Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026 20.02.2024 йилдаги 97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.02.2024 йилдаги 97-сон
Date of entry into force
21.02.2024
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 февралдаги ПҚ-71-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини ошириш, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган туманлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта майдонларида тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2024-2025 йилларда тажриба тариқасида субсидия ажратиладиган ердан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги мезонлар инобатга олинмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчиларнинг тижорат банклари ва солиқдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчиларни солиқ хавфининг ўрта ва юқори даражасига киритилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини ердан фойдаланувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича республика комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 майга қадар Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси грантлари ҳисобидан мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ 6 500 гектарда кўргазмали майдонларни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўргазмали майдонларда қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳамда ердан фойдаланувчилар учун тупроқни органик моддалар билан бойитишга қаратилган самарали агротехника тадбирларидан фойдаланиш бўйича кўргазмали ўқув-семинарлари ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ 13 та туманда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини жойига чиққан ҳолда доимий мониторинг қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда тупроқнинг гумус миқдорини ошириш учун қўлланиладиган ўғитларга қўйилган стандарт талабларини минерал ўгит ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларига ажратиладиган субсидиялар учун ердан фойдаланувчиларга ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 13 та туманда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 августга қадар ҳар бир ердан фойдаланувчилар учун ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар очилишини ҳамда ушбу махсус мақсадли ҳисобварақлардан 2025 йил 31 декабрга қадар вақтинча фойдаланишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 октябрга қадар тупроқнинг гумус миқдорини ошириш учун қўлланиладиган ўғитларни марказлашган ҳолда битта жойда тўплашни ва ердан фойдаланувчиларга етказиб берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геоахборот тизимида тупроқнинг ҳайдов қатламидаги гумус миқдори бир фоиздан кам бўлган ер участкаларининг контурлар кесимидаги электрон харитасини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари ўтказилган ер участкалари ҳисобини юритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ 13 та туманнинг пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган илмий асосланган агротехника тадбирларини амалга ошириш бўйича «йўл харита»ларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил 15 декабрга қадар 13 та тумандаги ердан фойдаланувчиларга пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш ҳамда пахта хомашёсини етиштириш натижаларини таҳлил қилиб, мазкур тажрибанинг самарадорлиги бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагиларни назарда тутувчи Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия олиш хоҳишини билдирган ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий асосланган агротехника тадбирларини амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларини мониторинг қилиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 20 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 февралдаги 97-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган туманлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар номи

Туманлар номи

Асосий экин майдони

(гектар)

Шундан, пахта майдони

(гектар)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Элликқалъа

24 208

9 200

2.

Андижон вилояти

Улуғнор

20 727

8 124

3.

Бухоро вилояти

Вобкент

20 211

10 107

4.

Жиззах вилояти

Шароф Рашидов

29 923

10 000

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши

37 979

15 300

6.

Навоий вилояти

Навбаҳор

23 720

6 600

7.

Наманган вилояти

Поп

36 729

9 915

8.

Самарқанд вилояти

Нарпай

21 115

10 762

9.

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон

19 423

7 140

10.

Сирдарё вилояти

Сайхунобод

28 462

11 500

11.

Тошкент вилояти

Қуйичирчиқ

35 969

11 200

12.

Фарғона вилояти

Бешариқ

20 434

7 650

13.

Хоразм вилояти

Қўшкўпир

23 909

9 775

Жами:

342 809

127 273

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 февралдаги 97-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта майдонларида тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

маҳаллий ҳокимликлар ва ташкилотлар

вазирлик ва идоралар

I. Пахта майдонларида тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини ошириш бўйича ташкилий тадбирларни амалга ошириш

1.

Пахта майдонлари тупроқларида содир бўладиган гумификация ва дегумификация жараёнларини таҳлил қилиш. Бунда:

гумуси миқдори кам бўлган тупроқларни аниқлаш, хариталарни яратиш ва мониторинг қилиш;

тупроқларда содир бўлаётган гумификация ва дегумификация жараёнларини таҳлил қилиш;

гумуссизланиш жараёнини олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2.

Пахта майдонларида тупроқларни органик моддалар (гумус) билан бойитишга қаратилган агротехника тадбирларидан фойдаланиш бўйича қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳамда ердан фойдаланувчиларга ўргатиш. Бунда:

гумус миқдори кам бўлган тупроқлар учун алоҳида мониторинг майдонларни белгилаш;

мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ 13 та туманнинг ҳар бирида ташкил этиладиган 500 гектарли кўргазмали пахта майдонларида тупроқни органик модда (гумус) билан бойитишга қаратилган агротехника тадбирларидан фойдаланиш бўйича семинарларни ташкил этиш.

2024-2025 йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

3.

Унумдорлиги паст бўлган ер майдонларида оралиқ экин сифатида сидерат экинларни экиш. Бунда:

унумдорлиги паст бўлган ер майдонларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

сидерат экинларни турли муддатларида экиш, яшил биомасса тўплашини таҳлил қилиш;

яшил биомасса билан тупроққа тушаётган органик ва минерал озиқа моддаларини аниқлаш.

2024-2025 йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

4.

Экин майдонларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари асосида минерал ўғитларни қўллаш нисбатларини (1:0,7:0,5) сақлаб туриш. Бунда:
_ тупроқнинг ҳайдов қатламидаги озуқа элементларини аниқлаш;

тупроқни озуқа элементлари билан таъминланганлик даражасини ифодаловчи картограммаларни ишлаб чиқиш;

2024 йил апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

тупроқни озуқа элементлари билан таъминланганлик даражасига қараб экинларнинг минерал ўғитларга бўлган талабини белгилаш.

2024 йил май

5.

Агрокластерлар, йирик чорвачилик хўжаликлари, пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида қорамол гўнги, келиб чиқиши ўсимликларга оид органик чиқиндилар ва фосфорит асосида чорвачилик хўжаликларида гумусга бой ўғитлар тайёрлаш ва қўллаш меъёрлари, давомийлиги ва шароити, шунингдек, қўллашнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги аҳамияти бўйича семинарларни ташкил этиш.

2024-2025 йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

6.

20 бош ва ундан кўп қорамоли бўлган чорвачилик хўжаликларида шартнома асосида қорамол гўнги, ўсимликлар қолдиқлари ва фосфорит асосида компост тайёрлаш йўли билан гумусга бой ўғитлар ишлаб чиқариш чораларини кўриш. Бунда:

ҳосил бўладиган қорамол гўнги ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир чорвачилик хўжаликлари ҳудудида (эни 1,5 — 2 м, узунлиги 10 — 20 м чуқурлиги 10 — 20 см) хандақлар қазиш;

ҳар 10 тонна қорамол гўнгига 1 тонна миқдорда фосфорит хомашёсини қўшиб гумусга бой ўғитлар тайёрлаш;

қорамол гўнгига фосфорит хомашёсини аралаштириш ва хандақда компост баландлиги 1,5 — 2 метр бўлган компост уюмини шакллантириш учун чорвачилик хўжаликларини зарур техник воситалар билан таъминлаш;

тайёрланган компостни 90 кун давомида гумусга бой ўғитга айлантириш шароитини яратиш учун етилгунга қадар ҳар 30 кунда аралаштириб туриш ва намлигини 65 — 75% атрофида бўлишини таъминлаш;

тайёр ўгитдан намуна олиб кимёвий таҳлилга юбориш;

тайёр гумусга бой ўғитни усти ва атрофини ёпиқ ҳолда сақлаш;

13 та туманларнинг гумусга бой ўғитларга бўлган талабидан келиб чиқиб, ўғитларни етказиб бериш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Б. Норқобилов)

7.

Шартнома асосида қўнғир кўмир ва фосфоритлар асосида гумусга бой оддий суперфосфат ўғитини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ушбу ўғитларни ердан фойдаланувчиларга етказиб бериш йўлга қўйиш.

2024 йилдан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов)

8.

Тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлигини ошириш, экинларнинг минерал ўгитга бўлган талабини қисқартириш мақсадида 2024-2025 йилларда чорвачилик фермаси мавжуд бўлган агрокластер ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари майдонларида 4 сотихли биогумус тайёрлаш майдончаларини ташкил қилиш.

2024 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

9.

Гумусга бой оддий суперфосфат ўгитини ишлаб чиқариш ва қўллаш (муддати ва меъёрлари) бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қўлланма ишлаб чиқиш:

гумусга бой оддий суперфосфат ўгитини экин майдонларида қўллаш учун етказиб беришдан олдин унинг таркибида зарур гумин кислотаси ва ўзлаштириладиган фосфор элементи мавжудлиги бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академиясининг хулосасини олиш;

гумусга бой оддий суперфосфат ўгити қўлланилганлигини аниқлаш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтида таҳлиллар ўтказиш.

2024 йил март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

10.

Чорвачилик хўжаликлари ҳудудларида қорамол гўнглари, фосфоритлар, келиб чиқиши ўсимликларга оид органик чиқиндилар асосида компост тайёрлаш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш, бунда:

қорамол гўнги, фосфорит, ўсимликлар қолдиқлари асосида компост тайёрлаш йўли билан гумусли ўғит тайёрлаш учун махсус хандақлар қазиш;

хомашёлардан гумусга бой ўғит олингунга қадар бўлган ишларни бажариш учун техник воситалар билан таъминлаш, масъул ишчи ва ходимларни тайинлаш;

фосфорит хомашёсини ва гумусга бой ўғитни сақлаш учун омбор қуриш;

гумусга бой ўғитни ташишни назарда тутиш.

2024 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Б. Норқобилов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

11.

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Наманган вилоятларида қуриладиган йирик паррандачилик комплексларида Фанлар академияси ҳузуридаги Умумий ва ноорганик кимё институтининг илмий асосланган таклифлари асосида парранда чиқиндисидан тезкор усулда гумусга бой органик ўғит тайёрлаш технологиясини амалиётга жорий этиш.

2024-2025 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Б. Норқобилов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

12.

Тупроқни муҳофаза қилишга қаратилган ердан фойдаланиш тизимини жорий қилиш, бунда:
_ экинларни алмашлаб экиш;

сидерат экинларни экиш (оралиқ (сидерат) экин сифатида рапс, перко, рож каби экинларни кузда экиб, эрта баҳорда шудгорлаш орқали тупроққа гектарига 10 — 20 тонна яшил биомасса киришига эришиш. Такрорий экинлардан эрта муддатларда бўшаган майдонларга сидерат экинлар экилишини йўлга куйиш);

тупроқнинг устки қатламига майдаланган торф, сомон ёки ёғоч қипиғи каби чиқиндиларни сепиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналари орасида «No-Till» технологиясини — ерни ҳайдамасдан (шудгорламасдан) унга экин экишни оммалаштириш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

13.

Беда экинини алмашлаб экиш тизимига киритиш ва шу асосда чорвачилик хўжаликларида гўнг чиқаришни кўпайтириш ҳисобига тупроқдаги гумус миқдорини 0,2-0,3 фоизга ҳамда пахта ёки ғалла ҳосилдорлигини ўртача 25 — 30 фоизга ошириш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

14.

Фосфорли ўғитларни органик ўғит билан бирга қўллаш ҳисобига қўлланилаётган фосфорли ўғитларнинг самарадорлик коэффициентини 20 — 25 фоизга ошириш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

II. Пахта майдонларида тупроқдаги гумус миқдори ва унумдорлигини ошириш бўйича мақсадли илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш

15.

Япониянинг «Fujimin» технологияси асосида ишлаб чиқарилган суюқ биоўғитни Ўзбекистон шароитида иссиқхоналарда синовдан ўтказиш ҳамда ушбу ўғитларни ҳар хил экин тури ва турли тупроқларда қўллаш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли амалий лойиҳани амалга ошириш.

2024 — 2027 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

(Ш. Бобомуродов)

16.

Глобал иқлим ўзгариши шароитида тупроқда содир бўлаётган дегумификация жараёнларини баҳолаш, олдини олиш бўйича илмий-амалий ечимларини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли амалий лойиҳани амалга ошириш.

2024 — 2027 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

(Ш. Бобомуродов)

17.

Шўрланган тупроқ шароитида табиий ресурслар асосида олинган гуминли-органоминерал ўгитларни қўллаш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли инновацион лойиҳани амалга ошириш.

2024 — 2026 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

(Ш. Бобомуродов)

18.

Ер эрозияси жараёнида тупроқдаги органик моддаларни ювилишини олдини олишга қаратилган агротехнологияларни ишлаб чиқиш.

2024 — 2026 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

(Ш. Бобомуродов)

19.

Тўғридан-тўғри ўлчовлар ҳамда масофадан зондлаш/сунъий интеллект ва тупроқ спектроскопияси усулларини билан ўзаро бирлаштириш орқали тупроқдаги органик углеродни баҳолаш ва башорат қилиш бўйича мақсадли амалий лойиҳани амалга ошириш.

2024 — 2027 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

(Ш. Бобомуродов)

20.

Тупроқдаги гумус миқдорини бошқариш орқали унинг унумдорлигини ошириш учун зоогумус ва наноўғитлар қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли амалий лойиҳани амалга ошириш.

2024 — 2027 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

(Ш. Бобомуродов)

III. Деградацияга учраган яйловларида тупроқларни ҳимоя қилиш тадбирлари

21.

Республикадаги 677 минг гектар яйлов ерларини деградациядан чиқариш бўйича аниқ механизмларга асосланган тадбирларни амалга ошириш. Бунда:
_ деградацияга учраган яйловларнинг рақамли хариталарини ишлаб чиқиш;

яйловларда чорва босимини камайтириш ва уларни алмашлаб боқишнинг оқилона тизимини йўлга қўйиш;

аутсорсинг қилинган ихтисослашган ташкилот орқали яйловларни бошқаришнинг сунъий йўлдошли интеграциялашган тизимини жорий этиш (бу чорвалар ўтлашининг реал вақт режимида мониторингини таъминлайди);

деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ва маҳсулдорлигини оширишнинг энг мақбул усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

ҳудудларда яйлов уруғчилиги базасини ривожлантириш;

яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича давлат назорати ва мониторингини олиб бориш.

2024-2025 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

(И. Эргашев),

«Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси

(Э. Хаитов),

Ўрмон хўжалиги агентлиги

(Н. Бакиров),

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

(Р. Тўраев)

22.

Деградацияга учраган 677 минг гектар яйловларни тиклаш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинишини таъминлаш. Бунда:

чўл-яйлов озиқабоп ўсимликлар уруғчилигини ташкил этиш;

ўсимлик қоплами камайган яйловларда чорва молларини алмашлаб боқиш тизимини жорий қилиш;

делтапланлар ва бошқа учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида уруғлар сепиш ишларини амалга ошириш.

2024 — 2026 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

(И. Эргашев),

Ўрмон хўжалиги агентлиги

(Н. Бакиров),

«Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси

(Э. Хаитов)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 февралдаги 97-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқдаги гумус миқдорини ошириш ва шўрланишни камайтириш бўйича тажрибаларни ўтказиш учун ташкил этиладиган кўргазмали майдонларнинг ҳажмлари ва йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар номи

Ташкил этиладиган жами кўргазмали майдонлар

(гектар)

Шундан, қўлланиладиган ўғит турлари (гектар)

таркибида гумин кислотаси мавжуд бўлган қўнғир кўмир ва фосфорит асосида олинадиган гумусга бой оддий суперфосфат ўғити

қорамол гўнги, фосфорит ва ўсимликлар қолдиқларидан тайёрланадиган гумусга бой ўғит

«Биосолвент» композицияси

«Fujimin» технологияси

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

500

200

100

100

100

2.

Андижон вилояти

500

200

100

100

100

3.

Бухоро вилояти

500

200

100

100

100

4.

Жиззах вилояти

500

200

100

100

100

5.

Қашқадарё вилояти

500

200

100

100

100

6.

Навоий вилояти

500

200

100

100

100

7.

Наманган вилояти

500

200

100

100

100

8.

Самарқанд вилояти

500

200

100

100

100

9.

Сурхондарё вилояти

500

200

100

100

100

10.

Сирдарё вилояти

500

200

100

100

100

11.

Тошкент вилояти

500

200

100

100

100

12.

Фарғона вилояти

500

200

100

100

100

13.

Хоразм вилояти

500

200

100

100

100

Жами:

6 500

2 600

1300

1 300

1 300

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 февралдаги 97-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Вақтинчалик низом пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирадиган ердан фойдаланувчиларга, жумладан, агрокластерларга (кейинги ўринларда — ердан фойдаланувчилар) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Вақтинчалик низом 2026 йил 1 январга қадар амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарорга мувофиқ 2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган ҳудудлар рўйхатига киритилган туманларда ердан фойдаланувчиларга субсидия ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари амалга оширилган пахта майдонларига нисбатан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиладиган ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ердан фойдаланувчилар пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиладиган ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатига (кейинги ўринларда — ердан фойдаланувчилар рўйхати) кириш ва субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда — ишчи орган) «Agrosubsidiya» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Agrosubsidiya» АТ) орқали 2024 йил 1 июлга қадар 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ердан фойдаланувчилардан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишчи орган ердан фойдаланувчиларнинг аризасига асосан 2024 йил 10 июлга қадар (ариза тушган кундан 10 кун муддат ичида) ердан фойдаланувчиларнинг номи, манзили, пахта майдони тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш ва субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани «Agrosubsidiya» АТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2024 йил 20 июлга қадар ердан фойдаланувчилар рўйхатини «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон имзо билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ердан фойдаланувчилар рўйхати қуйидаги мезонларга асосан шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчиларнинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчиларнинг экин майдони 2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган ҳудудлар рўйхатига киритилган туманда жойлашганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчилар билан тузилган ер ижара шартномасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ердан фойдаланувчиларнинг мазкур бандда белгиланган мезонларнинг камида биттасига мувофиқ келмаслиги ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритишни рад этиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ердан фойдаланувчиларни ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ишчи орган 2024 йил 1 августга қадар «Agrosubsidiya» АТ орқали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчиларни ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тасдиқланган ердан фойдаланувчилар рўйхатини Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши (кейинги ўринларда — Пахтачилик кенгаши) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш рад этилганда, ердан фойдаланувчилар юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш бўйича ердан фойдаланувчилар рўйхатини тўғри шакллантирилиши ҳамда тегишли маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳамда ишчи органга юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ердан фойдаланувчилар рўйхатини олгандан сўнг, уч иш куни ичида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режасини (кейинги ўринларда — агротехника тадбирлари режаси) ишлаб чиқиш учун ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонлари тупроғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар базасига асосан тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосани тайёрлайди ҳамда хулосани «Agrosubsidiya» АТ орқали ердан фойдаланувчига ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосада тупроқнинг балл бонитети, шўрланиш даражаси, фосфор, калий ва гумус миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Пахтачилик кенгаши билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганиш натижалари ва тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосага асосан агротехника тадбирлари режасини ишлаб чиқади. Агротехника тадбирлари режасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерларни шудгор қилиш ва текислаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ эрозиясига қарши курашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гумус миқдорини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал ва органик ўғитлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шўрланган ерларда мелиорация ишларини амалга ошириш бўйича агротехника тадбирлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Пахтачилик кенгаши томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос ғўза навларини танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий асосланган агротехника тадбирларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алмашлаб (навбатлаб) экиш, оралиқ ва сидерат экинлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал ўғитлар билан озиқлантириш, стимуляторлар ва бошқа микроэлементларни қўллаш бўйича агротехника тадбирлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агротехника тадбирлари режаси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Пахтачилик кенгаши ҳамда ердан фойдаланувчилар томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти тасдиқланган агротехника тадбирлари режасини 2024 йил 15 августга қадар «Agrosubsidiya» АТ орқали Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Субсидия ажратиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган аризага асосан қуйидаги маълумотларни мустақил равишда «Agrosubsidiya» АТ орқали олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчиларнинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчиларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати ҳақида хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2024 йил 10 сентябрга қадар ердан фойдаланувчилар рўйхатини ва тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ердан фойдаланувчиларга субсидиялар ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ердан фойдаланувчилар рўйхатига мувофиқ Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиянинг дастлабки 70 фоизини 2024 йил 20 сентябрга қадар қуйидаги тақсимотга кўра ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60 фоизини — ердан фойдаланувчиларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 фоизини — Пахтачилик кенгашига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4 фоизини — Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 фоизини — «Агросаноатни ривожлантириш маркази» МЧЖга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ердан фойдаланувчилар учун ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Пахтачилик кенгаши 2025 йил 25 ноябрга қадар ердан фойдаланувчиларнинг 2025 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Пахтачилик кенгашининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 10 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, 2025 йил 20 декабрга қадар субсидиянинг қолган 30 фоизини ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирларини мониторинг қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Пахтачилик кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчилар томонидан ҳар бир агротехника тадбири ва бошқа вазифаларнинг агротехника тадбирлари режасида белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилганлигини мониторинг қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг натижалари бўйича маълумотларни, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни тайёрлайди ҳамда тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш учун ердан фойдаланувчиларга ва ишчи органга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ 2026 йил 1 январга қадар пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратишнинг самарадорлик кўрсаткичини баҳолайди. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидияни ажратиш натижасида ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик кўрсаткичи 10 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчи субсидиядан фойдаланмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиядан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда ёхуд пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари пасайганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатини шакллантириш

1-босқич

Ердан фойдаланувчилар

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия олиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ишчи орган) мурожаат қилади.

2024 йил 1 июлга қадар

2-босқич

Ишчи орган

1. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тўғрисидаги мурожаатларни ўрганиб чиқади.

2. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш мумкин бўлган ердан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантиради ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тасдиқлаш учун юборади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ердан фойдаланувчилар рўйхатини Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Пахтачилик кенгашига юборади.

2024 йил 20 июлга қадар

II. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режасини ишлаб чиқиш

1-босқич

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

Маълумотлар базасига асосан ердан фойдаланувчиларнинг пахта майдонларидаги тупроқ ҳолати ҳақидаги хулосани тайёрлайди ҳамда уни ердан фойдаланувчиларга ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

Ердан фойдаланувчилар рўйхатига киритилгандан сўнг 3 иш куни ичида

2-босқич

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Пахтачилик кенгаши

1. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режасини ишлаб чиқади.

2. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехника тадбирлари режасини тасдиқлайди ва тасдиқланган агротехника тадбирлари режасини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

2024 йил 15 августга қадар

III. Субсидия ажратиш

1-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ердан фойдаланувчилар рўйхати ва тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштиради ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва Пахтачилик кенгашига юборади.

2024 йил 10 сентябрга қадар

2-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ишчи орган томонидан тақдим этилган ердан фойдаланувчилар рўйхатига мувофиқ субсидиянинг 70 фоизини белгиланган миқдорларда ердан фойдаланувчилар, Пахтачилик кенгаши, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда «Агросаноатни ривожлантириш маркази» МЧЖ ҳисобварақларига ўтказади.

2024 йил 20 сентябрга қадар

3-босқич

Пахтачилик кенгаши

Ердан фойдаланувчиларнинг 2025 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда хулоса тайёрлайди ва субсидиянинг қолган қисмини ажратиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

2025 йил 25 ноябрга қадар

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Пахтачилик кенгашининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 10 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30 фоизини ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказади.

2025 йил 20 декабрга қадар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига

_____________________________

томонидан

Ариза

_________________ тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган «______________» фермер хўжалиги (МЧЖ) томонидан 20___ йил жами ___ гектар, жумладан, ____ - контурдаги ___ гектар, ___ - контурдаги ___ гектар, ____- контурдаги ___ гектар пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш мақсадида

______________________________________________________________________________

(агротехника тадбири номи)

бажариш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратилишини сўрайман.

____Субсидия маблағлари ҳисобидан тупроқдаги гумус миқдорини ошириш, деградацияга қарши курашиш, оралиқ ва сидерат экинларни экиш, органик ўғитлардан фойдаланиш, шўрланган ерларда мелиорация ишларини амалга ошириш бўйича агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш орқали икки йил давомида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширишга кафолат бераман.

Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки реквизитлари ____________________________________

______________________________________________________________________________

Сана: 2024 йил «____» ______________

«____________________» фермер хўжалиги (МЧЖ) раҳбари

_____________

____________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 09/24/97/0141-сон)