15.01.2024 йилдаги ПФ-10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.01.2024 йилдаги ПФ-10-сон
Date of entry into force
16.01.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий жиҳатдан таъминлаш, соҳада илм-фан ютуқларини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда жиноят оқибатлари билан курашишни эмас, балки жиноятчиликнинг асл омилларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш орқали унинг барвақт олдини олишни устувор мақсадга айлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга республикада кузатилаётган жиноятчилик тенденцияларини таҳлил ва прогноз қилиш, жиноятчилик омилларини илмий диагноз қилиш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали уларни бартараф этиш, шунингдек, илмий тадқиқотларни ҳуқуқ-тартибот амалиётидаги муаммоларнинг манзилли ҳал этилишига йўналтириш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш зарурати юзага келган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунларида ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш бўйича фаолиятни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда жиноятларнинг омилларини ўз вақтида бартараф этиш орқали уларни барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга ошириш, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш, унинг ижтимоий, иқтисодий, психологик, маънавий-маърифий, ҳуқуқий, тиббий ва ташкилий омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар кесимида криминоген вазиятни барқарорлаштириш чораларининг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолаш, шунингдек, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган ҳолда, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали жиноятчилик омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш орқали криминологик фаолият амалиётида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқиш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда мутахассис сифатида суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон криминологияси ва хорижий давлатлар криминологик фаолият тўғрисидаги қонунчилигининг илғор тажрибаларини доимий ўрганиш ҳамда унинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси шароитларида жорий этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
криминология соҳаси бўйича мустақил изланувчилик шаклида олий малакали илмий кадрларни тайёрлаш, талабгорларни белгиланган тартибда илмий даражалар ва илмий унвонларга тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг ташкилий-штат тузилмаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказининг фаолиятини тугатиш ҳамда вазирлик ва идоралар тизимидаги илмий ташкилотларнинг штат бирликларини босқичма-босқич мақбуллаштириш ҳисобидан ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириши учун таъсир кўрсатиш тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтга Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг жорий ташкилий ва ташаббус асосидаги тадқиқотлар харажатлари Ички ишлар вазирлигининг бюджет маблағлари, буюртма асосидаги тадқиқот харажатлари эса давлат органлари (буюртмачилар)нинг бюджетдан ташқари маблағлари, пуллик хизматларни кўрсатиш, миллий ва халқаро грантлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ҳар чорак якунида криминология соҳасида бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳалари ва диссертациялар, жиноятлар омилларига илмий диагноз қўйиш, жиноятчилик тенденцияларини таҳлил ва прогноз қилиш натижалари асосида «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи» ҳамда «Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи»ни, ҳар йил якунида — «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи» ва криминоген вазият юзасидан таҳлилий ахборотни тайёрлайди ҳамда уларни Вазирлар Маҳкамаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органларга киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар билан биргаликда «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»дан келиб чиққан ҳолда, ҳар йил якунида келгуси йилда республикамизда жиноятчилик омиллари ва уларнинг салбий тенденцияларини бартараф этиш комплекс чора-тадбирлари бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳар йил бошланишида республикамизда жиноятчилик омиллари ва уларнинг салбий тенденцияларини бартараф этиш комплекс чора-тадбирлари бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлайди ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ва олий таълим муассасаларининг криминологик тадқиқотлар ва криминология фанини ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлигини самарали ташкил этиш мақсадида Институт ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов) икки ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда Институт тўғрисидаги низомни, унинг ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгашининг ишлаш тартибини, Институтнинг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) Институтни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 243-уй манзилида жойлаштириш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 15 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-10-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5566-сон Фармонининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон Фармонининг 7-банди тўққизинчи — ўн бешинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-27-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-илованинг 8-банди ўнинчи хатбошиси «жамоат хавфсизлигини таъминлаш» сўзларидан кейин «ва криминология» деган сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-банди ««Жамоат хавфсизлиги асослари» дарслигини тайёрлаш» сўзларидан кейин «, шунингдек, республика таълим муассасаларида криминология фани ўқитилишини ривожлантириш» деган сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-бандидан «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-бандида «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-257-сон Фармони 2-бандининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишларини ўрганиш асосида жиноятларни унинг турлари кесимида таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини услубий ва консультатив таъминлаш».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)