09.01.2024 йилдаги ПҚ-7-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 09.01.2024 йилдаги ПҚ-7-сон
Date of entry into force
15.01.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзли ресурслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан масъул вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда 5 миллион аҳолининг доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлигини таъминлашнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда йирик ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига янги иш ўринларини ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида аҳолини доимий ва мавсумий ишларда банд қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда қурилиш соҳасида аҳолини доимий ва вақтинчалик ишларда банд қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.4-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги молиявий хизмат турларини жорий қилиш, шу жумладан микромолиялашни кенгайтириш орқали 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дастурнинг амалга оширилишини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3-иловага* мувофиқ 83 триллион сўм ва халқаро молия институтларининг 274,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш учун — 41 триллион сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун — 40 триллион сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун — 1,5 триллион сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун — 462 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун-халқаро молия институтларининг 274,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашини рағбатлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Марказий банк, «Ўзмиллийбанк» АЖ ва бошқа давлат иштирокидаги тижорат банкларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Менинг бизнесим» электрон платформасини жорий этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига бизнесни йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига маҳсулотини сотиш ва хизмат кўрсатиш учун бозорлар топишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб беришга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар микрофирма ва кичик корхоналар томонидан яратилган ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур имтиёз «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ушбу фуқароларга ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2021 — 2023 йилларда 3,2 триллион сўмлик марказлашган маблағлар ҳисобидан ташқи инфратузилма билан тўлиқ таъминланган 160 та махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарида (кейинги ўринларда — саноат зоналари) инвестиция лойиҳалари жойлаштирилишини жадаллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар саноат зоналарида жойлаштириш учун истиқболли лойиҳалар рўйхатини Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни ишга туширишгача бўлган барча жараёнларда лойиҳа ташаббускорларига ҳамроҳлик қилсин ҳамда уларнинг маҳсулотига бозор топишга кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йилда республика бюджетида саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш учун кўзда тутилган 1,5 триллион сўм маблағларнинг мақсадли равишда ўз вақтида тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 мартга қадар 2018 — 2022 йилларда реализация қилинган ер участкаларини хатловдан ўтказсин ва ишга туширилмаган лойиҳалар рўйхатини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар лойиҳаларни ишга тушириш, шу жумладан молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма тармоқларига улаш, асбоб-ускуналарни ишга тушириш, рухсат бериш ҳужжатларини олишга кўмаклашиш бўйича «йўл хариталари»ни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, маҳаллий ҳокимликлар ва тижорат банклари билан биргаликда 2024 йилда «агрегатор» тизими асосида қуйидагиларни назарда тутувчи «100 минг экспортчи деҳқон» дастурини жорий қилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022-2023 йилларда деҳқон хўжаликларига ажратилган ер участкаларида маҳсулот етиштириш самарадорлигини баҳолаш асосида юқори қийматли экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш учун майдони 1 гектаргача бўлган жами 15 минг гектар ер участкасини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ташаббускорларига «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз, 150 миллион сўмгача гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган кредитлар ажратиш, шунингдек, 1,5 миллиард сўмгача лизинг хизматларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик томорқа ер эгаларининг сув чиқариш, кичик техникалар харид қилиш ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасидаги лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоиз қисмини банк картасига ўтказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ҳажмли совиткичли омборларни ташкил қилиш учун «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖнинг 10 миллиард сўмгача 7 йил муддатга хизматлар ипотекасини тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳисоб палатаси ушбу қарорга 3-иловага* мувофиқ халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағларнинг ўзлаштирилишини таҳлил қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 1.4, 2, 3, 4-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 2024 йил 1 февралдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳар ойнинг 15-санасига қадар Дастур доирасида яратилган янги иш ўринлари ва бандлиги таъминланган аҳоли тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон ахборот алмашинуви орқали Солиқ қўмитасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ қўмитаси ҳар ойнинг 20-санасига қадар аҳоли бандлиги ва иш ўринлари ҳисобининг ҳаққонийлигини текшириб, натижалари бўйича маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Статистика агентлиги уч ой муддатда Халқаро меҳнат ташкилоти мезонлари асосида аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритишнинг янги методологиясини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда туман (шаҳар)лар кесимида чораклик мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиб, уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокамадан ўтказилишини ва ҳудудий (манзилли) дастурларнинг қабул қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Савдо-саноат палатаси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш режа-графигини тасдиқласин, тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал қилиш чораларини кўриб борсин ва мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда таклифлар киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар Дастур ижросини таъминлашга шахсан масъул этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов, Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Ваҳобов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари — йирик ва ҳудудий инвестиция лойиҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ш.С. Хидоятов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — қурилиш йўналиши бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев — бандлик органлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва яратилган иш ўринлари ҳисобини юритиш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси ўринбосари А.А. Турдалиев ва тижорат банклари раислари — янги молиявий хизматларни жорий қилиш, шу жумладан микромолиялашни кенгайтириш орқали 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича республика комиссияси (Ж.А. Қўчқоров) ҳар чоракда Дастур ижросини танқидий муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 9 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-7-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2024 й., 07/24/7/0028-сон; 21.01.2025 й., 07/25/12/0056-сон)