28.12.2023 йилдаги ПҚ-415-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.12.2023 йилдаги ПҚ-415-сон
Date of entry into force
29.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларини қисқартириш, аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, шунингдек, ушбу йўналишда қабул қилинган рақамли трансформация дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги «IT-Med» давлат муассасасини тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тугатилаётган «IT-Med» давлат муассасасининг вазифа ва функцияларини «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона интегратор) зиммасига юклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «IT-Med» давлат муассасасининг асосий вазифа ва функциялари ўтказилиши муносабати билан қуйидагиларни Ягона интеграторнинг қўшимча вазифалари этиб белгилаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор халқаро тажриба асосида соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараёнларини рақамлаштириш орқали мақбуллаштириш ва соддалаштириш ҳамда бу борадаги механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ва фармацевтика соҳасида рақамли технологиялар ва коммуникациялар сиёсати ва стандартларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ахборот тизимларини ривожлантириш ва хорижий молия ташкилотлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрлари, концепциялари, шунингдек, бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида инвесторлар, бизнес ҳамкорлар ва аутсорсинг хизматларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) «IT-Med» давлат муассасаси томонидан амалга оширилаётган жорий лойиҳалар бўйича, шу жумладан тузилган шартномалар доирасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни тўлиқлигича Ягона интеграторга ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Миллий рақамли соғлиқни сақлаш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш бўйича маблағлар ажратишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «IT-Med» давлат муассасаси тугатилиши муносабати билан ишдан бўшайдиган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-140-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва «KfW» банки ўртасида тузилган битимлар асосида «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга оширилаётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа доирасида Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лойиҳа доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Платформани яратиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи этиб — Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ҳамда уни яратиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул этиб — Ягона интегратор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Платформани яратиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаси этиб — Лойиҳани амалга ошириш доирасида «KfW» банкининг қарз ва бошқа маблағлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Платформага уланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш мажбурий тарзда Ягона интегратор билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб рақамли соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва сақлаб туриш мақсадида Платформада қайд этилган ҳар бир суғурта ва бошқа ҳолатлар (шу жумладан, имтиёзли йўлланмалар) билан боғлиқ маълумотларни ишлаш ва қайта ишлаш учун Ягона интеграторга Давлат тиббий суғуртаси жамғармасидан давлат тиббиёт муассасаларига тўланадиган маблағларнинг 0,3 фоиз миқдорида комиссия тўлови ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ягона интеграторга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг резиденти мақомини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида, давлат тиббиёт муассасалари эҳтиёжлари учун аппарат ва дастурий комплексларни, ахборот тизимларини, муҳандислик инфратузилмасини, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда давлат тиббиёт муассасаларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, дастурий-аппарат комплекслари, автоматлаштирилган ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш бўйича Ягона интегратор билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий-аппарат комплекслари, ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш ва тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича Ягона интегратор билан тузилган шартномалар бўйича 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-140-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси «мувофиқ» сўзидан кейин «тасдиқлансин» сўзи билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 28 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-415-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги ПҚ-415-сон қарорига

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Миллий рақамли соғлиқни сақлаш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаси

Лойиҳа қиймати

Масъул вазир ўринбосари

1.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини автоматлаштириш талабларини ишлаб чиқиш, «Электрон поликлиника» ахборот тизимини такомиллаштириш.

1. Бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги мавжуд ахборот тизимларини ўрганиб чиқиш ва ишлаб чиқилиши кўзда тутилган ахборот тизимларига техник талабларни шакллантириш.

2024 йил май

Давлат бюджети маблағлари

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2024 йил август

3. Бирламчи тиббий-санитария муассасалари ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2025 йил февраль

2.

«Электрон шифохона» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Стационар тиббиёт муассасаларидаги мавжуд ахборот тизимларини ўрганиб чиқиш ва ишлаб чиқилиши кўзда тутилган ахборот тизимларига техник талабларни шакллантириш.

2024 йил июнь

Давлат бюджети маблағлари

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2024 йил сентябрь

3. Стационар тиббиёт муассасалари ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2025 йил февраль

3.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини автоматлаштириш.

1. Марказларда мавжуд ахборот тизимларини ўрганиб чиқиш ва ишлаб чиқилиши кўзда тутилган ахборот тизимларига техник талабларни шакллантириш.

2024 йил декабрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2025 йил февраль

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2025 йил сентябрь

4.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мобил иловасини такомиллаштириш.

1. Мобил иловадаги интерактив хизматларни хатловдан ўтказиш.

2024 йил март

Халқаро молия институтлари кредитлари, Давлат бюджети маблағлари

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Хатлов якунлари юзасидан мобил иловада янги интерактив хизматларни ишлаб чиқиш.

2024-2025 йиллар

5.

Республика рақамли соғлиқни сақлашнинг FНIR (Fast Нealthcare Interoperability Resources) халқаро стандарти асосида соғлиқни сақлаш ахборот тизимининг ягона платформасини яратиш.

1. Тиббий маълумотларни узатиш тизимларини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2024 йил февраль

«KfW» банкининг кредит маблағлари

15,6 млн евро

(«KfW» банки билан келишил-ган ҳолда)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2024 йил июль

3. Соғлиқни сақлаш ягона платформасини ишга тушириш.

2024 — 2026 йиллар

6.

Тиббиёт муассасалари учун асосий функционалларини қамраб олувчи тиббий ахборот тизимини яратиш («Электрон шифохона» ахборот тизими).

1. Лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2024 йил август

«KfW» банкининг кредит маблағлари

4,5 млн евро («KfW» банки билан келишил-ган ҳолда)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. «Электрон шифохона» ахборот тизимини марказий шифохоналарга жорий этиш.

2024 — 2026 йиллар

7.

«Диагностик тасвирлар алмашинуви, архиви ва телерадиология» миллий ахборот тизимини яратиш.

1. Республика бўйича тиббий тасвирлар архиви тизими (кейинги ўринларда «PACS») серверлар архитектурасини яратиш.

2025 йил сентябрь

«KfW» банкининг кредит маблағлари

6,6 млн евро

(«KfW» банки билан келишил-ган ҳолда)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2025 йил декабрь

3. «Диагностик тасвирлар алмашинуви, архиви ва телерадиология» миллий ахборот тизими фаолиятини йўлга қўйиш.

2026-2027 йиллар

8.

«Электрон рецепт» тизимини жорий этиш.

1. «Электрон рецепт» тизими доирасида фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари рўйхати ҳамда давлат ва хусусий дорихоналарни ушбу тизимга улаш тартибларини тасдиқлаш.

2024 йил июнь

Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Давлат ва хусусий дорихоналарда «Электрон рецепт» тизимини жорий этиш.

2024-2025 йиллар

9.

Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш.

Электрон реестрни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2024 йил декабрь

Халқаро молия институтлари маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

10.

Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган «Cancer-регистр» ахборот тизимини ривожлантириш ва жорий этиш.

1. Онкологик касалликларга чалинган мавжуд беморларнинг маълумотларини рақамлаштириш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқиш.

2024 йил октябрь

Халқаро молия институтлари маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Ахборот тизимини режа графикка асосан жорий этиш.

2024-2025 йиллар

11.

«Электрон тиббий таълим» платформасини яратиш.

1. Рақамли соғлиқни сақлаш тизими доирасида «Электрон тиббий таълим» платформасининг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2025 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Электрон платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2025-2026 йиллар

12.

«Лаборатория» ахборот тизимини жорий этиш.

Ахборот тизимини дастлабки талқинини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2024-2025 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

13.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона платформасида яратилаётган маълумотлар мониторингини олиб бориш, «BI» дашбордларни жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш ва техник талабларни ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

Халқаро молия институтлари маблағлари,

Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. «BI» дашбордларни жорий этиш.

Режа графикка асосан

14.

Тиббиёт муассасалари ходимларининг компьютер саводхонлиги ва тиббий ахборот тизимларидан фойдаланиш юзасидан ўқитиш ишларини йўлга қўйиш.

1. Компьютер саводхонлиги бўйича ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

«KfW» банкининг грантлари

1,5 млн евро

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Ҳудудлар кесимида режа-жадвал ишлаб чиқиб тасдиқлаш.

2024 йил ноябрь

3. Режа асосида ўқитиш ишларини ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

15.

Амалда мавжуд ахборот-коммуникация технологиялари бўйича имкониятларни кенгайтириш.

Ходимларнинг рақамли технологиялар бўйича кўникмаларини ошириш мақсадида уларни ривожланган мамлакатларнинг ўқув курслари ва амалий тренингларида ўқитиш чораларини кўриш.

Режа-жадвал асосида

«KfW» банкининг грантлари

1,0 млн евро

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

16.

Барча ҳудудлардаги стационар даволаш муассасаларида ички локал тармоқларни ташкил этиш ишларини якунлаш.

Босқичма-босқич стационар даволаш муассасаларида ички локал тармоқларни ташкил этиш.

2025 йил давомида

Халқаро молия институтлари маблағлари, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Н. Холмуродов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

17.

Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида Тиббиёт ахборот тизимининг янгиланган шаклини ҳудудларда жорий этиш.

1. Ҳудудларда амбулатор тиббиёт муассасаларида аҳолини оилавий шифокорларга бириктириш, онлайн қабулга ёзиш, қабулларни амалга ошириш журналларини юритишни электрон шаклга ўтказиш, оилавий шифокорлардан тор доирадаги мутахассисларга ва амбулатор ташкилотлардан шифохоналарга йўлланмалар бериш имкониятларини яратиш.

2024 йил сентябрь

Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Н. Холмуродов)

2. Ҳудудларда стационар муассасаларда беморларни ётқизиш, тиббий статистик шаклини электрон тўлдириш, Давлат тиббиёт суғурта жамғармасига маълумотлар узатиш имкониятларини яратиш.

2024 йил октябрь

3. Синов натижаларига асосан Тизимни республиканинг барча амбулатор ва стационар тиббиёт муассасаларида тўлиқ жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб Лойиҳа офисига киритиш.

2024 йил декабрь

18.

«Тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг ҳисоби ва назорати» ахборот тизимини яратиш.

Республикадаги барча давлат тиббиёт муассасаларида тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларни хатловдан ўтказиш ва тизимга киритиш.

2024 йил давомида

Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

19.

«Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати» ахборот тизимини яратиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш.

2024 йил март

Халқаро молия институтлари маблағлари,

Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Н. Холмуродов)

2. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2024 йил сентябрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.

2024-2025 йиллар

20.

Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш.

1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2024 йил февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грант ва кредитлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Н. Холмуродов)

2. Ҳомиладорлик пайтида ва туғуруқдан кейинги биринчи йилда ўтказилган текширувлар ва диагностика маълумотларини ўз ичига олган она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш.

2024 йил сентябрь

3. Ахборот тизимининг Рақамли соғлиқни сақлаш ягона платформасига интеграциялашувини амалга ошириш.

2024-2025 йиллар

21.

«Нефрологик касалликлар ягона реестри ва гемодиализ учун сарфлов материаллари мониторинги» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2024 йил июль

Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.

2024 йил ноябрь

3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш.

2024 йил декабрь

22.

«Мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларнинг реестри ва сарфлов материаллари мониторинги» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2024 йил июль

Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.

2024 йил ноябрь

3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш.

2024 йил декабрь

23.

Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантация қилинган беморларни реестри ва сарфлов материаллари мониторинги ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

1. Ахборот тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2024 йил июль

Давлат бюджети маблағлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва режа графикка асосан жорий этиш.

2024 йил ноябрь

3. Ахборот тизимини тегишли тизимлар билан интеграция қилиш.

2024 йил декабрь

24.

Ягона порталда дори воситалари ва уларнинг аналоглари тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш.

2024 йил март

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грант ва кредитлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Н. Холмуродов)

2. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил май

3. Дори воситалари ва уларнинг аналоглари тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратиш.

2024 йил июль

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги ПҚ-415-сон қарорига

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4055-сон қарорининг 4-банди «а» кичик банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5000-сон қарорининг 3, 4 ва 7-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-140-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошиси ҳамда қарорга 4-илова.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/415/0988-сон)