29.12.2023 йилдаги 698-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2023 йилдаги 698-сон
Date of entry into force
29.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикамизда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди, шунингдек, ушбу соҳадаги стартап-лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда дастурий ҳамда юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон ва «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, IT-парк резидентларига қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон ҳамда «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон фармонлари билан IT-парк резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IT-парк резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IT-парк резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтирилиши муносабати билан IT-парк резиденти мақомини олиш ва ундан маҳрум қилишнинг қўшимча асосларини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 29 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
698-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Эксперт кенгаши — Технопарк резиденти мақомини олиш учун талабгорлик қилувчи юридик шахсларнинг бизнес режаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш мақсадида Дирекцияда вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган. Эксперт кенгашининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн олтинчи-ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи-ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Дирекцияга «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган Бош директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директорнинг ваколатлари Дирекция уставида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор Дирекцияга юкланган функциялар ва вазифалар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради ва Рақамли технологиялар вазирлигининг сўрови бўйича Технопарк ва Дирекция фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим қилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 9-банд қуйидаги мазмундаги «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д) ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти учун Технопарк резиденти мақомини олиш мақсадида ариза берган юридик шахслар Технопарк ҳудуди ёки Дирекция филиалларининг юридик манзилида рўйхатдан ўтган ва ушбу манзилда жойлашган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш учун Технопарк резиденти мақомини олиш мақсадида ариза берган юридик шахслар Дирекция томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича халқаро сертификатга эга бўлиши.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 14-банднинг олтинчи хатбошисидаги «, ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этилади» сўзлари «ва веб-портал орқали ариза берувчи хабардор қилинади.» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «солиқ ҳисоботи нусхаларини» сўзлари «солиқ ҳисоботини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«венчур молиялаштириш ва акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланаётган Технопарк резидентлари Технопарк ва унинг филиалларидан рўйхатдан ўтган юридик манзилини бошқа манзилга ўзгартирганда;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2-илова қуйидаги мазмундаги 19 — 22-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«19. Мультимедиа ва дизайн соҳасида (веб-дизайн, графика дизайни, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D-графика, визуаллаштирувчи дизайн, интерфейс дизайни, техник дизайн, моушн-дизайн) хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/698/1009-сон)