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат назоратини амалга ошириш жараёнида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ битимларни тузишда қонунчилик талабларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, ушбу металлар ва тошларнинг олиб чиқилишига йўл қўйилмайди, аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги ахборот эса тегишли давлат органларига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонунчиликда белгиланган тартибда олиб киришни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ чет эллик инвесторга мулк бўлиб келиб тушадиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар битимларда ва ушбу Қонунда назарда тутилган шартларда ҳамда тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига бирон-бир чекловларсиз олиб чиқилиши ёки ички бозорда реализация қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳамда шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳамда шартлари шартномаларда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмасини бажариш доирасида реализация қилинадиган қимматбаҳо металлар учун ҳисоб-китоблар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) қўриқланишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қидириш, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолият барча қазиб олиш, сақлаш ҳамда фойдаланиш жойларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) талон-торож қилинишдан, ёнғинлардан, бузилишдан тўлиқ сақланишини таъминлаш мақсадида қўриқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган ҳудудларнинг жойларини (объектларини) мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари объектларни қўриқлаш ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ташиш юзасидан ушбу соҳаларга ихтисослаштирилган ташкилотлар билан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар тузиши, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни) кўргазмага қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан, шунингдек улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан), шу жумладан Давлат фондининг таркибига кирувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, шу жумладан улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида кўргазмага қўйиш мақсадида фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни) кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик шахслар кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар ўтказилаётганда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини, тегишли равишда ҳисобга олинишини, ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир мажбурий шартлар ва талаблар бажарилишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доимий турадиган жойидан ташқарида турган қимматбаҳо металларнинг ноёб ёмбилари, ноёб қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматликка эга бўлган ноёб буюмлар, шу жумладан археологик ашёлар ва музей ашёлари ёки музей тўпламлари кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин доимий турадиган жойига мажбурий тартибда қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилмаган, шунингдек Давлат фонди таркибига кирмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шунингдек улардан ясалган маҳсулот (буюмлар) уларни кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, тамғаланиши лозим бўлган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш учун мўлжалланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши, бу буюмлар таҳлил қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палаталарининг ички қисмида ўроқ ва болға тасвири туширилган юлдуз шаклидаги тамға изи, шунингдек буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлари мавжуд бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни чакана савдо тизими орқали реализация қилиш чоғида уларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва бу буюмлар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш тартибини бузган ҳолда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилганлик учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганда — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилмасдан, заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солинишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир йил давомида мазкур ҳуқуқбузарликни такроран содир этганлик учун — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш ёхуд заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг юз фоизи миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, мусодара қилинган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва улар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, билдирилган асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилган ҳолда, заргарлик тармоғининг инсофсиз тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар асиллик даражасини мустақил аниқлашга ва қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари билан тамғаламай, буюмларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини туширишга ҳақли, бироқ бунда уларга ишлаб чиқарувчининг рўйхатдан ўтган шахсий тамғаси мажбурий равишда туширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ломбардлардан, микромолия ташкилотларидан ва жисмоний шахслардан, тадбиркорлик субъектларидан, ваколатли давлат органларидан (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилинган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш асиллик даражасини аниқлаш натижалари асосида, мазкур ариза берувчиларнинг ёзма рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда эса — таҳлил натижалари асосида амалга оширилади.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таҳлилини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар тамғаланмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 36-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганидан паст асиллик даражасига эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органнинг эксперт хулосаси мавжуд бўлганда, археологик ашё ёки музей ашёси ёхуд музей коллекцияси бўлган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, шунингдек маданий қимматга эга бўлган буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурол, вазалар, идишлар, қутичалар ва бошқа ашёлар сиртидаги қимматбаҳо металли майда ўйма нақшлар (қадама нақшлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қотишмалари таркиби Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида белгиланадиган олтин зарварақ, кумуш зарварақ, олтин ва кумуш зарқоғозлар, қимматбаҳо металлардан тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари билан тартибга солинадиган металл рамзи ва бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда, илмий, техник ҳамда тиббий мақсадлар учун мўлжалланган, ишлаб чиқарувчи корхонанинг русуми, ёрлиғи ёки штампи қўйилган, қимматбаҳо металлардан ясалган анжомлар, асбоблар, лаборатория идишлари ва бошқа буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан тайёрланган хомаки маҳсулотлар, стандарт ва ўлчовли қуймалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мукофотлари, фарқлаш белгилари ва спорт мукофотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, қимматбаҳо металл билан қопланган (зарҳалланган) буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транзит тарзида олиб ўтилаётган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамға излари бўлмаган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамғалари излари шакли ўзгарган ёки издаги бирон-бир қисм (белги) мавжуд бўлмаган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 57-моддасининг талабларига мувофиқ бўлмаган кавшарга (заргарлик буюми қисмларининг ажралмайдиган бирикмасини яратиш учун қўлланиладиган қимматбаҳо металлар қотишмасига) эга бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида қуйидаги асиллик даражалари белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 375 (уч юз етмиш бешинчи), 500 (беш юзинчи), 585 (беш юз саксон бешинчи), 750 (етти юз эллигинчи), 875 (саккиз юз етмиш бешинчи), 916 (тўққиз юз ўн олтинчи), 958 (тўққиз юз эллик саккизинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 800 (саккиз юзинчи), 875 (саккиз юз етмиш бешинчи), 925 (тўққиз юз йигирма бешинчи), 960 (тўққиз юз олтмишинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 850 (саккиз юз эллигинчи), 900 (тўққиз юзинчи), 950 (тўққиз юз эллигинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 500 (беш юзинчи), 850 (саккиз юз эллигинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар қуйидагилардан паст асиллик даражасига эга бўлиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 375 (уч юз етмиш бешинчи) асиллик даражасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 800 (саккиз юзинчи) асиллик даражасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 850 (саккиз юз эллигинчи) асиллик даражасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 500 (беш юзинчи) асиллик даражасидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича 583 (беш юз саксон учинчи) асиллик даражали олтиндан заргарлик ва бошқа буюмларни ушбу шахсларга тегишли 583 (беш юз саксон учинчи) асиллик даражасига эга бўлган олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлардан ясашга ҳамда реализация қилишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Асиллик даражаси тамғалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражаси тамғалари жумласига Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғалари, белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари ва чет давлатларнинг асиллик даражасини белгилаш палаталари тамғалари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғалари (бундан буён матнда давлат асиллик даражаси тамғалари деб юритилади) қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклдаги тамғалар бўлиб, улар биргаликда (бир контурда) ёки алоҳида туширилиши мумкин бўлган тасдиқ белгисидан ҳамда асиллик даражасидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат асиллик даражаси тамғаларининг шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасдиқ белгиси саккиз қиррали шаклда бўлиб, ўртасида боши ўнгга бурилган ҳолдаги Ҳумо қуши тасвири туширилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклда бўлиб, асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлардан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси мустақил аҳамиятга эга эмас ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда фақат заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан бирга қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари ихтисослаштирилган корхонада, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмаси бўйича тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Давлат асиллик даражаси тамғаларининг турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат асиллик даражаси тамғалари турларига кўра асосий ва қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаларига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий давлат асиллик даражаси тамғалари мустақил аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда мавжудлиги қотишманинг уларда кўрсатилган асиллик даражасига мувофиқлигини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғалари мустақил аҳамиятга эга эмас ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган таркибий қисмларини тамғалашда фақат асосий давлат асиллик даражаси тамғаларидан бири билан бирга қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Асосий давлат асиллик даражаси тамғаларининг шакллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида асосий давлат асиллик даражаси тамғаларининг қуйидаги шакллари белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўртасида тасдиқ белгиси жойлашган саккиз қиррали шаклдаги — қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан биргаликда тамғалаш учун қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги — олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган тўғри бурчак шаклидаги — кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-кесик тўғри бурчак шаклидаги — платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, вертикал томонлари бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги — палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғасининг шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча давлат асиллик даражасининг тамғаси ўртасида асиллик даражаси кўрсатилган, рахлари айлана шаклига келтирилган тўртбурчак шаклида белгиланади. Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси олтин, кумуш, платина ва палладийдан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларини тамғалаш учун қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган аниқ изи бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси лотин алифбосининг учта бош ҳарфи комбинациясидан иборат бўлиб, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги шифрланган тарздаги ахборотни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғаси ихтисослаштирилган корхонада заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг буюртмаси бўйича тайёрланади ва Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғасини рўйхатга олиш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан шахсий тамғанинг силлиқланган латун пластинадаги тақдим этилган аниқ (юзаки, ўртача, чуқур) изи асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш усуллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш механик (зарб) усулда ёки лазер усулида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат асиллик даражаси тамғасини тушириш усулини танлаш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан уларни асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш учун тақдим этган шахс билан келишув бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражасининг белгисини тушириш усулини мустақил равишда белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан лазер усулида тамғалашни амалга оширувчи заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг зиммасига унинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш мажбурияти юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда. Давлат асиллик даражаси тамғаларини, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг филиаллари давлат асиллик даражаси тамғаларини сақловчи ҳамда улардан фойдаланувчидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг ўзи заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ҳамда белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини сақловчи ва ундан фойдаланувчидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда. Асиллик даражаси тўлови
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни бажарганлик учун Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражаси тўлови ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражаси тўловининг миқдори ва уни ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш билан боғлиқ харажатлар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахслар зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни асосий давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий давлат асиллик даражаси тамғаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тикланган (таъмирланган);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлатлар асиллик даражасини белгилаш палаталарининг асиллик даражаси тамғалари излари ва рамзий белгилари мавжуд бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички қисмида ўроқ ва болға тасвири туширилган юлдуз шаклидаги, шунингдек буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлардан иборат тамға излари мавжуд бўлган; (33-моддага қаралсин);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асиллик даражаси тамғаларининг силлиқланган ҳамда ноаниқ излари мавжуд бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга туширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжуд бўлган ва асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш ёки буюмда кўрсатилган асиллик даражасига мувофиқликни тасдиқлаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга давлат асиллик даражаси тамғасининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун техник экспертиза ўтказилганидан кейин тасдиқ белгисининг изи туширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси мавжуд тамға изига мувофиқ келмаган тақдирда, тамға изи Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан йўқ қилинади, буюмлар эса аниқланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ асосий давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асосий қисмига тасдиқ белгисини ҳамда асиллик даражаси тамғасини биргаликда (бир контурда) тушириш имконияти бўлмаса, заргарлик буюмини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изининг ёнига тамғалаш имконияти бўлган жойга тасдиқ белгиси изи ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи шундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битта қотишмадан тайёрланган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи буюмнинг фақат асосий қисмига туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган таркибий қисмлари ҳажмлари ҳамда жойлашуви давлат асиллик қўшимча даражаси тамғасини босиш имконини бермаган ҳолларда бундай қисмларидаги қимматбаҳо металлнинг таркиби тасдиқланмайди ва қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бундай қисмларининг асиллик даражаси учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчининг зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда. Турли қимматбаҳо металлардан ҳамда турли асиллик даражасидаги қимматбаҳо металлардан ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битта қимматбаҳо металлдан ишлаб чиқарилган, турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан иборат бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюм ўзга қимматбаҳо металлар билан қопланган бўлса, буюмнинг асосий қисмига қимматбаҳо металлнинг асосий қотишмасига мувофиқ асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади, қўшимча қисмига эса тамға туширилмайди. Бунда буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмларига тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражаси турлича бўлган ёки турли қимматбаҳо металлардан ясалган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга яхлит буюм сифатида қаралади. Бу ҳолда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмларига эса тегишли металл ва асиллик даражасига мувофиқ бўлган қўшимча давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ва қайта тикланган (таъмирланган) заргарлик ҳамда бошқа буюмларга туширилади, бунда ушбу буюмларга давлат томонидан асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари томонидан экспорт учун мўлжалланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаламасликка ҳақли, башарти бундай тартиб шартномада назарда тутилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи бундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битта қотишмадан ясалган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг излари заргарлик буюмининг фақат асосий қисмига туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ҳар бир қисмига белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларининг ўлчамлари ҳамда жойлашуви белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изини тушириш имконини бермайдиган ҳолларда, бундай қисмлардаги қимматбаҳо металлнинг таркиби тасдиқланмайди ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бундай қисмларининг асиллик даражаси учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчининг зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битта қимматбаҳо металлдан тайёрланган, лекин турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан таркиб топган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асосий қисмига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ҳамда белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа қимматбаҳо металлар билан қопланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга, буюмнинг асосий қисмига (қимматбаҳо металлнинг асосий қотишмаси бўйича) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражаси турлича ёки бошқа қимматбаҳо металлардан бўлган кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга яхлит буюм сифатида қаралади. Ушбу буюмларнинг асосий қисмини белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан, буюмларнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмларини эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш учун мўлжалланган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган қуйидаги заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши, улар таҳлил қилиниши ҳамда давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан нотариуснинг ижро хати асосида реализация қилинадиган;
(51-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкига беғараз топширилган (давлат фойдасига воз кечилган);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат фойдасига қаратилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган буюмлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзи ишлаб чиқарган ва (ёки) қайта тикланган (таъмирланган) буюмларни уларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат асиллик даражаси тамғаларининг изларига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан зарар етказилган ва уларнинг шакли ўзгартирилган тақдирда қайта тамғалаш умумий асосларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-модда. Асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этиладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тўлиқ битказилган ҳамда йиғилган тарзда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тўлиқ битказилган ҳамда йиғилган тарзда тақдим этиш имконияти бўлмаган тақдирда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар Асиллик даражасини белгилаш палатасига буюмларни уларнинг барча қисмлари мавжуд бўлган ҳолда, тўлиқ битказилмаган ва йиғилмаган тарзда тақдим этиши мумкин. Бунда буюмларнинг барча иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим. Тайёр буюмларда буюмнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари кавшарланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этиладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар туркумлари бўйича сараланган бўлиши керак. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига топшириш чоғида заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар аризада буюмларнинг қотишма таркибини (жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича уларга тегишли бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардан тайёрланган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) буюмлардан ташқари) ва билдирилган асиллик даражасини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-модда. Қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва «R» ҳарфи кўринишидаги қайта тикланганлик белгиси бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг билдирилган асиллик даражасига мувофиқлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таркибидаги асосий қимматбаҳо металл ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражасига мувофиқ бўлса, бу буюмлар билдирилган асиллик даражасига мувофиқ деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган), билдирилган асиллик даражасига мувофиқ бўлмаса, унда буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, буюмлардаги асиллик даражаларининг тамға излари йўқ қилинади. Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланади. Ариза берувчининг розилиги бўлмаган тақдирда, буюмлар тамғаланмаган ҳолда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тижорат мақсадларида олиб кириладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар чет давлатлар асиллик даражасини белгилаш палаталарининг метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг аниқ изларига ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгиларга эга бўлиши керак, бундан жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мазкур турдаги товарлар учун қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно. Бунда метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг излари ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгилар мавжудлиги устидан назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган, Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда билдирилган асиллик даражасига мувофиқ келмайдиган асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжуд бўлса, ушбу буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, буюмлардаги асиллик даражаларининг тамға излари йўқ қилинади. Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим. Ариза берувчининг розилиги бўлмаган тақдирда, буюмлар тамғаланмаган ҳолда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56-модда. Қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг назорат текшируви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тикланган (таъмирланган), реализация қилиш учун мўлжалланган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар, уларда илгари босилган асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжудлиги ва сифатидан қатъи назар, билдирилган асиллик даражасига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Асиллик даражасини белгилаш палатасига назорат текширувидан ўтказилиши учун тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асиллик даражаси буюмда мавжуд бўлган тамға изига мувофиқ бўлса, унга давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асиллик даражаси буюмда мавжуд бўлган тамға изига мувофиқ бўлмаса, ушбу буюмни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, тамғанинг изи йўқ қилинади ва буюм белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланади. Ариза берувчининг розилиги бўлмаган тақдирда, буюм тамғаланмаган ҳолда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмда тамға изи мавжуд бўлмаса, ушбу буюмнинг асиллик даражаси аниқланганидан кейин унга давлат асиллик даражаси тамғасининг тегишли изи туширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқаришда ёки қайта тиклашда (таъмирлашда) қўлланиладиган кавшарлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларни ишлаб чиқаришда ёки қайта тиклашда (таъмирлашда) қўлланиладиган кавшарлар мазкур буюмлар қайси қотишмалардан тайёрланадиган бўлса, айни ўша қимматбаҳо металлар асосида тайёрланиши керак, бундан ушбу моддада белгиланган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олтин, платина ва палладийдан тайёрланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмлар учун кавшарлар ушбу буюмлар тайёрланган асосий қотишма қандай асиллик даражасига эга бўлса, айни ўша асиллик даражасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Платина ва палладийдан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларда 585 (беш юз саксон бешинчи) ва 750 (етти юз эллигинчи) асиллик даражасига эга бўлган оқ олтин кавшари бўлишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кумушдан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмлар учун кавшар 650 (олти юз эллигинчи) асиллик даражасидан паст бўлмаган асиллик даражасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибида буюмлар ясалган қотишманинг асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган кавшар мавжуд бўлган (лекин 375 (уч юз етмиш бешинчи) асиллик даражасидан паст бўлмаган) олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ асиллик даражаси билан тамғаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларда таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлмаган кавшардан фойдаланишга, башарти мазкур буюмларнинг асиллик даражаси кавшар билан биргаликда ушбу буюмлар ясалган қотишма доирасида бўлса, йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда қимматбаҳо бўлмаган металлардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражаси аниқланиши, таҳлил қилиниши ҳамда давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланиши лозим бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган қисмлар бўлмаслиги керак, бундан қуйидагилар мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник сабабларга кўра қимматбаҳо металлардан тайёрланиши мумкин бўлмаган соатлар, чақмоқ ёққичлар ва бошқа шунга ўхшаш буюмлар механизмлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлардан тайёрланилиши мумкин бўлмаган пичоқ тиғлари, тиқин очқичларнинг бурамали қисмлари ва бошқа шунга ўхшаш буюмларнинг қисмлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкамланадиган механизмлардаги пружиналар, ошиқ-мошиқларнинг ўқлари, шунингдек тақинчоқларнинг тўғноғичлари, бўйинбоғларнинг, нишонларнинг, фарқлаш белгиларининг, давлат мукофотларининг қисқичлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмлар билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган қисмларнинг бирикмасидан иборат бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларга тушириладиган махсус из («мет», «нерж», «steel» ва бошқалар) ёки қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи белги бўлган тақдирда амалга оширилади, бундан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно. Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларда қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи махсус из бўлмаган тақдирда, буюмлар давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда нометалл қисмлардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда нометалл қисмлардан (тошлар, эмаллар, қора кумушлардан) фойдаланишга, башарти улар кўринишидан қимматбаҳо металлардан ажралиб турса, рухсат этилади. Бунда буюмларнинг нометалл қисмларида қимматбаҳо металларга айнан ўхшаш қоплама ёки рангда бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пичоқлар, санчқилар ва шунга ўхшаш буюмларнинг дасталарини нометалл материаллар билан тўлдиришга уларни маҳкамлаш учун зарур бўлган миқдорларда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нометалл қисмлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда қимматбаҳо металлнинг вазн оралиғи кўрсатилган махсус из бўлиши керак. Мазкур буюмларнинг қимматбаҳо металлардан ясалган барча қисмлари тўлиқ мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш уларни қисмларга ажратган ва битказмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Тайёр буюмларда буюмнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари кавшарланган бўлиши керак. Буюмларнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмларига давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси босилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига нометалл қисмларсиз тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60-модда. Давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61-модда. Давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 219-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«219-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ёки таркибида шундай металл ҳамда тошлар бўлган буюмларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш чоғида қабул қилиб олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тўплаш ҳамда Давлат фондига топшириш қоидаларини, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузиш — »;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 268-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси органларига ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг бошлиғи асиллик даражасининг давлат назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги 317-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 17-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 318-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 18-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 621-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 90-модда) XXVI бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрда қабул қилинган «Баъзи давлат бошқарув органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-5-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда) 4-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-373-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда) 21-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-436-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 6, 300-модда) 24-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 23 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-710-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон; 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон)